Воскресенье, 24.11.2024, 20:07Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Январь » 12 » ШАЙТОН БИЛАН ТУЗИЛГАН «ШАРТНОМА»
16:25
ШАЙТОН БИЛАН ТУЗИЛГАН «ШАРТНОМА»

Сўнгги вақтларда маъно-мантиғини йўқотган, асл моҳиятини ўзгартириб, ўзимиздан қўшиб, «бойитаётган» жуда кўп удумларимиз, маросимларимиз бизни шайтоннинг тузоғига тушириб қўйди: ўзимиздан кетдик, ғурурга, нафсга бўйин эгдик, исрофдан қўрқмаяпмиз, кибр бўйинтуруғи бўғзимиздан олиб ўзига тортгани сайин, димоғимиз кўтарилиб, оёқларимиз ердан узилиб боряпти. Энг ёмони, жуда кўп аёллар назокатини, эркаклар орини йўқотиб қўяётир. Бундан-да ёмони, тузатиб бўлмас хатолар содир этиляпти…


Эси жойида эмаслар ёки «куёв туширди» маросими

Маросимлардаги дабдабабозликдан, исрофгарчиликлардан воз кечиш кераклиги борасида кўп ва хўб гапирилмоқда. Бундан ўзига тегишли хулоса чиқараётганлар ҳам бор, баттар ҳаддидан ошаётганлар ҳам.

Эътибор берган бўлсангиз, никоҳ тўйларида ҳаддидан ошаётганлар, кимўзарга баҳс юритиб, ўзини кўз-кўз қилаётганлар – асосан, келин томондагилар. Ҳали синашта бўлмаган, савлатидан бошқаси ҳали номаълум куёвгинага қимматбаҳо маш謬наю квартира совға қилаётган ҳам, ички кийимидан тортиб, ётоқ жиҳозигача тўкис қилиб бераётган, келинга аталган уйларни важлар қалашиб ётган музейга айлантираёзган ҳам шулар. Гўё қизлари сепли келин бўлса, бахтли яшайдигандек. Гўё бу дунёда ҳамма нарсани бойлик, сеп-сидирға ҳал қиладигандек. Тўғри, катта сеп ҳам ҳал қилади, фақат битта нарсани – куёвнинг масаласини ҳал қилади. Қайнотаси машина миндириб қўйган ёки «уйли» қилиб қўйган куёв келинга «ғиринг» деб кўрсин-чи! Эр бўлиб хотинининг шохини қайириб кўрсин-чи!

Бу беор шўрпешона қандай ҳам «уйда хўжайин менман» дея олсин, ички кийимидан тортиб, соч тараётган тароғигача «мени қайнотанг олиб берган» деб тургандан кейин!

Бир танишимиз қиз узатди, тўғрироғи қиз узатди эмас, куёв туширди. Қизнинг отаси бой-бадавлат одам. Қизи ва бўлажак куёви учун шаҳарнинг энг қиммат мавзесидан квартира сотиб олиб, уни тўкис жиҳозлатдирди. Ҳатто жиҳозларнинг жойлашиш ўрнидан тортиб, осилажак парда-сардаларнинг фасони-ю, ранги қандай бўлишигача ўзи назорат қилди. Унинг бу қилиқларини кўриб, бу одам куёвига «бошқа масала»ларни ҳам шахсан ўзи белгилаб берса керак, деган хаёлга бордик. Куёв «мундайроқ» оиладан шекилли, куёв томоннинг келинга атаган сеплари келин томоннинг димоғдор амма-холалари томонидан паст баҳоланиб, қайтариб юборилди. Ҳукм ўқилгандай, дейилдики: «Бизга куёв томоннинг ҳеч нарсаси керакмас! Ҳамма нарсамиз етарли!». Ана энди ҳамма нарсаси етарли бу «тўкис»ларга ақл, тафаккур, инсонийлик етишмаслигини куёв англаган бўлса керак, бу шармандаликни, камситишни кўтаролмай, тўйни қайтарса керак, деб ўйлади кўпчилик. Тўғриси, деярли ичкуёв бўлишга рози бўлаётган куёв йигитга ачинаётган, уни бунақа беорликка нима мажбур қилди экан, дея ўйлаётган эдик. Бечоранинг бирор жиддийроқ сабаби бордирки, қайнотанинг қўлидан дон ейишга рози бўлиб турибди, деган хаёлда эдик (гарчи эркаклик оридан кечиш учун бу дунёда ҳеч қандай сабаб бўлиши мумкин эмаслигини яхши англаб турсак ҳам). Лекин куёв бу камситишларни ҳам табиий қабул қилди шекилли, тўй ўтди. Тўйда ҳам «эстафета» келин томоннинг қўлида бўлди. Энг ачинарлиси, тўйхонадан келиндан олдинроқ қайтган куёв то келин тушган машина етиб келгунича жўралари билан бир соатга яқин муддат кўчада қолиб кетди: келиннинг отаси олиб берган уй қулф. Уни келин келгачгина очдилар. Назаримизда, кўпчилик ўзига ачиниш назари билан қараётганини кўрган куёв ўзини ер ютиб кетишини исташи, бошини олиб кетиб юбориши керакдек эди. Аммо… куёвгина кўп қаватли уй ҳовлисида (гўё ҳаммаси рисоладагидек) савлат билан у ёқдан бу ёққа юрар, бу мавзени оғиз тўлдириб мақтаётган жўраларига мамнун тикилганча, сигарета тутатиб, тутунни осмонга олифтанамо пуфлаб қўярди… Бу томошаларни кузатиб туриб, «бу йигитнинг эси жойида эмас», деган хулосага келдим. Чиндан ҳам (ким нима деса десин), бунақа тоифа йигитларнинг эси жойида эмас! Эси жо¬йида бўлганида эркак эканини унутмаган, йигитлик орини, шаънини қайнотасининг «сарқит»ларига алмашмаган бўларди.


Сарқитхўрлик «касаллиги»

Том маънодаги йигитлигини, эркаклик орини сақлаб юрганлар, ғурурини ҳар недан устун қўядиган мардлар бизни кечирсин¬лар-у, кейинги вақтларда айрим йигитларимиз ўртасида шунақа «касаллик» урчиб қолгандай.

«Бола туғдирганларнинг ҳаммаси ҳам ота бўлавермайди», деган эдилар ҳурматли адибимиз Ўткир Ҳошимов. Шу сингари, паспортининг «жинси» деган жойига «эркак» деб таъкидлаб ёзиб қўйилган ҳар бир кимса ҳам ЭРКАК бўлавермас экан! Эркак қачонки эркаклик орини, ғурурини, шаънини бу дунёнинг ҳар бир нарсасидан юқори қўя олсагина, пулга топиладиган матоҳлар учун паст кетмасагина ЭРКАК бўла олар экан. Акс ҳолда…

Нега ёш оилалар орасида ажралишлар кўп? Нега кўп эрларнинг гапи хотинига ўтмаяпти? Нега ёшгина келинчаклар ҳам оилада ҳукмронликни эрнинг қўлидан осонгина тортиб олаяптилар ёки шунга ҳаракат қилаяптилар? Чунки уйланаётган йигитларнинг кўпи назарини паст қилиб, уйини келин томондагилар тўлдириб беришини, моддий муаммоларини қайнотаси ҳал қилиб беришини истаяпти. Отасининг пули «ҳурмати»дан келиннинг ҳар қанақанги қилмиш-қидирмишларидан кўз юмаяпти. Ҳатто ўз жигарларидан осонгина юз буриб кетаяпти. Ўз отасига умрида бир бора миннатдорчилик билдиришга фаросати етмаган бу тоифа йигитлар қийин пайтда қўллаб турадиган қайнотасига қуллуқ қилишдан, эшигида мунтазир туришдан, хотинининг гапларини қонун билиб, яқинларини оғринтиришдан, ранжитишдан уялмаётир.

Бир ҳамкасбимнинг айтишича, яхшигина оиладан чиққан, ўқимишли бир йигит… қорнида бировдан орттирган ҳомиласини кўтариб юрган қизга уйланибди. Йўқ, бу мардлик эмас. Агар қиз ўз хоҳишига қарши зўрланган бўлганида, чорасиз, ҳимояга муҳтож бўлганида, алданган бўлганида: «Бу йигит унга уйланиб, мардлик қилибди, бир қизни шарманда бўлишдан қутқарибди», деган бўлардик. Лекин асосий гап – қизнинг отасида. У шаҳарнинг бадавлат одамларидан бири. Тунги клубларнинг доимий мижози бўлган, эркатой қизининг «этагини ёпгани» учун куёвига сўнгги русумдаги автомобил ва шаҳар марказидан квартира совға қилибди. Ўзини билган йигит учун бу ўлим билан баробар эмасми? Бу – ўзини сотиш, ўз қўллари билан ўз наслини, авлодини чоҳга итариш, била туриб қонини булғаш эмасми?! Бойвучча келиннинг томиридаги бузуқлик бир куни ўз авлодининг томирига қуйилишини ва ана ундаги шармандаликни ҳеч қандай бойлик ювиб кета олмаслигини, мараз иллатлар каби бузуқлик ҳам томир суришини, наслдан наслга ўтишини бу йигит билмайдими?

«Йигит кишининг моли ерда», дейдилар. Кимки бировнинг қўлидагига кўз тикмаса, бир нарсалик бўлиш умидида оридан, ғуруридан кечиб, ялтоқланмаса, оз топса ҳам ҳалолдан топса, иймонини сотмаса, эркак бўлиб яралганини унутмаса, Аллоҳнинг ўзи бундай кишини қўллайди. Хотинининг молига бино қўйган эркакни Худо уриб қўйган. Ана ўшаларнинг оиласида хотинчалиш ўғиллар, эркакшода қизлар туғилади. Бу – ўша эркакнинг беорлиги, молпарастлиги учун берилган жазо.

Шундай воқеани эшитгандим. Бир киши баланд ва чиройли уй қуришни бошлабди. Йиллаб йиққан-терганларининг барини шу уй учун сарфлабди. Уйнинг айвонларига жимжимадор устунлар ўрнаттирибди. Уй битай деб қолганда айвон ўртасидаги устунга пули етмай қолибди. Ўша устунни хотинининг отаси қўйдириб берибди. Уй эгаси янги ҳовлисида ўртоқларига зиёфат бераётган паллада дўстларидан бири:

- Анави устун жуда чиройли ишланган экан, – дея ўша – қайнотаси қўйдириб берган устунни кўрсатибди. Уй эгасининг хотини буни эшитибди-ю, дебди:

- Буни отам олиб келдилар. Яхшиям отажоним бор эканлар, бўлмаса, ўртоғингиз уйни битказолмас эди…

Уй эгасининг бошига устун қулагандай бўлибди…

Жаноби йигитларимиз билиб қўйсинларки, хотин зотининг эрга ўтказиб қўйганини бир кун эмас бир кун таъна қилиши бор. Негаки, таъминот эркак вазифаси эканини энг беақл хотин ҳам яхши билади. Унинг ичидаги шайтони эрингга «Сен қилишинг керак бўлган нарсани менинг ота-онам қилиб берган», деб эслатиб тургин, дея гижгижлаб туради. Бир дунё мол-мулк билан келин бўлган хотин кун келиб эри билан ҳисоб-китобни бошласа, бу хонадондан дўзахга дарча очилди, деяверинг.


Тинчини сотиб оладиган «мажруҳ»лар

Беорликда фақат йигитларни айбласак, тўғри бўлмас. Чунки ўша йигитларнинг молпараст хотинига гапи ўтмайдиган отаси-ю, келинга унинг сепига қараб баҳо берадиган, сепига қараб кун кўрсатадиган, бу дунёда мол-мулкдан бошқасига қараб яйролмайдиган онаси ҳам бор. Бунақа оналарга (бу ўринда уйдаги эркаклар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, чунки одатда бундай хонадонларда эркаклар сонда бор-у, саноқда йўқ бўладилар) келиннинг эпли-шудли, оқила бўлиши эмас, келин томоннинг куёв сарпосига (узр) қайси давлатда ишланган майка-трусик қўшгани муҳимроқ. Тўйдан кейин ҳам келинга бўладиган муомала унинг уйидагиларнинг тўйдан кейинги «ҳиммат»ларига қараб бўлади. Айрим қайноналарнинг келинга ёйилиб илжа¬йиб туриши учун келиннинг ота-онаси анча-мунча чиқимни бў¬¬йинга олишлари керак, йўқса, қизлари қилдан қийиқ ахтариб, ҳадеганда ҳурпайиб олаверадиган жайрасифат қайнонанинг «найза»ларига нишон бўлади.

Кейинги вақтларда «қизларимиз қадрсиз бўлди», деб оҳ уряпмиз. Виждонан ўйлаб қаралса, қизларни беқадр қилаётган шу қизларнинг ўз ота-оналари-ку. Куёв бўлмишнинг ота-онаси молпараст бўлса, уларнинг бу иллати яширин бўлмайди, тўйдан олдиноқ гап-сўзларидан, талабларидан, ишораларидан маълум бўлади. Шуларни кўриб, билиб туриб ҳам уларга қиз бераётганларда, талабларини индамай бажараётганларда эмасми айб? Эси бор одам «қизим тинч ўтирса бўлди, мол топилади», дея калта ўйлаб, ўзининг ошқозон ярасини ёки юрак ўйноғини даволатиш учун қизғонган пулига қизига матоҳлар олиб, куёвникига элтиб бермайди. Чунки биладики, инсон қадри мол-мулк билан ўлчанадиган хонадонда келиннинг «тинч ўтириши» – бўлмаган гап! Бу масалалардаги аҳмоқгарчиликларимиз шу даражага бориб етдики, биз узатган қизларимизнинг тинчини қудаларимиздан, куёвимиздан сотиб оладиган бўлдик. Узатилган қизга қилаётган харажатларимиз туфайли айримлардан эшитаётган мақтовларимиздан нафсимиз яйрар балки, лекин қаровсиз қолаётган руҳимиз мажруҳлашиб бормоқда.

«Мол аччиғи – жон аччиғи», дейилгани бекоргамас. Узатган қизининг ортидан бор будини сарфлаган ота-она (Худо кўрсатмасин) қизи қайтиб келгудек бўлса, фарзандининг тақдиридан ҳам кўра кўпроқ сарфлаган важларига ачинади. Уйи бузилаётганларнинг бор можароси ҳам ўртадаги мол-мулк устида бўлади. Боласининг уйи бузилиб, пароканда бўляпти-ю, қизнинг онаси: «Биз буларга фалон-фалон қилгандик, билмаса кўр бўлсин!» деб аюҳаннос солади, куёвнинг онаси ўғлига «булардан кўра тузукроқ» оиланинг қизини олиб беришини айтиб, кибр билан чимирилади. Ҳеч ким «бу кўргуликлар ўз қилмишларимнинг «ҳақи», ўзимни тузатишим, этагимни йиғишим керак, бу ҳам бир огоҳлантириш», демайди, тавба қилмайди. Қайтага «Қайси гуноҳларим учун!» дея Худога «раддия» ҳам билдиради…

Ҳақиқатнинг аччиқ таъмини сиз билан бўлишаётганим учун маъзур тутасиз, шу ўринда яна бир гап. Тўйлардаги дабдабамизни «Нима қилсам, болам учун қиляпман», дея хаспўшлашимизда ҳам риё бор, ёлғон бор. Гапнинг дангали, биз буларни боламизнинг бахти учун эмас, ўзимизни кўрсатиб қўйиш учун қиляпмиз. Боласининг бахтини ўйлаган одам камқонликдан ранги бир алфоз бўлиб юрган қизининг бўйнига фалон миллион сўм турадиган занжир осишнинг ўрнига унинг соғлиги ҳақида қайғуради. Боласининг бахтини ўйлаган одам келин қилиш учун қиз ахтараётиб, бор диққатини қизнинг отаси қаерда ишлашига-ю, уй-жойларининг ҳашаматига қаратмайди. «Уйимга мебел дўконини кўчириб келадиган, ясанган қўғирчоқни эмас, авлодимизнинг давомчисини, уйимнинг чироғини, қизим ўрнига қиз бўладиган жигаримни излаяпман», деган ҳақиқатнинг этагини тутиб, ақл билан иш кўради.

Ҳақиқат аччиқ бўлади, шунинг учунмикан, уни ҳазм қилиш кўпчиликка оғир. Қонимизда шайтон айланиб юргани учунмикан, ширин ёлғонларга осон алданамиз. Шундай ширин ёлғонлар оммавий равишда тарғиб қилинса борми, алданганлар сони орта боради. Ўзбек киноижодкорлари томонидан ишланган «Мажруҳ» фильми шунақа ширин алдовлар тарғибининг биттаси бўлибди: йигит бой оиланинг касалманд қизига уйланиш билан ўз моддий муаммоларини ҳал қилмоқчи ва бу борада қиз билан ўзига хос «шартнома» ҳам тузади. Уларнинг режаси амалга ошади, ҳатто қиз бедаво дарддан ҳам халос бўлади. Қайнотасининг мурувватларини бир туки қимир этмай, бажонидил қабул қилаётган йигит томошабинда ўзига нисбатан хайрихоҳлик уйғотади, яъни, қайнотанинг давлатига кўз тиккан йигит – ижобий қаҳрамон. «Унга сен эмас, бошқа нарса керак», дея огоҳлантирган ота-онасини «Бу – менинг ҳаётим», деб қайириб ташлайдиган қиз – ижобий қаҳрамон. Фильмнинг якуни – бахтиёрлик. Ҳаётининг бор мазмуни кино кўриш, қўшиқ эшитиш-у кўча кезиш бўлган баъзи такасалтанг йигитлар бунақа фильм¬лар томошасидан кейин эркак ори деган тушунчани бир четга суриб қўйиб, бадавлат қайнотани орзулашлари аниқ. Баъзи ижодкорларимизнинг маънавиятнинг юксалишига хизмат қилолмаётганлари етмагандай, уларда ҳеч бўлмаганда халқ маънавиятини бузмаслик кераклигини англатадиган тушунча, фаросат ҳам етишмаяпти.

Бу муаммолар бир-икки ақл ўргатувчининг насиҳатлари ёки мақолалар билан ҳал бўладиган эмас. Ҳамма гап ИНСОФда. Яратган ҳаммамизга инсоф берсин. Инсофи йўқ одам эса дунё моли учун шайтон билан «шартнома» тузишдан ҳам тоймайди.

Дилфуза КОМИЛО http://www.hamroz.uz

Категория: Hikmatlar | Просмотров: 1611 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |