(Б): Бу ҳаммаси бемаъни гаплар! Туғруқдан кейин хеч кандай ҳаёт бўлмайди. У ҳаётни тасаввур қила оласанми ўзи?
(И): Ҳаммасини билмайману, у ернинг ёп-ёруғлигини, биз ўзимимиз юришимиз, овқатланишимизни биламан.
(Б): Бошни қотирма! Қандоқ қилиб ўзимиз юриб, оғзимиз билан овқат еймиз! Бу кулгили! Ахир биз киндик орқали озиқланамиз-ку.
(И): Аниқ биламанки, мен айганимдек бўлади.
(Б): Ахир у ердан ҳали хеч ким қайтиб келмаган-ку! Ҳаёт туғруқдан кейин тугайди, вассалом. Умуман, ҳаёт фақатгина зулматдаги эзилишдан бошқа нарса эмас.
(И): Йўқ, йўқ! Ҳаётимиз айнан қандай бўлишини билмасам-да, ҳар қалай онамизни кўрамиз ва у бизни парваришлайди.
(Б): Онамизни? Сен онага ишонасанми? Хўш, у қаерда?
(И): У ҳамма ёқда, бизнинг айлан-атрофимизда, биз унда яшаймиз, у борлиги туфайли ҳаракатланамиз ва яшаймиз, усиз яшаолмаймиз.
(Б): Бўлмаган гап! Мен хеч қанақа онани кўрмаганман, шунинг учун у йўқ.
(И): Бўлмаса айтчи, ким туфайли биз яшаймиз?
(Б): Мен буни ҳали тўлиқ тушунтиролмайман. Яна озгина катта бўлайлик, бунинг жавобини ҳам топаман! Хўш, айтчи, У охирги тўлғоқ пайтида қаерда эди! Шунчалик меҳрибон бўлса, нега бизга ёрдам бермади? Нега ҳамма қийинчиликларни ўзимиз бошдан кечирдик?!
(И): Гапингга қўшилмайман. Ахир баъзан, ҳаммаёк тинчиганда у қўшиқ айтишини, дунёмизни силашини сезамиз. Ишончим комилки, бизнинг хақиқий ҳаётимиз фақат туғруқдан кейингина бошланади. Сен-чи?
|