Воскресенье, 24.11.2024, 19:52 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Форум
Hadis va hikmatlar namoz haqida
| |
Taqvo | Дата: Среда, 02.01.2013, 14:48 | Сообщение # 1 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Ассалому алайкум вр вб !!-Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: - "Агар азонни эшитсангиз, муаззинни чақириғига жавоб беринг – намозга келинг". (Саҳиҳ) (Тобороний/кабир) Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
|
|
| |
Taqvo | Дата: Среда, 02.01.2013, 14:51 | Сообщение # 2 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Оламлар робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Тақводорлар имоми, хушуъ қилгувчилар пешвоси, Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад Мустафога, у кишининг аҳлига ва саҳобаларига саломат ва саломлар ёғилсин. Намоз Исломнинг биринчи амалий устуни, имоннинг энг катта қалқони ва муҳофазасидир. Шунингдек, қиёмат куни банда энг биринчи сўраладиган амал ҳам намоздир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида банданинг амалларидан биринчи ҳисоб берадигани намоздир...” дея хабар берганлар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг жуда кўп ўринларида намоз ҳақида тўхталган ва бандаларига бу ибодатни тўкис адо этишни буюрган. Жумладан, Анъом сурасининг 72-оятида айтади: “Намозни қойим қилинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар”. Эътибор қилинадиган бўлса, Каломи шарифдаги намозга тегишли оятларнинг деярли барчасида уни ўқиш ҳақида эмас, балки қойим қилиш, тўкис адо этиш кераклиги айтилган. Араб тилида “намоз ўқиш” деган ибора мавжуд, аммо оятларни уни ўқиш эмас, қойим қилиш ҳақида сўз бораётган экан, демак, бу таъбир бежизга эмас. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам намозни: “Кўзимнинг қувончи”, дея улуғлаганлар. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша – неъматга етишганларида, қийинчиликка рўбарў келганларида, мушкул вазиятга тушиб қолганларида, муаммолар туғилганда, душманга йўлиққанларида ва ҳоказо ҳолларда намозга турганлар ва намозни қойим қилиш ила Роббиларидан мадад сўраганлар. Улуғ саҳобалар, тобиеинлар ва уларнинг муносиб издошлари ҳам ҳар бир намозни байрам янглиғ кутиб олишган, ҳаёт-мамот яхшиликларини намозда билишган, ундаги биргина арзимас камчилик учун нафсларини маломатлар қилишган.
Аммо Аллоҳнинг бугунги мўмин-мусулмон бандалари-чи? Биз-чи? Албатта, ҳолимиз ўзимизга маълум. Шундай экан, ҳар биримиз кечаги ва бугунги кунларимизни яхшилаб ҳисоб қилмоғимиз, тақвони кучайтирмоғимиз, Аллоҳнинг расули Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари каби намозни қойим қилишга, улардан ҳар томонлама ўрнак олишга интилмоғимиз керак. Чунки намоз фақат ётиб-туриш дегани эмас. Унда руҳ, жон, қувонч бор, Аллоҳга итоат, ёлвориш, юкиниш бор, шайтонга, куфрга исён бор, эзгуликка шошилиш, ёвузликдан қочиш бор... Албатта, намозни Аллоҳ буюргандек тўкис ва мукаммал тарзда адо этиш, уни байрамсифат кутиб олиш анча қийин иш. Аллоҳ таоло ҳам: “Албатта, у (намоз) оғир ишдир”, деб айтган. Қолаверса, нафсимиз орзу-ҳавасни, енгил-елпиликни, кайфу-сафони хуш кўради, оғирликдан, машаққатдан қочади. Яратувчига бўйин эгиш, ақлнинг имига юриб, намозни қойим қилиш гоҳида унга оғир келади.
Иккинчи тарафдан эса, шайтони лаин ҳам бандаларни фитнага солиш ва алаштириш учун берган ваъдасини адо этишга шай туради. Унинг: “...Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан», дегани (Аъроф сураси 16-17 оятлар) маълум. Шу ваъдасига кўра, иблис бандани намозга туришдан, уни қойим қилишдан чалғитади.
Хўш, унда нима қилиш керак?
|
|
| |
Taqvo | Дата: Среда, 02.01.2013, 14:51 | Сообщение # 3 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Аллоҳ таоло мана шу машаққатли йўлда бандаларига неъмат қилиб қалб хушуъсини беради. Бу неъматни ўзида пайдо қила олган нафс шикаста, хокисор, кибр ва шаҳват ўтларини ўчирган нафсга айланади. Унга намоз заррача оғирлик қилмайди, балки қувончли бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: “Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир)” (Бақара сураси, 45-46 оятлар). Шунинг учун ҳам хушуъ намознинг руҳига қиёс қилинган. У бандага намозни севдиради, машаққатларини кетказади, енгил қилади. Аксинча, хушуъсизлик бориб-бориб намознинг ҳам йўқолишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳ этадилар: “Бу умматдан биринчи кўтариладиган нарса хушуъдир. Ҳатто унинг ичида биронта хушуъ қилгувчини тополмай қоласан” (Табароний ва Ҳайсамий ривояти). Ҳузайфа ибн Ямон разияллоҳу анҳу ҳам ўзларидан кейингилар хушуъни бой бериб қўйишидан огоҳлантириб айтадилар: “Динингларда биринчи йўқотадиган нарса хушуъдир, охиргиси намоздир. Намозхонларнинг кўпчилигида яхшилик йўқ. Яқинда масжидга кириб, намозхонлар орасида хушуъ қилганларини кўрмай қоласан”. Суфёни Савриф разияллоҳу анҳу эса: “Ким хушуъ қилмаса, намози бузилади”, дейдилар.
Хушуъли қалб ихлосли қалбдир. Хушуъ билан ўқилган намоз хайрли бўлади. Хушуънинг намоздаги мавқеи жоннинг жасаддаги мавқеи кабидир. Хушуъ билан мўминлар нажот топадилар. Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг аввалида таъриф келтириб айтади: “Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир”.
Хушуънинг бугунги кундаги аҳамияти ҳамда кўпгина биродарларимизнинг намозда хушуъ тополмаётганлари ҳақидаги шикоятлари ушбу мавзуда гапиришга эҳтиёж туғдирди. Мақолада аллома Исмоил ибн Касирнинг тафсиридан, Имом Ғаззолийнинг “Иҳёи улумиддин” китобидан, Имом Нававийнинг “Риёзус-солиҳийн” асаридан, “Хушуънинг ўттиз уч сабаби”, “Унинг баҳоси – жаннат” китобчаларидан, Имом Бухорий ва Имом Термизийларнинг ҳадис тўпламларидан фойдаланилди. Ушбу битикларнинг нафсимизга фойда беришини Яратгандан сўраймиз. Муваффақ этиш Аллоҳдандир.
|
|
| |
Sabir | Дата: Среда, 02.01.2013, 14:53 | Сообщение # 4 |
Одди ўқувчи
Группа: Sayt hodimi
Сообщений: 17
Статус: O'chig
| Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: - "Агар муаззинни (нидосини) эшитсангиз, муаззин айтганини сиз ҳам айтингиз. Кейин эса мени ҳаққимга саловат айтингиз, зеро Оллоҳ мени ҳаққимга саловат айтган киши ҳаққига саловати сабабли ўн саловат айтади. Сўнг мен учун Васийлани сўрангизки, Васийла жаннатдаги бир даража бўлиб,у фақат бир бандагагина лойиқ кўрилур ва ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Бинобарин кимда-ким мен учун Васийлани сўраса, унга шафоат ҳақ бўлади". (Муслим, Аҳмад,3) Ибн Аъмр розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
http://img839.imageshack.us/i/diniimzalarwwwnomre1net.gif/
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 02.01.2013, 15:38 | Сообщение # 5 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Rasululloh s.a.v. aytadilar:" Insonning yahshi musulmon ekanligining alomatlaridan biri uning bekorchi narsalarni tark qilishidir
|
|
| |
Sabir | Дата: Среда, 02.01.2013, 16:42 | Сообщение # 6 |
Одди ўқувчи
Группа: Sayt hodimi
Сообщений: 17
Статус: O'chig
| NAMOZ O‘QISH TARTIBI Bir kunda besh vaqt (bomdod, peshin, asr, shom va xufton) namoz o‘qish har bir musulmonga farzdir. BOMDOD NAMOZI Bomdod namozi ikki rakat sunnat, ikki rakat farz – jami to‘rt rakatdan iborat. Bomdod namozining ikki rakat sunnati quyidagicha o‘qiladi: 1. «Alloh rizoligi uchun qibla tomonga yuzlanib, bugungi bomdod namozining ikki rakat sunnatini o‘qishni niyat qildim», deb ko‘ngildan o‘tkaziladi. 2. «Allohu akbar», deb iftitoh takbiri aytiladi. Bu takbirda erkaklar qo‘llar kaftini qiblaga qaratib, bosh barmoqlarining uchini quloqlarining yumshoq joyiga tekkizishadi. Ayollar qo‘llarini yelka barobarida ko‘taradilar.
3. Qo‘llar bog‘lanadi. Erkaklar o‘ng qo‘l kaftini chap qo‘l ustiga qo‘yishadi. O‘ng qo‘lning bosh va kichik barmoqlari bilan chap qo‘l bilagini ushlashadi.
Ayollar o‘ng qo‘lni chap qo‘l us-tida tutib, qo‘llarini ko‘krakka qo‘yadilar. Bu hol «qiyom» deyiladi. Qiyomda (tik turgan holda) sajda qilinadigan joyga qarab, navbati bilan, quyidagilar o‘qiladi. SANO DUOSI
Subh`anakall`ouhumma va bihamdika va tab`arokasmuka va ta`a’la jadduka va l`a il`aha g‘oyruk.
Ma’nosi: «Allohim! Sening noming muborakdir. Shon-sharafing ulug‘dir. Sendan o‘zga iloh yo‘qdir». FOTIHA SURASI A’`uzu bill`ahi minash shayt`onir roj`iym. Bismill`ahir rohm`anir roh`iym. Al hamdulill`ahi robbil ‘`alam`iyn. Ar-rohm`anir roh`iym. M`aliki yavmidd`iyn. Iyy`aka na’budu va iyy`aka nasta’`iyn. Ihdinas sir`otol mustaq`iym. Sir`otollaz`iyna an’amta ‘alayhim g‘oyril mag‘z`ubi ‘alayhim valazz``oll`iyn. Mazmuni: Allohning dargohidan quvilgan shayton yomonligidan Allohning panohiga qochaman. Mehribon va rahmli Alloh nomi bilan (boshlayman). Hamd olamlar rabbi Allohgakim, (U) mehribon, rahmli va hisob-kitob kuni (Qiyomat)ning egasidir. Sengagina ibodat qilamiz va Sendangina yordam so‘raymiz! Bizni shunday to‘g‘ri yo‘lga boshlaginki, (U) Sen in’om (hidoyat) etganlarning (payg‘ambarlar, siddiq va shahidlarning) yo‘lidir, g‘azabga uchragan (Muso qavmidan itoatsizlarining) va adashgan (Iso qavmining «Allohning farzandi bor» deydigan)larning emas!
Fotiha surasidan so‘ng bir zam (qo‘shimcha) sura o‘qiladi.
Yangi o‘rganuvchilar quyidagi kichik suralardan birini zam qilishsa bo‘ladi: KAVSAR SURASI Inn`a a’toyn`akal-kavsar. Fa solli lirobbika vanhar. Inna sh`ania’ka huval abtar. Mazmuni: «(Ey Muhammad,) darhaqiqat, Biz Sizga Kavsarni* berdik. Bas, Rabbingiz uchun namoz o‘qing va (tuya) so‘yib qurbonlik qiling! Albatta, g‘animingizning o‘zi (barcha yaxshiliklardan) mahrumdir».
(Kavsar — jannatdagi bir ajib daryo yoki hovuzning nomi. Uning suvi asaldan totli, qor va suvdan oq. Undan ichgan kishi abadiy chanqoqlik ko‘rmaydi.) IXLOS SURASI Qul huvall`ohu ahad. All`ohus-somad. Lam yal`id. Va lam `yuvlad va lam yakullah`u kufuvan ahad. Mazmuni: (Ey Muhammad,) ayting: «U — Alloh yagonadir. Alloh behojat, (lekin) hojatbarordir. U tug‘magan va tug‘ilmagan ham. Shuningdek, Unga teng biror zot yo‘qdir». FALAQ SURASI Qul a’`uzu birobbil falaq. Min sharri m`a xolaq. Va min sharri g‘`osiqin iz`a vaqob. Va min sharrin-naff`as`ati fil ‘uqod. Va min sharri h`asidin iz`a hasad. Ma’nosi: «(Ey Muhammad,) ayting: "Panoh tilab iltijo qilurman tong Parvardigoriga yaratgan narsasi yovuzligidan, tugunchaga dam uruvchi ayollar yovuzligidan hamda hasadchining hasadi yovuzligidan”».Добавлено (02.01.2013, 16:41) --------------------------------------------- AN-NOS SURASI Qul a’`uzu birrobin-n`asi malikin-n`asi il`ahin-n`asi min sharril vasv`asil xonn`as. Allaz`iy yuvasvisu f`iy sud`urin-n`asi minal jinnati van-n`as. Ma’nosi: «(Ey Muhammad,) ayting: "Panoh tilab iltijo qilurman odamlar Parvardigoriga, odamlar Podshohiga, odamlar Ilohiga yashirin vasvasachi (shayton) yovuzligidanki, (u) odamlarning dillariga vasvasa solur. (O‘zi) jinlar va odamlardandir”». 4. Zam sura tugagach, «Allohu akbar», deb ruku qilinadi. Erkaklar tirsaklari va tizzalarini bukmasdan, barmoqlarini ochgan holda, tizzalarini mahkam changallab egiladilar.
Ayollar erkaklarga nisbatan ozroq egiladilar. Tizzalarini bir oz bukadilar. Barmoqlarini jamlab tizzalarini tutadilar.
Rukuda uch marta «Subhana robbiyal aziym» (Ey buyuk Robbim, Sen barcha nuqsonlardan poksan), deyiladi. 5. Rukudan «Sami’allohu liman hamidah» (Alloh Uni hamd etganlarni eshitguvchidir), deb qad ko‘tariladi, bu holat «qavma» deyiladi.
Qavma holida: «Robbana lakal hamd» (Ey Robbimiz, har turli hamd-sanolar yolg‘iz Sengadir), deyiladi. 6. «Allohu akbar» deb avvalo tizzalar, ke-yin qo‘llar, so‘ng peshona va burun yerga tekkizilib, sajda qilinadi. Sajda qi-linayotganda oyoq panjalari qiblaga qaratiladi, erkaklarning tirsaklari yerga tegmaydi. Ayollar tirsaklarini yerga qo‘yadilar. Sajdada uch marta: «Subhana robbiyal a’la» (Ey ulug‘ Robbim, Sen butun nuqsonlardan poksan), deyiladi. 7. «Allohu akbar» deb sajdadan bosh ko‘tariladi va tiz cho‘kkan holda bir oz o‘tiriladi, bu holat «jalsa» deyiladi. Jalsada qo‘llar, barmoqlar o‘z holicha tutilib, songa qo‘yiladi. Barmoq uchlari tizza bilan teng bo‘lishi lozim. Erkaklar chap oyoqlari ustiga o‘tiradilar. O‘ng oyoq panjalari qiblaga qaratiladi. Ayollar oyoqlarini o‘ng tarafdan chiqarib o‘tiradilar. 8. «Allohu akbar», deb ikkinchi marta sajda qilinadi. Sajdada uch marta: «Subhana robbiyal a’la», deyiladi. Shu bilan birinchi rakat tugaydi. 9. «Allohu akbar», deb qiyomga (tikka) turiladi. 10. Qiyomda «Bismillahir rohmanir rohiym»dan boshlab, Fotiha surasi, orqasidan bir zam sura o‘qiladi. 11. «Allohu akbar», deb ruku qilinadi. Rukuda uch marta «Subhana robbiyal aziym», deyiladi. 12. «Sami’allohu liman hamidah», deb tik turiladi, ketidan «Robbana lakal hamd», deyiladi. 13. «Allohu akbar», deb sajdaga boriladi. Sajdada uch marta «Subhana robbiyal a’la», deyiladi. 14. «Allohu akbar», deb sajdadan bosh ko‘tariladi va bir oz o‘tiriladi. 15. «Allohu akbar», deb ikkinchi bor sajda qilinadi. Sajdada uch marta: «Subhana robbiyal a’la», deyiladi. 16. «Allohu akbar», deb sajdadan bosh ko‘tarilib qa’dada o‘tiriladi va quyidagilar o‘qiladi: Добавлено (02.01.2013, 16:42) --------------------------------------------- «ATTAHIYYAT» DUOSI
Attahiyy`atu lill`ahi vas-solav`atu vattoyyib`at. Assal`amu ‘alayka ayyuhan-nabiyyu va rohmatull`ohi va barok`atuh. Assal`amu ‘alayn`a va ‘al`a ib`adillahis-s`olih`iyn. Ashhadu all`a il`aha illall`ohu va ashhadu anna Muhammadan ‘abduh`u va ros`uluh.
Mazmuni: Mol, badan, til bilan ado etiladigan butun ibodatlar Alloh uchundir. Ey Nabiy! Allohning rahmati va barakoti Sizga bo‘lsin. Sizga va solih qullarga Allohning salomi bo‘lsin. Iqrormanki, Allohdan o‘zga iloh yo‘q. Va yana iqrormanki, Muhammad, alayhissalom, Allohning quli va elchisidirlar. SALOVOT All`ohumma solli ‘al`a Muhammadiv-va ‘al`a `ali Muhammad. Kam`a sollayta ‘al`a Ibroh`ima va ‘al`a `ali Ibroh`im. Innaka ham`idum-maj`id.
All`ohumma b`arik ‘al`a Muhammadiv-va ‘al`a `ali Muhammad. Kam`a b`arokta ‘al`a Ibroh`ima va ‘al`a `ali Ibroh`im. Innaka ham`idum-maj`id.
Mazmuni: Allohim, Ibrohim va uning oilasiga rahmat etganing kabi, Muhammad va ul zotning oilasiga rahmat ayla, Sen hamdu maqtovga loyiq va buyuk Zotsan.
Allohim, Ibrohim va uning oilasiga barakotingni ehson etganing kabi Muhammad va ul zotning oilasi ustiga ham barakotingni ehson ayla. Sen hamdu maqtovga loyiq va buyuk Zotsan. DUO Robban`a `atin`a fid-duny`a hasanatav-va fil `axiroti hasanatav-va qin`a az`aban-n`ar.
Mazmuni: «Ey Robbimiz, bizga bu dunyoda ham, oxiratda ham yaxshilikni bergin va bizni do‘zax olovi azobidan saqlagin». 17. Avval o‘ng, keyin chap yelkaga qarab: «Assalamu alaykum va rohmatulloh» deb salom berilib namozdan chiqiladi.
Shu bilan bomdod namozining ikki rakat sunnati tugaydi.
Bomdod namozining ikki rakat farzi ham xuddi shu tartibda o‘qiladi. Farqi — avvalo, erkaklar niyatdan oldin (boshqa farz namozlari oldidan ham) quyidagi iqomat takbirini aytishadi: Allohu akbar, Allohu akbar,
Allohu akbar, Allohu akbar.
Ashhadu alla ilaha illalloh,
Ashhadu alla ilaha illalloh.
Ashhadu anna Muhammadar rosululloh,
Ashhadu anna Muhammadar rosululloh.
Hayya ‘alas-solah, hayya’alas-solah,
Hayya ‘alal-falah, hayya’alal-falah.
Qod qomatis-solah, qod qomatis-solah
Allohu akbar, Allohu akbar,
La ilaha illalloh.
Iqomat takbirining lafzlari azonnikiga o‘xshaydi, farqi — bunisi tez aytiladi.
Bomdod namozining farziga quyidagicha niyat qilinadi: «Alloh rizoligi uchun bomdod namozining ikki rakat farzini o‘z vaqtida o‘qishni niyat qildim».
Qolgan qismi sunnat bilan bir xil davom etaveradi. islom.ziyouz.com Namoz o'qishni niyat qilganlar uchun foydasi tegadi degan umiddaman inshaolloh.
http://img839.imageshack.us/i/diniimzalarwwwnomre1net.gif/
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 30.01.2013, 11:09 | Сообщение # 7 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| ISLOM VA IMON SHARTLARI Islom tinchlikka, poklikka, insoniylikka, mehr-muruvvatga, vatanparvarlikka, ilm olishga chaqiruvchi dindir. U insonni ikki dunyo saodatiga yetkazadi. Quyidagilar Islom dinining ruknlaridir: 1. Imon. 2. Har kuni besh mahal namoz o‘qish. 3. Ramazon oyida o‘ttiz kun ro‘za tutish. 4. Zakot berish. Zakot Islomda moliyaviy ibodatdir. Ya’ni boyligi nisobga (muayyan miqdorga) yetgan musulmonning yilda bir marta haqdorlarga zakot berishi farz. 5. Haj qilish. Bu amal moddiy jihatdan qurbi yetadigan musulmonlargagina farzdir. Quyidagilarga ishongan kishi imonlidir: 1) Allohga; 2) Allohning farishtalariga; 3) Allohning kitoblariga; 4) Allohning payg‘ambarlariga; 5) Oxirat kuniga; 6) Taqdirga, ya’ni yaxshilik ham, yomonlik ham Allohdan ekaniga; 7) O‘limdan keyin qayta tirilmoqqa. IMON KALIMALARI «L`a il`aha illall`oh, Muhammadur rasul`ulloh». Ma’nosi: «Allohdan boshqa iloh yo‘q, Muhammad Allohning payg‘ambaridir». «Ashhadu all`a il`aha illall`oh va ashhadu anna Muhammadan ‘abduh`u va ras`uluh». Ma’nosi: «Allohdan o‘zga sig‘iniladigan (iloh) yo‘qligiga va Muhammad alayhissalom Allohning quli va elchisi ekaniga iqrorman». *Ustiga ushbu (`-) belgi qo‘yilgan harflar cho‘zib o‘qiladi.
|
|
| |
|
| |