Воскресенье, 24.11.2024, 19:31Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Ноябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Ноябрь » 28 » Зулук -–минг дардга даво
16:18
Зулук -–минг дардга даво
Қон олдириш қадимдан беморларни даволашнинг, саломатликни асрашнинг энг асосий шартларидан ҳисобланган. Халқ табобатида айниқса зулук ёрдамида қон олдиришга катта эътибор берилган. Замонавий тиббиёт олиб борган узоқ йиллик амалий тажрибалар зулук фақат қон олдириш воситаси бўлибгина қолмай, балки жуда кўп бедаво дардлардан халос қила олишини ҳам исботлаб берди. Зулук соҳасида билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларнинг ушбу рисоласида халқ табобати ва замонавий тиббиётда зулук билан даволаш тажрибалари, унинг хусусиятлари, зулук муолажаларининг самаралари ҳақида сўз юритилади. У табобат ва соғлиғини мустаҳкамлаш билан қизиқувчи барча китобхонлар учун баравар қизиқарли бўлади, деган умиддамиз.



НЕГА ҚОН ОЛДИРИЛАДИ?



Қон олдириш азалдан инсонларни даволашнинг асосий шартларидан ҳисобланган. Ҳижама, яъни қон олдириш Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларидир. У зотдан ривоят қилинган ҳадисда: «Шифо уч нарсада: асалда, қон олдиришда ва оловда куйдиришда», дейилган (Имом Бухорий ривояти). Тўғри, кейинчалик оловда куйдиришдан қайтарганлар. Яна бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Исро кечасида осмонга кўтарилганларида умматларига қон олдиришни буюришга амр қилинганлари келтирилади (Ибн Можа ривояти). Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари доимо қон олдирганлари ва бунинг учун ҳақ тўлаганлари ҳақида ҳам ривоятлар бор.
Қонни қайси вақтларда олдирган маъқулроқ? Бу тўғрида ҳам ҳадиси шарифларга мурожаат қиламиз: «Қон олдириш учун энг яхши вақт ойнинг 17, 19, 21 кунларидир», дейилган (Имом Термизий ривояти). Албатта бунда ҳижрий-қамарий сана ойлари назарда тутилган. Имом Ибни Қайюм эса бундай дейди: «Хозиқ табиблар қон олдиришни ойнинг боши ёки охирига қараганда иккинчи ярмида ёхуд учинчи чорагида амалга ошириш фойдалироқ, деб ҳисоблашади. Агар қон олдиришга зарурат бўлса, уни ойнинг қайси вақтида ўтказилишидан қатъи назар, вужудга фойда қилаверади. Масалан, атоқли олим Аҳмад ибн Ҳанбал ҳар гал қонлари қуюқлашганда вақтга қарамай қон олдираверганлар».
Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Муножиднинг ёзишича, олимлар шунингдек қорин тўқ пайтида ҳам қон олдиришни тавсия этишмайди. Агар овқат кучли ёки ёмон сифатли бўлса, ҳазми қийинлашиб, кучли оғриқ пайдо қилиши мумкин. Ҳофиз ибн Ҳажар шундай дейди: «Табибларга кўра энг фойдали қон олдириш сув муолажаси (ванна) қабул қилгандан кейинги иккинчи ёки учинчи соатдаги, қорин тўқ ҳам, оч ҳам бўлмаган ҳолатдаги қон олдиришдир». Пайғамбар алайҳиссалом асосан душанба, сешанба, пайшанба кунлари қон олдиришга буюрганлари ҳақида ҳадис бор (Ибн Можа ривояти).
Аммо бемор кишини даволашда уни алоҳида вақт билан чегаралаб бўлмайди. Шунинг учун унда қон олдиришга эҳтиёж туғилиши билан бу ишга киришилаверади.
Қон олдиришни бу муолажани яхши билган мутахассисга топширган маъқул. Қон олдиришнинг бир неча усуллари бўлиб, қортиқ қўйиш, наштар уриш, игна (шприс) ёрдамида олиш, зулук солиш ва бошқалар шулар жумласига киради. Бу усуллардан энг қулайи ва фойдалиси зулук солишдир.

БЕМИННАТ «ШИФОКОР»

Ҳар бир ҳаким ўзига ва беморга энг фойдали, осон, ишончли ва камчиқим даволаш усулини танлаб олиши ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай даволаш усулларидан бири халқимиз орасида кенг тарқалган зулук қўйиш билан даволашдир. Табиатдаги ҳар бир жонзот ёки ўсимлик бежизга яратилмаган. Уларга Аллоҳ таоло томонидан маълум бир вазифа юкланган.
Кўринишидан назарга ҳам кирмайдиган биргина оддий зулукни олиб кўрайлик: зулук қарийб уч минг йил давомида кўпгина ўлкалардаги халқлар орасида табиблар томонидан бир неча хил касалликларга даво сифатида ишлатиб келинган. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий бу тўғрида шундай дейдилар: «Зулук қўйиб қон олдириш мустаҳаб амал саналади». Пайғамбар алайҳиссаломнинг бир ҳадисларида: «Зулук билан қон олдиришда шифо ва барака бор. У ақл ва хотирани кучайтиради», дейилган. У зот бирор киши хасталигидан шикоят қилса, фақат зулук қўйдиришни буюрганлари ривоят қилинган.
Иккинчи асрнинг улуғ ҳакимларидан Жолинус (Гелен) ва ўнинчи-ўн биринчи асрларнинг атоқли табиби Абу Али ибн Сино ҳам зулук билан даволашга катта эътибор беришган. Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» китобида зулук солдиришнинг афзалликлари, тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумот берган. Бир қатор давлатлар, жумладан Франсия, Буюк Британия, Россия олимлари томонидан олиб борилган илмий-амалий тажрибалар зулукдан тиббиётда янада кенгроқ кўламда фойдаланиш имкониятларини яратди. Тиббиётда гирудотерапия (лотинчада гирудо-зулук, терапия- даволаш) номи билан аталган муолажа амали мавжуд.
Зулукнинг 270 та тиши бўлиб, ана шу тишлар остидаги гирудин моддасини инсон танасига юбориш орқали қонни суюлтиради, томирлардаги қонни кислород билан тўйинтириб, юракнинг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради ва бу билан инсон танасидаги лимфа безларининг қувватини ошириб, иммунитетни кучайтиради.
Зулук сўлагида юз хилдан ортиқ ферментатив модда бўлиб, инсон танасида қон айланишини яхшилаш билан бир қаторда танада тўпланиб қолган ёғларни тарқатиб, терини майин ва гўзал қилади, ортиқча вазнни йўқотади.
Инсон организмида саккизта биоэнергетик марказ бор, улар тепа суякда, қош ўртасида, бўйин чуқурида, тўш суягида, қораталоқда, чап кўкракда, қорин пастида ва думғазада жойлашган. Зулук қўйиш пайтида ана шу биоэнергетик марказларга лаоҳида эътибор бериш зарур бўлади. Бир йилда ёки олти ой давомида зулук билан профилактика муолажасини олган инсонларда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмайди.
Зулук инсоннинг майда қон томирчаларидан қонни сўриш пайтида сўлаги таркибидаги биологик фаол моддасини тўқималарга бериб, модда алмашинувини яхшилайди. Зулук сўлаги таъсирида инсон терисидаги ва ички аъзоларидаги майда қон томирчаларида қон айланиши яхшилана бориб, бош миянинг иш фаолиятини жонлантиришга фойда беради. Зулук сўлаги антисептик хусусиятга эга бўлгани учун ундан тери касалликларини даволашда кенг қўлланиб келиняпти.
Бундан ташқари зулук қўйиш ёрдамида инфаркт, стенокардия, қон босими ошганда, жарроҳлик, ортопедо-жарроҳлик, бавосил, урологик, гинекологик, бепуштлик, кўз, бурун, томоқ, қулоқ, тиш, милк ксалликлари ҳамда ўпка, жигар, ўт пуфаги шамоллашида, неврология, нефрит, атериосклероз, сурункали простатит ва бошқа касалликларни даволаш кенг йўлга қўйилди.
Битта муолажа чоғида беморнинг ҳолатига қараб икки донадан ўн донагача, баъзан эса ўн беш донагача зулук қўйиш мумкин. Бир курс даволаш учун эркак беморларга олти марта, аёлларга эса етти марта муолажа ўтказиш керак бўлади. Муолажа учун ишлатиладиган зулукларнинг вазни икки граммдан уч граммгача бўлади. У ўз вазнига нисбатан уч баравар кўп қонни сўриб олиш қобилиятига эгадир. Бу жараён ярим соатдан икки ярим соатгача давом этиши мумкин.
Қадимда зулукдан фақат баҳор ва куз фаслларидагина фойдаланилган. Ҳозирги замон олимларининг олиб борган илмий-амалий тажрибалари шуни кўрсатадики, зулукни йилнинг истаган пайтида қўйиш мумкин. Уни фақат беморларни даволаш учун ишлатибгина қолмай, балки ҳар бир соғлом кишининг йилига бир марта касалликнинг олдини олиш мақсадида муолажа олиб туриши мақсадга мувофиқдир.
Чунки зулук сўлаги таркибидаги биологик фаол ферментатив моддалар инсон организмини ҳар хил чиқитлардан тозалаш билан бир қаторда уни бақувват, соғлом қилади, тери рангини гўзаллаштириб-ёшартиради. Аллоҳ таолонинг инояти билан инсон умрига умр қўшилади.
Зулук қоннинг танага кераксиз қисмини сўриб олади. Муолажа натижаси жуда тез кўзга ташланади ва сезилади. Зулук ёрдамида ҳаттоки жарроҳлик усули билан даволаниши керак бўлган беморлар ҳам шифо топишмоқда. Кўплаб фойдали хусусиятларни ўзида жамлаган зулукнинг яна бир ҳайратланарли томони шундаки, агар бемор рўзадор бўлса, бемор ёки шифокор қаттиқ ҳаяжонланаётган бўлса, у қон сўрмай қўяди.
Зулук билан олиб бориладиган ҳар қандай муолажалар малакали мутахассис ҳаким ва ҳамширалар ёрдамида ўтказилса мақсадга мувофиқдир. Кейинчалик уларнинг тавсиялари ва кўрсатмаларига амал қилган ҳолда даволашни ўзингиз давом эттиришингиз мумкин бўлади. Зулукни гемофилия ва камқонликнинг оғир ҳолатларида қўллаш тақиқланади.

ЗУЛУК ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

Атоқли табиб Мир Муҳаммад Ҳусайн ал-Оқилийнинг «Махзан ул-адавийя» (Даволар хазинаси) китобида зулук ва унинг турлари ҳамда ишлатилиши ҳақида қуйидаги қимматли маълумотлар келтирилган:
Зулукнинг арабча номи «алақ», форсчаси «залу», «девча», туркча номи «сулук», ҳиндча номи «жунк»дир. Зулук ширин сувли анҳор, ҳовуз, кўл, турғун сувлар, ҳидланган ва айниган сувли чуқурлар, тўҳлаб (сув остида ўсадиган ўсимлик, русчаси ряска) кўп бўлган жойларда яшовчи қурт бўлиб, унинг турлари кўпдир. Энг яхши зулук ширин сувли анҳор ёки ҳовуз ёхуд сасимаган сув ости ўтлари кўп бўлган сувларда етилганидир. Унинг ранги оч-қора, катта-кичиклиги ўртача, боши қора ва юмалоқ, қорнининг ости бироз олароқ бўлади. Айтишларича, қорни қизғиш, тепасида иккита яшил чизиғи бўлган ва юқорида айтилган жойларда етилгани ҳам яхшисидир. Тим қора ва каттаси яхши эмас, ундан фойдаланилмайди. Жуда кичиклари эса заиф бўлади. Зулукнинг мижози қуруқ-совуқдир.
Унинг хосияти ва таъсири ҳақида айтиладиган бўлса, зулукни қуритиб, асалга солиб яланса томоқ оғриғини қолдиради, буйракдаги тошларни майдалайди. Туйиб, алоэ билан қўшилгани эса бавосил ярасини қуритади. Суркалганда доғларни кетказади. Кичик турининг куйдирилган кули сирка ҳамда банг (наша)га қўшилиб, қовоқ атрофига ўсиб чиққан ортиқча тукларга суртилса, ўсишини тўхтатади.
Яна синалган дорилардан бири шуки, зулукдан ўн беш дона (каттаси бўлиши лозим) олиб, ювиб, қуритиб, йигирма мисқол туйилган чувалчанг билан бирга ярим осор (8,5 грамм) тоза кунжут ёғида қайнатиб, сув оқиб кириши натижасида шишган моякка бир неча кун иситиб суркалса, бу иллатдан фориғ қилади.
Зулукнинг яхши навидан ҳаром қон йиғилган жойга, масалан, ёғли ўсмага, ярага, сепкил, тошма, наштар уриб қон олдириш хавфли жойларга, чунончи қовоқ, кўз атрофлари, юзга ёки кичик ёшдаги болаларга қўйилса айниган қонларни осонгина тортиб олади. Бироқ зулук қўйгандан кейин совуқ сув ичмаслик керак. Яна совуқ ҳаводан сақланиш, аччиқ, шўр нарсаларни емаслик ҳам лозим.
Зулук икки марта қўйилса, масалан, биринчи кунда қўйилган жойга иккинчи куни ҳам қўйилса, ёмон бўлмайди. Чунки биринчи кундан қолган ҳаром қон қолдиғини иккинчи куни қўйилганда тортиб олади. Аммо зулук сони биринчи кундагидан кам бўлиши керак. Масалан, биринчи куни ўн дона зулук қўйилган бўлса, иккинчи куни беш ёки уч дона қўйилса, кифоя қилади. Аммо қувватга эътибор қилиш керак. Куч-қувватдан қоладиган даражада қон олдириш ва томир устига зулук қўйиш хавфлидир. Танлаб олинган зулукни қўйишдан аввал унинг бошини ерга қаратиб турилса, аввал нимаики ичган бўлса қусиб ташлайди.
Зулукни қўйишдан аввал бемор кишининг аъзоси қизаргунча ишқаланади. Сўнг зулук қўйилади. Зулукнинг шишганига қараб уни тўйди, деб гумон қилиб, куч билан ажратишга уринмаслик керак. Тўйгандан сўнг ўзи тушиб кетади. Ёки тушириш зарур бўлиб қолса, озгина кул ёки туздан оғзига сепилса ёки пиёз парчаси оғзига теккизилса, дарҳол тушиб кетади. Сўнгра тишлаган жойи тоза мато, юмшоқ бўз латта билан қони тўхтагунча артиб турилади. Қон тўхтамай оқаверса, қўл босилади ёки қон тўхтатувчи муносиб тадбирлар қилинади. Сув текканидан ёки совуқ ҳаво сабабли оғриса, яллиғланса ёки қичишса, туйилган ва эланган зарчавадан боғланади. Сўнг сув ва совуқ ҳаво тегишидан асралади. Зулук тўйиб тушганидан сўнг оғзига бир оз туз сепилса, сўриб олган қонларини қусиб ташлайди ва ўлади.
Сув ичаётганда тасодифан оғизга зулук кириб кетиб, томоққа ёпишиб олса, уни тушириш учун сирка ва туз аралаштирилган сув билан то у тушиб кетгунича томоқ чайилади.

ЗУЛУК БИЛАН ДАВОЛАШ ТАЖРИБАЛАРИ

Бугунги кунда анъанавий усулда зулук билан даволанаётган барча касалликларни бирма-бир санаб ўтиш мушкул. Гоҳида шифокорларнинг ўзлари ҳам гирудотерапия ёрдамида даволашнинг янги-янги уфқлари очилаётганидан ҳайратга тушишади. Қуйида махсус клиникаларда зулук ёрдамида муваффақиятли даволанаётган хасталикларнинг унча тўлиқ бўлмаган рўйхатини келтирамиз:

Урология соҳасида:
• сийдик йўли хасталиклари
• гепато-ренал синдроми
• паранефрит
• буйракнинг ўткир йирингли касалликлари
• сурункали пиелонефрит
• буйракнинг кистоз хасталиклари
• сурункали буйрак етишмовчилиги
• уретрит
• парауретрит
• буйракда тош пайдо бўлиши
• сийдик тутолмаслик ёки сийдик келмаслиги
• сурункали простатит
• кавернит
• эркакларда иккиламчи бепуштлик
• аденома

Гинекология соҳасида:
• туғишдан кейинги йиринг-септик мушкулотлар
• ҳайз сиклининг бузилиши
• матка аденомиози ва эрозияси
• фибромастопатия
• тухумдон кистаси
• бартолинит
• хламидиоз
• бепуштлик

Офталмология соҳасида:
• кўзнинг шоҳ пардаси эрозияси
• глаукома
• кератит
• макулодистрофия
• кўз тўрпардаси касалликлари ва бошқалар.

Неврология соҳасида:
• тил ютиниш нерви невралгияси
• невритлар
• турли нервларнинг шоллиги
• мия артериосклерози
• мияга қон қуйилиши
• мия чайқалиши
• бош мия контузияси

Кардиология соҳасида:
• кардиосклероз
• инфарктдан кейинги ҳолатларда

Бундан ташқари тиш, милк ва оғиз бўшлиғи, қулоқ ва бурун хасталиклари, жарроҳлик, тери касалликлари ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида ҳам зулук билан даволаш кенг қўлланилмоқда. Лекин бундан зулук барча касалликлардан қутқарувчи халоскор деган маъно чиқмайди. Масалан, онкологик касалларда айрим шифокорлар зулук қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблашса, аксинча баъзи врачлар бу бедаво касалликни фақат зулук ёрдамида мағлуб қилишаётганини айтишади. Ҳомиладор аёлларга зулук солиш борасида ҳам шифокорларнинг фикрлари қарама-қарши чиқмоқда. Баъзилари бўйида бўлган аёлларга зулук муолажасини мутлақо қўллаб бўлмайди, деган фикрда бўлишса, айримлари тиббиёт зулуклари бўлғуси оналарни салбий оқибатларсиз кўпгина хасталиклардан халос қилади, деб ҳисоблашади. Лекин шуни алоҳида таъкидлаймизки, онколог касалларга ҳам, ҳомиладор аёлларга ҳам уй шароитида асло зулук солмаслик керак. Яна уй шароитида қаерингиз оғриса, зулук солавериш, дуч келган жойдан қон олавериш ҳам мақбул эмас. Агар юқоридаги рўйхатдан касалингизни топсангиз, ўзингизча зулук солишга уринманг, яхшиси бу ишни малакали мутахассисларга топширганингиз маъқул.

ВЕРТЕБРОНЕВРОЛОГИЯДА ЗУЛУК БИЛАН ДАВОЛАШ

Вертеброневрология белдаги ва бўғимлардаги, шамоллаш ва онкология характерида бўлмаган оғриқларни даволаш билан шуғулланади. Статистика маълумотларига кўра, 85-100 фоиз киши ҳаётида ақалли бир марта бел оғриғидан шикоят қилади. Турли мамлакатларнинг олимлари тананинг бел қисмидаги оғриқлар билан боғлиқ хасталиклар мамлакатлар иқтисодига катта зарар келтиришини аниқлашди. Масалан, АҚШ неврологик касаллар Миллий институти 1997 йилда ўтказган белнинг пастидаги оғриқларга оид тадқиқотларидан маълум бўлишича, бу соҳадаги диагностика, меҳнатга ярамай қолганлар ва майибларга тўланадиган товон пули ҳажми 1994 йилдаги 4,6 миллиард доллардан 1997 йилда 11,4 миллиард долларга ошган. Америкаликлар белдаги оғриқни даволашни энг қимматга тушувчи муолажа деб ҳисоблашади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, белдаги оғриқ кўп учраши жиҳатидан юрак-қон томир касалликларидан кейин иккинчи ўринда туради. Биргина Москванинг ўзида ҳар йили 2 миилион киши шу хасталик туфайли меҳнат қобилиятини йўқотади. Шифокорлар қандай дори тавсия этишмасин, оғриқлар батамом йўқолмайди. Зулук билан даволаш бу соҳада энг самарали муолажа усули ҳисобланади.
Россия Президенти Ишлар бошқармаси Тиббиёт маркази 1-поликлиникаси вертеброневрология бўлими мудири, олий категорияли шифокор, Россияда хизмат кўрсатган врач Татяна Александровна Бакалова қирқ йиллик ҳакимлик тажрибасининг ярмини мануал терапевтликка, шундан 12 йилини эса мижозларни зулук билан даволашга сарфлаган. Яна бир ажойиб олим, биология фанлари доктори, профессор Иволда Парфиревна Баскованинг олиб борган самарали илмий тадқиқотлари ва саъй-ҳаракатлари туфайли 1989 йилдан бошлаб Россияда расман зулук билан касалларни даволаш иши йўлган қўйилди.
Замонавий тажрибанинг кўрсатишича, даволашнинг бошқа воситалари иш бермай қолганида ёрдамга тиббиёт зулуклари келади. Ҳозирги пайтда умуртқа грижаси, бўғимларнинг оғриқлари, таянч аъзолари хасталиклари зулук ёрдамида муваффақиятли даволаняпти. Бунда битта сеансда беморга 3-5 та зулук қўйилади, сеанслар эса орадан беш-етти кун ўтказиб 4-6 марта ўтказилади. Тиббиёт муассасаларида ҳатто болаларга ҳам зулук қўйилмоқда.
Татяна Александровна Бакалова зулукнинг аҳамияти ҳақида шундай ёзади: «Танамизнинг хотирасида у кечирган барча касалликларнинг тилсими (коди) сақланиб қолади. Зулук биоқувватга эга жонивор бўлгани учун қувват ахборотига таяниб, инсон соғлиги учун ўзини қурбон қилади ва ўзи даволаган барча касалликларнинг изини «эслаб қолиш» имкониятига эга. Зулук билан даволаш юксак самарали, келажаги порлоқ, энг асосийси номедикаментоз восита ҳисобланади».

ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИДА ЗУЛУКНИНГ ФОЙДАСИ

Россия Федератсияси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлар госпитали кардиожарроҳи, тиббиёт фанлари доктори профессор Геннадий Павлович Власов аввалига ўз мижозларини даволашда зулукнинг қуритилганидан фойдаланиб юрди. Бу ҳапдори «Пиявит» деб аталар, беморларга жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейин тавсия этиларди. Беморнинг вазни ва ташхисига қараб кунига маълум миқдорда капсула бериларди. Бу эса қоннинг ҳолатини анча яхшилар эди. Кейинчалик профессор тирик зулукдан фойдаланиш катта самаралар беришига кўплаб амалиётларда шоҳид бўлди. Чунки зулук сўлагидаги фойдали ферментлар айниқса жарроҳлик амалиётидан сўнг беморларга катта ёрдам бериши аниқланди. Ўтган асрнинг ўрталаридаёқ вақтли матбуотда кардиологларнинг зулукнинг фойдаси ҳақидаги мақолалари тинмай босиларди. Улар юрак касалликларини даволашда зулукдан кўра самарали восита йўқлигини ёзишган. Ҳақиқатан бу «табиат шифокори» туфайли қон босими 20-40 бирликка камаяди, қон айланиши тезлиги ортади, капиллярлар кенгаяди, протромбин таркиби 20 фоизга камаяди. Бунинг натижасида танадаги барча аъзоларнинг қон айланиш жараёни яхшиланади.
Шифокорлар касалхонадан кетаётган беморларга инфаркт ёки қон қуйилиши (инсулт)дан бир ой ўтгач зулук солишни тавсия этишади. Чунки зулук қонга ижобий таъсир кўрсатади, тиқилмалар пайдо бўлиш хавфини камайтиради, юрак мушакларининг ишлашига ёрдамлашади. Инсултнинг нохуш асоратлари бўлмиш қўлнинг увишиши, босимнинг кўтарилиб кетиши, юзнинг учиши кабилар 5-6 ҳафта зулук билан даволагандан кейин батамом йўқолиб кетади. Тромбофлебитни ҳам зулук билан самарали даволаш мумкин. Уни уйда даволаса ҳам бўлади, фақат бу соҳанинг мутахассиси билан маслаҳатлашиб олиш керак.

ЗУЛУК ВА ЗАМОНАВИЙ ГИНЕКОЛОГИЯ

Бугунги кунда камдан-кам гинеколог шифокор зулук билан даволашнинг фойдаси ҳақида эшитмаган ёки у билан муолажа қилмаган. Бу борада мутахассисларнинг тавсия ва маслаҳатлари бир-биридан унча фарқланмайди. Шифокорлар фақат қуйидаги масалаларда бир қарорга кела олишмаган:
Ҳомиладор аёлларга зулук солса бўладими?
Гинекологик касалларни даволашни қайси ёшдан бошлаган маъқул?
Бир сеанс давомида қанчагача зулук солса бўлади?
Гинекологик касалликларни уйда зулук билан даволса бўладими?
Гинеколгия соҳасида зулуклардан фойдаланиш йўлга қўйилганига унча кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин ана шу қисқа давр ичида зулук муолажаси бошқа даволаш усуллари ичида алоҳида ўрин эгаллаб олди. «Табиий табиб»лар туфайли кўплаб эр-хотинлар даволаш сеансларидан сўнг ота-оналик бахтига мушарраф бўлишди. Бугун гинеколог-гирудотерапевт кунига 10-20, ойига 200-300 беморни зулук ёрдамида даволамоқда. Аёллар мастопатия, ҳайз меёрининг бузилиши, бепуштлик, климакс, эндоматриоз, матка миомаси, маткадан қон кетиши, параметрит, периметрит, эндометрит, хламидиоз каби касалликлардан зулукнинг беминнат ёрдами туфайли тузалиб кетишяпти. Зулуклар айниқса юзига ҳуснбузар тошган ўсмирларга жуда қўл келмоқда. Авваллари юзи ва баданига турли тошма тошганлар ҳар хил гормонларни ичар, бу эса гоҳида ёмон асоратларга олиб борар эди. Ҳозирда эса бир-икки гирудотерапия сеанси олинса кифоя, бу муаммо осонгина ҳал бўлади. Аёлларнинг шамоллаш билан боғлиқ жуда кўп касалликлари ҳам зулук билан даволанмоқда. Мутахассислар фақат лейкоз, гемофилия, ёмон шишларга зулук қўйишни тавсия этишмайди.

УРОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРДА ЗУЛУКНИНГ ШИФОСИ

Тиббиёт фанлари номзоди, таниқли уролог ва андролог шифокор Виталий Маркович Кучерский ўн беш йилдан буён урологик хасталикларни даволашда зулуклардан самарали фойдаланиб келяпти. У шунча йилдан буён Аллоҳ ато этган беминнат «шифокор» бўлмиш зулукларнинг нақадар фойдали экани ҳақида гапиришдан чарчамайди.
Кўпчилик буйраги оғриб қолган чоғдаги нохуш, ёқимсиз ҳолатини яхши эслайди. Гўёки ичингизга кимдир кириб олиб, белдан юқорисини аста чайнаётганга ўхшаш туйғуни бошдан кечиргансиз. Дунё кўзингизга зулмат бўлиб кўриниб кетади, ҳализамон бошланадиган оғриқ хуружини эслаб кайфиятингиз бузилади. Бундай пайтларда уролог врачларнинг гаплари доимо бир хил бўлади: «Сурункали буйрак касалликларини батамом даволаш жуда мушкул иш. Фақат оғриқ хуружини даф қилиб турса бўлади, бунинг учун антибиотиклар билан даволашнинг бир неча курсини олишингиз керак. Буйрак оғриқларини даволашнинг бундан бошқа усулини ҳали тиббиёт топа олгани йўқ».
Дарҳақиқат, статистика маълумотларига қараганда, бугунги кунда даволанаётган беморларнинг 30 фоиздан ортиқроғи сурункали пиелонефритдан азоб чекяпти. Бу хасталик 16 фоиз беморларла бирламчи, 84 фоизида эса иккиламчи ҳолатда учрайди. Оқибатда минглаб киши буйрак фаолиятининг бузилиши, сийдик тутилиши каби нохуш хасталиклар азобини чекиб юришга мажбур. Ваҳоланки, Яратган барча хасталиклар қатори бу дардларнинг ҳам давосини бериб қўйган: табобат зулуклари бу соҳада ҳам инсоннинг дардини енгиллаштиришга вазифадор қилинганини замонавий тиббиёт исботлаб қўйди.
Простатит энг кўп тарқалган касалликлардан саналади. Ҳозирги пайтда ишга яроқли эркакларнинг 50-70 фоизи ана шу хасталик билан оғрийди. АҚШ соғлиқни сақлаш Миллий институти маълумотларига кўра, мамлакатдаги эркак аҳолининг катта қисми простатит билан касалланган. Сурункали простатитда қаттиқ оғриқ пайдо бўлиши, сийишнинг ниҳоятда қийинлашуви, жинсий ва фарзанд кўриш қобилиятининг сусайиши каби асоратлар эркакнинг тўлақонли ҳаёт кечиришини ишдан чиқариши ҳеч кимга сир эмас. Ваҳоланки, бугунги кунда кўплаб урологлар простатит, сийдик тутолмаслик, аденома, жинсий органларнинг хасталиклари кабиларни зулук ёрдамида муваффақиятли даволашяпти.
Булардан ташқари замонавий тиббиёт аҳоли ўртасида кўп учрайдиган турли кўз касалликлари, теридаги тошмалар ва ранг ўзгариши, қон босимининг ортиши, семириб кетиш, остехондроз, бавосил, ич юришининг қийинлашуви, буйрак ва ўт пуфагида тош пайдо бўлиши, йирингли яралар ва тошмалар, томирларда қон айланишининг қийинлашуви, буйрак ва жигар хасталикларида, сариқ касаллиги ва бошқа кўплаб касалликларда зулуклар энг самарали, фойдали, беминнат, арзон даволаш воситаси эканини кўпсонли тажриба ва амалиётларда исботлаган.

ЗУЛУК ВА ЗАМОНАВИЙ МУОЛАЖА

Роосия Федератсиясида хизмат кўрсатган врач, «Квадро» тиббиёт марказининг гирудотерапевти Вячеслав Гаврилович Кудинов йилига икки юздан ортиқ беморни тиббиёт зулуклари ёрдамида даволашга муваффақ бўлади. У табиатнинг бу ноёб мўъжизаси билан илк бор Ленинградда танишган эди. Тақдир уни ҳарбий врач Ю. С. Демин билан учраштирди. Демин 60-йилларнинг бошидаёқ зулукнинг адаптоген самарасига эгалигини топган эди: чунки зулук тушиб кетган қон босимини кўтаради, кўтарилганини эса туширади, қон айланишини меёрига келтиради, тананинг барча аъзолари ва системалари фаолиятини уйғунлаштиради. «Агар ҳақиқатан шундай бўлса, фикр юритди Вячеслав Гаврилович, демак зулук «тирик игна» экан-да, демак у рефлексотерапия ва даволашнинг бошқа усуллари имкониятларини кенгайтириши мумкин экан-да!».
Шарқ табибларининг фикрича, инсон танасининг асосини скелет суяклари эмас, балки биоқувват каркаси ташкил этади. Замонавий тиббиёт емирилган ёки олиб ташланган суяк ёки бошқа аъзо табиий йўл билан тиклана олмайди, деб ҳисоблайди. Тиббиёт зулукларидан асрлар мобайнида фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатдики, улар бутун вужуднинг табиий яхлитлигини тиклайди, турли аъзо ва системаларнинг кўпгина касалликларини даволайди. Бундан ташқари, зулук билан даволаш асносида беморнинг ўзига ва атрофидаги оламга муносабати ўзгаради, унинг руҳий имкониятлари ортади. В.Г.Кудинов Россия гирудотерапевтлар уюшмаси президенти, тиббиёт фанлари номзоди В.А.Савиновнинг: «тиббий зулуклар руҳиятни яхшилашнинг ўзига хос калитидир», деган фикрларига батамом қўшилади.
Вячеслав Гавриловичнинг фикрича, муолажа учун уч нарса жуда муҳимдир. Биринчиси -– беморнинг Аллоҳ таолога ишониши, иккинчи ўринда даволаш усулига ишониши ва учинчидан шифокорга ишониши зарур бўлади. Бундан ташқари бемор кишининг тузалишга бўлган эътиқоди ҳамда унинг кейинги турмуш тарзи мақсадлари ҳам бунда алоҳида ўрин тутади.
В.Г.Кудинов беморларни зулук билан даволашнинг алоҳида усулларини ишлаб чиққан. Бунга кўра у беморга зулук қўйиш чоғида айрим сўзларни айтиб, уни руҳан тайёрлайди. Бу эса 70 фоиз ҳолатда ижобий самарасини бермоқда. Мана, шифокорнинг зулук қўйилаётган пайтдаги сўзлари:
«Эй зулуклар, сизлар бу беморни даволашингиз керак, мени эшитяпсизларми, мени ҳис қиляпсизларми, сизлар илоҳий, ҳаётбахш, шифобахш қувватингизни беморга беряпсиз. Сизлардаги илоҳий ҳаётбахш ферментлар ва биологик фаол моддалар таъсирида беморнинг ушбу аъзоларида (қайси аъзога қўйилаётган бўлса айтилади) ва тўқималарида микросиркулятсия, қон айланиши яхшиланади, қон ва таначаларининг қотиб қолиши йўқолади, оғриқ нуқталар ва шамоллашлар асорати даф қилинади, юрак-қон томирлари системасининг фаолияти яхшиланади, шоҳтомирлардаги қон айланиши изга тушади, юрак мушакларидаги чандиқлар йўқолади ва бошқа хасталиклардан шифо топилади. Эй зулуклар, эшитяпсизми, ҳис этяпсизми, бемор Фалончи Фалончи ўғли сизларнинг ёрдамингизда дардига самарали шифо топиши керак. Ҳеч қанадай асорат, ҳеч қандай тери безиллаши (аллергия), қон тўхтамаслик каби ҳолатлар қолмасин. Сизларга катта раҳмат». Кудинов диндор кишиларга зулук солаётганида улардан ўзлари билган турли дуоларни ўқиб туришларини илтимос қилади.
Уч омил, яъни Аллоҳга ишониш, даволаш усули ҳамда муложа қилаётган шифокорга ишониш кабилар бирлашса, шифонинг чинакам «мўъжизаси» содир бўлади, жуда кўп бедаво ҳисобланган оғир хасталиклар бир қарашда жуда арзимас туюладиган зулуклар ёрдамида даф бўлади. Шифокор тажрибасида елка суяклари майдаланиб кетган беморнинг зулук ёрдамида батамом соғайиб кетгани, бепуштликка ҳукм қилинган петрозаводсклик бир аёлнинг 12 сеанс муолажадан сўнг ҳомиладор бўлгани каби воқеалар жуда кўп учрайди. Фан ва тиббиёт бундай ҳодисаларни бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Зулукларнинг шифобахш кучига ишонган кишининг нуқтаи назарига кўра эса, булар бўлиши мумкин муолажалардир.
Гирудотерапия даволашнинг бошқа усуллари: рефлексотерапия, физиотерапия, дори-дармон ёрдамида даволаш билан бемалол «келиша олади». Организмда модда алмашинуви учун зарур бўлган бирор элемент етишмай қолса, албатта зулук буни топиб бера олмайди, лекин у тананинг ўзини қайта тиклаши учун ички куч топишида ёрдам бера олади. Чунки зулук танасида 100 дан ортиқ ўта фаол ферментлар мавжуд. Ана шулар ва бунга қўшимча равишда зулукнинг биоқуввати бемор организмига комплекс, кўп омилли таъсир кўрсата олади.
Хуллас, замонавий тиббиёт ҳам зулук билан даволашнинг янги-янги қирраларини йил сайин кашф этяпти. Аллоҳ ато этган бу мўъжизакор «шифокор»нинг турли касалликларни даволашдаги беминнат хизматини тобора кўпроқ кишилар тушуниб боришяпти.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ЗУЛУК БИЛАН ДАВОЛАШ

Халқ табобатида қадим-қадимдан зулук билан даволаш қўлланиб келинади. Қуйида халқ табобатида қон олдириш, зулук қўйиш қандай касалликларда тавсия этилиши билан танишасиз. Эслатиб ўтамиз, бунда ҳам ўз билганингизча йўл тутманг, балки бу соҳани яхши биладиган мутахассислар билан маслаҳатлашиб олинг.
Зулукни қуритиб, туйиб алоэ билан тенг миқдорда аралаштириб, бавосил ярасига қўйилса, уни қуритиб юборади. Бу 5-8 марта такрорланса, касаллик йўқ бўлиб кетади.
Зотилжам ва мия шиши хасталикларида ҳам зулук ёрдамида бемор қонини олиш керак.
Қон босимининг ошишида, тутқаноқда, сактада, меланхолияда, бавосилда, зарба еганда ёки йиқлиш туфайли танада қон тўпланганда ҳолатга қараб зулук солинади.
Заҳм касаллигида бемор ҳар уч-тўрт ойда зулук солдирса, иншааллоҳ шифо топиб кетади.
Инсулт касаллигига олиб борувчи бош мия қон томирларида қоннинг ўта равишда кўпайиб кетганида уни енгиллатиш учун зулук солиш ниҳоятда фойдалидир.
Юрак инфарктига олиб борувчи юрак тож томирларида қоннинг кўпайиб кетишини даволашда ҳам зулук солиш ёрдам беради.
Қон туфайли лаклук (кичик тил)да шиш пайдо бўлса, зулук солиб қон олдирилади.
Табиблар меъда шишида ҳам зулук солишни маслаҳат беришади.
Кишининг лаби қондан шишадиган бўлса, ичини юмшатиб, сўнг зулук солдириши зарур.
Зулук ёрдамида қонни чиқариш буйрак шишганида ҳам самарали фойда беради.
Қовуқ шишиб, сийиш қийинлашганининг давоси ҳам зулук воситасида қонни олдириш ва сафрони кетказишдир.
Ниқрис (подагра) касаллигини даволаш учун табиблар сурги қилишган ва қонни сўрдириш учун зулук солишган.
Бирор жойи увушган, чиқиб қолган, заҳаланган, зарбдан кўкарган одамга ҳам ўша заҳоти зулук қўйишга буюришган.
Халқ табобатида хуноқ (ангина)ни даволаш учун зулук солиб, қон олдирилган.
Шақиқа (бошнинг ярми оғриши)ни даволашда ҳам зулук солиш фойда беради.
Турли тери касалликлари, тошмалар, тери рангининг ўзгариши каби ҳолларда ҳам зулук солиш энг самарали воситадир.
Халқ табобатида булардан бошқа хасталикларда ҳам зулук солиш йўли билан қон олдиришга катта аҳамият берилган.

Муаллифлар: Жалолиддин ОТАМИРЗАЕВ
Нуруллоҳ ҲОЖИМАМАТОВ

Масъул муҳаррир: Аҳмад Муҳаммад ТУРСУН.                                                                                                    http://tib.islom.uz/islomiy-tib/hijomat/397-zuluk.html
Категория: Tabobat olami | Просмотров: 4225 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |