Воскресенье, 24.11.2024, 19:49Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Декабрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Декабрь » 1 » Биринчи қисса [Саҳиҳ Қисса Ҳадислар]
09:59
Биринчи қисса [Саҳиҳ Қисса Ҳадислар]
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: " Уч киши йўлда кетар экан,устиларига қуйиб кетган жаладан тоғдаги бир ғорга беркинишибди.Тўсатдан тоғдан катта бир харсанг думалаб тушиб,ғорнинг оғзини беркитиб қўйибди.Шунда уччовлон бир-бирига : "Келинглар, Аллоҳ учун қилган солиҳ амалимизни эслаб,Аллоҳга дуо қилайлик, шоядки бошимиздаги бу мусибатдан халос қилса",- дейишди. Бирлари дуога юзланиб:
" Эй Аллоҳим,менинг қария ота-онам билан ёш гўдак фарзандларим бор эди.Чўпонлик қилиб уларни боқар эдим.Кечки пайт қайтиб, сутни соғиб аввало ота-онамга ичирар,сўнг болаларимга берар эдим.Кунларнинг бирида қоронғи тушгунга қадар кечикиб қолиб келсам,ота-онам ухлаб қолишган экан.Одатимдек сутни соғиб келдиму,уларни уйқусини бузгим келмай,улардан олдин болаларимга ҳам бергим келмай бошларида сутни кўтариб туриб қолдим.Болаларим эса оёқларим остида йиғлаган,додлаган ҳолда тонг отдиришди.Аллоҳим, шу ишимни сени розилигинг учун қилганимни билсанг,устимиздаги манабу тошни осмонни кўроладиган миқдорда очгин, " дея дуо қилган эди,тош сурилиб осмонни кўришди.
Иккинчилари дуо қилди:
" Эй Аллоҳим,амакимнинг бир қизи бўлиб,унга эр йигит аёлни севиши мумкин бўлган энг қаттиқ муҳаббатда ишқим бор эди.Унга яқинлик қилишни таклиф қилсам,юз дийнор берсамгина бунга кўнишини билдирди.Роса ҳаракат қилиб,шунча пулни йиғиб, унга бериб,оёқлари орасига ўтирган эдим ҳамки, менга қараб: " " Эй Аллоҳнинг қули,Аллоҳдан тақво қилгин,мухрни ҳалол ҳаққи ила бузгин",деган эди,ўрнимдан туриб кеттим. Аллоҳим,шу ишимни сени розилигинг учун қилганимни билсанг,манабу тошни очгин", дея дуо қилди,тош яна озгина сурилди.
Учинчилари дуога юзланди:
" Эй Аллоҳим,мен бир идиш гуруч эвазига мардикор ишлатган эдим.Ишни тугатгач, "хаққимни бер",деди.Гуручни берсам,ёқтирмай ташлаб кетди.Ўша гуручни экиб-экиб бир пода қорамолу,унга қарайдиган чўпон-қуллар жамладим.Бир куни мардикор қайтиб келиб:"Аллоҳдан тақво қил,олмай кетган хаққимни қайтар",деди.Мен унга :" Ҳўв анави қорамол подасини чўпонлари билан бирга олиб кетавер",десам, у:"Аллоҳдан тақво қил,мени мазах қилма",деди. Мен:" Сени мазах қилмадим,буларни ол (буларни ҳаммаси сеники),дедим,у ҳаммасини олиб кетди.Аллоҳим,шу ишимни сени розилигинг учун қилганимни билсанг,манабу тошни қолганини ҳам очгин", дея дуо қилган эди,Аллоҳ уларни халос қилган экан."
Бошқа ривоятда:" ғордан чиқиб,йўлларига равона бўлишган экан."
Категория: Hadisi sharif | Просмотров: 1312 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |