Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: "Мусо алайҳиссаламнинг ҳузурларига ўлим фариштаси келиб,вақти-соати етганини билдириб, "Роббингизга ижобат қилинг!" ,дебди.(Олдидаги ким экани билмай) Мусо алайҳиссалам ўлим фариштасининг кўзига бир уриб,кўзини чиқариб юбордилар.Ўлим фариштаси Аллоҳ таъалонинг ҳузурига қайтиб, "Мени ўлишни ҳоҳламайдиган бандангга юборибсан,уриб кўзимни чиқарди" ,дебди.Аллоҳ уни кўзини жойига қайтариб, "Бандамнинг ёнига қайт.Унга "Яшашни ҳоҳлайсанми?Ҳаётни ирода қилсанг,қўлингни бир ҳўкизнинг белига қўй,қўлинг қанча тукни қопласа,шу ҳар бир тук баробарига бир йилдан яшайсан, дегин" ,деб буюрибди.Ўлим фариштаси Мусо алайҳиссаламга келиб,Аллоҳнинг амрини етказибди. "Ундан кейин нима бўлади?" ,десалар Мусо алайҳиссалам,фаришта: "Сўнг вафот қиласиз!" , деб жавоб берибди. "Ундай бўлса вафотим ҳозироқ бўлсин.Роббим мени жонимни Муқаддас Ерга отилган тошча яқин жойда олгин" ,деган эканлар". Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: "Аллоҳга қасамки, ўша ерда бўлганимда эди,сизга Мусо алайҳиссаламнинг қизил қумтепа ёнидаги йўл ёқасида жойлашган қабрини кўрсатар эдим" ,дедилар".
Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган.
|