Хато қилса ўгит берсанг, кўзин доим тикиб ерга, "Тасаддуқман, бегим" , деб ул, сўзинг чин мўътабар бўлса.
Табассумлиғ, қабоқ читмас, иши Тангри ризосидур, "Фидодур" – дер –"ширин жоним, агар ёрим сўрар бўлса".
Шариатни тутиб устун, кечиб нафси ҳавосидан, Гапирсанг гар ҳадис, оят кўзидан ёш тўкар бўлса.
Салафларға муҳаббатлиғ, олиб ўрнак Румайсодин, Иши вақтингни хуш қилмоқ, ғамингдан бохабар бўлса.
Кечиб зар, зебу зийнатдин, жавоб қилса Ҳумайродек, Ҳалол жуфти билан бирга таҳажжудда турар бўлса,
Чиқиб кўчаға бул фосид замонда ташвишинг ортур, Кулиб ҳовлида, нози юз ғамингни кетказар бўлса.
Фироқи ўртаса дилни, олур жон ғамзаси ўқдек, Пиширган ҳар таоми ҳам асал, новвот, шакар бўлса.
Мунингдек васфга молик бўлса ёринг гар кулиб бахтинг, Нисор айла анга жонинг насибанг шул қадар бўлса.
Сабаб бўлган кишини кўп дуо қилғил Муниб дилдан, Худо рози бўсин деб илтижо айла саҳар бўлса.
Абу Юсуф.
|