Воскресенье, 24.11.2024, 17:50 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Главная » 2014 » Октябрь » 21 » Соябонингиз бўлай, онажон!
13:36 Соябонингиз бўлай, онажон! |
Дарсдан сўнг талабалар ётоқхонасига қайтдим-у, устознинг мустақил ишлаш учун берган топшириғига кўра араб манбаларидан олинган бир ҳикояни таржима қилишга тутиндим. Даставвал шунчаки топшириқни тезроқ бажариш истагида араб сўзларини ўзбекча сўзлар тизмасига айлантира бошладим. Бироқ асар моҳиятига кириб борган сари ундаги ғоя нафақат ақлий машғулот учун, балки кўнгил олами учун ҳам ўзига хос озуқа бўла олишини англай бошладим. Шу аснода бу ҳикояни устоз мустақил ишлаш учун бежиз танламаганлигини ҳам фикран эътироф этдим. Ҳикоя қаҳрамон тилидан қуйидагича баён қилинган эди:
Бир куни онам билан тортишиб қолдим. Онамга овозимни ғазаб билан кўтариб ҳам юбордим. Онам дардли ютиндилар-да, индамай қолдилар… Хонамга кирдим. Асабларим таранг. Стол устида турган дарсликларимни жаҳл билан отиб юбордим. Бироз тинчланаман, деб ўйлагандим. Қалбимни ўғир ғашлик чулғаб олган эди. Чунки онамнинг менга қилган насиҳатлари ҳақоратдай туюлганди гўё. Албатта, бундан афсусда эдим. Қалбимни айбдорлик туйғуси тобора эзиб борарди. Одатда, бирор ташвиш бошимга тушса, уни уйқу билан енгар эдим. Ўзимча уйқу ундан қутилишнинг энг яхши йўли, деб ўйлардим. Бу сафар ҳам шундай қилдим, лекин… Эртаси куни университетга кетишимдан олдин қоғоз ва қаламни қўлимга олдим-да, меҳрибон онамнинг қалбини хурсандчиликка тўлдириш учун ҳазилона мактуб ёздим. Унда шундай ёзилган эди: “Инсон оёғининг остки қисми туғилганидан то вафот этгунича устидан-да юмшоқроқ бўлади, деб эшитган эдим. Онажон, сизнинг қадрингиз ва улуғлигингиз мана шу гапнинг тўғрилигини лабларим б
илан текшириб кўришимга рухсат берармикин?!” Хатни тамомлаб, стол устига қўйдим ва олийгоҳга қараб йўл олдим. Кечга яқин уйга қайтдим. Уйга етиб келиб, минг бир хижолатлар ила эшикни очдим. Онам хурсандчилик кўз ёшлари-ла мени кутиб ўтирган эканлар. Онам қўлида мен ёзган мактубни тутганча шундай дедилар: “Йўқ, бунга сира рухсат бермайман. Чунки мен ўша гапнинг тўғрилигига бир неча бор шоҳид бўлганман. Гўдаклик чоғларингда оёқларинг остини-ю устини меҳр билан ўпар эдим. Шунда сен қиқир- қиқир кулиб, меҳримни янада оширар эдинг!”
Ҳикояни қўлдан келганча таржима қилиб бўлгач, ўйга толдим. Албатта, она ўз фарзандига фақат яхшиликни тилайди. Баъзида эса онамизни тушунмаслигимиз сабабми, ўзимизни ақллироқ санабми, эътиборсизлигимиз сабабми, бу зотнинг дилини оғритиб қўямиз.
Ҳикояни ўқиб, балки, гўдакнинг оёғи юмшоқ бўлиши таби
|
Категория: Hikmatlar |
Просмотров: 1338 |
Добавил: Taqvo
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |