Воскресенье, 24.11.2024, 19:25Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Апрель 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Апрель » 11 » Эй қизчам, 1-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)
18:25
Эй қизчам, 1-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Одамларда ислоҳ қиламиз, одамларни тузатамиз деб маърузалар қилдик. Китоблар ёздик. Гапиравериб тилларимиз чарчади, ёзавериб қаламларимиз. Биз одамларни тузатамиз десак, одамларнинг бузилиши кўпайиб кетяпти. Фасоднинг доираси кенгайиб бир шаҳардан иккинчи шаҳарга қараб чўзилиб кетяпти. Худо манъ этган, ҳаром деб айтган иш бутун дунёга ёйилиб кетяпти. Жаннатнинг эшиги турганда, ўзларини дўзахнинг эшигига қараб уряпти одамлар. Кўкрак очиқлик, бош яланғочлик, беҳаёлик, сатри авратнинг йўқлиги аёлларнинг ичида бир шаҳардан иккинчи шаҳарга қараб чўзилиб кетяпти. Ҳатто бошидан оёғигача, бутун баданини ёпиб юрадиган, паранжилилари бор ислом давлати – Сурия давлатининг аёллари ҳам кўчага кўкраги очиқ ҳолатда, боши очиқ ҳолатда чиқиб кетяпти. Шунча гапириб, муваффақиятга эриша олмадик, нажот тополмадик ҳам. Муваффақиятга эришамиз деб, умид ҳам қилолмайман. Нимага, биласанми?



Сабаби шуки, шунча насиҳатлар, шунча даъватлар қилибмиз-у, одамларни тузатамиз дебмиз-у, одамларни тузатадиган жойнинг эшиги қаердалигини билмаган эканмиз. Эшиги қолиб, биз деразадан кириб юраверган эканмиз. Одамларни тузатадиган йўл қаерда? Ҳалиги, айтилган эшиги қаерда? Эшикнинг калити кимнинг қўлида? Биз билмас эканмиз буни. Охири билдикки, одамларни тузатадиган эшик у аёл киши экан. Одамларни тузатадиган эшикнинг калити аёлларнинг қўлида экан. Шу нарсага энди иймоним комил бўлди. Минг афсуски, бу нарсаларни умрим охирлаганда билдим.

Гуноҳ жуда ҳам катта йўл. Бу катта йўлга биринчи қадамни эркак киши қўяди. Аёл киши бу йўлга қадамни биринчи бўлиб қўймайди, яъни эркак киши бўлмаса аёл киши бузилмайди, бузила олмайди.

Илк қадамни эркак киши қўйиши рост, эй қизим, аммо сенинг розилигинг бўлмаганда у бу қадамни қўя олмас эди, - дейди у. – Сени мулойимлигинг бўлмаганда, эркак киши дағаллик қила олмас эди. Сен унга эшикни очиб, баайни ўғри-қароқчига эшикни очиб, марҳабо, келсинлар, мана уйимиз, ташриф буюринг дегансан. Ўғри кириб, бутун борлигингни, уйингдаги бор ашё, асбоб-ускунани ўғирлаб чиқиб кетганидан кейин кўчага чиқиб олиб «войдод, одамлар, уйимни ўғри урди» деб бақирган одамсан. Уйингни ўғирлаб кетган ўғри чиқиб кетганидан кейин, агар кўчага чиқиб дод солсанг, ўғрини топиш мумкин. Ўғирлаб кетган матоҳларингни, агар сотиб юбормаган бўлса, топиш мумкин. Аммо сенинг ор-номусингни ўғирлаганларидан кейин, ўғрини отанг топиб келса ҳам, аммо ўғирланган ор-номусингни топиб келиб бўлмайди. Бўрига қаршисида турган қўйнинг чиройли териси ҳам, мароқли маъраб бериши ҳам керак эмас. Ширингина бир-икки кило гўшти керак. Сенга рўбарў бўлган бегона эркак учун ҳам сенинг чиройли хулқ-одобинг керак эмас. Кийган чиройли ламбада кўйлагинг ҳам керак эмас. У бутун ҳаётингда сенга шараф бериб турган, фахринг, зийнатинг бўлиб турган ҳаётингни, ору номусингни талаб қилади. У кутилмаганда қўйга ёпирилган бўри олиб келаётган мусибатдан кўра ёмонроқ мусибатни талаб қилади. Сени номусинг қўйнинг бир-икки кило гўштидак нарса эмас. Ор-номусингнинг қиймати шунақанги юқори нарсаки, агар поймол бўладиган бўлса, қиёматгача наслингнинг ҳаммасига таъсир қилади. Ана шундай баҳодаги нарсани сўрайди.

Сен атрофингда айланишиб қолган бегона эркакларнинг «сизнинг чиройли гапиришингиз мени адо қилмоқда», «мен сизнинг хулқ-одобингиз гадосиман», «менга сизнинг ору номусингиз керак эмас», деган гапларига ишоняпсанми, шу гапларга алданяпсанми? Аллоҳга қасамки, бегона эркак бегона аёлни кўрганда, хаёлан унинг кийимларини ечиб ташлаб, уни яланғоч тасаввур қилиб кўрмаса, келиб менинг юзимга туфлагин. Ҳар бир бегона эркакнинг «сизни дўстона яхши кўрамиз» деган гапларига учдингми? Сен бу гапларга алданмагин. Бегона эркакларнинг хилват, қоронғу жойларда, аёл кишилар бўлмаган давраларда аёллар тўғрисида гапирган беъмани, беҳаё гапларини эшитганингда, уларнинг бетларига туфлаган бўлардинг. Улар аёлни қанча пулга гаплашганларини, қанча пулга обрўсини, ору номусини поймол қилганликларини мақтаниб гапириб ўтирганларини эшитганингда сен ҳам уларга бор нафратингни изҳор қилган бўлардинг.

Эй, қизим, - дейди, - бу жамият шунақанги жамиятки, инсоният шунақанги инсониятки, зино, ҳаром иш, очиқ-сочиқлик олиб борувчи номуссизлик шунақанги доғ бўлиб тушадики, сени гуноҳга, зинога даъват қилган, сенинг ору номусингга тегиб олдингдан чиқиб кетганидан кейин эркакнинг ҳалиги гуноҳлари эсидан чиқиб, кўчада хотиржам юрган вақтида, гуноҳнинг орқасидан келган расволиклар умр бўйи сенинг қаддингни букиб туради. Бу жамият, инсоният гуноҳга бошлаган эркакни эртага кечириб юборади, «ҳа, энди йигитчиликда бўлган-да», - дейди. Лекин қиз боланикини кечирмайди. Ёшинг бир жойга бориб, кексайиб, тавба-тазарру қилган ва, худо кечирган бўлса ҳам булар сени бари-бир кечирмайди. Бузуқ аёл деган тамға бир умрга тушади пешонангга. Аёлники ёмонроқ бўлади. Аёл кишининг ор-номусига бир нарса бўлса, бутун авлоди, бутун насл-насабига доғ тушади. У доғни кейин ҳеч ким покиза этолмайди.

Шунинг учун мен аёлларга насиҳат қилаётганимда, насиҳатнинг биринчисини Худодан қўрқинглар деб бошлардим. Ҳамма ишнинг аввали худодан қўрқишдир. Худодан қўрққани яхши одамнинг. Қороғида, ҳеч ким бўлмаса ҳам зино қилмаяпти-ку. Ҳеч нарса монелик қилмаяпти унга, ҳеч ким кўрмаяпти ҳам, фақат худодан қўрқиш уни тўхтатиб турибди. Худодан қўрққанлиги учун у одам, буни тушунмаса ҳам, билмаса ҳам, ёлғон гапирмаяпти-ку. Худодан қўрққанлиги учун бозорда қасам ичмаяпти. Худодан қўрққанлиги учун ароқ ичмаяпти, худодан қўрққанлиги учун, ҳеч ким кўрмасаям ота-отасини ҳурмат қиляпти. Нимага? Чунки худода қўрққанлигидан қиляпти шуни. Шу сабабли насиҳатимни, эй, қизларим, худодан қўрқинглар деб бошлар эдим. Инсон ўзи шунақа, табиати қизиқ: охиратдан гапирсам, охиратнинг гапи таъсир қилмайди унга. Кўпроқ ўз кўзи билан кўрган нарсалардан таъсирланадилар.

Уларга иккинчи гапирадиган гапим – касаллик. Уларни касаллик билан қўрқитган бўлардим. Бу ёмон ишнинг, зинонинг оқибатида ёмон дардлар бор, тузалмас касалликлар бор дердим. Агар буни ҳам тушунмасалар, уларга айтардимки, эй қизим, дунёда ҳеч бир нарса абадий, бардавом турмаганидек, сени бу гўзаллигинг ҳам бардавом эмас. Одамларни ўзига жалб қилиб турган бу гўзалликлар, юзингдаги чиройли терилар бир кун келиб ғадир-будур бўлиб, ҳайдалган ерга ўхшаб кетишлари бор. Бир ҳовуч буғдойни ташласанг ҳаммаси унга жо бўлиб, ерга тушмайдиган бўлиб кетишлари бор. Ҳар хил рангга бўяб юрилган бу сочларнинг эшак думига ўхшаб кетишлари бор ҳали. Ҳеч бир нарсада камолот бардавом турмайди. Қуёш ҳам чиқиб дастлаб камол топади, сўнгра бари бир заволга қараб кетади. Ҳар бир нарсанинг заволи бор. Сенинг ҳуснинг ҳам абадий эмас. Атрофингда юрган бу зотлар ҳозирча ҳусну жамолингга ишқивоз бўлсалар, сендан ҳусн-жамол юз ўгирганда, улар ҳам бошқа тарафга юз ўгириб кетадилар, сен ўртада, аросатда қолиб кетасан. Қариганингда ғам-ташвишингни ким ейди, ким қайғуради сенга? Ҳаром-хариш йўлларга қадам ташлаганингда атрофимда парвона бўлганлар дерсан, балки. Ҳеч ким ғам-ташвишингни қилмайди. Афсус ва надомат ўтида қовриласан ва кўрасанки, бошқа қариган кампир, аёлларнинг ғам-ташвишини фарзандлари, неваралари ейди. Ўша вақтда, ғам-ташвишини фарзанд ва неваралари еб турган вақтда улар катта бир саройда ўтирган маликадек, бошига бахт тожи кийдирилган подшоҳдек ўтирадилар.

Қўқонлик Ёрқинжон қори тарафидан таржима қилинган.

Категория: Hikmatlar | Просмотров: 1388 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |