Воскресенье, 24.11.2024, 20:36Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Январь » 9 » Суҳбат
10:53
Суҳбат

Бир гуруҳ мусулмон аёллар пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилгани келишди.

- Эй Аллоҳнинг расули, эркаклар доимо сизнинг ёнингизда қиёматли суҳбатларингизни танглайдилар. Аммо биз аёллар бундан маҳруммиз. Эркаклар суҳбатингиздан баҳра оладилар, биз эса, қуруқ қолганмиз. Биз учун ҳам бир кунни тайин этсангиз ва бизга ҳам динимизни ўргатсангиз, - дедилар. Аёлларнинг бу таклифи маъқул кўрилди.

- Фалон куни фалончи аёлнинг уйига тўпланинглар, - дедилар.
Ўша куни келгач, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам айтилган ерга бордилар, аёлларга ўз вазифалари хусусида маъруза қилдилар. Суҳбат мабойнида уларга сабрли бўлишни тавсия этдилар.

- Ичингиздан бирингиз мабодо учта фарзандингиз оламдан ўтган бўлса-ю, бунинг аламларига сабр этган бўлсангиз, бу сабрингиз учун жаҳаннамдан тўсувчи бир парда бўлади, - дедилар.

Аёлларнинг бири сўради:

- Иккита фарзандидан айрилган бўлса-чи?

- Унга ҳам шундай, - деб жавоб қилдилар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам. Эшитиб ўтирганлар фарзанд сони эмас, балки кўрсатилган сабр-тоқат муҳим эканини тушуниб етдилар.

Суҳбатлари узун бўлмади. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп гапиришни ёқтирмас эдилар. Аммо "келиши билан кетиши бир бўлди” дейишларига ҳам ўрин қолмадилар. Чунки ким билан суҳбат қилмасинлар, уни зериктириб қўймаслик, қалбини, руҳини қондириш каби мақсадлар у зотнинг асосий мақсадлардан бири эди. Бевақт, беўрин, маъносиз гаплар гапириш табиатларига зид ишлардандир. Чанқаган тўпроқ сувга қандай муҳтож бўлса, тингловчилар ҳам суҳбатга шунлай бир эҳтиёжлари борлигини сезмагунча бирон бир маъруза қилишни тўғри деб билмасдилар, аммо таблиғ этилиши лозим бўлган ҳақиқат бўлса, аввал тингловчиларнинг етарли диққат назарларини ўзларига жалб қилиб, кейин асл масалани тушунтирардилар.

Ҳар хил ишлов бериш учун темирни аввал қиздириб олиш лозим бўлганидек.
Дарҳақиқат, Расули Кибриё саллаллоҳу алайҳи васаллам жаноблари аёлларга: "Сизларга ҳам англатмоқчи бўлган нарсаларим бор”, деб уларни бир ерга тўплаб маъруза қилишлари ҳам мумкин эди. Аммо лекин уларнинг бундай суҳбатларга ичдан эҳтиёж сезишлари ва маданий бир жасорат ила келиб шундай истаклари борлигини ўз оғизлари билан арз этишлари муҳим эди. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай суҳбатларгина кўпроқ фойдали бўлишига ишончлари комил эди.

Бундан буён Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг маълум кунларида аёлларга хусусий маърузалар қиладилар, аёллар ҳам Набий Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг фақат ўзлари учун қиладиган бундай маърузаларини тинглашга мушарраф бўладилар.
"Саодат асри қиссалари” китобидан http://muslima.uz/

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 1155 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |