Воскресенье, 24.11.2024, 19:29 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Главная » 2012 » Ноябрь » 27 » Эгизаклар
|
Эгизакларнинг каттасига "Руҳ” деб, кичигига "Нафс” деб исм қўйишибди.
Эгизаклар вояга етгани сари уларнинг истаклари ҳам, эҳтиёжлари ҳам ўсиб бораркан. Биринчиси Аллоҳ йўлида заҳмат чекиб, иймон ва муҳаббати илоҳийга эҳтиёж сезса, иккинчиси нимаики ялтироқ нарсани кўриб қолса, ўзиники қилиб олишга уринаркан. Аммо икковини ўз вужудида ўстирган она Руҳ ва Нафснинг бир-бирига тескарилигидан азият чекар экан. Аёл катта фарзандининг ҳамма ерда обрў-эътибор қозонишини, иззат-икром кўришини билгани учун ҳам, кичигининг келажаги учун кўпроқ қайғура бошлабди. Унинг исмини "Хоҳиш”га, "Эҳтиёж”га, "Манфаат”га ва "Давр талаби”га ўзгратирибди. Аммо бу ҳеч фойда бермабди. Руҳ доим онани Аллоҳ розилиги томон тортса, Нафс аёл пинжига кириб олиб, Эйфель минорасидан ҳам баланд мол-дунёни ваъда қиларкан. Аёл эса эгизаклари ўсгани сари уларнинг мақсад сари интилишлари ҳам кучаяётганини кўриб борибди. Айтишларича, ўша аёл милоддан аввалги даврларда ҳам, 21-асрда ҳам Руҳ ва Нафснинг ўртасида сарсон бўлиб югуриб юрган экан, келажак асрларда ҳам бу дарбадарликнинг давом этиши тахмин қилинаётганмиш.
|
Категория: Ibratli hikoyatlar |
Просмотров: 1166 |
Добавил: Иймон
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |