АНИҚ ЖАВОБ
Бир куни бир одам Иёз ибн
Муовиядан маст қилувчи
ичимликнинг ҳукмини сўради.
"Ҳаром", деди Иёз. "Нега ҳаром
бўлсин? Ахир у мева ва сувдан
иборат, оловда қайнатилган.
Булар ҳаммаси мубоҳ
нарсаларку", деди ҳалиги одам.
"Бор гап шуми?" деб сўради
Иёз. "Шу". "Агар бир ҳовуч сувни
юзингга сепсам оғритадими?"
"Йўқ". "Агар бир сиқим
тупроқни юзингга сочсам-чи?"
"Йўқ". "Агар бир панжа сомонни
юзингга отсам оғрийдими?"
"Йўқ". "Агар тупроққа сомонни
аралаштирсам, устидан сув
қуйиб бир парчасини офтобда
қуритиб, қуригандан сўнг уни
юзингга урсам, оғрийдими?" "Э,
ўлдириши ҳам ҳеч гапмас", дея
жавоб берди ўша киши.
"Хамрнинг йўриғи ҳам шу. Агар
унинг таркибий қисмлари
аралаштирилиб, пишитилса,
ҳаром бўлади", деган экан Иёз
ибн Муовия
|