Сенсиз ҳатто бир кун ҳам яшай олмайман..."
Амриқо университетларида дарс берган математика олими, профессор Жефри Ланг Ислом динини қабул қилганидан сўнг ёзган "Фаришталар сўрагунига қадар" асарида илк бор ўқиган намози ҳақида шундай ёзади: "Мусулмон бўлган куним жомеъ имоми менга намоз ўқиш қонун- қоидалари ёзилган бир китоб берди. Бироқ мусулмон талабалар мени эҳтиётлаб: "Шошилманг, секин-аста ўрганиб оласиз", дейишди. Мен ҳам ўзимга-ўзим: "Намоз ўқиш шунчалик қийинми?" деб савол бердим. Ўша куниёқ беш вақт намоз ўқишга қарор қилдим. Ним қоронғи хонамда таҳорат ва намоз амалларини ўргандим, намозда ўқиладиган баъзи сураларнинг арабча ўқилиши билан бирга инглизча маъноларини ёдлашга киришдим. Хонада узоқ ўтирдим. Кеча ярим бўлган эди. Хуфтон намозини ўқиш ниятида ўрнимдан турдим. Шошилмай таҳорат олдим. Сўнг қибла деб билганим томонга юзландим. Чуқур нафас олиб, қўлимни кўтардим ва паст овозда "Аллоҳу акбар", дедим. Эшик- деразалар яхшилаб ёпилгани учун ҳеч ким менинг шивирлашларимни эшитмаслигига ишончим комил эди. Аста-секин Фотиҳа сурасини, сўнг яна бир қисқа сурани ўқидим. Агар ўша онда бирон киши ўқиётганларимни эшитса, ҳеч нарса англамасдиги аниқ эди. Иккинчи такбирдан сўнг руку қилдим. Рукуда бир оз тараддудланиб қолдим. Чунки ҳаётимда ҳали ҳеч кимга эгилмаган эдим. Хонада ёлғизлигимни эслаб. кўнглим тинчланди. "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ дея қаддимни ростлаганимда юрагим жуда тез ураётганини сездим. Саждага кетиш арафасида турардим. Сажда қилиш учун қўл ва тиззаларимни ерга қўйган заҳотим қотиб қолдим. Вужудим ўзимга бўйсунмасди. Хожаси олдида бош эгган қул каби пешонамни саждага қўя олмасдим. Чунки бундай қилишни зиллат деб билардим. Бу ҳолатимни кўрса, яқинларим мени масхаралашларини ўйладим, қулоқларим остида дўстларимнинг қаҳқаҳалари эшитилаётгандек бўлди. "Сан-Франсискода араблар кўпайиб, шўрлик шу аҳволга тушиб қолди" деганга ўхшаш сўзларни ўйлаб, ночор бир ҳолатда турардим. Бир оз тараддудлангач, парокан-да хаёлларни четга улоқтириб, бошимни саждага қўйдим, диққатимни чалғитувчи ўй- фикрларга ўрин бермай, иккинчи саждага бордим. Кейинги ракатларда ҳатти-ҳаракатларим енгиллашиб борарди. Ва ниҳоят ташаҳуддан сўнг салом бердим. Ўтирган жойимда нафсим билан кечган жангни ўйладим. Ўзимни гўё катта бир жанггоҳдан ғолиб чиққандек тасаввур қилдим. Сўнгра бошимни эгиб, ожиз, камтарин бир ҳолатда: "Аллоҳим, калтафаҳм ва такаббурлигим учун кечир, узоқ бир ердан келдим ва олдимда яна босиб ўтишим зарур бўлган узун йўл турибди. Ўзинг мададкор бўл," дея дуо қилдим. Шу пайт руҳимда авваллари асло ҳис этмаганим бир сокинликни сездим. Бу ҳиссиётни қалам билан ифода этиб бўлмайди. Қалб тубидан чиққан, айтиб-англатиш жуда қийин бўлган бир эпкин вужудимни эгаллади. Сесканиб кетдим. Кўз ўнгимда гўё чексиз раҳмат уммони мавж урарди. Ўзим билмаган ҳолда кўзларимдан ёшлар оқа бошлади. Кўз ёшларим оққани сари ичимга сизиб кираётган раҳмат уммонига ғарқ бўлаётгандек сезардим ўзимни. Гўё баланд бир тўсиқ очилиб, ичимдан ваҳм, ғам-қайғу сел каби оқиб кетар эди. Бу сатрларни ёзарканман, ўзимга-ўзим: "Аллоҳнинг раҳмат ва мағфирати фақат гуноҳларни афв этишгина эмас, айни дамда у шифо ва хазина ҳамдир", деб айтмоқдаман. Бошим эгик ҳолда узоқ ўтирдим. Бутун танамда ажиб бир тароват ҳукм сурарди. Шу дамда мен идрок қилган энг муҳим нарса Аллоҳга ва намозга нечоғлик муҳтож эканимни англашим бўлди. Ниҳоят ўрнимдан туришга чоғланарканман, дуога қўл очдим: "Аллоҳим, яна бир бор куфрга қайтмоқчи бўлсам, ўша заҳотиёқ жонимни ол ва мени бу дунёдан қутқар. Хато ва камчиликсиз яшаш жуда қийинлигини биламан, аммо Сенинг борлигингни инкор этиб, Сенсиз ҳатто бир кун ҳам яшай олмайман..."
..~*..~*..~*..~*..~*..~*..~*..~*..~*..~*..~*..~*..~*..~*..
Janobi payg'ambar hayit namozini o'qib chiqayotganlarida ko'chani chekkasida yerga qarab yig'lab o'tirgan 4 yoshlardagi yetim bolani ko'rdilar. Boshqa bolalar tuyalarga minib, ota-onalari qo'llariga shirinlik tutgan kunda haligi bola g'amgin edi. Payg'ambar s.a.v. shu bolani oldiga bordilar va so'radilar:
- Nima uchun yig'laysan, ey bola?
- Men yetimman yo Rasululloh. Mening otam ham, onam ham, aka-opalarim ham yo'q.
Janob payg'ambar s.a.v. bag'irlariga bosib, peshonasini silab:
- Yoshlikda men ham yetimlikda o'sdim, katta bo'lgach qavmim meni sig'dirmay boshqa shaharga hijrat qildim, - dedilar. Yana boladan so'radilar:
- Sen ota-onalik, aka-ukalik bo'lishni hohlaysanmi?
- Albatta hohlayman. Men ham boshqa bolalarga o'xshab o'ynashni hohlayman.
Rasulluloh bolani qo'llaridan ushlab, uylariga olib bordilar va bolaga dedilar:
- Men Muhammad s.a.v. sening otang bo'lay. Oisha onang bo'lsin. Ali sening akang-u, Hasan-Husanlar ukang bo'lsin. Fotima sening opang bo'lsin.
Bola xursand bo'ldi. Yuvintirib, biroz narsa berib, qornilarini to'ydirgandan keyin bola aytdi:
- Mening ham bolalarga o'xshab ko'chaga chiqib o'ynagim kelayapti.
Rasululloh bolani qo'llaridan ushlab ko'chaga o'ynatgani olib chiqdilar. Boshqa bolalarni ko'rgan haligi norasida:
- Ey, otajon. Anavu bolalarni qarang, ularni ota-onalari tuyaga mindirib qo'yibdilar. Mening ham ota-onam bo'lganida tuyaga mindirardilar, - dedi.
Rasululloh muborak qo'llarini yerga qo'yib, tizzalari bilan yurib, yetim xursand o'lsin deb Madina ko'chalarida yelkalariga mindirib yurdilar. Bola yana atrofdagi bolachalarga qarab:
- Yo Rasululloh, anu bolalarning tuyalarining og'zida jilovi bor ekan. Mening tuyamning jilovi yo'q-ku! - dedi. Rasululloh muborak sallalarining peshini olib, og'zilaridan o'tkazib, yelakalaridan oshirib, bolaga berdilar. U bo'lsa goh-gohida oyog'ini silkitib qo'yardi, jilovni tortardi. Ba'zi tuyalarning ovoz berib "aff-aff" deydigan odati bor edi. Hali bola Payg'mbar s.a.v.ga:
- Ey, otajon, bularning tuyasini qarang, ovoz berib, "aff-aff" deydi. Nega meniki afflamaydi, - dedi. Shunda Jabroil amin a.s. kelib:
- Yo, habibulloh! Alloh sizdan rozi bo'ldi. Yetimni xursand qildingiz. Alloh subhanahu va taolo amr qildiki, "Jamiki ummatimni gunohini avf qil deya ikki bor "aff-aff" deng. Habibimiz s.a.v. ikki bor "avf-avf" deganlarida, hazrat Jabroil aytdilar:
- Ey, Muhammad s.a.v. uchinchi avfni aytmang. Arshi a'lo larzaga tushdi. Uchinchi avfni qiyomatga qoldiring..
*************************************************************************
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва новвой
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарларидан бирида қоронғу тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб энди ётмоқчи бўлганларида, ўша атрофда айланиб юрган бир соқчи у кишини кўриб қолди ва масжиддан чиқариб юбормоқчи бўлди. Имом Аҳмад соқчига ҳар қанча тушунтирсалар ҳам, у тушунишни истамади. Охири Имом Аҳмад соқчига: “Ҳеч бўлмаса масжид остонасида ётай!” дедилар. Соқчи барибир у кишини масжидда қолишларига рухсат бермади.
Имом Аҳмад жуда виқорли киши эдилар. У кишини кўрган одамни ҳайбатлари босар эди. Ўша маҳаллада нон сотиб юрадиган бир новвой у зотни узоқдан кўриб қолди. Қараса, ҳалиги соқчи имомни масжиддан судраб олиб чиқяпти. Дарҳол Имомнинг олдиларига бориб, ўз уйида тунашларини илтимос қилди. Имом Аҳмад новвой билан бирга унинг уйига кетдилар. Мезбон у кишини чиройли иззат-икром билан меҳмон қилди.
Кейин новвой хамир қориш учун бир четга борди. У ҳар гал хамирни муштлаётганда истиғфор айтар, нонни зувала қилишда ҳам, уни тандирга ёпишда ва ундан узиб олишда ҳам истиғфорни тўхтатмас эди. Бу ҳолни кузатиб ўтирган Имом Аҳмад орадан узоқ вақт ўтгач, новвойдан кўп истиғфор айтишининг сабабини сўрадилар. Новвой ҳар бир ишда истиғфор айтишга одатланиб қолганини айтди.
“Истиғфорнинг фойдасини кўрдингми?” деб сўрадилар Имом Аҳмад.
Новвой: “Ҳа, Аллоҳга қасамки, нима деб дуо қилсам, барчаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуойим ижобат бўлмади” деб жавоб берди.
“Нима экан ўша дуойинг?” деб сўрадилар Имом.
“Имом Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш” деб жавоб берди новвой.
Шунда Имом Аҳмад: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалман. Демак, Аллоҳ таоло сенинг дуойингни ижобат қилиши ва орзуйингни рўёбга чиқариши учун соқчи мени масжиддан судраб-судраб чиқарган экан-да!” дедилар.
*************************************************************************
Ҳалол савдонинг натижаси
Ҳикоя қилинишича, бир солиҳ киши кўплаб савдо расталарига раҳбарлик қиларди. Қўл остида ишлайдиган савдогарларга “Агар сотаётган маҳсулотингизда бирорта айб бўлса, харидорга ўша айбни очиқ айтиб сотинглар!” деб тайинлар эди.
Бир куни у раҳбарлик қиладиган дўконларнинг биридан бир яҳудий айбли мато сотиб олди. Ҳалиги солиҳ раҳбар муҳим иш билан узоққа кетган эди. Ўша матони сотаётган киши ўзича “Бу бир яҳудий одам бўлса. Бунга матодаги айбни айтмай сотсам ҳам бўлаверади” деб ўйлади-да, айбини айтмай, индамай сотиб юборди.
Маҳсулотлар орасида мазкур айбли газлама борлигини раҳбар ҳам биларди. Бир оздан сўнг у келиб, ходимидан ҳалиги айбли мато қаердалигини сўради. Ходим: “Уни бир яҳудийга уч минг дирҳамга сотиб юбордим. Аммо айбини айтмадим” деб жавоб берди. Хўжайин ундан: “Ўша яҳудий қаерда?” деб сўради. “Карвон билан бирга жўнаб кетди” деб жавоб берди ходим. Хўжайин дарҳол ходимидан яҳудий берган пулларни олиб, карвонни излаб кетди.
Орадан уч кун ўтиб, карвонга етиб олди ва ҳалиги яҳудийни топиб, унга: “Эй фалончи, сен фалон газламани сотиб олган экансан. Унинг айби бор эди. Ма, берган дирҳамларингни олгин-да, матони қайтариб бер” деди. Яҳудий бояги хўжайиндан: “Сени бундай қилишга нима мажбур этди?” деб сўради. Хўжайин эса: “Ислом дини. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Ким бизни алдаса, у биздан эмас” деганлар”, деб жавоб берди.
Бу гапларни эшитган яҳудий савдогарлар бошлиғига: “Сизларга берган дирҳамларим сохта эди. Мана бу, ҳақиқий уч минг дирҳам. Ол буни. Бу пулларга яна қуйидагиларни ҳам қўшимча қиламан: “Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ. Ва анна Муҳаммадан Росулуллоҳ!!!
***********************************************************************************
Дийнга қайтган мусулмон
Муҳаммад самолётга чиқди. Стулини тўғрилаб "омонлик" камарини тақди.. У кучли, бақувват, роббисидан узоқ бўлган йигит эди.. Самолёт учди.. Муҳаммад Америка қўшма штатларида ўтказадиган сафари режаларини тузишни бошлади.. Тунги клублар, раққосалар-у турли туман "ичимлик"лар билан мазза қилиб дам олади.. Хар хил қизлар билан танишади, улар билан ажойиб вақт ўтказади.. Самолётда учиш вақтини шундай ўйлар-у вақтини қандай ўтқазиш ҳақидаги режаларни тартиблаш билан ўтди.. Хаёлидан бир лаҳзага бўлса ҳам унга шу куч-қувватни берган хар лаҳзада олиб қўйиши мумкин эканлиги ўтмас эди.. Америкага етиб борди, бир уй ижарага олиб нарсаларини қўйди.. Кечалари бомдодгача бедорликлар, шомгача уйқулар бошланди...
Азон овози неча марталаб қулоғига кирарди ён-атрофдаги озгинагина мусулмонларни намозга чақирарди.. Лекин у бу чақирув мусулмон бўлгани учунгина унга қарашли эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасди.. Кўп пулларини турли ичимликларга сарфлади.. Ён-атрофида нималар бўлаётганини идрок қила олмайдиган даражада маст бўлиб юрди.. Муҳаммад Ўзи ҳақида ҳикоя қилиб айтади.: Ўша кун келгунча ҳаётим шу тарзда ўтиб турди. Ўша кеч чиройли қизлар билан тўлиб тошган клублардан бирига кирдим, навбатдаги қадаҳни олиб ича бошладим.. Аллоҳ Таъало ароқни ҳаром қилганини билардим.. Лекин шаҳватим ҳамма нарсани эсимдан чиқазганди.. Узоқдан бир мафтункор қиз менга қаради ва секин ёнимга келди.. Қарашларида севги ва муҳаббат бор эди.. Ёнимга келиб менга янаям яқинлашди ва жасадини қучоғимга ташлади.. Тўғри Аллоҳга кўп осийлик қилганман.. лекин ўша вақтда ҳиссиётларим доимгидан бошқача эди.. Уни юз тузилиши араб эканлигини айтиб турарди.. Бирдан араб тилини бузиб: "Сен арабмисан?" - деди. - Ҳа.. - Мен ҳам, лекин шу ерда туғилиб ўсганман, менда Америка паспорти бор.. Исминг нима? - Муҳаммад.. - Бу исмни ёмон кўраман. - Нега? - Чунки мен насронийман.. Қалтираб кетдим.. Уни исломга даъват қилиш ҳақидаги ўй- ҳаёлимдан ўтди.. Лекин бундай ўй қалбимни қоплаб олган шаҳватлар олдида таъсир ўтказа олмасди.. Жилмайиб мавзуни ўзгартирдим. - Рақсга тушишни яхши кўрасанми? - Ҳа.. Бирга узоқ вақт рақсга тушдик.. Ундан меникига боришини кўп марталаб сўрадим, лекин у рад этди.. Ўша кеча бир ўзим уйга қайтдим...
Кўз ўнгимдан уни сурати кетмасди.. Қалбим Аллоҳдан йироқлиги учун жуда ҳам заифлашиб кетди.. Иккинчи.. Учинчи тунлар ҳам шундай ўтарди. Қалбда унга бўлган севги ва эҳтирослар ошиб борарди.. Охири фожеа юз берди.. Бир кун унга: -"меникида қолишингни ҳоҳлайман" - дедим.. - Мени розиман!. Фақат мана буни тақишлигинг шарти билан!.. Деб чўнтагидан ўртасида кичкинагина хоч осилган занжир чиқазди.. Ғаълати ҳислар мени қамраб олди.. Тўғри Аллоҳдан узоқман.. Тўғри намоз ўқимайман.. Лекин мен МУСУЛМОНман-ку.. Барибир унга бўлган севги ҳамма нарсадан устун эди.. Жилмайиб ундан занжирни олиб бўйнимга тақдим.. У ажабланиб "ваав сенга жудаям ярашди" деди. - Бу мендан сенга ҳадия, бундан кейин мен билан уни тақмасдан учрашмайсан.. Деб шарт қўйди.. У билан тунлар лаззатли гўзал ўтарди.. Шайтон менга уни зийнатлаб кўрсатарди.. Бир куни мен билан бўлишдан бош тортди.. Мен унга жудаям муҳтож аҳволда эдим.. Пул билан кўндиришга ҳаракат қилдим.. - Йўқ!! Тўғрисини айтсам масиҳий бўлишингни ҳоҳлайман, деди. Эй Аллоҳ!! Эй Аллоҳ!! Бу нимаси энди?!! Қалбимдан ҳаяжон ва ҳайратга тўлиб: - Бўлиши мумкин эмас!! дедим.. - Мениям бундан кейин сен билан юришим бўлиши мумкин эмас!! деди.. Шайтон устимдан кулишни бошлади. "Розиман" дегин сенга зарар қилмайди, "Исломдан чиқдим" сенга ҳеч қандай зарари тегмайди ва мана бу қиз сени роҳатлантиради. . Деб васваса қиларди...
Эртаси куни у яна келди. Янаям очилиб янада чиройли бўлиб кетган эди.. Менга яқинлашди юзини юзимга яқин қилиб: - Бағритош, севгини ҳис этмаяпсанми?! Бу сўзлар мени жозибалади ҳаттоки йиқилиб кетай дедим.. - Ҳа! Бўлмаса нима мени сенга ёпишиб олишимга сабаб бўлди?! - Унда, насроний бўлишликдан сени нима тўсяпти? Агар насроний бўлсанг сенга турмушга ҳам чиқаман! Мана шу ерда... ўзимни йўқотиб қўйдим.. Мусулмон эканлигимни унутдим.. Исмим Муҳаммад эканлигини ҳам унутдим.. Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари... Бошланғич мактабдалигимда бамдод намозига уйғотувчи отамни унутдим.. Ярим тунда уйга кириб келганимда доимо менга ҳидоят сўраб дуо қиладиган онамни ҳам унутдим.. Ўзлигимни ҳам унутдим.. Севги ва ҳавои нафснинг қулига айландим.. У билан бирга бордим.. Сочимни олдириб насроний бўлдим.. Ҳаётимда биринчи марта черковга кирдим.. Ҳеч қандай ҳиссиётларсиз йиғлардим...
Черков эшикларидан кирарканман кўз ёшларим юзимни юварди.. Аллооҳ!! Шу узун ҳаётдан кейин кофир бўламанми?! Жазоим нима бўлади?? Дўзаҳ!! Аллоҳдан қўрқувим қани?? Ҳаёим қани?? Динимга муҳаббатим иззатим қаерга кетди?? Ҳамма ҳаммаси ўлди.. Ундан кейин ижарага олган уйимга жиннидек қайтдим.. Кал бошимни силаб ўзимга ўзим: - Нима қилиб қўйдинг Муҳаммад?? Муҳаммаднинг динини тарк этдингми? дердим.. Эшикни ёпиб олиб кўп йиғладим.. Шайтон келиб яна устимдан куларди.. "Орқага йўл йўқ!! Энди сен кофир бўлдинг!! Кофир бўлиб ўласан!! Дўзаҳга кирасан!! дерди.. Бувамни намозга азон айтишларини эсладим.. Доимо хонамда турадиган Қуръон китобимни эсладим.. Оҳҳ.. Доимо менга: "Муҳаммад ёмон хотимадан эҳтиёт бўл!!" деб насиҳат қилгувчи дўстимни эсладим.. - Йўқ, эй роббим, йўқ эй роббим!! дея бақира бошладим.. Йўқ ҳозир жонимни олма!! Исломга қайтаман!! Қуръонга қайтаман!! Намозга қайтаман!! Ҳаммомга кириб ўша занжир ва хочни хожатхонага ташладим.. Ғусл қилиб тозаландим.. Ўзимни ҳамма гуноҳларимдан халос бўлгандек енгил ҳис этдим.. Кўз ёшларим тинмай "Ашҳад алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан росулуллоҳ" дедим.. Аллоҳ қандаям гўзал сўзлар.. Ҳамма бахт ва хурсандчиликлар калити.. Эй роббим мен сенга қайтяпман!! Мен намозга қайтяпман!! Ота-она ризолигига қайтяпман!! Мен силаи-раҳимга қайтяпман!! Рамазон рўзасига қайтяпман!! Мен сени рози қилгувчи ҳамма нарсаларга қайтяпман роббим!!
Ватанимга олиб борувчи биринчи самолётни миниб юртимга қайтдим. Аэропортга тушганда энг биринчи эшитганим азон овози эди.. Ўз иродамсиз кўз ёшларим оқди.. Роббим мени кечирармикин?? Уйга келишим билан онамни қучоқларига ўзимни отиб йиғладим.. - Онажон энди рингни тўғрила!! У албатта кечиради чунки у раҳмли ва меҳрибон зотдир!! дедилар.. Кунлар ўтди.. Муҳаммаднинг ҳоли бахтдан бахтга хурсандчиликдан хурсандчиликка алмашиб борарди.. Ўша сафарини хар эслаганида кўз ёшлари кўзларидан қуримасди.. Онаси туннинг ҳар қандай вақтида унинг хонасига яқинлашса йиғи ва инграш.. Эрталаблари эса Қуръон тиловати ва истиғфор овозларини эшитарди..
Эрталаблари эса Қуръон тиловати ва истиғфор овозларини эшитарди.. Бир кун келди.. Бамдод намозига уйғотиш учун онаси хонасига кирди.. Эшикни очганида бурнига қандайдир ажойиб ширин бир ҳид келди.. Бундай гўзал ҳидни олдин ҳеч ҳидламаганди.. Муҳаммадни ётоғга яқинлашиб қўли билан силаб кўрди. У жойида йўқ эди. Заиф кўзлари билан қараса жойнамоз устида саждада экан.. Ўтириб кута бошлади. Узооқ кутди. Секин яқинлашиб чақирди.. - Муҳаммад, болам! деб секингина туртган эди Муҳаммад бир томонига йиқилди.. Онаизор ҳайратлландиб уй аҳлини чақира бошлади.. - Болалар ҳой уй аҳллари қаранглар укангиз Муҳаммадга.. Унга яқинлашиб қимирлатиб кўришди.. Аллооҳ - Онажон Муҳаммад ўлди.. Жойнамоз устида, сажда қилган ҳолда ўлди.. Она шунда эшикни очганида бурнига келган гўзал ҳид Муҳаммаднинг пок руҳини ҳиди эканлигини ҳис этди.
*******************************************
Bu voqea Arabiston yarim orollarining viloyatlaridan birida, ya'ni Asirning poytaxti Abxada sodir bo'ldi. Shom namozini ado qilib bo'lgach, qiz oynaga qarab pardoz qilar, nikox to'yiga o'zini tayyorlash uchun qordek oppoq kelinlik libosini kiyar edi. Shu asnoda u xuftonga aytilayotgan azonni eshitib qoldi va unga taxoratsizlik etganini esladi. U onasiga ”Oyi, men taxorat olib namoz o'qishim kerak”, dedi. Onasi bu so'zlarni eshitgach xayron qolib: “Esing joyidami? Seni pastki qavatda mexmonlar kutishyaptiku! Taxorat olsang yuzingdagi “makiyaj”ing xammasi rasvosi chiqadiku! Qalamlaring, tushlaring oqib tushadi. Bas, etar, men sening onangman va ayni damda namozingni o'qishing shart emas! Alloxga qasamki, agar taxorat olib, “makiyaj”ingni buzsang, qattiq xafa bo'laman”, dedi. Qiz shunda muloyimlik ila javob qilib dedi: “Oyijon, Alloxga qasamki, men bu xonadan namozimni ado qilmay chiqmayman”. Onasi jaxl qilib: “O'zi shundog'am vaqt oz, namozdan so'ng yana pardoz qil desam, xatto uni o'qishinga xam vaqt yo'qku! Seni pastda mexmonlar intizorlik bilan kutishyapti. Qanday qilib sen ularning oldiga “makiyaj”siz tushmoqchisan? Qiz bola kelin bo'lganda ochilib ketishi kerak. “Makiyaj”siz ularning ko'zida chiroyli kelinlik tasavvurini qoldira olmaysan! Ular keyin sening ustingdan mazax
qilishadi”. Qiz onasidan jilmayib so'radi: “Oyijon, siz meni mana shu jonli maxluqotlarning ko'zida chiroyli ko'rinmasligimdan qo'rqyapsizmi? Unda meni yaratgan Xoliqning xuzuridagi axvolim qanday bo'ladi? Men shundan qo'rqamanki, agar men namozimni o'tkazib yuborsam, Uning oldida men chiroyli bo'la olmayman ”, dedida taxorat olishni boshladi. Yuzidagi barcha “makiyaj” uchun surtilgan bo'yoqlar oqib tushdi. Keyin unamoz o'qishga kirishdi. Sajdaga borar ekan, bu uning oxirgi sajdasi ekanligini bilmasdi.
Xa! U sajdaga borganda nafas olishi to'xtadi. Robbisining itoatida mustaxkam turib olgan Muslima ayol uchun qanday xam buyuk maqomdagi xayot saxifalarining go'zal yakuni! U xayotining shunday muxim kunida xam Robbisi va uning itoatini birinchiga qo'ydi.
Buning evaziga esa uning joni Alloxga ibodatning eng ulug' xolati - sajdada olindi. U Robbisiga yaqin bo'lishni xoxladi. Allox esa
uning ruxini o'ziga eng yaqin xolatdaligida oldi - SAJDAda . . . !
***************************************************************
|