Balandroq aytilar saxarda azon
Shaytoniy nafislarchi sahroda sarson
Jannatlar eshigi ochilar oson
Sog'intirib keldi Moxi Ramazon
*****************************************
Arzlab yurmoqlik gunohdir endi
Yomonga boqmoqlik gunohdir endi
Bilib qo'y so'kmoqlik gunohdir endi
Hurmatidir kuchli Moxi Ramazon
********************************************
Saxarda turilar,endi yotish yo'q
Ginachilar endi toshlar otish yo'q
Yetar shuncha gunoh unga botish yo'q
Barcha mo'min shodon,Moxi ramazon
**********************************************
Bu oyni shiori sabr_qanoat
Sabrni tagini deydilar roxat
Barchamizga yetsin buyuk shafoat
Oylarning a'losi Moxi Ramazon
*********************
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. РАМАЗОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Маълумки, Рамазон ойи бошқа ойларда бўлмаган улуғ фазилатлари ва қатор хусусиятлари билан ажралиб туради. Қуйида уларнинг баъзиларини санаб ўтамиз:
1. Рамазон шундай қадрли ва ғанимат ойки, унда тутилган рўзанинг савобини бевосита Аллоҳ таолонинг Ўзи беради, унда қилинган умра савоби ҳаж савобига тенгдир.
2. Бу ойда мўмин бандаларнинг кичкина гуноҳлари ўз-ўзидан кечириб юборилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Агар катта гуноҳлардан сақланиб юрилса, беш вақт намоз, жума намози ўзидан кейинги жума намозигача, Рамазон келгуси Рамазон ойигача ўртада қилинган гуноҳлар учун каффорот бўлади».
«Ким Рамазон рўзасини фарзлигига иймон келтириб, савобини умид этиб тутадиган бўлса, унинг илгари қилган гуноҳлари албатта мағфират қилинади».
3. Рамазонда шайтон ва жинларнинг ашаддийлари кишанланади. Дўзах қопқалари ёпилиб, Жаннат дарвозалари очилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазоннинг биринчи кунидан шайтонлар ва жинларнинг ашаддийлари кишанланади. Дўзах қопқалари ёпилиб, уларнинг биронтаси очилмайди. Жаннат дарвозалари очилиб, уларнинг биронтаси ёпилмайди. Бир фаришта: «Эй яхшилик талабгори, савоб ишларга кириш! Эй ёмонлик талабгори, гуноҳ ишлардан тийил!»,- деб нидо қилиб туради. Бу ойда яна Аллоҳ марҳамати билан дўзахдан қутулиш бордир. Бундай фазилатлар унинг ҳар бир кечасида мавжуддир».
4. Унда минг ойдан кўра яхшироқ Қадр кечаси яширилган. Расулимиз соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Лайлатул-Қадрни Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечалардан изланглар».
5. Бу ойнинг рўзаси билан машғул бўлган рўзадорнинг оғзидан келадиган нохуш ҳид Аллоҳнинг наздида мушкдан кўра яхшироқ ҳисобланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «... Рўзадорнинг оғзидан келувчи нохуш ҳид Аллоҳ наздида мушкдан кўра яхшироқдир...».
|