Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: "Пайғамбарлардан бирлари- барчаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин- ғазотга отланиб,қавмига амр қилибди: "Орангизда кимки уйланиб,аёлига яқинлик қилмоқни ирода қилгану,ҳали қўшилмаган бўлса, ва ё уй қургану,ҳали томини ёпмаган бўлса, ва ё совлиқ қўйми, бўғоз туями,сотиб олгану,болалашини кутиб турганингиз бўлса- мен билан бу ғазотга чиқмасин!!" .Шундай деб ул пайғамбар ғазотга чиқибдиларда, душманнинг қишлоғига аср намози пайтида ёки шунга яқин вақтда етиб келибдилар.Вақт тиғизлиги сабаб қуёшга қараб: "Сен ҳам ўз ишингга буюрилгандирсан,мен ҳам.Эй Аллоҳим, қуёшни биз учун тўхтатиб тургин" ,деб дуо қилибдилар.Аллоҳ таъало пайғамбарига ғалаба бергунича қуёш ҳам ботмай турибди.Сўнг ул пайғамбар ўлжа тушган ғаниматларни ҳаммасини бир жойга жамлабдилар.Ғаниматларни яшин келиб урибдию,лекин ёндирмабди.Буни кўрган пайғамбар қавмига: "Орангизда ўлжага ҳиёнат қилган бор,ҳар бир қабиладан биттадан киши менга келиб байъат қилсин" ,деб буюрибдилар.Шундай қилишса,бир кишининг қўли пайғамбарни қўлига ёпишибди."Ҳиёнат сизларда экан,қабилангиз келиб менга байъат қилсин",дедилар ўша кишига.Байъат қилишса,биттами, учтами эркакни қўли пайғамбарни қўлига ёпишибди."Ҳиёнат қилинган ғанимат сизларда экан" ,десалар,сигирнинг бошича келадиган тиллони келтиришибди.Пайғамбар уни ҳам ғаниматга қўшган эканлар,яшин уриб,барчасини куйдириб ташлаган экан. Биздан аввалги қавмларнинг бирортасига жангдан олинган ўлжалар ҳалол бўлмаган.Сўнг Аллоҳ таъало бизга ўлжаларни ҳалол қилди.Бизнинг заифлигимиз ва ожизлигимизни билиб,бизга ўлжаларни ҳалол қилди" . Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган.
|