Воскресенье, 24.11.2024, 18:05 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Главная » 2014 » Октябрь » 17 » Огоҳ бўлинг, эй мусулмон биродар, ўлим яқинлашиб келмоқда..
16:40 Огоҳ бўлинг, эй мусулмон биродар, ўлим яқинлашиб келмоқда.. |
.Огоҳ бўлинг, эй мусулмон биродар, ўлим яқинлашиб келмоқда..
давоми...
Биз моддапарастлик ва шаҳватлар туғён урган даврда яшамоқдамиз.. Жуда кўпчилик одамлар еру осмонлар Парвардигори билан йўлиқиш борлигини бутунлай унутган.. Ушбу ҳақиқат сизнинг зеҳнингизда, ақлингизда ва қалбингизда мустаҳкам ўрнашиши зарур..
Дунё ҳаёти чекланган, ажал-муҳлат белгилаб қўйилган. Бир кун у албатта ниҳоясига етади, солиҳлар ҳам ўлади, толиҳлар (ёмонлар) ҳам ўлади, мужоҳидлар ҳам ўлади, панада ўтирганлар ҳам ўлади, ақида билан юксалганлар ҳам ўлади, қулларга бўйин эгиб ўтганлар ҳам ўлади, хорликка қарши бош кўтарган содиқ ва мухлис инсонлар ҳам ўлади, қандай қилиб бўлмасин, яшаб қолишга ҳарис бўлган қўрқоқлар ҳам ўлади..
Улкан ҳиммат ва юксак ғоялар эгалари ҳам ўлади.. Арзон ва енгил-елпи ҳаётни ихтиёр этган пасткаш ва тубан кимсалар ҳам ўлади.. Ҳамма ўлади. «Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир» (Оли Имрон: 185).
Шунинг учун ҳам бу ҳақиқат Қуръони каримда «ҳаққи-рост» деб номланди.
Аллоҳ таоло айтади: «Мана ўлим мастлиги (яъни жон чиқар пайти) ҳаққи-рост (етиб) келди. (Эй инсон), бу (ўлим) сен қочувчи бўлган нарсадир. (Қайта тирилишга даъват қилувчи) Сур ҳам чалинди. Бу (кофирларга азоб) ваъда қилинган Кундир! Ва ҳар бир жон ўзи билан бирга (уни маҳшаргоҳга) ҳайдовчи (бир фаришта) ва (унинг қилиб ўтган амалларига) гувоҳлик берувчи (бир фаришта) бўлган ҳолда келди. (Эй инсон), аниқки, сен бу (оғир Кун)дан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сендан пардангни (яъни мана бу Қиёмат Куни ҳақидаги шак-шубҳаларингни) очиб юбордик. Энди бу Кун сенинг кўзинг жуда ўткирдир» (Қоф: 19-22).
* * *
Ўлим мастлиги ҳаққи-рост етиб келди. Ҳақ шуки, сиз ўласиз, ёлғиз Аллоҳ таоло абадий ўлмаяжакдир..
Ўлим мастлиги ҳаққи-рост етиб келди. Ҳақ шуки, сиз ўлимингиз пайтида раҳмат фаришталарини ёки азоб фаришталарини кўзингиз билан кўрасиз..
Ўлим мастлиги ҳаққи-рост етиб келди. Ҳақ шуки, қабрингиз жаннат боғларидан бир боғга, ё эса дўзах чоҳларидан бир чоҳга айланади...
«(Эй инсон), бу (ўлим) сен қочувчи бўлган нарсадир».. Бу сен қўрққан нарсадир..
*Касаллик етса, табибга қараб чопасан.. Ўлимдан қўрқиб..
*Очлик етса, таомга югурасан.. Ўлимдан қочиб..
*Ташналик етса, сувга қараб интиласан.. Ўлимдан даҳшатга тушиб..
Лекин... Хўш, кейинчи?! Охири нима бўлади?!
*Эй куч-қувват эгаси..
*Эй оқил..
*Эй кучли талант соҳиби..
*Эй каттакон..
*Эй вазир..
*Эй амир..
*Эй сағир(қамбағал)..
*Ҳар бир йиғловчи устидан йиғлайдилар..
*Ҳар бир хабарчининг ҳам ўлими хабари берилур..
*Ҳар бир асралган нарса ҳам тугайди..
*Ҳар қандай зикр қилинувчи ҳам унутилади..
*Аллоҳдан бошқа ҳеч ким боқий қолмайди..
Ким устунман деса, Аллоҳ ундан устундир..
давоми бор: http://forum.islom.uz/smf/index.php?action=printpage%3Btopic%3D18839.0
|
Категория: Hadisi sharif |
Просмотров: 1372 |
Добавил: Taqvo
| Рейтинг: 4.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |