Воскресенье, 24.11.2024, 19:44Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Январь » 12 » Шайтон эшиклари
16:22
Шайтон эшиклари

Шайтон эшиклари

БИРИНЧИ ЭШИК: қўполлик ва жоҳиллик

Бу шайтоннинг улкан эшикларидандир. Биз шайтониниг барча эшиклари қўполлик ва жоҳилликдан бошланади десак, кўпиртирган бўлмаймиз. Чунки қўпол ва жоҳил инсон шайтоннинг эшигини ёпиш учун шайтон эшигининг қаерда эканлигини билмайди. Унга қарши чиқишлик учун шайтоннинг айёрликларини билмайди. Ундан четланиш учун унинг йўлларини билмайди. Ва шайтон унга осонлик билан яқинлашади, бошқарувни қўлига олади. Жоҳил одам яхшилик билан ёмонликни, суннатни бидъатдан ажрата олмайди. Суннат деб ўйлагани гуноҳ бўлиши мумкин. Шу йўл билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолади. Аллоҳ таоло айтади: "(Эй, Муҳаммад), айтинг: "Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар (кофир бўлганликлари сабабли) қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёт-дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли) ўзларини чиройли – яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!” (Каҳф сураси 103-104 оят). Жоҳиллик қалб ва ақлни кўр қилгувчидир. Шунинг учун жоҳил инсон шайтон учун нишон бўлади. Ва шайтон гумон ва ҳирс найзаларини унга йўналтириб, ҳалокатга бошлайди. Чегарага етганда шайтон уни ўз лашкарлари қаторига қўшади ва уни ёрдамида ер юзида бузғунчиликни авж олдиради ҳамда одамларни ҳақ йўлдан оздиради. Шу йўл билан у шайтонлар фирқасига қўшилади.

"... уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслашни унитирди. Ана ўшалар шайтон хизби-гуруҳидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта шайтон хизби (бўлган кимсаларгина) зиён кўргувчилардир. ” (Мужодала сураси 19-оят)

ИККИНЧИ ЭШИК: Ғазаб

Ғазаб ҳам шайтонинг катта эшикларидандир. Шайтон ғазабланган киши билан ҳудди болалар копток ўйнаганидек ўйнайди. Имом ал- Бухорий Абу Хурайрадан ривоят қилади: Абу Хурайра (р.а.) айтади, пайғамбаримиз(с.а.в.) га бир киши: "менга бир насиҳат қилинг”,- деди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: "Ғазабланма!” Бояги киши гапини бир неча бор такрорлади ва ҳар сафар пайғамбаримиз (с.а.в): "Ғазабланма!” деявердилар.

Босиқ инсон баъзан ғазабланиши ёки жаҳли чиқиши мумкин, чунки унда барча хиссиётлар мавжуд. Бироқ инсон ғазабга олиб келадиган масалан, кибр ва бошқа ҳиссиётларини ўзида ушлаб тура олиши керак. Ҳар бир киши ўзининг ғазабини жиловлашга уриниши зарур. Бу қуйидагидек қилинади: "мен лаънатланган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”. Ғазабланганда гапираётган бўлса, жим бўлиб қолмоқлик, ўтириб олиш ёки ётиб олиш керак. Аллоҳнинг пайғамбари (с.а.в.) айтадилар: "сизлардан кимдир ғазабланса, агар у турган бўлса, ўтириб олсин. Агар унинг ғазаби тарқалмаса ётиб олсин.” (Имом Аҳмад ривояти). Ғазаб қайнаганда ўзининг ҳунук ҳолатини кўз олидига келтириш керак ва уришиш ҳамда лаънатлаш даражасигача етиб бориш керак эмас. Пайғамбаримиз (с.а.в.) дунёда энг мурувватли инсон бўлишларига қарамай, шариатга хилоф бир ишни кўрганларида, то бу иш тўғриланмагунича ғазаблари кетмас ва хотиржам бўлмасдилар.

УЧИНЧИ ЭШИК: Дунёга мухаббат

Агар инсонлар бу дунёнинг асл моҳиятини англаганларида унга ҳеч қандай эътибор қаратмасдилар ва қалбларидан жой ажратмасдилар, ўз тиллари билан мадҳ қилмасдилар. Аллоҳ бутун оламларнинг яратувчисидир ва у бизга унинг моҳиятини тушунтирган. Аллоҳ таоло айтади: "Аллоҳга ва унинг пайғамбарларига имон келтирган зотлар - ана ўшалар Парвардигорлари ҳузурида сиддиқлар ва шаҳидларнинг ўзидирлар. Улар учун (охиратда) ажр-мукофотлари ва (уларинг йўлларини ёритиб борадиган) нурлари бўлур. Кофир бўлган ва бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар - улар дўзах эгаларидир! Билингларки, бу ҳаёти-дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгу, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб, (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур (ҳаёти-дунёнинг холи ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (имон-эътиқод билан ўтганлар учун ) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти-дунё эса фақат алдагувчи матодир.” (Ҳадид сураси 19,20-оятлар).

Ҳаёт - бу эрмак ва ўйин-кулгудир: ақлли инсон бу ҳаётни кейинги ҳаёти учун экинзорга айлантиради. Аллоҳ таоло инсониятга шундай нидо қилади: "(Эй нсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва унинг пайғамбарлирига имон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз! Бу Аллоҳнинг фазлу-марҳамати бўлиб, уни ўзи хоҳлаган кишиларга ато қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир.” (Ҳадид сураси 21-оят).

Мусулмон биродарим билгинки, дунёга бўлган муҳаббат қалбни эгаллар экан, бу муҳаббат шайтонга бошқа эшикларни ҳам очади.

ТЎРТИНЧИ ЭШИК:Бу дунёга умид бағишламоқ

Дарҳақиқат, банданинг бу дунёдан бўлган умиди унинг охиратини барбод қилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Мен Аллоҳнинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим, айтдилар: "Кекса кишининг юраги икки нарса учун ёш ҳолатда қолади, дунёга бўлган муҳаббат ва бу дунёдан умидвор бўлишлик” (Бухорий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Умар айтади: Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам мени елкамдан тутиб, шундай дедилар: "Бу дунёда мусофир ёки йўловчидек бўл”.

Ибн Умар айтдилар: "Тун келса тонгни, тонг келса кечни кутма. Бемор бўлмасдан туриб, соғлигингни, ўлмасдан олдин ҳаётингни ғанимат бил!” (Бухорий ривояти).

БЕШИНЧИ ЭШИК: Хирс

Каъб ибн Идз айтади: Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим, у Зот айтдилар: "Дарҳақиқат, ҳар бир уммат учун ҳалокат бор. Менинг умматимнинг ҳалокати бойликдир.” (ат-Термизий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Бойлик пулнинг кўплигида эмас, қалбнинг бойлигидадир”.

ОЛТИНЧИ ЭШИК: Ҳасислик

Аллоҳ таоло айтади: "Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизга ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир". (Бақара сураси 268-оят.)

Шайтон бандаларни молингдан садақа қилсанг, фақир-камбағал бўлиб қоласан деб қўрқитади. Ҳам у кишиларни фаҳшга – ёмон гуноҳ ишларга, қизғанчиқликка, бахиллик ва молу-дунёга ўч бўлишга буюради. Шайтоннинг гапига кирганлар фақирликдан қўрқиб бахил бўлиб, Аллоҳ йўлида садақа қилмай юраверадилар. Бироқ Аллоҳ ҳар бир мўминнинг кўнглига таскин бериб, дейди: "Аллоҳ сизга ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир". (Бақара сураси 268-оят.)

Шунингдек, Аллоҳ таоло бахт ва омад, бахиллик ва ҳасисликни кетказиш билан қўлга киритилишини тушунтиради: "Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир". (Шўро сураси 9-оят)

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ҳар тонг икки фаришта тушади, улардан бири, "Эй Аллоҳим саҳийларнинг бойлигига бойлик қўшгин", деса, иккинчи фаришта "Эй, Аллоҳим ҳасиснинг бойлигини барбод қилгин", дейди.”   http://www.muslimaat.uz

Категория: Hikmatlar | Просмотров: 1389 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |