Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам дедилар: "Жаннат аҳлидан бўлган бир киши жаннатда Роббисидан экин экишликка изн сўрабди.Аллоҳ таъало: "Сен кўнглинг тусаган нарсалар ичида эмасмисан?! ,деб сўраса,у: "Албатта шундай,лекин мен зироатни яхши кўраманда.. ",деб жавоб қилибди.Аллоҳ унга изн бергач,у ерга уруғ ташлабди.Уруғ шу лаҳзада униб,бўйи чўзилиб,ҳосилга кириб,етишибди.Мевалари тоғ мисоли улкан-улкан бўлибди. Аллоҳ таъало: "Ол, эй Одам боласи,сени ҳеч нарса тўйғизмайди!!" ,деди".
Имом Бухорий "Сахих"ида,имом Ахмад "Муснад"ида ривоят қилишган...
|