Воскресенье, 24.11.2024, 19:27Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Май 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Май » 7 » Мўмин Бахтсиз бўлмайди!
20:54
Мўмин Бахтсиз бўлмайди!

.– Мўмин қандай бўлмайди?
Сўровингиздан биламанки, қувлик билан ниманидир "бошлаяпсиз”. Ҳар галгидек яна бир яхши гап айтишингизни билганим, тезроқ эшитгим келгани учун, ўйламасдан ҳам туриб, "шаҳар бераман”.
– Наҳот ҳадис эсингизда йўқ?
– Ёлғончи бўлмайди!
– Тўппа-тўғри. Лекин уни ўзим айтмасам барибир тополмайсиз, – дейсиз атай қилаётган эринчоқлигимдан кулиб. – Мўмин ҳечқачон бахтсиз бўлмайди!
Дугонам Сурайё билан суҳбатдан

Ҳар гал сиз билан суҳбатлардан кўнглим мунаввар тортади, хазина топган камбағалдек қувонаман. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Сиз айтган биргина жумла мен учун қанчалар хотиржамлик, ҳикматлар олиб келганини билсангиз эди!

Ахир, шу гапингиз қанча саволларимга жавоб, неча кузатувларимга асос бўлди. Жуда кўп фойдаландим, яна фойдаланаман. Ахир, ҳикмат – мўминнинг йўқотган нарсаси, қаердан топса олишга, корига яратишга ҳақли.
Аввало, одам ҳеч қачон ўзини бахтсиз ҳис қилмасин, шундай бўлдими, у аламзада борлиққа айланади. Кўзига ҳамма нарса хунук кўринади. Ўй ўйлайвериш ҳолдан тойдиради, ҳафсаласиз бўлиб қолади. Аллоҳ сақласин, бу аҳвол бора-бора эгасини исёнга бошлайди.

Аслида одамнинг бошидан нималар ўтмайди, дейсиз! Баъзан синовлар шиддати қошида инсон ақлини йўқотар даражага етиши мумкин. Бу одамзотга хос ҳиссиёт. Кимдир ўзини унутиб, бирпас бўлса ҳам ғамини енгиллатиш учун ножоиз йўлларни тутади. Кимлардир жонига қасд қилишгача боради. Фақат мўмин одам синовларнинг қийматини билади. Унинг кўнглидаги хотиржамликнинг асос сабаби – имтиҳонлар оналаримиздан ҳам меҳрибон Зотдан эканини англаганида. Бошига неки келмасин "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” дея бу ҳақиқатни таъкидлайди. Яратганнинг Одам ва зурриётларига қасамёд этиб, огоҳлантирганини ёдида тутади: "...ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик” (Балад, 4–5). Ва яна билади: "Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ, 5–6).
Мусибат ва синовлар пайғамбарлар, авлиёлар йўли эканини унутмайди. Шу сабабли ҳам у бахтсиз бўлмайди. Намоз билан, ибодат билан, итоат билан сабр қилади. Кўзёшларини кўрсатмай йиғлашнинг, ғами билан бошқаларга озор бермасликнинг, арофдагиларга табассум қила олишнинг, кўнгли вайронлигини яшириб, бир вайрон дилни обод этишнинг уддасидан чиқади.
Кўнглини энг яқини синдирган, алданган мўминни кўрдим, кўзи намли, дили ғамли эди. Юзида кўнгли каби синиқ табассум: "Шунақа бўлиши ҳам мумкин экан-да...” Кейин нарироқда етаклашиб кетаётган жажжи болакайларнинг бири йиқилганини кўриб, сапчиб туриб ўша томонга югурди. Кичкинтойни ўрнидан турғизиб, кийимларини қоқиб, бошини силаб қўйди...
Молини йўқотган мўминни кўрдим, бошқалардек кўзёш тўкди, йиғлади ва ҳолатига бир оздан кейин изоҳ берди: "Топганимга ҳаром аралашган экан-да, Ўзи кечирсин. Гуноҳларимга каффорат бўлсин...”


Умидлари, чиройли орзулари кундан-кун чил-чил бўлиб бораётганини жимгина кузатаётган мўминни кўрдим. Ғамлар юрагини сиқувга олиб, дунёга сиғмас даражаларга келтирган... Шу ҳолида ҳам ўзини йўқотмай, йиғлай-йиғлай бошини саждага қўяётган, "Нега мен бахтсизман?” деб эмас, "Ўзинг борсан, ҳолимни кўриб турибсан, мен учун нимада, кимда хайр борлигини Сен биласан. Кўзёшларимнинг ажрини беришингдан, Мендан бу азобларни кўтариб, ёруғлик, енгилликлар ато қилишингдан умидворман”, дея дуо қилаётган...


Фарзандини тупроққа топширган мўминни кўрдим. Охирги йўлга кузатиш олдидан "Сўнг сафарингиз бехатар бўлсин”, дея фарзанди бошини силаётган... Кимлардир дод-вой қилаётган жойда, "Қўйинглар, боламга озор етмасин”, дея ўзи бош бўлиб таҳлилу такбир айтаётган... "Жигаргўшамни Ўзингга омонат топширдим”, дея кўзёшларини артаётган... Ўзи сингари фарзанд доғини кўрганларга ажру мукофот сўраб дуо қилаётган, нажотни ибодатдан, тиловатдан ахтарган... Аммо "Бахтсизман” сўзини оғзига олмаган...


Имтиҳоннинг турлари кўп, кимга ундоқ, кимга бундоқ. Қайғусиз, муаммосиз инсоннинг ўзи йўқ. Мўмин ҳам одам, балки синовлар онида оғзини тўлдириб "Бахтлиман” дея олмас, бироқ "Бахтсизман” демайди, бу сўзнинг исёнлигини билгани учун ҳам. Чунки у тафаккур қилгани, ҳар қадамдан ҳикмат ахтаргани учун ҳам мўмин...

Бу – менинг кузатувларим. Сўзимга яна сизнинг гапингиз билан нуқта қўйишни истадим, дўст. "Балки бошқалар учун бир нарсани йўқотиш, ҳамма нарсасини бой беришга баробардир, лекин мўмин ҳеч нимаси қолмаганда ҳам Аллоҳ борлигини билади, таскинни ибодатдан қидиради. Дилида Аллоҳ севгиси, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёди, ширин соғинчлар, Дийдорга ишонч, эзгу ниятлар, қўлида Қуръони бўлган одамни синовлар енга оладими? Шунча нарсаси бор одам бахтсиз бўладими?”

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи

Категория: Hikmatlar | Просмотров: 1257 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |