Воскресенье, 24.11.2024, 17:52Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Июль » 13 » Qalbim muhabbat bilan Nurli
14:09
Qalbim muhabbat bilan Nurli

ҚАЛБИМ МУҲАББАТ БИЛАН НУРЛИ.
Ойша (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади: 
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мендан 
хурсанд бўлганинг­ни ҳам, хафа бўлганингни ҳам дарҳол 
билиб оламан”, дедилар. “Буни қаердан биласиз?” деб сўрадим.
У зот (алайҳиссалом): “Мамнун бўлсанг: “Ҳа, Муҳаммаднинг Парвардигори ҳаққи!” деб айтасан. Агар хафа бўлсанг: “Йўқ, Иброҳимнинг Парвардигори ҳаққи!” деб айтасан”, дедилар. Мен: “Ҳа, тўғри айтдингиз, мен (сизни эмас, ўша пайтда) фақат исмингизни тарк қиламан”, дедим» (Имом Бухорий).
Аллоҳ таоло Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва покиза оилаларини ҳаётнинг ҳар жабҳасида умматга гўзал намуна қилди. Ушбу ҳадиси шариф орқали нубувват хонадонида эр-хотиннинг муносабати нақадар гўзал, нафис экани намоён бўлмоқда. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) оила раҳбари сифатида хонадонларида содир бўлаётган катта-кичик ўзгаришни кузатмоқдалар. У зот (алайҳиссалом) Ойша онамизнинг (розияллоҳу анҳо) суҳбат асносида яширишга ҳаракат қилган икки ҳолатини эслатмоқдалар. Эрнинг эътибори, аёлнинг нафосати нақадар гўзал. Бири умр йўлдошига нисбатан хафалигини яширса, иккинчиси жуфтининг қайғусини ҳам, хурсандчилигини ҳам эътиборсиз қолдирмай, бир оғиз сўзидан фаҳмлаб олмоқда. Эътиборга лойиқ яна бир томони шундаки, эр аёлининг хафа эканини билса-да, ўша фурсатда индамай, аёлининг кўнгли хотиржам ва хуш кайфиятини кутиб, сўнг мулойимлик билан эслатмоқда. Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ҳам ўша ҳолатга гўзал одоб, заковат билан ойдинлик киритишга уринмоқда: “Сиздан хафа бўлганимда фақат исми­нгизни тарк қиламан. Исми­нгиз ўрнига бобокалонингиз Иброҳимнинг (алайҳиссалом) номини зикр этсам-да, қалбим сизга муҳаббатим билан лиммо-лим”.

Категория: Mo'minlar onalari | Просмотров: 1500 | Добавил: Sirlik_inson | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |