Четверг, 28.11.2024, 13:08Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Ноябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Ноябрь » 28 » Ҳижоматдан олдинги ва кейинги тавсиялар
15:20
Ҳижоматдан олдинги ва кейинги тавсиялар
1. Тузалишига астойдил ишониш.

Нима учун? Чунки ҳижомат (қон олдириш) пайғамбарлар табобатининг пойдеворларидан бири бўлиб, набиуллах Муҳаммад (саллаллаху ва алайҳи вас-салам) амал қилган сахих ва муҳаққақ табобат амалидир.

Тўлиқ шифо топишингизга астойдил ишонган ҳолда Аллоҳдан шифо тилаб дуо қилинг. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи вас-саллам) айтганлар: إن في الحجم شفاء

«Дарҳақиқат, ҳижомат қилдирмоқда шифо мавжуддур”.

(Сахих хадис, "Сахих ал-жомеъ”, 2128-ҳадис)

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи вас-саллам) айтадилар:

الشفاء في ثلاث في شرطة محجم أو شربة عسل أو كية بنار وأنا أنهى أمتي عن الكي
"Уч нарсада дардга даво мавжуддир – қон олдирмоқ, асал ичмоқ ҳамда ярага тамға қиздириб босмоқ. Ва мен умматимга ярага тамға қиздириб босмоқни ман қилгайман!” (Ал-Бухорий ривояти)


2. Қўйилган мақсадга эришиш учун банда, иложи борича, Аллоҳ буюрган йўллар орқали сабаблар яратишга ҳаракат қилиши лозим. Худди шундай қилиб ҳижоматда ҳам иложи борича мутахасис ҳажжом, аёллар учун аёл ҳажжом, эркаклар учун эркак ҳажжом излаб топиш мақул. Агар ҳажжом тиббий маълумотли ва тажрибага эга бўлса, нур устига нур бўлур.

3. Хижрий йил ойларининг 17, 19 ва 21 кунлари ва душанба, сешанба ва пайшанба кунлари хижама қилиш.

Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи вас-саллам) айтдилар:
الحجامة على الريق أمثل وفيها شفاء وبركة وتزيد في الحفظ وفي العقل فاحتجموا على بركة الله يوم الخميس واجتنبوا الحجامة يوم الجمعة ويوم السبت ويوم الأحد واحتجموا يوم الاثنين والثلاثاء فإنه اليوم الذي عافى الله فيه أيوب من البلاء واجتنبوا الحجامة يوم الأربعاء فإنه اليوم الذي ابتلي فيه أيوب وما يبدو جذام ولا برص إلا في يوم الأربعاء أو في ليلة الأربعاء
"Оч қоринда ҳижомат қилдирмоқ яхшироқ бўлиб, бунда шифо ва барокат бордур ва у эс-хушни яхшироқ сақлагусидур. Аллоҳнинг марҳамати ила ҳижоматни пайшанба кунлари қилдиринглар, жумъа, шанба ва якшанба кунлари эса қилдирманглар. Душанба ва сешанба кунлари қон олдиринглар, дарҳақиқат, бу кун Аллоҳ таъоло Аюб алайҳи-с-саломни дарду азоблардан халос қилган кундир. Шанба кунлари ҳижомат қилишдан тийилинглар, чунки бу кунда Аюб алайҳи-с-салом имтиҳон қилинган ва мохов касаллиги айнан шу кунда, ҳамда чоршанба куни ёки кечаси пайдо бўлади.” (хадис № 3169, "Сахих аль-жомеъ”)


4. Ҳижомат қилгунга қадар 3 соат овқат тановвул қилмаслик. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи вас-саллам) сўзларига биноан оч қоринда ҳижомат қилдириш тан сиҳатлиги учун жуда фойдали экан: صلى الله عليه وسلم
الحجامة على الريق أمثل وفيها شفاء وبركة وتزيد في الحفظ وفي العقل
"Оч қоринда ҳижомат қилдирмоқ яхшироқ бўлиб, бунда шифо ва барокат бордур ва у эс-хушни яхшироқ сақлагусидур.” (хадис № 3169, "Сахих аль-жомеъ”)

5. Сув, мева шарбати каби енгил ичимликлар ичилса, фойдадан холи бўлмас, хусусан, ҳижомат қилинаётган вақтда қон босими паст ёки анемия бўлган беморлар енгил ичимликлар ичиши мумкин.

6. Ҳажжомга сизни безовта қилаётган барча касалликлар борасида яширмасдан тўлиқ ва аниқ маълумот бериш лозим, хусусан, агар ҳижомат қилинадиган беморда гепатит ёки ОИВ каби инфекцион касалликлар мавжуд бўлса. Керакли эҳтиёткорлик чораларни кўриш, касаллик бошқа беморларга юқишининг олдини олиш, ҳамда ҳар бир касалликка тегишли махсус қортиқ солинадиган (қон олинадиган) нуқталарни аниқлаш учун ҳажжом ушбу маълумотларни билиш керак бўлади.

7. Ҳижоматдан сўнгги маслаҳатларга амал қилиш.
Ҳижоматдан кейинги тавсиялар

1. Ҳижомат қилинганидан сўнг 24 соат ичида қаттиқ жисмоний зўриқишларга олиб келадиган (масалан, жинсий яқинлик каби) амаллар тақиқланади. Бу тақиққа актив фаолият ва куч-қувватни сақлаб қолиш учун амал қилиш лозим. Бундан ташқари, қон босимининг пасайиши ёки кўтарилишига сабаб бўладиган ҳолатлардан (масалан, самолётда учиш ва сувга шўнғиш) ўзини тийиш лозим. Бу тақиқ ҳам 24 соатга таалуқли.

2. Протеин, ҳайвон мойлари ва сут таркибидаги озуқаларни ҳазм қилиш учун организм кўп куч сарфлайди, шунинг учун бемор толиқмаслиги учун шифокорлар ҳижоматдан сўнг сабзовот, мева, ширинликлар ва қайнатилган аммо ёғсиз енгил ва енгил ҳазм бўладиган озиқ-овқатларни истеъмол қилишни маслаҳат берадилар. Бу тақиқ ҳам 24 соатга таалуқли.

3. Ҳижоматдан сўнг киши дам олиши, толиқмаслиги, асабийланмаслиги, қаттиқ ҳаяжонланмаслиги, қон босими кўтарилмаслиги лозим. Агар бемор яхши дам олмаса, касаллик қайта қўзғалиши мумкин, чунки унинг танасида энергиялар ҳамоҳанглиги (гармонияси) бўлмайди, яъни энергия ё камайиши, ё купайиши мумкин. Танада энергия камайса, киши киши ўзини кучсиз ва бўш ҳис қилади, энегияси ортиқча бўлганда эса киши ўзини асабийлашган ҳис қилади.

4. Ҳижоматдан сўнгги 24 соат ичида чекиш (агар бемор чекувчи бўлса), яхна ичимликлар ва ўта совуқ суюқликларни ичиш ман этилади.


5. Ҳижомат қилинган жойлар совуқ уриб бактериялар билан зарарланишининг олдини олиш учун барча жароҳатлар каби бу жойларни ҳам совуқдан ҳимоя қилиш лозим.


6. Ҳижоматдан сўнг ҳеч бўлмаса 3 соат довомида шўр ва доривор кўп солинган озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан ўзини тийиш лозим.


7. Ҳижоматдан сўнг иккинчи куни тана ҳароратининг кўтарилиши табиий бўлиб, у тез ўтадиган ҳолат. Ҳарорат кўтарилиши организм иммунитетининг кучайганидан далолат беради.

8. Белдан пастки қисмига қортиқ қўйилган баъзи беморларда муолажадан сўнг кўнгил айниши ёки ич кетиши кузатилиши мумкин. Бу ҳам табиий бўлиб, у тўғри ва ингичка ичак ҳамда медаънинг фаоллашганлиги билан боғлиқ организмнинг ўзини ўзи тозалаётганлигидан далолат беради.

9. Баъзи касалликлар давомий муолажани талаб этади, шунинг учун баъзи беморларни кейинроқ яна такроран ҳижомат қилиш керак, токи фойдаси бўлсун. Баъзи касалликлар эса тез-тез ва такрорий муолажани талаб этади, бундай пайтда ҳар икки кунда бир неча кунлар давомида муолажани такрорлаш лозим.

10. Тузалгандан сўнг Ал-Холиққа (الخالق – Яратгувчига) шукроналар келтириш.

http://www.rouqyah.com/showthread.php?t=86023

Таржимон Hawwa
Категория: Tabobat olami | Просмотров: 1400 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |