Воскресенье, 24.11.2024, 20:45Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Январь » 9 » ҲИДОЯТ ТОПГАНЛАР
08:31
ҲИДОЯТ ТОПГАНЛАР

-Ассалому-алайкум, сиз қаердансиз?
- Ваалайкум ассалом. Мен белорускаман.
- Наҳотки белорускасиз? Шаҳрингиз жуда чиройли.... лекин кечирасиз сиз белорускага ўхшамайсиз, кўпроқ туркларга ёки муслима аёлларга ўхшайсизку...
- Мен муслимаман. Аллоҳга шукр. Сизни белорус бўлганим ҳолда исломни қабул қилганим ҳайрон қолдирдими? Муслимаман деганимни эшитган одам, қоп кийган маълумоти йўқ бир аёлни кўз олдига келтиради. Мен аспирантурада ўқийман, рўмол ўрайман ва бу дунёда қилган ишларимиз учун Аллоҳ ҳузурида жавоб беришимиз кераклигига ишонаман. Биз сиз билан ҳозир оддийгина суҳбат қурмоқдамиз, лекин биринчи динга кирган кезларимда бундай суҳбатларда ўзимни ноқулай ҳис қилардим. Ҳозир эса мен фахр билан ўзимни МУСЛИМАМАН дея оламан.



Мен ибодатли насронийлар оиласида дунёга келдим. Оиламизда ҳамма Пасха, Катта рўза байрамларини нишонлар, ҳар якшанба черковга борар эдик. Мен униб ўсдим. Энг яхши университетга ўқишга кирдим, яхши ўқий бошладим. Лекин 20 ёшимда бир бахтсизлик туфайли мен ўзимни излай бошладим. Беш йил давом этган бу изланишлар менга ва оиламга жуда кўп нохушликлар келтирди. Германияга имтиҳонларсиз аспирантурага кирдим ва ёлғиз бошқа шаҳарда одам бир ўзи яшаши жуда мушкул эканлигини тушундим. Қийналдим, ёлғизликдан қийналдим, мен жуда кўп Инжил ўқирдим, рўза тутишга ҳаракат қилар эдим. Интернет орқали насроний динини чуқурроқ ўрганишга киришдим. Бир куни проваслав сайтига кирар эканман, у ердаги одамларнинг гапларини ўқиб ҳар кун кўрганим ҳаёсизлик, ибосизликдан иборатлигини кўриб кўнглим чўкди. Мен бир нарсани тушунмасдим. Ахир Инжилда Худога ибодат қилиш кераклини айтилган ҳолда нега биз Исога ибодат қиламиз. Ахир Худо ер ва осмонни яратди, Исо эса бизни тўғри йўлга солиш учун келди-ку?! Шундай кунларнинг бирида муслима қизлар билан танишдим. Мен уларга ўз динимни соатлаб гапирар, уларнинг дини билан солиштирар эдим. Улар менинг фикрларимни ва менинг динимни ҳурмат қилишар, бирон марта менга қарши сўз айтишмади ва мени кофир деб ҳайдашмади ҳам. Мен уларнинг айтган сўзларини ҳам қабул қилар ва ақлим билан бу дин тўғри эканлигини тушунар эдим. Лекин ибодатларимни ўз динимдагидай қилишда давом этдим. Бир кун улар менинг қўлимга Қуръон тутғазишди, мен уни ўқиб жуда ҳайратда қолдим, бутун дунё мусулмонлари бир хил ибодат қилишаркан. Қуръонда Таврот ва Инжил ҳақида оятлар бор эди. Мен шундагина уларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан инсонларни ислоҳ қилиш учун ерга туширилган китоблар эканлигини тушундим. Фақат инсонлар Инжил ва Тавротни ўз ҳохишларига қараб ўзгартирганлар. Қуръонни ўқир эканман, менга керак бўлган дин Ислом эканлигини тушуниб борар эдим. Рамазон бошланди. Мен рўза тута бошладим. Аллоҳ учун, Уни севганим учун рўза тутдим. Ва шу Рамазон ойида тушундимки, Аллоҳга яқинлашишнинг ягона йўли Ислом. Мен жуда кўп йиғлардим. "Нега мен мусулмон эмасман? Нега мен мусулмон бўлиб дунёга келмадим?”. Бу саволлар мени қийнарди. Мени бундай руҳий тушкунлигимни кўриб бир муслима дугонам ҳар бир одам тоза фитратда мусулмон бўлиб дунёга келишини, фақат кейин уни ота-онаси маъжусий ёки насроний қилиши ҳақидаги ҳадисни сўзлаб берди. Мен хурсанд эдим, Роббимга шукр айтардим, мен ахир мусулмон бўлиб туғилган эканман, энди Шаҳодат айтиб мусулмон бўлдим. Роббим йўлингга қайтарганингга шукр. Мен Қуръонни, ҳадисларни ўрганаяпман, ахир мен муслимаман, мен ўз динимни яхши билишим керак. Мен иншаАллоҳ, фарзандларимни тоза фитратда тарбиялашга ҳаракат қиламан, ахир фарзандлар бизнинг давомимиз уларнинг дуолари биз қабрдалигимизда ҳам бизга етиб туради. Аллоҳ ҳохласа мен яхши бир муслима банда бўлишга ҳаракат қиламан. Ота-онам мени муслима бўлганлигимни билишмайди, мен уларга ўз одобларим билан исломни чиройли дин эканлигини кўрсатиб, кейин уларга муслима бўлганлигимни айтмоқчиман. Яна мен китоб ёзишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Менга ўхшаб ўзини излаганларга бир йўлланма бўладиган китоб. Мана менинг Исломга келиш тарихим. Мен бахтлиман, кўнгил тозалиги бир маънавий эсдалик, одамлар орасидаги қуполликлар ва аёлнинг кундан кунга эркакка ўхшаб кетаётган бу дунёда мен ўз бахтимни топдим.

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 1314 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |