Воскресенье, 24.11.2024, 19:58Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Декабрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Декабрь » 12 » Ўн биринчи қисса
22:07
Ўн биринчи қисса

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бану Исроилдан бир киши бошқасидан минг дийнор қарзга пул сўраб борса, "Менга бу ишга гувоҳ бўладиган гувоҳларни келтир" ,деб талаб қилибди. "Аллоҳнинг гувоҳлиги етади!" ,дебди қарз сўраётган. "Ундай бўлса,бирорта кафил келтир" ,дебди соҳиби. "Аллоҳнинг бу ишга кафолати кифоядир!" ,деса,қарз берувчи: "Ҳаққи-рост сўзладинг!" ,деб минг дийнорни маълум муддатга бериб юборибди.Қарз олган киши денгизга кетиб,режалаган ишларини бажарибди.Қарзни қайтариш вақти яқинлашгач,соҳибини олдига қайтмоққа денгиздан ўтиш учун кема қидирибди.Лекин бирорта кема тополмагач,бир тўнкани олиб,ичини ўйибди.Минг дийнор билан соҳибига ёзилган хатни тўнка ичига жойлаб,ёриқни яхшилаб беркитибдида,денгиз бўйига келибди. "Эй Аллоҳим,ўзинг биласан,мен фалончидан қарзга минг дийнор сўрадим,у мендан кафил талаб қилди.Мен: " "Аллоҳнинг бу ишга кафолати кифоядир!" ,десам, у Сенинг кафолатингга рози бўлди.Мендан гувоҳ талаб қилди,мен: "Аллоҳнинг гувоҳлиги кифоядир!" ,десам,у Сенинг шоҳидлигингга рози бўлди.Мен унинг ҳаққини жўнатай,деб бирорта кема қидирдим, лекин топа олмадим.Энди мен бу пулни Сенга топширдим!" ,деб ёғочни денгизга отибди.Ёғоч денгиз ичига кириб кетгач,қарздор ўзини юртига қайтиш учун яна кема қидириб кетибди. Қарз берган киши эса денгиз бўйига чиқиб,берган қарзим бирон кемада келгандир,деб қараб турса,сувда турган ўша минг дийнор солинган тўнкани кўриб қолибди.Уйга обориб,ўтин қилиб ишлатарман,деб тўнкани кўтариб олиб кетибди.Тўнкани ёрса,ичидан минг дийнор пул билан соҳибининг унга ёзган хати чиқибди. Бир муддат ўтиб қарздор минг дийнорни кўтариб кебқолди."Аллоҳга қасамки,сенга пулингни келтирай,деб роса кема изладим,лекин шу миниб келганимдан аввал бирорта кема тополмадим!" ,деса,қарз берган: "Менга аввал ҳеч нарса жўнатмаган эдингми?!" ,деб сўрабди.Қарздор эса: "Шу миниб келган кемадан олдин ҳеч бир кема тополмадим,деяпману сенга!" ,деб жавоб берибди.Қарз эгаси унга: "Дарҳақиқат Аллоҳ сени тўнка ичида жўнатган молингни сени номингдан етказиб адо қилиб қўйди!!Мана бу минг дийнорингни олиб эсон-омон кетавер!" ,деган экан".
Имом Бухорий ва имом Ахмад "Муснад"да ривоят қилишган.

Категория: Hadisi sharif | Просмотров: 1064 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |