,Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таъало Одамни яратгач,уни белини силаган эди, белидан Аллоҳ қиёматгача яратадиган Одам алайҳиссаломнинг зурриётидан бўлган инсонлар тўкилиб туша бошлади.Аллоҳ улардан ҳар бир инсоннинг икки кўзи орасига бир парча порлоқ нур жойлаб,Одам алайҳиссаломга кўрсатди.Одам алайҳиссалом: "Эй Роббим,булар кимлар?" ,деб сўради. "Булар сенинг зурриётларинг!" ,деди Аллоҳ. Одам алайҳиссалом уларнинг ичида бир кишини кўриб,унинг порлаб турган нуридан ажабландилар. "Эй Роббим,мана бу ким?",десалар,Аллоҳ таъало: "Бу зурриётингни оҳирги умматларидан,уни Довуд дейдилар" ,деди.Яна сўрадилар: "Роббим,унинг умрини қанча қилдинг?"."Унга олтмиш йил умр бердим" ,деди Аллоҳ таъало. "Эй Роббим,бунга менинг умримдан олиб умрига қирқ йил қўшиб бергин" ,деб дуо қилдилар. Вақти-соати келиб Одам алайҳиссаломнинг умри битиб,ҳузурларига Ўлим фариштаси келди.Одам алайҳиссалом унга: "Менинг умримдан яна қирқ йил бор эдику?! ,десалар,Ўлим фариштаси: "Умрингни қирқ йилини зурриётингдан Довудга бермаганмидинг?!" ,деб жавоб қилибди". Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ўшанда Одам алайҳиссалом инкор қилган эдилар,кейин зурриётлари ҳам инкор қилдилар.Одам алайҳиссалом унутган эдилар,кейин зурриётлари ҳам унутдилар.Одам алайҳиссалом хато қилган эдилар,кейин зурриётлари ҳам хато қилдилар". Сахих хадис.Имом Термизий,Ибн Саъд "ат-Тобақот ал-Кабир"да ва Хоким ривоят қилганлар.Хоким "сахих" деганлар,Заҳабий тасдиқлаганлар.Имом Термизий: "Бу хадис хасан сахих" деганлар.
|