Воскресенье, 24.11.2024, 19:59Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Ноябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Ноябрь » 28 » Нуқталар ҳаритаси
14:34
Нуқталар ҳаритаси
Қуйидаги нуқталарни кассаликлардан даволашда уларга банка қуйиб қон олдириш йўли билан ишлатиш мумкин. Баъзилари нерв нуқталари, бошқалари эса қон томирлари. Баъзилари акупунктура чизиқлар (меридианлар) га, қолганлари эса белдаги рефлектор нуқталар. Лимфатик безлари ва баъзи қон йиғиш жойлари. Баъзилари эндокрин тизимини стимуляцияси учун ва иммун тизимини кучайтириш учун. Қолганлари эса мия фаолиятини кучайтириш учун.                                                                                                                                                                                                                                                                            Гуруҳ А

* Ревматизм (бўғимларнинг оғриши ) (1, 55 нуқталари ва оғриётган жойларга).

*Тиззанинг характланиши қийинлашганда (1, 55, 11, 12, 13 нуқталари ва тизза атрофида, 53 ва 54 нуқталарини ҳам қўшса бўлади).

*Шиш (Oedema) (тўқималарда ҳаддан зиёд суюкликнинг тўпланиб қолиши) (1, 55, 130 нуқталари, товоннинг ўнг ва чап томони, 9 ва 10 нуқталарини ҳам қўшса бўлади).

* Қуймучдаги оғриқлар (думбадан бошлаб қуйи оёқлар бўйлаб нервларнинг оғриши):

(ўнг оёқ учун) (1, 55, 11, 12, 26, 51 нуқталари ва оёқдаги оғриқ бор жойларга, хусусан, мушакларнинг бошида ва охирида);

(чап оёқ учун) (1, 55, 11, 13, 27, 52 нуқталари ва оёқдаги оғриқ бор жойларга, хусусан, мушакларнинг бошида ва охирида).

* Бел оғриши (1, 55 ва оғриқ жойининг икки ёнига қуруқ банка қўйиш).

* Бўйин/елка оғриғи (1, 55, 40, 20 , 21 ва оғриқ жойлари).

* Подагра (ортиқча сийдик кислотаси натижасида бўғимларнинг шишиши) (1, 55, 28, 29, 30, 31, 121 нуқталари ва оғриқ бор жойлар).

*Ревматоид артрит ( 1,55, 120, 49, 36 нуқталари ва барча катта-кичик бўғимларга).

* Ярим тана (бадан) параличи (Гемиплегия) ( 1, 55,11, 12, 13, 34 ёки 35 нуқталари, барча шикаст еган бўғимларга, ҳар куни массаж қилиш).

*Тўрт аъзо (оёқлар ва қўллар) параличи (Квадриплегия) ) (1, 55, 11, 12, 13, 34, 35, 36 нуқталари ва хамма аъзоларга хар куни массаж қилиш).

*Иммунодефицит (1, 55, 120, 49 нуқталари).

* Мушак спазмалари – шикаст еган мушак атрофига бир нечта қуруқ банка қўйинг.

* Суст қон айланиши (1, 55, 11 нуқталари ва белнинг икки ён томонига тепадан пастга қараб банка қўйинг, кунора бир ош қошиқ олмали сирка ва асал ичинг).

* Титраётган қўллар синдроми (1, 55, 40, 20, 21 нуқталари, қўл мушаклари ва шикастланган бўғимларга).

* Оёқларнинг санчиб оғриши (ёки титраётган оёқлар синдроми) (1, 55, 11, 12, 13, 26, 27 нуқталари, оёқ мушаклари ва шикастланган бўғимларга).

* Қорин бўшлиғидаги оғриқлар (1, 55, 7, 8 нуқталари, 137, 138, 139, 140 нуқталарига қуруқ банка қўйиш, ҳамда оғриқ жойларининг қарама қарши томонида (орқа томондан) қуруқ банка қўйиш).

Гуруҳ B

Муҳим изоҳ: қуйидаги нуқталар муҳимлиги даражасига биноан жойлаштирилган. Беморнинг аҳволидан келиб чиққан ҳолда ҳижама қилувчи шахс ушбу нуқталарнинг баъзисини ёки ҳаммасини ишлатиши мумкин.

*Бавосил (геморрой) (тўғри ичак ва орқа чиқарувчи йўли томирларининг варикоз кенгайиши) (1, 55, 121, 11, 6 нуқталари ва 137, 138 139 нуқталарига қуруқ банка қўйиш).

* Анал фистула (орқа чиқариш тешиги олдида суюқлик оқиб чиқадиган канал шаклланганлиги сабабли ҳосил бўлган тешик) (1, 55, 6, 11, 12, 13 нуқталари, орқа чиқариш тешиги атрофида ва фистула тешиги устидан қуруқ банка қўйиш).

*Простатит ва жинсий қувватсизлик (эркаклар импотенцияси ва простатанинг катталашиб кетканлиги сабабли сийиш билан боғлиқ муаммолар) (1, 55, 6, 11, 12, 13 нуқталари, жинсий қувватсизлик учун яна 125, 126, 131 нуқталарини қўшиш мумкин (икки оёққа ҳам), 140, 143 нуқталарига қуруқ банка қўйинг).

* Сурункали йўтал ва ўпка касалликлари (1, 55, 4, 5, 120, 49, 115, 116, 9,10, 117, 118, 135, 136 нуқталари ва тиззалардан пастроққа иккитадан қуруқ банка қўйинг).

* Гипертензия (қон босимининг кўтарилиши) (1, 55, 2, 3, 11, 12, 13, 101, 32, 6, 48, 9, 10, 7, 8 нуқталари, 2, 3 нуқталари ўрнига 43, 44 нуқталаридан ҳам фойдаланса бўлади).

* Ошқозон муаммолари ва яралари (яллиғланиш) (1, 55, 7, 8, 50, 41, 42 нуқталарини хижама қилиш ва 137,138, 139, 140 нуқталарига қуруқ банка қўйиш).

*Буйрак касалликлари (1, 55, 9, 10, 41, 42 нуқталари ва 137 , 140 нуқталарига қуруқ банка қўйиш).

* Ичаклар безовталаниши (қорин бўшлиғидаги оғриқ ва дискомфорт, фарқловчи белгилари: қорин шишиши, метеоризм (ичакларда газларнинг йиғилиб қолиши), ич қотиш ва ич кетишнинг навбатма навбат келиши, хусусан киши бемор безовта бўлганда) (1,55, 6, 48, 7, 8, 14, 15, 16, 15, 16, 17, 18, 45, 46 нуқталари ва 137 нуқтасига қуруқ банка қўйиш).

*Сурункали ич қотиш (1, 55, 11, 12, 13, 28, 29, 30, 31 нуқталари).

* Ич кетиши (137, 138, 139, 140 нуқталарига қуруқ банка қўйиш).

* Сийдик тутолмаслик (энурез, ухлаган жойида сийиб қўйиш) (беш ёшдан катта бўлганларда 137 138, 139, 140, 142, 143, 125, 126 нуқталарига қуруқ банка қўйиш).

*Депрессия, ўзини одамлардан олиб қочиш, инсомния (уйқусизлик), психологик бузилишлар, асабийлашиш (1, 55, 6, 11, 32 нуқталари ва тиззаларнинг пастига).

* Ангиоспазм (қон томирлари спазми) ва артериослероз (1, 55, 11 нуқталари) (оғриқ жойларга банка қўйиш, кун ора бир чой қошиқ олма сиркаси ва асал ичиш).

*Ош қозон шиллиқ пардасини яллиғланиши (гастрит) (1, 55, 121 нуқталари).

* Кўп ухлашлик (1, 55, 36 нуқталари), бундан ташқари кун ора бир чой қошиқ олма сиркаси ва асал ичиш).

*Озиқ-овқат аллергиялари (битта қуруқ банкани киндикка қўйинг, бунда банка терини қаттиқ сўриб олмаслиги лозим).

* Оёқ ва сондаги йиринг ва яралар, ва сонда қичиш (1, 55, 129, 120 нуқталари).

Гуруҳ C

Муҳим изоҳ: қуйидаги нуқталар муҳимлиги даражасига биноан жойлаштирилган. Беморнинг аҳволидан келиб чиққан ҳолда ҳижама қилувчи шахс ушбу нуқталарнинг баъзисини ёки ҳаммасини ишлатиши мумкин.

*Юрак хасталиклари ( 1, 55, 19, 119, 7, 8, 46, 46, 47, 133, 134 нуқталари).

*Диабет (1, 55, 6, 7, 8, 22, 23, 24, 25, 120, 49 нуқталари ) изоҳ: хижама қилинган жойлар 3 кун мобайнида қора седана ёғи ва асал билан сурилиб турилиши керак).

* Жигар ва ўт пуфаги касалликлари (1, 55, 6, 48, 41, 42, 46, 51, 122, 123, 124 нуқталари ва 5 банка ўнг оёқнинг ташқи томонидан).

* Оёқлардаги веналарнинг варикоз кенгайиши (кенгайган ва хунук бўлиб бўртиб чиққан веналар) (1, 55, 28, 29, 30, 31, 132 нуқталари ва варикоз веналари атрофида, АММО лекин томирларнинг ўзига эмас).

*Варикоцеле (мояк халтасидаги веналарнинг кенгайиши) (1, 55, 6, 11, 12, 13, 28, 29, 30, 31, 125, 126 нуқталари).

* Фил касаллиги (оёқнинг лимфа каналлари ёпилиб қолганлиги сабабли қаттиқ шишиб кетиши);

Изоҳ: Бу ҳолда бемор хижамадан олдин икки кун дам олиши керак. Хижамадан олдин оғриётган оёғини кўтариб, сўнг илиқ сувга қўйиб, икки соат ушлаб туриши керак. (1, 55, 11, 12, 13, 120, 49, 121 нуқталари, бундан ташқари 125, 126, 53, 54 нуқталарига қўшиб хаста оёқнинг тепасидан пастигача).

* Тери касалликлари (1, 55, 49, 120, 129, 6, 7, 8, 11 нуқталари ва тери хасталанган жойларга хижама килиш).

*Вазн ортиқчалиги (1, 55, 9, 10, 120, 49 нуқталари ва вазн йўқотмоқчи бўлган жойларга), вазн йўқотмоқчи бўлган жойларни хар куни массаж қилиш.

* Вазн етишмаслиги (1, 55, 121 нуқталари).

* Целлюлит (муаммоли участкаларни хар куни массаж қилиш).

*Бепуштлик (1, 55, 6, 11, 12, 13, 120, 49, 125, 126, 143, 41, 42 нуқталари).

*Буқок касалликларига муолажа (1, 55, 41, 42 нуқталари)

Гуруҳ D

*Бош оғриқлари ( 1, 55, 2, 3) бу нуқталарни 2, 3 ва 43, 44 алиштарсангиз бўлади

- бош оғрикнинг сабаби кўз толиқиши сабабли булса, 104, 105 ва 36 кушсангиз булади. Агар бурун муаммолари сабабидан булса 102, 103 ва 114 қўшинг;

- қон босими кўтарилиши сабабли булса 11, 101 ва 32;

- ич қотиши сабабли булса 28, 29, 30 ва 31;

- совуқ туфайли булса 120, 4 ва 5;

- қорин туфайли булса, 7 ва 8 нукталари;

- буйрак касаллиги сабабли булса 9,10;

- ўт пуфаги ёки жигар сабабли булса 6 ва 48;

- умуртқа поғонасининг умуртқалари сабабли бўлса умуртқа погонасидан қон чиқарилади;

- инсон таранг бўлиб қолганлигидан бўлса 6, 11 ва 32;

- анемия (кам қонлик) сабабли бўлса 120 ва 49 нуқталарини қўшиб хар куни бир қошиқ қора асал ва чорак қошиқ фенугриик ( арабчалаб хелба, русчалаб пажитник) ва 7 та дона қора седана уруғини ичиш керак;

- бош огриғи бошдаги(миядаги) ўсимталар (опухоль) бўлса қонни оғриқ жойидан чиқариш керак.

* Мигрен (қаттиқ бош оғриши, кўнгил айниши ва кўриш қобилиятидаги бузилишлари) (1, 55, 2, 3, 106 нуқталари ва оғриқ жойларига).

* Кўз касалликлари (тўр парда, кўз координациясининг бузилиши, кўзнинг хиралашиши, кўз нервлари атрофияси (бузилиши), кўз безлари хасталаниши (глаукома, катаракта) ва кўз заифлиги, кўз шамоллаши ва кўз ёши кўпайиши ва кўзнинг ўта сезувчанлиги) ( 1, 55, 36, 101, 104, 105, 9, 10, 34, 35 нуқталари, қошларнинг тепаси, соч бошланган жойида (пешонадан баландда) ).

*Бодомсимон безлар, томоқ, милклар, тишлар ва ўрта қулоқ муаммолари (бош айланиши, кўнгил айнаши ва қулоқлардаги жаранглаш) (1, 55, 20, 21, 41, 42, 120, 49, 114, 43, 44 нуқталари).

* Эшитиш қобилиятининг сусайиши ва қулоқ нервларининг шамоллаши, қулоқлардаги жаранглаш (1, 55, 20, 21, 37, 38 нуқталари ва қулоқнинг орқа томонига).

*Бурун бўшлиғи (1, 55, 102, 103, 108, 109, 36, 14 нуқталари ва пешонадан баланд, соч бошланган жойда).

*Бешинчи ва еттинчи нервларнинг яллиғланиши (неврит) (1, 55, 110, 111, 112, 113, 114 нуқталари ва оғриқ жойларга).

* Зехн ўткирлигини кучайтириш ( 1, 55, 2, 3, 32 нуқталари).

* Клиник хотира йўқотиш (жуда муҳим: 39 нуқтадан эҳтиёждан ортиқ қон чиқариш хотирага шикаст етказиши мумкин, ушбу нуқтага муолажани эҳтиёждан ортиқ такрорлаш ҳам хотира йўқолиш хавфини туғдиради (39 нуқта – энса қисмидаги дўнги)).

* Соқовлик (гапира олмаслик ) (1, 55, 36, 33, 107, 114 нуқталари).

* Чекишни ташлаш учун (1, 55, 106, 11, 32 нуқталари).

* Тутқаноқ (ўзини ташашлик) (1, 55, 101, 36, 32, 107( икки томондан), 114, 11, 12, 13 нуқталари).

* Ақлий ривожланишнинг тўхташига қарши муолажа (1, 55, (101 бир маротаба ) 36, 32, 2, 3, 120, 49, 11, 12, 13 нуқталари).

* Мия ҳужайралари атрофияси (йўқотиш) (кислород танқислиги) (1, 55, 101, 36, 32, 34, 35, 11 нуқталари хамда буғимлар, мускуллар ва буйинда қон чиқарилади, 43 ва 44 нуқталари олд ва орқа томондан. Асал ва она асалари сутини истемол қилинг. Банкалар билан массаж муолажасини ҳар куни такрорланг).

Гуруҳ Е. Гинекологик муаммолар

Муҳим огоҳлантириш: ҳомиладор аёлларни хижама қилиш мумкин эмас, фақат ҳомиладорлик чўзилганда ва улар туғишга бормоқчи бўлганларида иккала тиззадан тўпиқгача бўлган жойларга қуруқ банка қўйиш ва банкачали массаж қилиш мумкин. Ҳомиладор аёлни хижама қилиш ҳомиланинг тушишига олиб келиши мумкин.

* Геморрагия (қиндан қон кетиши) ( 1, 55 нуқталари (қон тўхтагунича ҳар бир кўкрак остига 3 та қуруқ банка қўйинг)).

* Аменорея (хайз кўрмаслик) (1, 55, 129 (131 ташқи томондан) 135, 136 нуқталари).

*Жинсий йўллардан келган жигарранг ажратмалар (секреция) (ажратмалар тўхтагунича ҳар бир кўкрак остига 3 та қуруқ банка қўйинг) (1, 55, 120, 49, 11, 12, 13 ва 143 нуқталари). Агар ушбу ажратмалар ҳидсиз, рангсиз бўлса ва қичитмаса, 1, 55, 9, 10, 41, 42, 11, 12, 13, 143 нуқталарига хижама қилинг).

*Ҳайз билан боғлиқ муаммолар (1, 55 нуқталари; 125, 126, 137, 138, 139, 140, 141, 142, 143 нуқталарига қуруқ банка қўйиш).

* Тухумдон стимуляцияси учун ( 1, 55, 11 нуқталари; 125, 126 нуқталарига қуруқ банка қўйиш).

* Бачандон операция қилинганидан сўнг ҳосил бўлган оғриқлар, ҳар ойги менструал оғриқлар, бачадон трубаларининг ёпилиши (тикилган ёки ўтказувчан бўлмаса) муаммолари, ҳомиладор бўлмаган ҳолатда кўкракдан сут келиши, менопауза аломатлари (депрессия, асабийлик, психологик ҳолатлар, …. (1, 55, 6, 48, 11, 12, 13, 120, 49 нуқталарига, 125, 126 нуқталарига эса қуруқ банка қўйиш). Ҳайз кўришни тартибга келтириш учун ҳайз кўрган куннинг иккинчисида хижама қилиш мақул.

http://healthmeanswealth.co.uk/index.php?pr=Where_To_Cup

Манба: islambio.com
Категория: Tabobat olami | Просмотров: 1920 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |