Йўлнинг ҳақлари: 1-Кўзнинг юмишлик яъни (ҳалол бўлмаган нарсаларга, номаҳрамларга қарашдан,) 2-Йўлдаги азият (озор)ларни олиб қўйишлик, 3-Саломга алик олишлик, 4-Яхшиликка буюриш, 5-Ёмонликдан қайтаришликдир.!!! Беш нарса беш нарсани йўқ қилади: 1-Алдамчилик, хақиқатни йўқ қилади. 2-Мол, айбларни йўқ қилади. 3-Тақво, ҳавои-нафс (шаҳват)ни йўқ қилади. 4-Миннат, садақани йўқ қилади. 5-Хожатмандлик, (зарурат) қонун асосларни йўқ қилади. Беш нарса беш нарсани кўтаради: 1-Тавозеъ (камтарлик), уламоларни кўтаради. 2-Мол-мулк, пасткаш (разил) одамни кўтаради. 3-Сукут сақлашлик, хато (қоқилиш)ни кўтаради. 4-Хаё, хулқни кўтаради. 5-Ҳазл, оғирлик (маҳнат)ни кўтаради. Беш нарса беш нарса билан танилади: 1-Дарахт меваси билан. 2-Аёл эрини фақирлиги пайтда. 3-Дўст қийинчилик пайтда. 4-Мўмин бало, мусибат келганда. 5-Саховатли инсон ўзи муҳтож бўлган пайтда. Беш нарса беш нарсага олиб боради: 1-Кўз (қарашлик), зинога. 2-Очкўзлик, пушаймонга. 3-Қаноъат қилишлик, розиликга. 4-Кўп сафар қилишлик, маърифатга. 5-Баҳс (мунозара), уруш-жанжалга олиб келади.!!! Беш нарса беш нарсани олиб келади: 1-Истиғфор, ризқни. 2-Кўзни (ҳаромдан) юмишлик, зеҳинни, фаросатлиликни. 3-Ҳаё, яхшиликни. 4-Юмшоқ сўзлик (мулойимлик), бирлашишликни. 5-Ғазаб қилишлик, афсус-надоматни олиб келади.!!! Беш нарса беш нарсани қайтаради: 1-Ҳушмуомала, ғазабни. 2-Аллоҳдан паноҳ сўрашлик, шайтоннинг ёмонлигини. 3-Шошилмаслик (эҳтиёткорлик), надоматни. 4-Тилни тийишлик, ҳато қилишликни. 5-Дуо, қадарни ёмонлигини қайтаради.!!! Беш нарса баҳт-саодатга етаклайди: 1-Ота-онага яхшилик қилувчи ўғил. 2-Солиҳа аёл. 3-Вафоли дўст. 4-Яхшилик қилувчи мўмин. 5-Фақиҳ олим.!!! Беш нарса беш нарса билан яхши (ёқимли) бўлади: 1-Соғлик, фаровон яшашлик билан. 2-Сафар, яхши ҳамроҳ билан. 3-Чирой, гўзал хулқ билан. 4-Уйқу, нафсни тинч-ҳотиржам бўлишлиги билан. 5-Куну-тунлар, Аллоҳнинг зикри билан.!!! Беш нарса беш нарса билан катталашади: 1-Олов, (қуруқ ўт) ҳашаклар билан. 2-Шак-шубҳа, ёмон гумон билан. 3-Жафо, эҳсонни йўқлиги билан. 4-Уруш-жанжал, кечиришликни йўқлиги билан. 5-Қариндош-уруғликдан узилиш, ҳол-аҳвол сўрашликни йўқлиги билан.!!! Луқмон ҳаким ўғлига шундай деди: Эй ўғлим, мен сенга ҳакматларимни олтита жумлада жамладим: 1-Дунёда қолишлигинг миқдорича дунёинг учун амал қил, 2-Охиратда қолишлигинг миқдорича охиратинг учун амал қил, 3-Аллоҳ учун, У Зотга эҳтиёж бўлишлигинг миқдорича амал қил, 4-Қанча азоб-уқубатни кўтаришликга тоқатинг еткан миқдорича гуноҳ-маъсият қил, 5-Бирортасига муҳтож бўлмайдиган Зотдан сўра, 6-Агар Аллоҳга гуноҳ-маъсият қилишликни ҳоҳласанг, У Зот сени кўрмайдиган жойда қилгин.!!! Икки нарса инсонда бардавом бўлмас: 1-Ёшлиги, 2-Куч-қуввати. Икки нарса ҳар инсонга манфаъат берур: 1-Гўзал ҳулқи, 2-Саҳий-саҳоватлиги. Икки нарса инсонни шаънини кўтаради: 1-Тавозуъ (камтарлик), 2-Инсонларни ҳожатларини адо этиш. Икки нарса бало-мусибатни даф қилади: 1-Садақа, 2-Қариндош уруғликни боғлаш.!!! Донишманд айтади: Тўрт нарса яхши лекин тўрт нарса унданда яхшироқ: 1-Ҳаё, эркакларда топилишлиги яхши, лекин аёлларда унданда яхшироқ. 2-Адолат, ҳар бир инсонда яхши, лекин Қози, ҳоким, амирларда унданда яхшироқ. 3-Тавба қилишлик, Қария-кексаларда яхши, лекин ёш йигит-қизларда унданда яхшироқ. 4-Саҳоватлик, бойларда яхши, лекин камбағалларда унданда яхшироқ. Сизга бирор мушкулот келганда, бу учта нарсани эсланг! 1-У вақтинчадир, 2-У тақдирда битилгандир, 3-Агар унга сабр қилсангиз, у сизга ажр-савоблар ато этади. Менга дунё тор бўлганда, бобомдан нима қилишлигим ҳақида сўрадим. Шунда бобом эй ўғлим: Учта нарса билан вақтингни зойеъ қилма! 1-Ўтиб кетган нарсага, ғам-қайғу чекиб афсусланма, чунки у қайтиб келмайди. 2-Ўзингни бошқа инсон билан солиштирма (қиёслама), чунки у сенга фойда бермайди. 3-Ҳамма инсонларни рози қилишга урунма, чунки у ҳеч қачан бўлмайди.дедилар.!!! Каъбул Ахбор: Мўминлар шайтондан паноҳ топишлари учун учта қўрғон бор: 1-Масжид, 2-Аллоҳни зикир қилиш, 3-Қуръон ўқиш. Инсонлар тўрт қисм:
1-Бир киши билади, у ўзи билишлигини билади ана шу Олим ундан сўранглар. 2-Бир киши билади, у ўзи билишлигини билмайди, у унитувчи унга эслатинглар. 3-Бир киши билмайди, у ўзи билмаслигини билади, у жоҳил унга ўргатинглар. 4-Бир киши билмайди, у ўзи билмаслигини ҳам билмайди, у аҳмоқ ундан четланинглар. Икки нарса қайтиб келмайди:
1-Вақт. 2-Айтилган сўз. Икка нарса муваффақиятсиз кишини сифати:
1-Гина (адоват). 2-Хасад қилиш. Қачан бир гуноҳ маъсият қилишни ҳоҳлаганингда бу уч оятни эсла: 1-"Албатта Аллоҳ уни кўришини билмасми". (Алақ 14 оят).
2-"Роббисини ҳузурида туришдан қўққанлар учун икки Жаннат бор". (Роҳман 46 оят).
3-"Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот уни йўлини очиб қўюр". (Талоқ 2 оят). Ким дўст ҳоҳласа, Аллоҳ унга етарлидир,Ким улфат ҳоҳласа, Қуръон унга етарлидир, Ким ваъз-насиҳат ҳоҳласа, ўлим унга етарлидир, Ким бойлик ҳоҳласа, қаноъат унга етарлидир. Ким бу тўрттасига рози бўлмаса, Аллоҳ ўзи уни ҳидоят қилсин.!!!
|