Воскресенье, 24.11.2024, 19:27Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Декабрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Декабрь » 10 » Бешинчи қисса
20:12
Бешинчи қисса

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: "Аллоҳ таъало Бану Исроилдан уч кишини-мохов,сочи йўқ кал ва кўрни имтиҳон қилмоқни ирода этиб,уларга бир фариштани юборибди.Фаришта моховни олдига келиб: "Энг суюкли нарсанг нима?" ,деб сўраса,мохов унга: "Яхши кўрганим - чиройли ранг-рўй билан чиройли тери бўлсаю,одамларни мендаги жирканган шу касаллик-моховлик кетса эди.." ,деб жавоб қилибди.Фаришта уни жисмини силаган экан,ундаги жирканч касаллиги кетиб,гўзал ранг-рўй берилибди.Фаришта ундан яна сўрабди: "Чорвалардан қайсиси сенга суюклироқдир?".Мохов: "Туя" (ёки) "Сигир" ,дебди.Унга туғишига оз қолган бўғоз туя берилиб,фаришта : "Аллоҳ сенга шу туянинг баракасини берсин" ,деб дуо қилиб кетибди. Сўнг фаришта тақирбош калнинг олдига келиб: "Энг суйган нарсанг нима?" ,деб сўраса,кал: "Гўзал бир соч бўлсаю,шу одамларни мендаги жиркангани-каллик йўқ бўлса.." ,дебди.Фаришта уни ҳам силаган экан,иллати кетиб,чиройли бир соч берилибди.Ундан яна: "Чорвалардан қайсиси сенга ёқимлироқ?" ,деб сўраса, "Сигир" ,дебди.Унга бўғоз сигир берилибди,фаришта уни хаққига: "Аллоҳ сенга шу сигирнинг баракасини берсин" ,деб дуо қилибди. Энди фаришта кўрнинг олдига келибди,ундан ҳам: "Сенга энг махбуб нарса нима?" ,деб сўрабди."Аллоҳ менга кўзимни қайтарса,одамларни кўрсам.." ,дебди кўр.Фаришта уни кўзларини силабди,Аллоҳ унга кўзларини қайтарибди.Фаришта: "Чорвалардан қайсиси сенга суюклироқ?" ,деса,у: "Қўйни яхши кўраман" ,дебди.Унга ҳам бўғоз совлиқ берилибди. Шундай қилиб туя ҳам, сигир ҳам болалаб,қўй қўзилай бошлабди.Вақт ўтиб,собиқ мохов бир водий тўла туялик бўлибди,собиқ кал бир водий тўла сигир-бузоқлик ва собиқ кўрнинг эса бир водий қўй-қўзиси бўлибди. Фаришта собиқ моховни ҳузурига уни учратгандаги суврати ва ҳайъатида-мохов ҳолда келибди.Унга: "Сафарида ҳамма нарсасидан айрилган бир мискинман,кўзлаган манзилимга ҳозирда аввало Аллоҳнинг ,сўнгра эса сенинг ёрдаминг ила етаман.Сенга шундай гўзал ранг-рўй,жисмингга чиройли тери ва шунча мол-давлат берган Зотнинг номи ила сўрайман- менга манзилимга етиб олишим учун бир дона туя бергин.." ,дебди.Шунда собиқ мохов: "Бўйнимда адо этишим лозим бўлган бошқа хақлар жуда ҳам кўп!!" ,деб,(туя беролмаслигини билдирибди).Фаришта унга: "Мен сени танигандайман.Сен одамлар жирканадиган бир моховмасмидинг?Бир мискинмасмидинг,Аллоҳ бериб шу ҳолга келмадингми?! ,деса, "Мен бу мол-дунёни иззат ва шараф билан ота-бобомдан,уларнинг ота-боболаридан меърос олганман!!" ,деб жавоб қилибди. "Ёлғон сўзлаган бўлсанг Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин!" ,дея фаришта кетибди. Собиқ калнинг ҳузурига ҳам ўзи билан аввалги учрашган сувратию, ҳайъатида-(одамлар беписанд бўлган) тақирбош кал ҳолда келиб,унга ҳам моховга айтган гапларини айтса,кал ҳам моховни гапини такрорлабди.Фаришта унга ҳам: "Ёлғон сўзлаган бўлсанг Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин!" ,дея дуо қилибди. Фаришта энди собиқ кўрни олдига унинг аввалги кўринишию,собиқ ҳолатида -кўр бўлиб келибди.Унга: "Йўлида барча нарсасидан жудо бўлган бир мусофир мискинман.Манзилимга ҳозирда Аллоҳнинг,сўнг эса сенинг ёрдамингла етажакман. Йўлимда давом этишим учун- сенга кўзларингни қайтарган Зот ила- сендан битта қўй беришингни сўрайман" ,дебди.Шунда собиқ кўр: "Дарҳақиқат,мен кўр бир инсон эдим,Аллоҳ менга кўзларимни қайтарди.Шу боис молимдан ҳоҳлаганингча ол,ҳоҳлаганингни эса қолдир.Аллоҳга қасамки ,сени бугун Аллоҳ азза ва жалла учун олган бирорта нарсангни қайтариб қийнамайман!!" ,дебди .Фаришта эса унга: "Мол-дунёингни ол.Ҳақиқатда, сиз уччовингиз имтиҳон қилинган эдингиз.Аллоҳ сендан рози бўлди,икки шеригингдан эса ғазабланди,рози бўлмади" ,деди".
Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган.

Категория: Hadisi sharif | Просмотров: 1276 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |