Воскресенье, 24.11.2024, 19:27Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Ноябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Ноябрь » 28 » Дуонинг зеҳнга таъсири
13:22
Дуонинг зеҳнга таъсири
Муаллиф: | 31 Октябр 2012


Азиз ўқувчи! Ушбу рисолани ўқиб, ундан оз бўлсада фойда олган бўлсангиз, биз ўзимизни мақсадга эришган деб ҳисоблаймиз. Сиз азизлардан ҳозирда ҳаёт бўлиб турган падари бузрукворимиз Абдулқодир ҳожи ака ҳамда волидаи муҳтарамамиз Мунаввархон аяларнинг ҳақларига дуолар қилишингизни сўраб қоламиз. Чунки, бу рисола, аввало, Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ҳамда мазкур зотларнинг қилиб турган дуолари эвазига дунё юзини кўрди. «Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!» (Ал-Исро сураси, 24-оят).

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Кириш

Барча махлуқотларни яратиб, уларнинг ичида инсонга алоҳида аҳамият берган, унга фикрлаш, гапириш, ақл ишлатиш ва эсда сақлаб қолиш қобилятларини ато этган, Қуръони каримда инсонни тафаккур қилишга чорлаган, уни барча яратганларидан устун ва мукаррам қилиб, ҳамма нарсани инсоннинг хизматига бўйсундириб қўйган Аллоҳ азза ва жаллага беадад ҳамду санолар бўлсин.

Аллоҳ таолодан исломий рисолатни, Қуръони каримни тўлалагича қабул қилиб олган ҳамда У зот ато этган хотира ва зеҳн орқали уларни эсида сақлаб, бутун исониятга рисолатни етказган, Жаброил алайҳиссаломдан эшитган Қуръон оятларини ва бошқа нарсаларни тўла-тўкис, хатто оҳангларигача ёдлаб олган, умматларига хотирани қандай мустаҳкамлаш ҳақида илоҳий кўрсатмалар берган инсониятнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга беадад салавоту саломлар ва дурудлар бўлсин.

Биз кундалик ҳаётимизда ҳар куни ва ҳар соатда ўз хотирамизга тет-тез мурожаат қилиб турамиз. Хотира - онгнинг таркибий қисми бўлиб, бош мия маҳсулидир. Бош мия фаолияти бўлмиш ақл, зеҳн, фаҳм-фаросат, хотира марказлари мия қобиғида жойлашган. Одам олдин бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларни эсда сақлаб қолиб, керак бўлганда уларни тиклай олиш қобилиятига эга.

Хотира ҳақидаги дастлабки илмий қарашлар юнон файласуфлари ва шарқ мутафаккирларида учрайди. Ибн Сино ўз асарларида ҳам хотиранинг бош мия фаолиятига мансуб экани ҳақида айтиб ўтган. Арасту замонасидан кейинги йигирма беш аср мобайнида хотира, унинг турлари ва хосияти, касалликларини ўрганишга доир изланишлар нечоғли кўплигига қарамай, масаланинг анчагина томони жумбоқлигича қолган.

Ҳазрат Соҳибқирон Амир Темур дер эдиларким: "Билкингим ҳар бир истеъдод Тангри таоло томонидан берилган атоёлардандир. Аммо сиз уни тарбия қилмоғингиз лозим” дедилар. Демак, зеҳн ҳам Аллоҳнинг бандаларига берган неъматларидан бири бўлиб, сиз уни тарбиялаб, ривожлантиришингиз мумкин. Ҳурматли зеҳн излаётган дўстим, сен инсонларга ақл кўзи билан қарайдиган бўлсанг, ҳар қайси соҳа вакили учун ўткир зеҳн керак бўлади. Олим бўлиш учун ҳам зеҳн керак, талаба бўлиш учун ҳам зеҳн керак, муҳандис бўлиш учун ҳам зеҳн керак, савдогар бўлиш учун ҳам зеҳн керак, компьютерчи бўлиш учун ҳам зеҳн керак, бой бўлиш учун ҳам зеҳн керак. Айтишларича, илм ҳам, касбу ҳунар ҳам толиб илмга фариштанинг воситасида ҳосил бўлар экан. Бу нуроний бандалар (нурдан бўлган фаришталар) инсон ҳар жиҳатдан моддий ва маънавий покиза бўлсагина унга қўнадилар. Инсонни муродига етказишда ўз файзу футуҳлари билан ривож берадилар. ("Илм олиш сирлари” китобидан).

Шунинг учун биз қадим замонлардан бери инсонларни қизиқтириб келаётган инсоннинг зеҳни ва хотираси ҳақида китоб ёзишга аҳд қилдик. Демак, инсон хотираси шундай кучга эга эканки, эшитиб лол қоласиз. Қуйида ер юзи ҳали ундай инсонларни кўрмаган олимлар хотираси ҳақида.

1. Ватандошимиз, буюк муҳаддис Имом Ал Бухорий 600 минг ҳадисни ёд билганлар. Фаразан умумий ҳисобда бир ҳадисни бир бетга жойласак жами 300 минг варақ китобни ёдлаган бўладиган. Бухорий ўзларининг "Ал жомеъ ас-саҳиҳ” китобларини 16 йилда ёзиб тугатдилар. "Қачонки мана шу китобимга бирор бир ҳадисни киритсам ғусл қилиб 2 ракаат намоз ўқирдим” деб айтадилар. Уламолар бу китобни Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб деб билишар эди. (Ҳадис ва ҳаёт, 1-жуз).
2. Абу Али Ибн Сино 4 ёшида Қуръонни тўла ёд олган. Фаннинг турли хил соҳаларига оид 450 дан ортиқ китоблар ёзган.
3. Ибн Жавзий 340 дан ортиқ асар ёзган. Бу киши китоб ёзмаган илмнинг бирор соҳаси қолмаган. (Зукколар китоби).
4. Хитойда энг ёш абитуриент олий ўқув юртига қабул қилинди. Лоянинг музофотида истиқомат қилувчи 10 ёшли Чжан Синьян Тяньцзинь Муҳандислик педагогика университетига ҳужжат топшириб, имтиҳон синовларидан муваффақиятли ўтди. Бу билан у энг ёш талаба сифатида рекорд ўрнатди. (Ғаройиб олам китоби, 58-бет).

Демак, буларни шунча маълумотни эслаб қолувчи хотираси бўлган. Сиз ҳам шундай бўлишингиз мумкинми? Бир тафаккур қилиб кўринга. Бўласиз. Хўш бунинг учун аввал сизда ният бўлиши керак. Фан тилида аутоилҳом деганда кишининг сўз ёрдамида ўз руҳиятига ўзи таъсир ўтказа билиш тушунилади. Сўзнинг ҳеч қандай танқидга ёки бирор тўсиққа учрамай киши руҳиятига бевосита ижобий таъсир этиши илҳом дейилади. Аутоилҳом амривожиб оҳангида бўлиши керак. Масалан, "Аллоҳ хоҳласа мен, албатта, кучли зеҳнга эга бўламан” дегани сингари. Сиз аутоилҳом пайтида келажакда ким бўлишингизни яққол тасаввур этишга ҳаракат қилишингиз лозим. Чунки, миянгизга қаттиқ ўрнашиб қолган ҳар қандай фикр ҳаётингизга таъсир этади. (Мусиқий муолажа китоби ва Онгнинг ғайриоддий мўъжизалари китоби).

Қисқа ва узоқ вақтли хотира

Хотира икки турда — қисқа ва узоқ вақтли бўлади. Талабалар сессия вақтида бир кечанинг ўзида хотираларига имтиҳондан сўнг унутиб юбориладиган йирик миқдордаги маълутмотларни киритишга муваффақ бўладилар. Кексалик паришонхотирлигига дучор бўлган беморлар эрта болаликда ёки кўп йиллар аввал бўлиб ўтган воқеаларни ипидан игнасигача хотирлайди, лекин ярим соат олдин содир бўлган нарсаларни мияда сақлаб қолишга қурби етмайди.

Хотиранинг имкониятлари чексиз бўлиб, вояга етган инсон йигирматадан то юз мингтагача сўзни эслаб қолиши мумкин. Билл Гейтс ўзи яратган дастурли тилнинг юзлаб кодларини ёдида сақлаб қолган. Ҳаётда ноёб хотирага эга бошқа одамлар ҳам мавжуд. Искандар Зулқарнайн ўз жангчиларининг исмларини ёдида тутган. Академик Абрам Иоффе логарифмлар жадвалини ёддан билган. Моцарт бир марта тинглаган мусиқали асарни қоғозга тушириб, ижро эта олган. У 9 қисмли «Мизерере Аллегри»ни тинглаб, хотирасида Ватикан томонидан сир сақлаб келинган асар партитурасини ёзиб чиқишга муваффақ бўлган. Моцарт иккинчи тинглашда ўзининг ёзувларида атиги бир нечта хато ёзилган ноталарни аниқлади. Сергей Рахманинов ҳам худди шундай хотирага эга бўлган. Дирижёр Артуро Тосканини 400 партитурадаги ҳар бир мусиқа белгисини ёдида сақлаган. Уинстон Черчилль Шекспирнинг барча асарларини ёддан билган.

Инсон она қорнидаёқ эслаб қолишни бошлайди. Олимларнинг фикрига кўра, инсон ҳомиласининг хотираси 20 ҳафталигидан бошлаб фаолият кўрсатади. Ўтказилган тестлар вақтида она қорни орқали ҳомила эшитиши мумкин бўлган товушли хабар юборилган. Сўнгра ультратовушли сканер ёрдамида таъсирланиш жавоби текширилган. Маълум бўлишича, ҳомила товушга танаси ёки оёғини аста қимирлатиб жавоб қайтарган. Бешинчи хабардан сўнг у такрорланаётган товушга ўрганиб қолиб, уни ўтказиб юборганлиги ҳам кузатилган. Хабарни 10 дақиқадан ва бир кундан сўнг такрорлашда эса ҳомила таниш овозни осон таний олган. Олимларнинг фикрича, инсон она қорнида пайти ўзи билан содир бўлганларни эслаши мумкин.

Хотира: Бу бўлиб ўтган, бўлиб ўтаётган, содир бўлаётган ҳодисаларни ёзиб, келажак авлодларга етказадиган восита, яъни миямиз махсулидир. Тирик мавжудотлар орасида инсон хотирасига тенг келадигани ҳали топилган эмас. Бугунги кунда компьютерлар хотираси ҳақида кўп гапирилади. Уларни автоном хотираларини бир-бирига улаб имкониятларини кўпайтириш мумкин, аммо бу бир бутунликда фаолият кўрсатадиган инсон хотирасига тенг келолмайди. Биз ҳаётий маълумотларни ҳаммасини 100% деб олсак, уларни 80% ини кўриш аъзоси орқали илғай олар эканмиз, 16% маълумотни қулоғимиз, яъни эшитиш аъзойимиз орқали ва ниҳоят 4 % маълумотни эса бошқа аъзоларимиз орқали олар эканмиз. Энди сиз бировга бирор-бир фикрингизни етказмоқчи бўлсангиз ва бу фикрни 100 % деб олсак, сиз ўта сўзамол, билимдон киши бўлганингизда ҳам ўша фикрингизни фақат 90% ни сўз билан ифода қиласиз. Натижада 80% фикрни ифода қилинар, айтилган фикрни 70% суҳбатдошингизга етиб борар экан. Суҳбатдошингиз эса айтилган фикрни 60% ини эшитиб 40-45% тушуниб етар экан. Унинг хотирасида эса 24% маълумот сақланиб қолар экан. ("Ҳамшира меҳнати психологияси”).

Дуонинг зеҳнга таъсири

Таниқли руҳшунос Alexis Carrel дуонинг инсон руҳига ва жисмига таъсирини шундай тушунтиради: "Дуо фавқулодда инқилобий таъсирга эга. Унинг воситасида рак, буйрак, ошқозон, тери, жигар церрози каби оғир хасталиклардан халос бўлиш ҳоллари тажрибамиздан кузатилган”. ("Дуолар қўрғони”, 3-10-бет).

Алас Ландберг исмли самолёт командири билан 9 киши ҳалокат туфайли океанга тушиб қолишганда, ҳамма уларни ҳалок бўлди деб ўйлаган. Бу ҳақида командир қуйидагича ҳикоя қилади: "Бир амаллаб иккита қутқарув резина балонига жойлашиб олдик. Бизда бир қултум сув, бир тишлам нон ҳам йўқ эди. Ҳаммамиз даҳшатда эдик. Фақат орқа пулемётчимиз Алберт Гранандез даҳшатга тушмади, балки ихлос билан ёлвориб дуо қила бошлади. Бизни тинчлантириб: "Мен биламан Аллоҳ мени дуойимни қабул қилади, бизга тезда ёрдам беради” дерди. Аёвсиз қуёш иссиғида қолдик. Шундай бўлсада ичимизда Аллоҳга ёлвориб дуо қилар эдик. Шу ҳолда 3 кун ўтиб оқшом пайти кичкина оролчага кўзимиз тушди. Шу пайт ҳеч кутилмаган воқеа содир бўлди. Бизга қараб учта қайиқ сузиб кела бошлади. Ичида яланғоч кишилар бор эди. Кейин билсак бизнинг халоскорларимиз австралияликлар бўлиб, туб аҳолилардан бўлиб қора танли яланғоч кишилар эди. Улар ўз юртларидан юзлаб миль масофани сузиб ўтиб шу ерга келибдилар. Ўзларининг айтишларича улар кеча ўлжаларини олиб юртларига қайтмоқчи экан, лекин қандайдир сирли туртки уларнинг ўз қайиқларини мана шу ҳамманинг эсидан чиқиб кетган, ҳеч кимга фойдасиз тарафга буришни раво кўрибди. Бу воқеа 1944 йили октябр ойида содир бўлган”. ("Иймон” китоби, 274-бет).

Бу воқеадаги қаҳрамонлар албатта ғайридин бўлишса керак, бироқ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мазлумнинг дуосидан қўрқинг, агар у кофир бўлса ҳам. Чунки у билан Аллоҳни ўртасида тўсиқ йўқдир” деган ҳадиси шарифларини эсдан чиқарманг. Демак, зеҳни паст мусулмон киши Аллоҳдан хотирасини яхшилашини сўраса, унинг дуосининг қабул бўлишида шак йўқ.

Дуо тўлалигича банда учун фойдадир

Атоуллоҳ Ҳакамий шундай деганлар: "Дуо қилишда бардавом бўлганингизга қарамай дуойингиз қабул бўлмаган бўлса, умидсиз бўлишнинг ҳеч ҳам кераги йўқ. Чунки Жаноби ҳақ дуони қабул қилишга ваъда берган, албатта, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Фақат сиз хоҳлаган вақтда ва шаклда эмас, балки сизга ўша тилаганингиз ҳақиқатда манфаат келтирадиган вақтда ва суратда қабул қилади” ("Дуолар қўрғони”, 3-30-бет).

Зам-зам сувининг ҳамда оддий сувнинг зеҳнга таъсири

Жобир р.а. дан ривоят қилинган "Марфуъ” ҳадисда "Зам-замни нима ният билан ичилса, ният ҳосил бўлади”, дейилган. Демак, сиз ҳам зам-зам сувини зеҳним ўткирлашсин, деб ичсангиз таъсир қилади.

Ибни Қаййум р.а. "Мен ва бошқалар зам-зам билан даволанишда ажойиб ишларни тажрибадан ўтказдик. Мен бир неча касаллардан унинг воситасида Аллоҳнинг изни ила соғайиб кетдим”. ("Дуолар қўрғони”, 2 - 133-бет).

Ибни Аббос р.а. агар зам-зам сувини ичсалар "Аллоҳим мен Сендан фойдали илм, кенг ризқ ва ҳар дардга шифо беришингни сўрайман”, дер эдилар. Имом Ҳоким ривоятлари. ("Дуога қўл очинг” китоби, 99-бет).

Зам-зам сувини тик туриб ичилади. "Ҳадисда айтилур: "Оби зам-зам ва таҳоратдан ортган сувни тик туриб ичса раводур. Аммо мундин бошқа сувни туриб ичмак манъдур”. (Маслакул муттақийн китоби, 62-бет).

Тажрибалардан шу нарса маълумки, дуо ўқилган сув ёки Маккадан келтирилган зам-зам суви ҳеч қачон эскириб қолмайди. Зам-зам суви қатор илмий тажриба хоналарда қайта-қайта текширилган. Масалан, бу муқаддас зам-зам сувини 10 грами 60 литр оддий сувга аралаштирилганда оддий сув ҳам биологик, ҳам структуравий тузилиши жиҳатидан зам-зам сувга айланиб қолди, дейди Павел Песков. Зам-зам сувининг битта молекуласига оддий сувнинг миллионта молекуласи тўғри келган тақдирда ҳам сувнинг структуравий тузилиши ўзгаради ва натижада оддий сув ҳам муқаддас сувга айланиб қолади.

Сув яхшилик ва ёмонликни ҳис эта олиш хусусиятига эга, дейди Шимолий-Ғарбий Техника университети профессори, Россия табиий фанлар академияси академиги Константин Каморовский. Япониялик олим Масаро Эмото эса, инсон организмининг асосий қисми сувдан иборат эканлигини ҳисобга олсак, киши эшитаётган ва кўраётган воқеликка, яхши ва ёмон гапларга, қайғу ва шодликка бефарқ бўлмаслигини англаш қийин эмас. Сув бизнинг қон лимфамизда, бош миямиз ва теримиз тўқималарида, умуман, танамизнинг барча қисмларида мавжуд, дейди. (Бизнинг танамизнинг 70 фоизига яқини сувдан иборат, дейди Пол Брегг. "Очлик мўъжизалари” китоби, 129-бет).

Бундан ташқари, яна бир тажрибада сув томчисига қўпол, мулойим сўзларни, товуш ва куйларни таъсир эттирилган. Натижада, инсон организмидаги сув тирикдир, у сўзлар ёрдамида мия билан алоқага чиқиб, ўзининг функцияларини бажаради. Илиқ сўз, чиройли мусиқа ёхуд эзгу фикрлар туфайли инсонда ижобий ҳолат шаклланади, деган хулосага келинган.

Бир гуруҳ тадқиқотчиларимиз сўз билан сувга таъсир ўтказиб, унинг таъсирланиш даражасини аниқлашган. Улар сув тўлдирилган 3 та идишга бир сиқимдан гурунч солишган. Бир идишга яхши сўзларни, иккинчисига ёмон сўзларни айтишган, учинчисига эса, умуман эътибор бермай ўтганлар. Маълум вақт шу тарзда ҳар куни сувга таъсир ўтказишган. Яхши эътибор билан қаралган идишдаги гурунч унган, иккинчиси қорайиб кетган, учинчиси ўшандай ҳолатда сасиб кетган экан.

Энди сиз сувга зеҳнни мустаҳкамлайдиган дуони ўқиб ичсангиз, албатта, мазкур дуо ўқилган сув сизга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Дуолар ушбудир: Аллоҳум марҳамни битаркил мааъси.... дуоси.

Ҳар қандай китоб ўқиётганингизда ёнингизда доғ (қайнаган) сув бўлсин, овоз чиқариб ўқинг. Масалан, Қуръон ўқисангиз, фиқҳ китоб ўқисангиз, телевизор, DVD, компьютер, плеерда Қуръон эшитсангиз ёки кўрсангиз сувга эшиттиринг ва уни истеъмол қилинг, албатта, таъсири бўлади.

Намознинг зеҳнга таъсири

Мунтазам ибодат бош миядаги тебранишларни камайтириб, тананинг ўз-ўзини даволаш қобилиятини мустаҳкамлайди. Художўй (тақволи) одамлар бошқалардан кўра шифокорларга 36% камроқ мурожаат қиладилар. Инсон қанчалик маърифатли бўлса, миянинг касалланиш эҳтимоли шунча камаяди. Ақлий фаоллик касалланган мия ҳужайраларининг ўрнига янгиларини ҳосил бўлишига сабаб бўлар экан. Янги соҳани ўзлаштириш мияни ривожлантиришнинг энг самарали усулидир. Намоз вақтида ҳам инсон энг кўп қувват олади. ("Энг яхши даво”, 110-бет).

Кечалари намоз ўқиш зеҳнни мустаҳкамлайди. Қуръонга қараб тиловат қилиш зеҳнни мустаҳкамлайди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилган: "Эй, (кийимларига) ўралиб олган киши (Муҳаммад!). Тунда (бедор бўлиб, намозга) туринг! Фақат озгина (ухлашга вақт қолсин!) Яъни ярми (қолсин) ёки ярмидан ҳам бироз камайтиринг! Ёхуд унга (бироз вақт) қўшинг (ярмидан кўпроғида ухланг) ва Қуръонни «тартил» билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг Зеро, Биз Сизга оғир Сўзни (Қуръонни) туширажакмиз Албатта, кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш фаолият жиҳатидан оғирроқдир, (лекин) сўз (сўзлаш, қироат қилиш) жиҳатидан қулайроқдир”. (Муззаммил сураси, 1 – 6-оятлар).

Бу оятлар инсониятга қарата айтилган янгича сўз, янги бир иш ва янги бир ҳол эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нафсларини янги рисолатга тайёрлаш учун кечаси туриб ибодат қилишга амр этилди. Албатта, кечаси туриш инсоннинг нафсига анча қийин, аммо, унда қилинадиган Қуръон тиловати ўта қувватлидир. Чунки, тунги ибодат, бундан ҳосил бўладиган фойдалар қалбга кўпроқ ўрнашади. Сабаби тун чоғида кишининг хотираси тарқоқ бўлмайди. Қалб ҳам бир мақсадга йўналган бўлди. Бу пайтда инсоннинг барча тана аъзолари бир-бири билан кучли боғланиш ҳолатида бўлади. Тундаги ибодатнинг танага машаққати қанчалик катта бўлса, унинг фойдали таъсири ҳам шунчалик катта бўлади. Бунга сабаб, инсон бу пайтда, яъни бошқалар ухлаб ётган чоғда ўз уйқусини бузади. Киши ўзининг уйқусидан, истироҳатидан Аллоҳнинг ҳузурида туриш ниятида воз кечадиган бўлса, бу амалнинг нафсига, қалбига ҳамда бутун тана аъзоларига бўладиган таъсири жуда катта бўлади. Бунга бериладиган ажру мукофотлар ҳам шу даражада бўлади.

Саловотни кўп айтиш зеҳнни мустаҳкамлайди. Мисвокни доим ишлатиш зеҳнни мустаҳкамлайди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, бирдан Али келиб:

«Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Қуръон менинг кўксимдан чиқиб кетмоқда. Уни (ёдлашга) қодир бўла олмаяпман», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Абул Ҳасан! Сенга Аллоҳ улар ила манфаат берадиган ва сен ўргатганларга ҳам манфаат берадиган ҳамда ўрганган нарсангни кўксингда собит қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули! Менга ўргатинг», деди.

«Қачон Жумъа кечаси бўлганда, агар кечанинг охирги учдан бирида туришга қодир бўлсанг, албатта, у шоҳид бўлинган соатдир. Унда дуо ижобат бўладир. Биродарим Яъқуб ўз ўғилларига «Сизлар учун Роббимдан истиғфор сўрарман», деган. У буни Жумъа кечасини келишини (кўзлаб) айтган.

Агар қодир бўлмасанг, унинг ўртасида тур. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, аввалида тур. Тўрт ракъат намоз ўқи. Биринчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Яасин» сурасини ўқи. Иккинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Ҳаа мийм» - «Духон» сурасини ўқи. Учинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Алиф. Лаам. Мийм. Танзийлу» - «Сажда» сурасини ўқи. Тўртинчи ракъатда «Фотиҳа» билан муфассалдаги «Таборак» сурасини ўқи. Қачон ташаҳҳуддан фориғ бўлсанг, Аллоҳга ҳамд айт ва Аллоҳга гўзал сано айт. Менга яхшилаб саловот айт. Бошқа набийларга ҳам. Мўминлар ва мўминалар ҳамда сендан олдин иймон билан ўтган биродарларинг учун истиғфор айт. Ана ўшалардан сўнг «Аллоҳим! Мени боқий қолдирган чоғингда маъсиятларни доимо тарк қилиш ила раҳм қилгин. Мени ўзимга бефойда бўлган нарсага уринмаслик ила раҳм қилгин. Мени Сени мендан рози қиладиган яхши назар ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Қалбимга Китобингни Ўзинг менга ўргатганингдек ёд олишни лозим қилгин! Уни Сени мендан рози қиладиган тарзда тиловат қилиш ила ризқлантиргин.

Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Китобинг ила кўзимни мунаввар қилгин. У билан тилимни равон қилгин. У билан қалбимни очгин. У билан кўксимни кенгайтиргин. У ила баданимга амал қилдиргин. Чунки ҳақда менга Сендан ўзга ёрдам бера олмас. Уни Сендан ўзга бера олмас. Аллоҳда бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ», дегин.

Эй Абул Ҳасан! Буни уч ёки беш ёки етти Жумъа қилгин. Аллоҳнинг изни ила ижобат қилинурсан. Мени ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, бу ҳеч бир мўминни четлаб ўтмаган», дедилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

«Аллоҳга қасамки, беш ёки етти (Жумъа) ўтиши билан Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига худди аввалгига ўхшаш мажлисга келди ва:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Авваллари тўрт оят ёки шунинг атрофидагинани ёд олар эдим. Қачон уларни ўқийман десам, ёдимдан чиқиб қолар эди. Бугун эса қирқ ва унинг атрофдагини ёд олмоқдаман. Қачон уларни ўқисам, худди Аллоҳнинг Китоби кўзим олдида тургандек бўлади. Ҳадисни ҳам эшитар эдим. Агар қайтармоқчи бўлсам, ёдимга келмас эди. Бугун ҳадисларни эшитаман, агар уларни айтиб берсам бир ҳарфини ҳам қолдирмайман», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Мўминсан! Каъбанинг Робби ила қасам, эй Абул Ҳасан!» дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Рўзанинг зеҳнга таъсири

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. Бир кун тутиб, бир кун очар эдилар. Аллоҳга энг маҳбуб намоз Довуднинг намозидир. Кечанинг ярмида ухлаб, учдан бирида бедор бўлиб, олтидан бирида ухлар эдилар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.

Албатта, бу ҳадиси шарифда доимо нафл рўза тутиб, нафл намоз ўқишни ният қилган кишиларга тавсия бўлмоқда. Баъзи кишиларда кўпроқ нафл рўза тутишга ҳам истак, ҳам имкон бўлади. Ана шундай кишилар Довуд алайҳиссаломга ўхшаб бир кун тутиб, бир кун очсалар, жуда яхши бўлар экан. Бундан кўпи кўплик қилар экан. Мана шу тартибда рўза тутган кишининг, албатта, зеҳни мустаҳкамлашади. Чунки, бундай рўза Аллоҳнинг наздидаги энг маҳбуб рўза деб васф қилинмоқда. ("Ҳадис ва Ҳаёт”, 9-жуз, 210-бет).

Абу Қатода р.а. дан ривоят қилинади: "Набий с.а.в. дан душанба ва пайшанба куни рўза тутиш ҳақида сўралди. У Зот: "Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди”, дедилар”. Демак, рўза тутиш суннат. Ҳозирги замонда Пол Брегг каби мутахассис кишилар очлик билан кишиларни даволаш ила ном чиқарган. Унинг мижозларидан бирига: "Сиз ўз тажрибангизда ушбу нарсадан топган энг улкан фойда нима?” деб савол берилганда, у "Аллоҳни ҳис этиш, ибодат қилишга иштиёқ, қисқаси, тақводорлик” деб жавоб берди. Демак, рўза тутиш натижасида инсоннинг жисми ҳам, руҳи ҳам енгиллашади, зеҳни ўткирлашиб, хотираси кучли, иродаси мустаҳкам бўлади. ("Кифоя” 2-жилд, 132-бет).

Очликнинг зеҳнга таъсири

Биз юқорида рўзанинг зеҳнга таъсирини гапириб ўтдик. Энди эса, кам овқат ейиш, бироз очлик ҳисси билан юришнинг зеҳнга кўрсатадиган таъсирларини келтириб ўтамиз. Расулуллоҳ с.а.в замоналарида асҳоби суффанинг егулиги 1 кунда 920 гр.га яқин хурмо эди. Олимлардан бири шундай деган: "Ким Аллоҳ таолонинг ризосига етмоқ учун оч қолса, малакут оламидан бир қанча сирлар унга очилур.” Таомланиш орасидаги вақтни секин-секин узайтириш лозим. Айтишларича Суфён Саврий ва Иброҳим Адҳам 3 кунда бир овқатланар эдилар. ("Уйланиш одоби” китоби, 86-бет).

Америкалик машҳур табобат билимдони Пол Брегг ўзининг фаолиятини кишиларни очлик билан даволаш асосида олиб борган. Қуйида унинг фаолиятидан мавзуга доир қисмларини келтириб ўтамиз: "Сизиинг оч юришингиз тушликдан тушликкача ёки кечликдан кечликкача давом этиши лозим. Бу даврда дистилланган сувдан бошқа хеч нарса емаслик ва ичмаслик лозим. Бундан очлик дистилланган сув билан ўтказилган тўла очлик дейилади. 24 соатлик очликда битта истиснога йўл қўйилади. Агар хохласангиз, бир пиёла дистилланган сувга бир чой қошиқ асалнинг учдан бирини ёки бир чой қошиқ лимон шарбатини аралаштириб ичишингиз мумкин. Бу қўшимчалар токсин моддалари ва сўлакларини эритувчи воситасини бажаради. Буни сизга қувват бўлсин учун эмас, балки сув ичимлироқ бўлиши, юқорида таъкидланганидек, токсин моддаларни эритиш ва уларни табиий фильтрингиз - буйракдан енгилроқ ўтказиш учун қилинади. Бир кунлик, 36 соатлик, 7-10 кунлик очланишларда буйрак фаолияти энг ҳамиятлидир. Шунинг учун хам хар қандай очланишда хам кўп миқдорда дистирланган сув ичиш жуда мухим. Очлик вақтида хеч нарса еманг, ҳатто мева ва сабзавотлар шарбатларини хам ичманг, фақат дистилланган сув ичинг. Дистилланган сув - бу тоза сув бўлиб, Н2О. Бу формуланинг мазмуни икки ҳисса водород ва бир ҳисса кислород. Агар сиз ёмғир суви ёки дистилланган сув ичсангиз, уларнинг таркибида ҳеч қандай маъдан йўқ. Улар бундан юз фоиз холи. Агарда сиз сабзавот ёки мева шарбатини ичадиган бўлсангиз дистилланган сув ва плюс яна қайсидир озуқали нарсаларни ҳам ичган бўласиз. Уларда эриган холдаги табиий қанд, микроэлемснтлар ва витаминлар бор. Агарда сиз кўл, дарё ёки бошқа сув ҳавзасидан тоза сув ичсангиз, унда эриган минераллар бўлади ва ҳеч қачон дистилланган сувдай бўлмайди. Бундай сувда ноорганик моддалар кўп бўлса, қаттиқ сувлар дейилади.

Оч юришга онгли равишда ва қатъият билан амал қилган шогирдларимга ва менинг ўзимга руҳий ҳамда интеллектуал камолот эшиклари кенг очилди. Агар мен бирор китобни бутун ўқисам, унинг мазмуни хотирамда шу даражада мустаҳкам ўрнашадики, худди шу китобни қўлимда ушлаб тургандай бўламан. Менинг хотирам ниҳоятда кучли, 3 кунлик очликдан кейин тафаккурингиз устидан гўё қандайдир парда олиб ташланганлигини сезасиз” ("Очлик мўъжизалари” китоби).

Агар эътибор қилган бўлсангиз, юқорида Суфён Саврий ва Иброҳим Адҳам каби буюк мусулмон уламоларининг қилган ўзига хос парҳезларини мусулмон бўлмаган ҳамда ушбу улуғ зотларнинг ишларидан мутлақо бехабар ғарблик олим ва табобат билимдони Пол Брегг жаноблари ҳам ўз тажрибалари давомида тасдиқлаган.

Ибн Сино гўдаклигида хонадонга босқинчи кириб, бешиги устидаги зарҳал ёпинчиқни ўғирлаб кетган. Орадан 20 йил ўтгач, узоқ шаҳарда юрган Ибн Сино ўша кимсани учратиб, ёқасига чанг солади: "Сен гўдаклик пайтимда уйимизга бостириб кириб, бешигим устидаги зарҳал ёпинчиқни ўғирлагансан”, дея қозихонага судрайди. Ҳалиги киши аввалига ҳеч нарсани эслай олмайди. Ниҳоят, суриштирув натижасида у киши 20 йиллар муқаддам аскарликка ёлланиб, Бухорога боргани, ўша ерда сафдошлари билан тинч аҳолининг уйларини талаганлигини тан олади.

Буюк Пифагор ўз фалсафаси сирларини ўргатишдан олдин шогирдларидан 40 кун оч юришни талаб қиларди. У фақат 40 кунлик чиллагина ҳаёт сирлари ҳақидаги мураккаб билимларни чуқур ўзлаштириш учун танани етарли даражада тозалайди деб ҳисобларди. Очлик туфайли тана ва дилингиз тозаланиб, ижобий фикрлайдиган кишига айланасиз, хотира ўткирлашиб кўп йиллар олдинги исмлар, жойлар, воқеалар тафсилотини бемалол хотирангизда тиклай оладиган бўласиз. Мия босма сингари янги билим ва фактларни ўзига шимиб олади. ("Очлик мўъжизалари”, 58-59-бетлар).

Ривоятлардан маълумки, ҳинд олимлари кўп умр кўрадилар. Уларнинг фикрлаш қобилияти ҳам кучлироқ. Бунинг асосий сабаби, уларнинг кам овқат истеъмол қилишидир. ("Шарқ дурдоналари” китоби, 59-бет).

Суҳбатнинг зеҳнга таъсири

Бир ҳадиси шарифда "Суҳбат таъсир қилувчидир”, бошқа бир ҳадисда эса, "Сўзда, баёнда сеҳр бор” дейилган. Ақлли одамлар билан суҳбат ҳам миянинг ўсишига кучли туртки бўлади. ("Инсоннома” китоби, 176-бет).

Дарҳақиқат, суҳбатнинг зеҳнга ҳамда инсоннинг хулқу атворига жуда катта таъсири бор. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши суҳбатдошни атир сотувчи атторга, ёмон суҳбатдошни эса, темирчининг босқонидан келадиган бадбўй ҳидга ўхшатганлар. Бир ривоятда, "Суҳбатдош шеригининг ичига ўзи сезмаган ҳолда кирувчидир”, дейилган. Бошқа бир ривоятда эса, "Кишининг табиати бошқа бировнинг табиатидан ўғирловчидир”, дейилган. Зеро, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "У кунда золим қўлларини (бармоқларини) тишлаб (пушаймон қилиб), дер: «Эҳ, қани эди, мен ҳам пайғамбар билан бирга бир йўлни тутганимда! Ҳолимга вой! Кошки эди, фалончи (гумроҳ)ни дўст тутмаганимда! Аниқки, менга эслатма (Қуръон) келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди». (У кунда) шайтон (ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўювчидир”. (Фурқон сураси, 27 – 29-оятлар).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Киши ўз дўстининг динида бўлади. Шунинг учун сизлар ким билан дўстлашаётганига эътибор берсин”. Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Абул Асвад Дуалийнинг мана бу гапларига эътибор берайлик: "Аллоҳ таоло ер юзида ёмон суҳбатдошдан кўра зарарлироқ нарсани яратмаган”.

Меваларнинг зеҳнга таъсири

Барча сабзавотлар ва гурунч мия хужайраларининг янгиланишини тезлаштиради. С, Е, В6, В12 витаминлари, ёғ кислоталари хотирани яхши бўлишини таъминлайди.

Шу ўринда мазкур витаминларнинг қайси озиқ-овқат маҳсулотларида мавжудлигини айтиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлур эди.
C витамин – банан, ананас, апельсин, қулупнай, малина, карам, петрушка, укроп, қизил қалампир, бақлажон;
E витамин – сут, тухум сариғи ҳамда сабзавотлар;
B6 витамин – жигар, сут, картошка, сабзи, тухум, сариғёғ, гурунч, буғдой, карам;
B12 витамин – буйрак, юрак, пишлоқ, денгиз маҳсулотлари (сельд, килька, сазан), гўшт ва тухумда мавжуд.
Асал еб туриш керак. Ёнғоқни шакар билан аралаштириб ейиш ҳамда ҳар куни 21 дона қизил майиз танаввул қилиб туриш зеҳнни мустаҳкамлайди.

Дорининг зеҳнга таъсири

Ҳар ким бир мисқол[1] оқ мурч, 1,5 мисқол заъфарон, 1,5 мисқол оқ зокни олиб ҳаммасини янчиб, асал билан қўшиб 4 кун наҳорда еса хотираси ўсади.

Ҳар ким попушакнинг юрагини асал билан маъжун[2] қилиб еса эшитган ҳар бир нарсасини ёдда сақлаб қолади.

Жолинус Ҳакимнинг айтишича ҳар ким сақич дарахтини елими билан шакарни қўшиб наҳорда еса эсда сақлаш қобилияти ўсади. ("Хулосатул ҳукамо”, 48-бет).

Сариқ халила, бошқача номи халилаи заррин бўлиб, тропик мамлакатларда ўсувчи доривор дарахт. Хом мевасининг қуритилганини халқ табобатида эслаш қобилиятини кучайтиришда ва ақлни яхшилашда ишлатилади. Ундан чой дамлаш учун ярим литрли чойнакка бир чой қошиқда халила солиниб, устига олий навли қора чой солиб дамлаб чойга ўхшатиб ичилади.

Занжабил (Горлес бухарский) ўсимлигини томири ишлатилади. Уни майдалаб, туйиб, бир чой қошиғини 0,5 литр совуқ сувга солиб, 5 дақиқа қайнатилади. Сўнгра устига озгина қора чой солиб қанд, асал билан чойга ўхшатиб ичилади. (Ибн Сино, "Тиб қонунлари”, 2-жилд, 1956 йил, 205-206-бетлар).

Бодом ёғини ажратиб олиб уни қулоққа томизилса ҳам яхши фойда беради.

Пиёзни сувини 1-2 томчидан ҳам куни икки маҳал қулоққа томизиб турилса, қулоқни очади ва эшитишни яхшилайди.

Ялпизни қайнатиш ва асалга аралаштириш ҳамда 7 томчи зира ёғи қўшиш лозим. Ҳар қандай вақтда иссиқ ҳолатда ичиш керак. Бу пайтда кофе ва чой ичишни тўхтатиш лозим, зеҳнни мустаҳкамлайди.

Чиннигул, мускат, грейн кабиларнинг хушбўй ёғларидан фойдаланиш ҳам зеҳнга фойда келтиради. (Ибн Қайюм Ал Жавзий. "Тибби Набавий” китобидан).

Тасаввурнинг зеҳнга таъсири

Қуйида психолог Алан Ричардсоннинг ҳужжатларида қайд этилган тажрибасини келтирамиз: "Талабаларнинг баскетбол жамоаси 3 гуруҳга бўлиб тадқиқ этилди. Биринчи гуруҳ ўйинчилари ҳар куни қатнашган. Иккинчи гуруҳдагилар тайёргарлик машқлари билан умуман шуғулланмаган. Учинчи гуруҳдагилар эса, машғулотларга қатнашмай, тасаввурда машқ бажарган. Ҳар куни улар ярим соат ўзларини тўп ураётган, рақибларини алдаб ўтаётган, йирик ҳисоб билан ғалаба қозонаётган деб тасаввур қилган. Бир ойдан сўнг учала гуруҳ текширувдан ўтказилганда, биринчи гуруҳдагилар натижани 24% га яхшилашган. Иккинчи гуруҳдагилар эса, умуман натижани яхшилай олишмаган. Учинчи, яъни тасаввурчи гуруҳ иштирокчиларининг натижалари эса, биринчи гуруҳники билан бир хил, яъни 24% бўлиб чиқди”.

Ижодий тасаввурдан кучлироқ нарса борми? Тўғри ишлатилган тасаввур инсондаги энг муҳим қобилиятдир. Демак, сиз ҳам тасаввурингизда дунёдаги энг кучли зеҳнли одам эканингизни ва кучли зеҳн соҳибларини кўз олдингизга келтириб, улар билан ижод қилинг. Биз буни тасаввуф таълимотларида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Масалан, ундаги робита масаласини олиб кўрайлик. "Робита” арабча сўз бўлиб, "боғланиш” маъносини англатади. Тасаввуф истилоҳида робита мурид (шогирд) зикр аввалида, ҳаёлан ўз шайхига боғланиб, унинг сиймосини кўз ўнгига келтириб, ундан маънавий, руҳий мадад олишидир. Яъни шогирд тасаввур орқали устозидан таълим ва тарбия олади. Бу ҳақида шайх Муҳаммад Асад Ирбили р.а. "Ўзига робита қилинадиган шайхнинг ҳоли ва ахлоқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳоллари ва ахлоқларига тобе бўлмагунча робитадан кутилган файз юзага чиқмайди” деганлар. Баъзи китобларда нафақат тирик шайхларга, балки вафот этиб кетган шайхларга ҳам робита қилиш ҳақида сўз боради. ("Тасаввуф ҳақида тасаввур” китоби, 190-194-бетлар). Демак, келтириб ўтилган мисолларга диққат қиладиган бўлсак, тасаввур орқали ҳам зеҳнни кучайтириш, бу борада улкан муваффақиятларга эришиш мумкин экан.

Гипнознинг зеҳнга таъсири

Гипноз – инсонга сўз, ишонтириш ва қўл ҳаракатлари орқали таъсир ўтказиб, унинг руҳий ҳолатини ўзгартиришдир. Гипнозчи ўзининг беморига, кўп ҳолларда, буйруқ бериш оҳанги ва уни бир нарсага ишонтириш орқали катта натижаларга эришиши мумкин. Гипноз орқали ҳам зеҳннинг кучайишига эришиш мумкин. Қуйида келтириладиган бир тадқиқот гипнознинг зеҳнга қанчалик таъсири борлигини кўрсатади.

60 йилларда москвалик психотерапевт В.Л.Райков инсон малакасини ва ички имкониятларини ошириш буйича турли ўқув юртлари талабалари ўртасида қизиқарли тажриба ўтказар эди

Жумладан, психотерапевт гипнознинг чуқур даражасида рассом – талабага: "Сиз таниқли рус рассоми И. Репин”, деган кўникма берди. Гипнотик транс давомида талаба бутунлай ўзгарди, яыни ўзини Репин сингари тутар, мольберт ва мўйқалам билан Репин каби ишларди. Бир неча шундай сеанслардан сўнг талабанинг расм чизиш услуби профессионал даражага ўсди. Хатто Бадиий академиянинг энг малакали ўқитувчилари ҳам бундай даражага оддий шароитда етиш учун бир неча ой ёки йил таълим олиш зарурлигини таъкидладилар.

Ўз мувффақиятидан илҳомланган Райков чет тилларини ўрганувчи, математик, шахматчи талабалар билан ишлашни давом эттирди. Барча ҳолатларда натижа жуда самарали бўлди. Таълим соҳасида гипнозни қўллаш масаласи билан француз, болгар мутахассислари ҳам шуғулланганлар. Жумладан, болгар мутахассиси Лозонов чет тили факультети талбалари билан ишлаган, уларда нафақат гипноз, балки психокоррекциянинг бошқа турларини ҳам қўллаган.

Бир ҳадиси шарифда "Ким ўзини бирон қавмга ўхшатса, у ўшалардандир” дейилган. Демак, инсон тадқиқотда келтирилган талабадек ўзини яхши кишиларга, буюк инсонларга ўхшатса, ўзи ҳам улардек мартабага эришар экан. Энди сиз ҳам ўзингизни хотираси кучли, зеҳну заковатли олимлар ва бошқа буюк кишиларга ўхшатиб, улардек бўлишга интилсангиз, албатта, кўзлаган мақсадингизга эришасиз.

Хотира турларини кучайтириш пайтида ностандарт фикрлаш, танглик ҳолатидан чиқиш ва психик фаолияти билан боғлик бўлган кўплаб жараёнларни гипнотизация усулини қўллаган ҳолда тараққий эттириш мумкин.

Зеҳнга зарарли нарсалар

Сиқилиш миянинг энг катта душманидир. У мияда маъданлар ва витаминларни йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиб, унинг мувозанатига путур етказади. Тананинг ҳар қандай касаллиги қалб ҳасталигидан бошланади. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам дедилар: "Албатта, инсон жасадида бир гўшт парчаси бор, агар у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади, агар у бузуқ бўлса, бутун тана ҳам бузилади. Огоҳ бўлинглар, ўша гўшт парчаси қалбдир” дедилар”. Бухорий ва Муслим ривоятлари. ("Риёз ус-солиҳин” китобидан). "Ҳаракат ва жисмоний меҳнат қилмасдан, қадалиб ўтириб ақлий меҳнат қилмоқ оғир бир кулфатдир” деган эди Лев Толстой. ("Энг яхши даво”, 60-, 71-бетлар).

Ҳаром егулик қалбни қорайтиради, фикрлаш қобилиятини, зикрнинг лаззатини кетказади. Ғафлат ва унутиш балосига гирифтор этади. Қисқаси, қулни яъни банданинг гуноҳ қилишига асосий сабаб ҳаром ейишидир. Нарсани егач, унинг ҳаромлиги сезилса, иложи бўлса, қусиш керак. Имкони бўлмаса, дарҳол тавба ва истиғфор айтиш лозим. ("Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар” китоби, 22-бет).

Калифорния университети тадқиқотчиси доктор Марион Даймонд мия фаолияти устида изланиш олиб бориб, "Инсоннинг қариши хотирадаги хужайра боғларини йўқотмайди” деган хулосага келди. Демак, хотирани заифлашувига қариликни сабаб қилиш ўринсиз. У ҳолда киши хотирасининг заифлашувига нималар сабаб бўлади. Психологлар бу муаммога битта сабаб қилиб тестостерон, яъни эркаклар гармонида юз берадиган ўзгаришни кўрсатишган. Олиб борилган тадқиқотлар тестостероннинг қондаги консентрацияси ва эркак киши заковати ўртасидаги боғлиқликни юзага чиқарган. Тестостерон концентрациянинг юқори даражага чиқиши эркак кишининг хотира ва ижодкорлик қобилиятини пайсайтиришига сабаб бўлар экан. Тадқиқотчилар ушбу қарашни қуйидагича изоҳлашади: "Тестостерон кишиларда иккиламчи жинсий белгиларни ҳаракатга келтиради, натижада агрессив хатти-ҳаракатлар ва шахвоний ҳис-туйғулар кучаяди. Бу эса кишининг мия фаолиятини тўлиғича ана шу тарафга қаратиб қўяди”. Демак, хотираси заифлашаётгандан шикоят қилувчи эркаклар шахсий ҳаётларини тартибга солиб шаҳватни қўзғатувчи турли хил омиллардан узоқ турганлари маъқул. Аслида психологларни мазкур хулосалари шарқ анъаналарида ҳам ўз тасдиғини топган. Маълумки, қадимда мадраса ўқитувчилари ўз талабаларини заковатига путур етмаслиги учун ҳам уларни номаҳрамларга назар солишдан қайтаришган. Имом Шофиийнинг "Бегона аёлга қараш ёдланган нарсаларнинг унутилишига олиб келади” деган ҳикматли сўзи ушбу қарашни тасдиқлайди.

Зеҳннинг сусайишига сабаб бўладиган асосий нарсалардан бири, бу гуноҳларни тарк этмаслик.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мен кишининг билган илмини унутишини қилган ёмон амали сабабли деб ҳисоблайман», деган эканлар.

Али ибн Хашрам айтади: «Вакиъ ибн Жарроҳга: «Мен зеҳни ўта паст кишиман, умуман ёдлаш қобилиятим йўқ. Бирорта зеҳнга дори бўлса, ўргатсангиз», дедим. У менга: «Эй ўғилчам, Аллоҳга қасамки, мен ўз тажрибамда зеҳнга гуноҳларни тарк этиш каби дорини топмадим», деди».

Имом Шофеъий ҳам ушбу маънода шеър битганлар:

Зеҳнимдан шикоят айладим Вакиъга
Деди: «Тарк эт гуноҳни бўлса ҳам майда
Чунки, илм бир нурдир шубҳасиз, айтчи,
Аллоҳнинг нури бўлур осийга қайда?

Яна зеҳнга зарарли нарсалардан бири балғамнинг кўпайишидир. Агар оғиздаги балғамнинг камайишига эришилса, зеҳн ўткирлашади. Балғам оғиздаги намликни зиёда қилса, у зеҳнни ўтмаслаштиради ҳамда унутиш касалини кучайтиради. Аммо зеҳн паст бўлишга гуноҳ ишларга мойил бўлиш, ибодатга аҳамиятсизлик ва дунё ғам-ташвишларига берилиш ҳам сабаб бўлади. Бу қалбни банд қилади, дунёвий ҳожатларни кўпайтиради.

Дунё учун ғам ема, ҳақдин ўзгани дема,
Биров молин ема, сирот узра тутаро.
(Хожа Аҳмад Яссавий)

Яна зарарли нарсалардан хом пиёз, нордон олма ейиш, осиқ нарсаларга қараш, масалан, осилган кирлар ва бошқа шу кабилар, қабр тошидаги ёзувларни ўқиш, туялар орасидан ўтиш, бит-бургани ўлдирмай ташлаш, кумуш асбоб билан елкадан қон олдириш, буларнинг ҳаммаси зеҳнни заифлашувига олиб келади. ("Илм олиш сирлари”, 83-84-бетлар).

Швециянинг Каролина шифохонаси профессори Ларс-Олоф Вахлунд бир неча йиллик тадқиқотлардан сўнг шундай хулосага келди: "Телевизор қаршисида кўп ўтириш алъсгеймер касаллигининг асосий сабабларидан бири бўлса, китоб ўқиш, кроссворд ечиш, шахмат-шашка ўйнаш, йўрғалаб юриш бу касалликнинг даволашнинг энг мақбул усулларидандир. Алъсгеймер касаллигининг пайдо бўлиш сабаблари ҳанузгача тўлиқ кашф этилмаган. Бу касаллик киши ақлини камайтиради, айниқса, ёши улуғ одамларда хотирани сусайтиради ва умуман, йўқотиши ҳам мумкин. ("Ғаройиб олам” китоби, 174-бет). Бундан ташқари, озиқ тишлар суғуриб олинганда ҳам хотира ёмонлашади. Туни билан ухламай бедор бўлиш эслаб қолиш қобилиятини 40% га камайтиради.

Хотира имкониятлари

1. Одам ўз хотирасининг ўртача 10 % имкониятларидангина фойдаланади.
2. Хотирадаги маълумотни излаш жараёнини ишга туширишдан то эсга келган маълумотни тилга чиқаргунга қадар тахминан 4-5 сония ўтади.
3. Эркаклар аёлларга қараганда хотираси бузилишидан кўпроқ қийналишади.
4. 100 мл гр. кофеин мияни қисқа фурсатли хотирага жавобгар бўлишини рағбатлантиради. Бунинг учун 2 стакан қаҳва ичсангиз кифоя.
5. Табиат қўйнида 1 соат сайр қилиш (яланг оёқ бўлса янада яхши) қисқа фурсатли хотира 20 фоизга яхшиланади. ("Инсоннома” китоби, 119-120-бетлар).
6. Ақллироқ инсонларни сочида мис ва руҳ моддалари миқдори кўпроқ бўлади.
7. Киши мияси 20 млрд.дан ортиқ асаб толаларидан ташкил топган бўлиб, 1 кунда 96 млн. бит (12 млн. байт) маълумотни эслаб қолади.                                                                                                                      http://tib.islom.uzy-t/islomiib
Категория: Hikmatlar | Просмотров: 3184 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |