Умар ибн Убайд ибн Муаммор бир қора қулнинг олдидан ўтиб қолди, қул бир боғнинг деворлари тагида таом еб турарди. Унинг ёнида бир ит хам бор эди. Ўзи бир луқма еса, итга хам бир луқма берарди.
Бу ит сеникими? - сўради Умар.
Йўқ - деди қул.
Ундай бўлса нега таом беряпсан?
Мен икки кўз менга қараб туриб, усиз таомни ўзим еб қўйишликдан хаё қиламан - деди қул.
Сен хурмисан, қулмисан? - деди Умар.
Бани Осимнинг қулиман.
Умар бани Осимнинг хузурига бориб, қулни хам боғни хам сотиб олди ва қулнинг олдига келиб:
Билдингми, сени Аллох озод қилди - деди.
Ёлғиз Аллохга хамдлар бўлсин ва мени озод қилган кишига Аллохнинг рахмати бўлсин.-деди қул.
Бу боғ хам сенга - деди Умар.
Сиз гувох бўлинг, мен бу боғни Мадина фақирларига вақф қилдим - деди қул.
Нима учун бундай қиляпсан, ўзинг хам мухтожсанку, - деди Умар таажжубланиб.
Аллох менга бирор нарса билан сахийлик қилса-ю, мен унга бахиллик қилишга хаё қиламан, - деди қул . . . ! ! !
Бу қулнинг хаёси дунёда уни қулликдан озод қилди. Умид қиламизки, иншааллох, бу хаё охиратда уни дўзахдан хам озод қилади. Аллохнинг неъматларига бурканганмиз, таъаммул қилиб, шукрини адо қилайлик. Бунча неъматлардан фойланиб, яна У зотга гунох қилишликдан хаё қилайлик . . . ! ! !
|