Воскресенье, 24.11.2024, 19:41 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Форум
Hadisi sharif
| |
Taqvo | Дата: Понедельник, 10.12.2012, 16:22 | Сообщение # 1 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Amallarning eng og'iri to'rttadir: g'azab kelganida yutib yubormoq, qiynalgan vaqtda sadaqa qilmoq, holi qolganda ham pok bo'lmoq va o'zi qo'rqadigan yoki biror narsa tama' qiladigan kishisiga haq so'zni aytmoq". Ali ibn Abu Tolib r.a.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:31 | Сообщение # 2 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Rasululloh sallallohu alayhi va sallam aytadilar: “Doimo to’g’ri so’z bo’linglar, chunki u jannatda yahshilik bilan birgadir. Yolg’onchilikdan saqlaninglar, chukni u yomonlik bilan birga do’zaxda bo’ladi. Allohdan to’g’ri e’tiqod va ofiyat so’ranglar, chunki har bir kishiga imondan keyin ofiyatdek ulug’ ne’mat berilmaydi. Bir-biringiz bilan o’zaro hasadgo’ylik, bug’zu adovatda bo’lmanglar. Oralaringizdagi aloqani uzmanglar va arazlashib yurmanglar.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:32 | Сообщение # 3 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Солиҳа аёл дунё матоларининг энг яхшисидир. Пайғамбаримиз (С.А.В) айтганларки: «Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир». » Пайғамбар (С.А.В) айтдилар: «Кимга Аллоҳ Таоло солиҳа аёл насиб этган бўлса, Аллоҳ унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақво қилсин».
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:32 | Сообщение # 4 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Пайғамбар (C.А.В) ҳадис шарифларида айтадилар: «Бир-бирингизга ҳасад қилманг, иғво қилманг, бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир-бирингизга душман бўлманг, бирингиз иккинчингизнинг савдоингизнинг устидан савдо қилмасин, Аллоҳнинг биродар бандалари бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди, уни камситмайди. Тақво мана бу ердадир - деб уч марта қалбига ишора қилдилар. Кишининг ёмонлигига ўзининг мусулмон биродарини камситиши кифоя қилади.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:32 | Сообщение # 5 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| «Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam o‘limi yaqinlashib qolgan bir yigitning oldiga kirib, «O‘zingni qanday his qilyapsan?» deb so‘radilar. U: «Yo Rasululloh, Allohdan umid qilyapman va gunohlarimdan qo‘rqyapman», dedi. Shunda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Mana shunday holatda banda qalbida bu ikkisi jam bo‘lsa, Alloh unga umid qilayotgan narsasini berib, qo‘rqayotgan narsasidan omon saqlaydi», dedila
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:32 | Сообщение # 6 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Mo'min mumina uchindir,mushrik mushrikalar uchindir,kofir kofiralar uchindin,nasroniy nasroniyalar uchundir) deyilga nur surasi 26-oyat. Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир. (Шу билан ифк ҳодисаси - мусулмонлар жамоасини катта мусибатга солган
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:33 | Сообщение # 7 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимдан бўлган бир тоифа (аҳли сунна вал жамоа) қиёмат қоим бўлгунча ғолиб бўлади. Уларга ёрдам бермаганлар зарар етказа олмайди», дедилар
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:33 | Сообщение # 8 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Uch xil duo shubhasiz qabul qilinadi: 1. Mazlumning duosi. 2. Musofirning duosi. 3. Ota-onaning farzandi haqqiga qilgan duosi
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:33 | Сообщение # 9 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| : Rasu-lulloh (s.a.v.) aytdila "Parvardigorimiz Alloh taborak va taolo har kecha dunyo osmoniga kechaning oxirgi uchdan bir qismi qolganda tushib aytadi: "Men-ga duo qiladigan kimsa bormi, ijobat qilayin. Men-dan biror narsa so'raydigan bormi, berayin. Mendan gunohini so'raydigan bormi, mag'firat qilayin"
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:34 | Сообщение # 10 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Bir kuni paygambarimiz muhammad(s.a.v.)sahobolariga bunday deydi.mening ummatlarimga bir zamon qeladi ular5 narsani yahshi korib 5 narsani unutadilar.1)dunyoni yahshi korib,oxiratni unutadilar.2)umrini yahshi korib olimini unutadilar.3)xashamatli saroylarni yahshi korib kabrni unutadilar.4)mol mulkni yahshi korib uni u-n beriladigan zakotni unutadilar.5)yaratiliwni yahwi korib,yaratuvchini unutadilar
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:34 | Сообщение # 11 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Rasululloh sollallohu alayhi vasallam (sahobalarga qarata): «Birontangiz uzoq xastalanib yotib qolsangiz, (bezor bo‘lganingizdan) o‘zingizga o‘lim tilamang! Basharti shunday qilish zarur bo‘lsa: «Ey Parvardigorim, agar (bundan keyingi) yashamog‘imning menga nafi bo‘lsa, meni tirik qoldirgin, mabodo o‘lmog‘im afzal bo‘lsa, omonatingni olg‘il, deb aytingiz», dedilar»
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:34 | Сообщение # 12 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кичикроқ нарса: арқон, дирҳам ёки шунга ўхшаш нарса топиб олса, уни уч кунгача танитсин, агар ундан ортиқроқ нарса бўлса, олти кун танитсин, эгаси келса, келди, келмаса, садақа қилиб юборсин», дедилар».
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:34 | Сообщение # 13 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар».
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:35 | Сообщение # 14 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса, Иймон ҳаловатини топади; Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши», дедилар».
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:42 | Сообщение # 15 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Тақво аҳлининг аломатлари борки, улар шу билан таниладилар ва ўзларини шу билан танийдилар: Ким балога сабр қилса, қазога рози бўлса, неъматларга шукр қилса ва Қуръон ҳукмига бўйсинса (ўша киши тақво аҳлидандир).
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:45 | Сообщение # 16 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Rosululloh s.a.v kim biror yaxshilikni qasd qilsayu unga amal qila olmasa 1ta yaxshilik bajarildi deb yoziladi.kimki biron yaxshilikni qasd qilib unga amal qilsa o'n barovardan to ettiyuz barovargacha ziyoda qilinadi kim biron yomonlikni qasd qilsayu unga amal qilmasa unga hech narsa yozilmidi.agar amal qilsa unga bir yomonlik yoziladi dedilar
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 17:45 | Сообщение # 17 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Banda Qiyomat kunida eng avvalo namozdan hisob-kitob qilinadi. Agar namozi durust chiqsa, qutulibdi va yutibdi. Agar namozi durust chiqmasa, yutqazibdi. Farz namozlari kam chiqsa, Alloh azza va jalla: «Qarang-chi, qulimning nafl namozlari bormi?» deydi. Namozlarining kami nafl namozlar bilan toldiriladi. Qolgan amallari ham shu tarzda hisob-kitob qilinadi».
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 12.12.2012, 20:16 | Сообщение # 18 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
|
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Четверг, 13.12.2012, 12:50 | Сообщение # 19 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Ислом шариатида ҳар бир инсоннинг уйланиб, оила қуришига, турмушга чиқиб бахтли бўлишига тарғиб қилинади. Билъакс, тарки дунё қилиб, ўзини еб-ичишдан, яхши дам олишдан ва оила қуришдан тўсиши қораланади. Бу борада машҳур бир ҳадис бор: бир неча нафар саҳобалар суҳбатлашиб ўтириб, улардан айримлари “Мен хотин олмайман!” дебди. Бошқа бирови эса “Мен гўшт емайман!” дебди. Бошқаси “Тўшакда ухламайман!”, деса яна бошқаси “Рўза тутаман, ифтор қилмайман!” дебди. Бу гап Расулуллоҳ (с.а.в.) ққулоқларига етиб келганида, ул зоти шариф юундай деб хитоб қилибдилар: لكني أصلي وأنام وأصوم وأفطر وأتزوج النساء فمن رغب عن سنتي فليس مني “Лекин мен намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, рўза тутаман, ифтор ҳам қиламан, аёлларга уйланаман ҳам. Кимки суннатимдан юз ўгирса, демак, у мендан эмас!” . (1) Мазкур ҳадиси шариф: “Кимки суннатимга амал қилмаса, мендан эмас!” тарзида ҳам келтирилган . (2) Бошқа бир ривоятда келишича, тобеъинлардан бўлган Мужоҳид Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саҳобаларидан бири Яҳё ибн Жаъда (р.а.) олдига зиёратга кирганида, юқоридагига ўхшаш ҳадисни эшитган экан: Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида Бани Абдулмутталибнинг бир ходими ҳақида сўз очилибди. Унинг кечалари туриб, намоз ўқиб чиқиши зикр қилинибди. Шунда Расули акрам (с.а.в.) бундай дебдилар: لكني أنا أنام وأصلى وأفطر فمن اقتدى بي فهو مني ومن رغب عن سنتي فليس مني إن لكل عمل شرة ثم فترة فمن كانت فترته إلى بدعة فقد ضل ومن كانت فترته إلى سنتي فقد اهتدى “Лекин мен ҳам ухлайман, намоз ўқийман, ифтор ҳам қиламан. Демак, кимки менга эргашса, у мендандир! Кимки менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас! Ҳар бир амалнинг бир тезлашган вақти, сўнг бўшашган даври бўлади. Кимнинг бўшашган даври бидъат тарафга бўлса, у адашади. Кимнинг фитрати суннатимга қаратилса, ҳидоят топади” . (3)
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Четверг, 13.12.2012, 12:52 | Сообщение # 20 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Алдаш ва бузуқчилик ҳақида
Инсон ўз оиласини алдаши, ўз ходимлари ва раҳбарларига хиёнат қилиши, уларни алдаши, уларга исён қилиши мақбул иш эмаслиги маълум. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу борада бундай деб марҳамат қилганлар: من خبب عبدا على أهله فليس منا ومن أفسد امرأة على زوجها فليس منا “Кимки бир қулни ўз оиласига қарши бузуқликка ўргатса, биздан эмас! Кимки бирор хотинни ўз эрига қарши бузадиган бўлса, биздан эмас!” (1) Айрим ривоятларда “абдан” (“қулни”) сўзи ўрнига “ходиман” (“ходимни”) сўзи ишлатилган. Мазкур ҳадиси шариф айрим ривоятларда бу тарзда келтирилган: ومن خبب امرأة على زوجها أو عبدا على مواليه فليس منا “Кимки бирор хотинни ўз эрига қарши, бирорта қулни ўз хўжайинига қарши бузса, биздан эмас!” (2) Юқоридаги ривоят яна бу ибора билан ҳам келтирилган: ومن خبب على امرئ زوجته أو مملوكه فليس منا “Кимки бирор кимсага қарши унинг хотинини ёки қўл остидагини қайраса, у биздан эмас!” (3)
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Четверг, 13.12.2012, 12:54 | Сообщение # 21 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Саломга алик олмаслик ҳақида
Исломий одатлардан бири салом бериш ва унга алик олиш экани барчага маълум. Унинг ўзига яраша одоби бор. Расулуллоҳ (с.а.в.) саломлашув одобларидан айримларини бу тарзда таълим берганлар: يسلم الراكب على الراجل ويسلم الراجل على القاعد ويسلم الأقل على الأكثر فمن أجاب السلام فهو له ومن لم يجب السلام فليس منا “Отлиқ пиёдага салом беради, пиёда эса ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради. Бас, кимки саломга жавоб берса, бу унинг фойдаси, кимки саломга жавоб бермаса, демак, у биздан эмас!” (1)
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Четверг, 13.12.2012, 12:55 | Сообщение # 22 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Инсоннинг дунёга муккасидан берилиши, унга сиғиниш даражасида қараши, бутун ўй-фикри фақат мол-дунё топиш ва тўплаш бўлиб қолиши исломда қораланади. Мусулмонларнинг ғам-ташвиши билан яшаш, уларга насиҳатини аямаслик эса мақбул саналади. Шу маънода Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар: من أصبح وهمه الدنيا فليس من الله في شيء، ومن لم يهتم بأمر المسلمين فليس منهم، ومن أعطى الذلة من نفسه طائعاً غير مكره فليس منا “Кимки ўй-фикрлари, мақсади дунё бўлиб тонг оттирса, унга Аллоҳдан ҳеч нарса етмайди. Кимни мусулмонларнинг иши ташвишга солмаса, демак, улардан эмас. Кимки ўз нафсига мажбурий эмас, ихтиёрий равишда хорлик келтирса, демак, у биздан эмас!” (1) Имом Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид”да Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.) томонидан ривоят қилинган ҳадисни келтирган: من لا يهتم بأمر المسلمين فليس منهم،ومن لم يصبح ويمسي ناصحاً لله ولرسوله ولكتابه ولإمامه ولعامة المسلمين فليس منا “Кимки мусулмонларнинг ишига қизиқмайдиган бўлса, улардан эмас. Кимки Аллоҳга, унинг расулига, унинг китобига, унинг имомига ва мусулмонларнинг оммасига насиҳат қилувчи ҳолда тонг оттирмаса ва оқшом тушурмаса, демак, у биздан эмас!” (2)
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Четверг, 13.12.2012, 13:41 | Сообщение # 23 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Ароқ ичиш, маст бўлиб ҳаром ишлар қилиш исломда қаттиқ қайтарилган. “Қуръон” унга қарши чиққан, Расулуллоҳ (с.а.в.) ундан манъ қилган. Қуйидаги ҳадиси шарифда ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) ароқ ичишдан қайтарганлар: من شرب مخمرًا مسكرًا مستحلاًّ له بعد تحريمه لم يتب ولم ينزع فليس منى ولا أنا منه يوم القيامة “Кимки маст қилувчи ҳолдаги, ҳаром қилингандан кейин ҳалол санагувчи ҳолида ароқни ичса, унга тавба ҳам қилмаса, ундан узоқлашмаса, у мендан эмас, қиёмат куни мен ҳам ундан эмасман!
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 31.12.2012, 18:59 | Сообщение # 24 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| ть | RSS Mehribon va rahmli Alloh nomi ila boshlayman: Alloh hech bir jonni toqatidan tashqari narsaga taklif qilmaydi. (Har kimning) qilgan (yaxshi) amali o‘zi uchundir va (yomon) amali ham o‘zining buynigadir. Parvardigoro, agar unutgan yoki xato qilgan bo‘lsak, bizni azobingga giriftor aylama! Parvardigoro, bizlarning zimmamizga bizdan ilgari o‘tganlarning bo‘yinlariga qo‘ygan yukingni yuklama! Parvardigoro, bizlarni toqatimiz yetmaydigan narsaga zo‘rlama! Bizlarni afv et, (gunohlarimizni) mag‘firat qil, (holimizga) rahm ayla! O’zing xojamizsan! Bas, bu kofir qavm ustiga O’zing bizni g‘olib qil!(Baqara surasi, 286-oyat)
|
|
| |
Sabir | Дата: Среда, 02.01.2013, 12:26 | Сообщение # 25 |
Одди ўқувчи
Группа: Sayt hodimi
Сообщений: 17
Статус: O'chig
| 1-боб. Иймон китоби
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Ислом 5 далил асосига қурилган. (Исломдан мурод иймон демакдир). Иймон сўзда ҳам, амалда ҳам бўлмоғи керак. Иймон кучайгайдир ва сусайгайдир. Далили: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Иймонларини янада зиёда қилсинлар, деб уларга ҳидоятимизни зиёда қилдик» ва «Аллоҳ таоло ҳидоят топган кишиларнинг ҳидоятини зиёда қилди ва уларга тақво ато этди»,- деб айтган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Аллоҳни деб яхши кўриш ва Аллоҳни деб ёмон кўриш иймондандир» деган сўзлари ҳам иймоннинг мустаҳкамланиши ёки сусайишини англатади.
Халифа Умар ибн Абдулазиз Адий ибн Адийга бундай деб ёзган: «Албатта, иймоннинг ҳам ўз фарз ва амаллари, муайян чегаралари, бажарилиши лозим бўлган суннатлари мавжуддир. Демак, кимки буларга тўлиқ амал қилса, иймони мукаммал бўлгайдир, кимки етарли риоя қилмаса, иймони суст бўлгайдир. Агар умрим узоқ бўлса, сизларга билиб олишларингиз учун булар ҳақида бирма-бир баён қиларман, башарти вафот этсам, суҳбатингизга муштоқлигим йўқ».
Саҳоба Маоз: «Кел, биз билан бир оз ўтир, иймон ҳақида суҳбатлашайлик! » - деганлар.
Ибн Умар айтганлар: «Банда кўнглига келган ҳар бир гуноҳ хавфи бор нарсани тарк этмагунча тақво ҳақиқатига ета олмайдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом 5 далилдан иборат»,- деганлар: калимаи шаҳодат (айтмоқ); намоз ўқимоқ; закот бермоқ; ҳаж қилмоқ (имкони бўлса); Рамазон рўзасини тутмоқ»Добавлено (02.01.2013, 12:25) --------------------------------------------- 2-боб. Иймон шартлари
Аллоҳ таоло айтади: «Яхши кишилар, ибодат вақтида юзларини Шарққа ёки Ғарбга қаратган кишилар эмас, балки Аллоҳ таолога, унинг фаришталарига, охират кунига, китобларига, пайғамбарларига ишонган, яхши кўрган мол-мулкини қариндошларига, етим-есирларга, мискину фақирларга, мусофиру тиламчиларга, қулини озод қилишга сарфлаган ҳамда 5 вақт намозни вақтида ўқиган ва закот берган, Аллоҳ билан ўзи ўртасидаги ва бандалар ўртасидаги аҳдига вафо қилган, етишмовчиликларга қаноат қилган ва бошига кулфат тушганда бардош берган кишилардир. Мана шундай сифатга эга бўлганлар динига содиқ одамлар бўлиб, куфр ҳамда ярамас хулқлардан ўзларини эҳтиётлагайдирлар ва ўзларида етук инсоний фазилатларни мужассам қилгайдирлар». Иймоининг мукаммал бўлмоғининг уч шарти: тўғри эътиқодли бўлмоқ; кишилар билан яхши муносабатда бўлмоқ; киши ўз устида ишламоғи ва ўзини ибодат ва итоатга чиниқтирмоғи. Кимки буларни тўла ўзлаштирса, иймони мукаммал бўлгайдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам иймон тўғрисида сўралганда, юқоридаги ояти каримани ўқкган эдилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Иймон дарахт янглиг 60 дан ортиқ шохга эгадир. Гуноҳ қилмоққа Аллоҳ ва бандалардан уялмак ўша шохлардан биттасидир». Добавлено (02.01.2013, 12:26) --------------------------------------------- 3-боб. Бировга зарари тегмаган киши мусулмондир
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло манъ этган нарсалардан кайтган киши худо йўлида жиҳод қилган кишидир».
4-боб. Исломда энг афзал амал қайси?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ, мусулмонларнинг афзали қайси кишидир?» «Қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонлар озор топмаган кишидир»,- деб жавоб бердилар.
5-боб. Очларни тўйғазиш исломдандир
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: «Қайси хислатлар исломда энг яхшидир?» Айтдилар: «Очларга таом бермоғинг ва таниган ё танимаганга салом бермоғинг».
6-боб. Ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмоқлик иймондандир
«Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга раво кўрмагунингизча ҳеч бирингиз чинакам мўъмин бўла олмайсиз».
7-боб. Севишлик иймондандир
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Токи мени отангиздан ҳам, болангиздан ҳам, барча одамлардан ҳам яхшироқ кўрмас экансиз, бирортангиз мўъмин бўла олмайсиз».
8-боб. Иймон ҳаловатига эришмоқ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Кимда қуйидаги уч хислат бўлса, унга иймон хузур-ҳаловат бахш этгайдир: Аллоҳ ва Расулни ҳаммадан кўра яхши кўрмоқ; яхши кўрган кишисини фақат Аллоҳни деб (Аллоҳ яхши кўргани учун) яхши кўрмоқ; ёмон кўрган кишисини фақат Аллоҳни деб (Аллоҳ ёмон кўргани учун) ёмон кўрмоқ».
9-боб. Ансорларни яхши кўриш киши иймонининг мукаммаллиги аломатидир
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ансорларни яхши кўрмоқ иймон аломатидир, ёмон кўрмоқ мунофиқлик белгисидир».
10-боб. Расулуллоҳ насиҳатлари
Бир қанча саҳобалар ўртасида Расулуллоҳ айтдилар: «Аллоҳни бир деб билгаймиз, унга ширк келтирмагаймиз, ўғрилик қилмагаймиз, зино қилмагаймиз, фарзандларимизни ўлдирмагаймиз, туҳмат қилмагаймиз (зино ва бошқа нарсалар хусусида), шариат амрига итоат қилгаймиз, деб менга сўз берингиз. Кимки ушбу сўзларга вафо қилса, Аллоҳ ярлақайдир, аммо кимки ушбу оғир гуноҳлардан бирортасини қилиб қўйса ва у бу дунёда жазоланса, ўша жазо унга каффоратдир (охиратда қайта жазоланмайди). Кимки шу гуноҳлардан бирортасини қилса-ю, Аллоҳ яширган бўлса, бу ўзига ҳаволадир, хоҳласа кечгайдир, хоҳласа азоблагайдир». Саҳобалар: «Шунга сўз бердик»,- деб айтдилар.
http://img839.imageshack.us/i/diniimzalarwwwnomre1net.gif/
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 30.01.2013, 11:19 | Сообщение # 26 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Paygambarimiz soradilar:ey jabroyil,mening vafotimdan kegin ham yer yuziga tuwasizmi?wunda jabroil ey dostim muhammad s.a.v sizdan kegin yer yuzida nima ham qilar edim,lekin allohimning amri bn 10ta narsani olib chiqib ketgani tuwaman,dedilar.nabiy soradilar nima ekan u 10ta narsa?jabroil aytdi ular quydagilar:1.baraka 2. Insonlar orasidagi mehr oqibat. 3.qarindow urug orasidagi silayi rahm. 4. Hokim,sulton,qozilardan adolat. 5.ayyollardan hayo. 6.kambagallardan sabr 7.ulamolardan taqvo. 8.boylardan sahovat 9.quron 10.iymon
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 30.01.2013, 11:23 | Сообщение # 27 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Қачонки жаннат аҳли жаннатга сазовор бўлиб, дўзахийлар дўзахга ташланиб иш тугагач, шайтон дейди: «Албатта Аллоҳ сизларга ҳақ ваъда қилган эди. Мен эсаё лғон ваъдалар бериб, сизларни алдаган эдим. Лекин менда ҳеч қандай далил-ҳужжат ҳам ва сизларни ўзимга бўйсиндирув учун ҳеч қандай куч-қудрат ҳам йўқ эди, илло мен сизларни куфр ва залолатга чақиришим биланоқ ўзингиз менга итоат этдингиз. Энди мени маломат қилмай, ўзларингизни маломат қилингиз. Мен сизларга ёрдам бера олмайман, сизлар ҳам менга ёрдам бергувчи эмассиз. Албатта мен сизлар илгари мени Аллоҳга шерик қилганингизни инкор қилурман (яъни, агар сизлар дунёда мени Аллоҳга шерик қилиб, менга қилган ибодатларингиз эвазига бирон нарса умид қилаётган бўлсангизлар мен ўша ибодатлардан воз кечдим, мен ундан безорман). Албатта шайтонга итоат қилиб ўзларига зулм қилган кимсалар учун аламли азоб бордир
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:18 | Сообщение # 28 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Namozni qasddan tark etish Alloh taolo aytadi: «Ey mo‘minlar, mol- dunyolaringiz va bola-chaqalaringiz sizlarni Allohning zikridan (ya'ni, Allohga ibodat qilishdan) yuz o‘girtirib qo‘ymasin! Kimki shunday qilsa, bas, ana o‘shalar ziyon ko‘rguvchi kimsalardir!
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:19 | Сообщение # 29 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Alloh, farishtalar va ilm ahllari — adolat bilan hukm qilguvchi yolg‘iz Allohdan o‘zga hech qanday tangri yo‘q, faqat Uning o‘zi borligiga guvohlik berdilar. Hech qanday tangri yo‘q, faqat Uning o‘zi bor. U qudratli, hikmat egasidir
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:20 | Сообщение # 30 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Alloh taolo marhamat qilib aytganki: "Kim oxirat ekinini istar ekan, Biz uning ekini (hosilini) ziyoda qilurmiz. Kim dunyo ekinini istar ekan, Biz unga o‘shandan berurmiz va uning uchun oxiratda biror nasiba bo‘lmas"
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:21 | Сообщение # 31 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Bismillahir roxmanir roxim Bir kuni Bir arab xazrati Payg'ambarimiz s.a.v oldilariga kelib yo rasulullox Qiyomat kuni duzax o'tidan omon qolishni istayman.Rasulullox.byurdilar. Asr va Shom namozlari orasidagi vaqtda Allax taoloni yodga ol inshaallox niyatin amalga oshur.DEDILAR
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:21 | Сообщение # 32 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Paygambarimiz s.a.v "Kimki xotinning molu jamoli u4un uylansa, uning molu jamolidan mahrum buladi va kimki ayolning dini u4un uylansa, Alloh taolo u kiwiga uning molu jamolini ham nasib qiladi”, deb marhamat qilganla
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:22 | Сообщение # 33 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким барча ғамларини битта ғам – охират ғамига айлантирса, Аллоҳ унинг бошқа ғамларига Ўзи кифоя қилади. Ким дунё ғамларини ўзига қаторлаштирса, қай водийда ҳалок бўлса бўлсин, Аллоҳ унга парво қилмайди.»
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:24 | Сообщение # 34 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Rasuli akram s.a.v aytadilarki: “Alloh subhanahu va taolo bizdan bir hadisni eshitib, uni yodlab, boshqalarga yetkizish uchun harakat qilgan kishini yorlaqasin. Yuzini nurga to’ldirsin, baxt – saodatga ko’mdirsin”.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:26 | Сообщение # 35 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Аллоҳ таоло рўзадорлар учун тайёрлаб қўйган жаннатини ҳар куни қайта-қайта ясатиб туради. Ҳадиси Қудсийда айтилишича, Аллоҳ таоло рўзадорлар жаннатини зийнатлар билан тўлдиради ва унга қараб: «Бандаларим машаққат ва озорлардан қутулиб, сенинг ҳузурингга келишларига озгина қолди»,- дейди. 7. Фаришталар рўзадорлар ҳаққига то улар оғизларини очгунларича истиғфор айтиб турадилар.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:28 | Сообщение # 36 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазоннинг бир кунида Аллоҳ изн бермаган рухсатсиз (қасддан) рўза тутмаган одам ҳаёти давомида рўза тутсада, қазо ўрнига ўтмас.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:30 | Сообщение # 37 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Жаннат бир йил мобайнида Рамазон ойи учун зийнатланади. Ҳурлар бир йил мобайнида Рамазон ойи учун зийнатланади. Рамазон ойи киргач, жаннат: «Эй Роббим, бу ойда бандаларинг ичидан бизга кирувчиларни қилгин» деб дуо қилади. Ҳурлар: «Эй Роббимиз, бу ойда бандаларинг ичидан бизларга жуфтлар қилгин» деб дуо қиладилар
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:38 | Сообщение # 38 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Abu Hurayra r.a Nabiy (s.a.v)dan rivoyat qiladi: Namoz dinning ustunidir! Unda 10 xislat bor! Yuzning chiroyi. Qalb munavvarligi. Badan rohati. Qalbda ulfatlilik. Raxmat manzili. Samo kaliti. Tarozida og'irlik. Robbimiz rizoligi. Jannat bahosi. Jahannam oloviga parda bo'lish! Kim namozni mukammal ado etsa dinini barpo qilibdi! Kimki tark qilsa dinini barbod qilibdi!
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:43 | Сообщение # 39 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| TAVBA! Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam) aytdilar: "Odam (a.s.) yaratilishidan to‘rt ming yil oldin Arshning kungurasiga: "Albatta, Men tavba qilgan, iymon keltirgan va solih amal qilgan kishilarning gunohlarini kechiruvchidirman", degan so‘zlar yozilib qo‘yilgan Tanbehul g‘ofiliyn Umar ibn Xattob (r.a.) aytadilar: "Men Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam) bilan birga o‘lim to‘shagida yotgan bir ansoriyning uyiga kirdim. Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam) unga: "Tavba qil", dedilar. U tili bilan ayta olmadi, lekin osmonga qarab imo-ishora etdi. Shunda Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam) tabassum qildilar. Men: "Yo Rasululloh! Tabassumingizning boisi nima?" deb so‘radim. Ul zot: "Bu kasal tili bilan tavba qilolmasdan, ko‘zini osmonga qilib, qalbi bilan tavba-nadomat qildi. Alloh: "Ey farishtalarim! Bu bandam ojiz qolib, qalbi bilan Menga tavba qilyapti, guvoh bo‘linglarki, Men uning gunohini mag‘firat qildim", dedi.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:43 | Сообщение # 40 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| BAHIL! Nabiy (sollallohu alayhi vasallam) aytdilar: "Qiyomat kunida jahannamdan uzunligi osmon bilan yer orasicha, kengligi mag‘ribdan mashriqqacha keladigan chayon bolasidan bo‘lgan Xarish ismlik bir narsa chiqadi. Jabroil (a.s.) undan so‘raydilar: "Qaerga ketyapsan, ey Xarish?" Xarish: "Arosatga", deb javob beradi. Jabroil (a.s.): "Kimni qidirib ketyapsan", deganlarida, u aytadiki: "Besh nafar odamni qidirib ketyapman, namozni tark qilguvchini, zakot bermaganni, ota-onasiga osiylik qilganni, aroq ichganni, masjidda befoyda so‘z so‘zlagan odamni
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:47 | Сообщение # 41 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| AROQ ICHISH!Abu Umoma (r.a.) Nabiydan (sollallohu alayhi vasallam) rivoyat qiladilar: U zoti sharif aytdilar: "Uch kishi jannatga kirmaydi: doimiy aroq ichuvchi, qarindoshchilikni uzuvchi, sehrgarlarning so‘zini to‘g‘ri deb aytguvchi (ularga ishonuvchi). Kimki aroq ichgan holida o‘lsa, Alloh taolo uni "G‘avg‘o" deb nomlanadigan daryo suvi bilan sug‘orur. U daryo esa do‘zax ahllari uning badbo‘y hididan aziyatlanadigan, zinokor, fohisha ayollarning avratidan oqadigan daryodir" (Imom Ahmad va Ibn Adiy rivoyati).Ummul mo‘minin Hazrati Oyishadan (r.a.) rivoyat qilinadi: Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam) aytdilar: "Kimki aroq ichsa qizingizni bermangiz, agar kasal bo‘lsa, borib ko‘rmangiz, o‘lsa, unga janoza o‘qimangiz. Meni haq bilan payg‘ambar qilib yuborgan Zotga qasam ichib aytamanki, aroq ichgan odam Tavrotda ham, Injilda ham, Zaburda ham, Qur’onda ham la’natlangandir! Kimda kim aroq ichgan odamga bir luqma bersa, Alloh uning jasadiga ilonu chayonlarni yo‘llab qo‘yadi. Kimki aroqxo‘rning hojatini chiqarsa, Islomni qulatishga yordam bergan bo‘ladi. Kimki unga qarz bersa, mo‘min kishini o‘ldirgani yordam bergan bo‘libdi. Kimki aroq ichuvchi bilan birga o‘tirsa, Alloh uni qiyomat kunida hujjati yo‘q bir ko‘r qilib tiriltiradi..
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:56 | Сообщение # 42 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| QIYOMAT ALOMATLARI! Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi."Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Albatta,qiyomatning alomatlaridan: ilmning kotarilmogi,jahlning zohir bolmogi,zinoning tarqalmogi,xamrning ichilmogi. Ayollar kopayib,erkaklar ozayib.ellikta ayolga bitta boshliq bolmogi" dedilar
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 13:12 | Сообщение # 43 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Rasululloh sav huzurlariga bir bola keldi va savol qilib ey allohning rasuli mani ayolim qanaqa böladi dib söradi. Wunda san qanaqa bösen ayoling ham wunaqa böladi dib javob qildilar
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 13:14 | Сообщение # 44 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Жаннат эшигига ёзилган экан.Карз берганга 10 савоб ...карз олганга 18 савоб.Сурабдилар...Нима учун карз берганга 10 савоб ...карз олганга 18 савоб...Сахобалар айтибдилар.Чунки карздор карзни Аллох номини айтиб олади...Кийналган мухтож карздор одамнинг назаридан курк. У Аллохнинг назари билан карайди.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 13:15 | Сообщение # 45 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Росулуллох с.а.в дедилар: "Муъминларнинг энг мукаммал иймонлила ри уларнинг энг чиройли хулклиларидир.Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлларига энг яхши хулк билан муомала киладиганларингиздир." Хулки яхши булмаган инсоннинг иймони хам кучли булмайди. Бундай одамни Аллох хам,Пайгамбар с.а.в хам одамлар хам ёктирмайдилар.Шунинг учун унинг бу дунёси хам,охирати хам яхши булмайди.Аллох сиз билан бизларни бундай холатдан узи асрасин.Хулкларимизни иложи борича яхшилашга харакат килайлик. Яхши хулкли киши аёлларга мехрибон булади,уларни хурмат килади.Чунки улар эркекларга караганда жисмонан кучсиз килиб яратилганлар ва купрок ёрдамга мухтож буладилар.Бу хадисдаги "аёллар"деган суздан биринчи уринда инсоннинг онаси,турмуш уртоги,опа-сингиллари ва муслима хотин-кизлар тушунилади. Келинглар хулкимизди яхши томонга узгартирейлик.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 13:17 | Сообщение # 46 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Payg'ambar(s.a.v.) aytdilar:''Do'zaxda beriladigan eng yengil azob 2 oyog'iga olovdan kovuw kiygizib qo'yiwdir, uning issiqligidan miyasi qaynaydi, go'yoki u suv qaynatiladigan idiwdek, qulog'ida va jag'ida cho'g' turgandek, lablari o'tning issiqligidadir. Qornidagi narsalar 2 oyog'ining tagidan oqib chiqadi. U, menga do'zaxning eng qattiq azobi bo'lyapti, deb o'ylaydi, aksincha, bu azob ahli uchun eng yengil azobdir
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 13:21 | Сообщение # 47 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Payg'ambar (s.a.v.) marhamat qilib aytadilar: "Alloxning shunday bandalari borki, qiyomat kuni ularga nurdan minbarlar quyiladi. Ular payg'ambarlar ham shahidlar ham emaslar. Aksincha, payg'ambarlar va shahidlar ularga havas qiladilar". Saxobalar: "Ular kimlar, ey Rasulullox?" deb surashdi. Payg'ambarimiz (s.a.v.): "Ular Allox yulida dust tutungan insonlardir" dedilar
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 13:33 | Сообщение # 48 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда қабрига қўйилиб, асҳоблари ундан қайтганларида, у аларнинг ковушлари таққиллашини эшитиб турганда, ҳузурига икки фаришта келиб, уни ўтқазишади ва унга: «Мана бу одам (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақида нима дер эдинг?»-дейишади. Шунда мўмин: «Унинг Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман», дейди. Шунда, унга: «Дўзахдаги жойингга назар сол. Аллоҳ унинг ўрнига сенга жаннатдан жой берди», - дейилади. У икки жойни ҳам кўради», деганлар. (Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бирини Мункар, бошқасини Накир, дейилади», - деганлар. (Термизий ривоят қил қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг савол қилиши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан инкор қилиб бўлмайдиган даражада кўплаб хабарлар келган. Бунга иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади. Аммо, ўша азоб ёки неъмат қандоқ бўлиши ҳақида гапирмаймиз. Чунки, бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл уни тасаввур қила олмайди. Шариатда эса, бу борада ақл кўтарадиган нарса келгани йўқ.
ҚАБР АЗОБИ ТЎFРИСИДА ЗИКРИ ЛОЗИМ БЎЛГАН НАРСАЛАР Биринчидан: Руҳнинг баданга боғлиқлиги. Бу беш турлидир: 1. Руҳнинг инсон баданига, у она қорнида ҳомила бўлган даврда боғланиши. 2. Қориндан ер юзига чиққанидан кейин боғланиши. 3. Уйқу ҳолатида боғланиши. Бу ҳолда руҳ баданга гоҳ боғланиб, гоҳ ажралиб туради. 4. ¤лгандан кейин барзахда боғланиши. Агар руҳ бадандан ажралиб чиқса ҳам, уни бутунлай тарк этмайди. Балки, зарур вақтида қайтиб туради. Ҳадисларда салом берувчи салом берганда, жанозага келганлар кўмиб бўлиб қайтиб кетаётганларида, ковушларидан овоз чиққанда ўлик эшитиши баён қилинган. Шунга ўхшаш ҳолларда руҳни қайтиши хос бўлиб, тирилиш учун эмас бошқа нарсалар учундир. Қиёмат кунидан олдин баданга ҳаёт қайтиб кирмайди. 5. Қиёмат кунги боғланиш. Унинг баданга бу боғланиши энг мукаммал боғланишдир. Чунки, бу боғланишдан кейин бадан ўлимни, уйқуни ва бузилишни қабул қилмайди. Буни яхши англаб олинг, сиздан кўпгина ишколларни кетказади. Иккинчидан: Қабрдаги савол, Ибн Ҳазм ва бошқалар айтганидек, фақат руҳнинг ўзидангина бўлмайди. Ёки бошқалар айтганидек, баданнинг ўзидангина бўлмайди. Чунки, саҳиҳ ҳадислар бу икки гапни ҳам рад қилади. Аҳли сунна ва жамоа иттифоқ қилганларидек, қабр азоби ва неъмати ҳам руҳга, ҳам баданга баробар бўлади
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 13.02.2013, 15:49 | Сообщение # 49 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Umar ibn Hattob ra Ahnaf ibn Qaysga nasihat qilib aytdiki: "Ey Ahnaf,kim kop gapirsa, nodonligi kopayadi,kimning nodonligi kopaysa,hayosi kamayadi,kimning hayosi kamaysa,e'tiqodi susayadi.Kimning e'tiqodi susaysa,qalbi o'ladi"
|
|
| |
|
| |