|
|
حُذَيْفَةُ بْنَ الْيَمَانِ يَقُولُ:
كَانَ النَّاسُ يَسْأَلُونَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْخَيْرِ وَكُنْتُ أَسْأَلُهُ عَنْ الشَّرِّ مَخَافَةَ أَنْ يُدْرِكَنِي فَقُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّا كُنَّا فِي جَاهِلِيَّةٍ وَشَرٍّ فَجَاءَنَا اللَّهُ بِهَذَا الْخَيْرِ فَهَلْ بَعْدَ هَذَا الْخَيْرِ شَرٌّ؟ قَالَ : نَعَمْ . فَقُلْتُ: هَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الشَّرِّ مِنْ خَيْرٍ ؟ قَالَ: نَعَمْ وَفِيهِ دَخَنٌ . قُلْتُ : وَمَا دَخَنُهُ ؟ قَال: قَوْمٌ يَسْتَنُّونَ بِغَيْرِ سُنَّتِي وَيَهْدُونَ بِغَيْرِ هَدْيِي تَعْرِفُ مِنْهُمْ وَتُنْكِرُ. فَقُلْتُ: هَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ؟ قَالَ : نَعَمْ دُعَاةٌ عَلَى أَبْوَابِ جَهَنَّمَ مَنْ أَجَابَهُمْ إِلَيْهَا قَذَفُوهُ فِيهَا . فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ صِفْهُمْ لَنَا؟ قَالَ : نَعَمْ قَوْمٌ مِنْ جِلْدَتِنَا وَيَتَكَلَّمُونَ بِأَلْسِنَتِنَا. قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ فَمَا تَرَى إِنْ أَدْرَكَنِي ذَلِكَ؟ قَالَ: تَلْزَمُ جَمَاعَةَ الْمُسْلِمِينَ وَإِمَامَهُمْ . فَقُلْتُ: فَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُمْ جَمَاعَةٌ وَلَا إِمَامٌ؟ قَالَ : فَاعْتَزِلْ تِلْكَ الْفِرَقَ كُلَّهَا وَلَوْ أَنْ تَعَضَّ عَلَى أَصْلِ شَجَرَةٍ حَتَّى يُدْرِكَكَ الْمَوْتُ وَأَنْتَ عَلَى ذَلِكَ
|
|
|
Хузайфа ибн ал-Яман родияллоху анху айтадиларки: Одамлар Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдан яхшиликлар ҳаққида сўрашар едилар, мен эса ёмонликлар ҳаққида сўрар эдим шу ёмонликларга йўлиқмаслик учун. "Я Расулуллох, биз жохилиятда ва ёмонликда эдик. Аллох бизга бу хайр (Ислом)ни берди. Бундан сунг хам ёмонлик келадими?" деб сурадим. ўлар: "Ха", дедилар. Мен: "У ёмонликдан сунг яхшилик келадими?", дедим. Улар: "Ха, лекин озгина тутуни (ёмонлиги, фасоди) билан келади". Мен: "Унинг тутуни (фасоди) нима", деб сурадим. Улар: "Менинг суннатимдан бошка йўл тутадиган тоифалар келади. Ва менинг хидоятимдан бошка хидоят билан хидоятланишади. Баьзи (амал)ларини (Исломданлигини) тасдиклайсан, баьзи (амал)ларини (Исломданмаслигини билиб) инкор қиласан". Мен: "Ундан сўнг ёмонлик келадими?", дедим. Улар: "Ха, Жаханнам дарвозалари устида жаханнамга чақирувчи даьватчилар (чорловчилар) бўлади. Агар кимки уларга ижобат қилса, жаханнамга улоқтиришади", дедилар. Мен: "Я Расулуллох, бизларни уларни таьрифлаб беринг?", деб сўрадим. Улар: "Улар бизнинг теримиздан (бизлардан) бўлган ва бизни тилимиз билан гапирадиган қавмдурлар (яьни исломни даьво қилганлардан бўладилар)" . Мен: "Я Расулуллох, агар ўша пайтда бўлиб қолсам, нима деб маслахат берасиз?", дедим. Улар: "Мусулмонлар жамоаси ва имомини махкам ушла", дедилар. Мен: "Агар мусулмонларнинг жамоаси хам ва уларнинг имоми хам бўлмасачи?", деб сўрадим. Улар: "Ундай бўлса, уларни барчасини тарк қил, агарчи дарахтнинг илдизи тишлаб бўлса хам, хатто сени ўлим топгануча шу холда қол", дедилар. (Имом Муслим ривояти)
|
|
1)Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки сиздан бирортангиз Исломни чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса, ўз мислича ёзилади», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Магар Аллоҳ уни ўтиб юборса (ёзилмайди)», дейилган. Бухорий, Муслим ривоят қилган.
2)Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким, «Лаа илаҳа иллаллоҳу», деса-ю, қалбида арпа донаси вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким, «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деса-ю, қалбида буғдой дони вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деса-ю, қалбида зарра вазнича иймон бўлса, дўзахдан чиқади», дедилар. Абу Саъид: «Ким шак қилса «Албатта, Аллоҳ зарра мисқолича зулм қилмас», оятини тиловат қилсин», деди».
3)Payg'ambar Alaxissalam shunday dedilar davoning onasi-oz yemoqlikda, odopning onasi-oz gapirmoqlikda, ibotadning onasi-gunohlarning kamaytirmoqlikda, orzularning onasi-sabir qilmoqlikda
4)Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят: Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам дедилар: "Аллох таоло айтади; Кимда- ким Менинг дустим билан адоватлашса, Мен унга уруш эълон киламан. бандам Мен зиммасига фарз этган амаллардан кура суюклирок нарса билан Менга курбат- якинлик хосил килмаган. бандам Менга нафл ибодатлар билан тобора якинлашаверганидан, хатто уни яхши куриб коламан. Агар уни яхши курсам, Мен унинг эшитадиган кулоги, курадиган кузи, ушлайдиган кули ва юрадиган оёги буламан. Агар Мендан сураса, албатта унга бераман. Агар Мендан панох тиласа, албатта уни панохимга оламан" ( Бухорий ривояти).
5)Rasululluloh s.a.v bir hadisda shunday dedilar: < MULK> surasi har bir mo'min qalbida bo'lishini xohlar edim. Qiyomatda bu suraning shafoati bir insonni jahannamdan chiqarib Jannatga kiritadi. Har kecha Mulk surasini o'qigan insondan Alloh taolo qabr azobini yo'q qiladi. Kim uni uxlashdan oldin o'qisa u inson uchun 30 savob yoziladi, va 30 gunohi afv etiladi. Darajasi 30 marta yuksaladi. Alloh bir farishta yuboradi va bu farishta u inson ustiga qanotini yozib uni uyg'onguncha barcha falokatlardan muxofaza etadi. Mayit qabrga qo'yilgach azob farishtalari uning oyoq tarafidan keladilar. Oyoqlar: bu yerga kelishga yo'l yo'q. U kechalari turib tungi namozda Mulk surasini oqir edi deyishadi. Bosh tarafidan kelganda til, bu yerga kelolmaysiz u men bn Mulk surasini o'qir edi deydi.
6)Баъзилар сени тақводор, деб билса ва яна кимлардир гуноҳкор, деб билади! Бошқалар сени хулқи ёмон, деб билса, кимлардир ундай ва кимлардир бундай деб билади! Лекин сен, ўзингни кимлигингни бошқалардан кўра яхши биласан! Сендан бошқаси билмайдиган бирдан-бир сир у – Роббинг билан бўлган алоқангдир! Мақтовчиларнинг мақтови сени мағрур қилмасин. Ёмонлайдиганларнинг таҳқирлаши ҳам сенга зарар бермасин! Бу ҳақда Аллоҳ таоло: " Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи гувоҳлик бергувчидир! (Қиёмат сураси, 14-оят), деб айтган.
7)Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ўз душманларига берган жавоблари ҳақида Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ даврларида у кишининг рақобатчиларидан бири имомни шогирдлари ва издошлари олдида изза қилиш мақсадида бир ғаламис савол тайёрлабди. Улуғ имом ўз шогирдларига дарс берадиган жойга келиб, у киши Абу Ҳанифага шу саволни берибди: ― Бир киши бор, уни ҳамма мусулмон деб билади, лекин унинг айрим гаплари куфрга ўхшайди, мен уни қандай ҳукм кутишини билмоқчиман. Бу одам шундай дейди: «Мен жаннатдан умид қилмайман, мен жаҳаннамдан ҳам, Аллоҳдан ҳам қўрқмайман. Мен ўлимтикни роҳатланиб ейман, намозни рукусиз ва саждасиз ўқийман. Ҳақиқатни ёмон кўраман, фитнани яхши кўраман. Яҳудийлар ва насронийларни ёқлайман. Кўрмай туриб гувоҳлик бераман». Сиз бу одам ҳақида нима дейсиз? Имом Абу Ханифа жавобини савол билан бошлабди: «Сенинг бу одам ҳақида фикринг қандай?» Мен нима ҳам дея оламан, ахир бу саволни сиздан сўраяпманку, деган жавобни эшитгач, ўз шогирдларидан сўрабди. Шогирдлари бу сўзлардан худосизликнинг ҳиди келяпти дейишибди. Бу сўзларга жавобан Имоми Аъзам юзда табассум билан айтилган сўзларнинг маъносини бирма-бир чақа бошлабди: «Бу киши мукаммал иймонли мўминдир. Чунки айтилган ҳар бир сўзи ўхшатиш бўлиб, уларнинг ҳар бирига изоҳ бор. У киши жаннатдан умид қилмайман дейди, лекин у жаннатнинг Яратувчисидан умид қилади, Буюк Аллоҳдан умид қилади. У дўзахдан қўрқмайди, дўзахнинг эгасидан қўрқади. У Аллоҳдан қўрқмайман деганда, Аллоҳнинг одиллигини назарда тутган. Аллоҳ унга адолатсизлик қилишидан қўрқмаслигини айтган, чунки Аллоҳ адолатлидир. У ўлимтикни ейишни айтганда, балиқни назарда тутган. Руку ва саждасиз намоз эса жаноза намозидир. Ҳақиқатни ёмон кўриши эса бу ўлимдир. Зеро ўлим ҳақ! Аллоҳга кўпроқ ибодат қилиш учун у ўлимни истамайди. Фитнани яхши кўраман, деганда у фарзандларини назарда тутган. Чунки Қуръони Каримда, бойлик ва фарзандлар фитнадир, дейилади. (Тағобун, 15). Яҳудийлар ва насронийларни ёқлайман, деганда у улар бир-бирлари ҳақида айтган сўзларини тасдиқлайман деганидир. Кўрмай туриб гувоҳлик бераман, деганда у Аллоҳга ва охират кунига ишонишини айтган, ахир у буларни кўрмаган». Имоми Аъзамнинг сўзларини тинглаб турган киши ниҳоятда таажжубланди ва ўзича ўйлади: «Бу қандай илм? Бу қандай ақл? Ахир мен шундай ақл соҳиби билан рақобатлашяпманми?» У киши Имоми Аъзамнинг қўлларидан тутди ва шу кунга қадар қилган барча ёмонликлари учун улуғ имомдан кечирим сўради.
|