Нима дейман яратганга киёматда.
Рўмол бирла беркитбман зийнатимни,
Кўп термулиб колдирмангиз хижолатда,
Агар сизга нозли караш килар бўлсам,
Нима дейман яратганга киёматда.
Гулдан нозик,нафисдирман гунчамисол,
Бўлгим келар хар лахзада химоятда,
Номахрамдан кутсам агар ширин висол,
Нима дейман яратганга киёматда.
Забонимда ишк куйимас,хак каломи,
Илдам бўлай пайгамбарга саловатда,
Хар ишимда айтилмаса роббим номи,
Нима дейман яратганга киёматда.
Фирдавс жаннат меваларин тотгим келар,
Бунинг учун бўлай хар дам ибодатда,
Агар ўлсам кабримда тинч ётгим келар
Нима дейман яратганда киёматда.
***************************************
Ҳижоб икки хилдир:
1-Назарларни даф қиладиган ҳижоб,
2-Назарларни ўзига жалб қиладиган ҳижоб.
Қайси бири сизнинг ҳижобингиз?
(Ҳижобингиз саҳиҳ бўлиши учин).
Инсонларни розилигига аҳамият берманг! Балки, инсонларни Роббисини розилигига аҳамият беринг!.
Инсонларни сизга назар солишини кўнглизга солманг! Балки, инсонларни Роббисини назари тушишлигини кўнглизга қўйинг!
Ўзингизни ўзингиз ҳимоя қилиб, сақлаб, авайламасангиз―бошқаси сизни ҳимоя қилишлигини кутманг!!!.
|