Воскресенье, 24.11.2024, 19:34Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Форум
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Қўшничилик ҳаққи ва йўқсулларга ёрдам
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 13:33 | Сообщение # 1
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Қўшнилар учга бўлинади:

1. Бир ҳаққи бўлган қўшни.

2. Икки ҳаққи бўлган қўшни.

3. Уч ҳаққи бўлган қўшни.

Уч ҳаққи бўлган қўшни, мусулмон ва қариндош қўшнидир; бир—қўшнилик ҳаққи, икки — Ислом биродарлиги ҳаққи, уч — қариндошлик ҳаққи.

Икки ҳаққи бўлгани — қариндош бўлмаган мусулмон қўшнидир. Бунисининг, қўшнилик ҳаққи билан Ислом биродарлиги ҳаққи бор.

Бир ҳаққи бўлган қўшни бутпараст қўшнидир. Бунинг фақатгина қўшнилик ҳаққи бор, холос.

Кўриниб турибдики, Расулуллоҳ, бор-йўғи қўшни бўлгани учун, мусулмон бўлмаган қўшнининг ҳаққини ҳам таниганлар.



Яна пайғамбаримиз буюрдилар:

— Қўшнига яхшилик қил, тинч-саломат бўласан.

— Жаброил менга қўшничиликка оид шу қадар кўп тавсиялар берардики, мен қўшнини ворис қилса керак, деб ўйлардим.

— Кимнинг Оллоҳга ва қиёмат кунига имони бўлса, қўшнисига нисбатан иззат-икромда бўлсин!

— У қўшни бу қўшнининг бегуноҳлигига амин бўлмаса, бу қўшнининг имони шубҳа остида бўлади.

— Қиёмат куни биринчи бўлиб, ёвлашиб қолган қўшнилар муҳокамага қўйилади.

— Қўшнининг итини инжитган бўлсанг, қўшнини азоблаган бўласан.



 
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 13:34 | Сообщение # 2
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Оллоҳ рози бўлгур ибн Масъуд ҳузурига бир одам келиб дедики:

— Менинг бир қўшним бор. Менга азоб беради, сўкади, мени беҳаловат қилади:

Ибн Масъуд шу жавобни берди:

— Кет. Агар у, сен туфайли Оллоҳга осийлик қилаётган бўлса, сен у туфайли Оллоҳга итоат эт.



Пайғамбаримизга дедиларки:

— Фалон хотин, кундузи рўза тутади, кечаси намоз ўқийди, айни пайтда қўшниларига азоб беради.

Расулуллоҳ буюрдилар:

— У жаҳаннамга тушади.



Пайғамбаримиз ҳузурига бир одам келди. Қўшнисидан шикоят қилди. Расулуллоҳ унга:

— Сабр қил! — дедилар.

Яна учинчи, тўртинчи марта келганида:

— Ашёларингни йўлга чиқариб ташла! — деб буюрдилар.

У одам шундай қилди. Келиб-кетувчилар: «Сенга нима бўлди?» деб сўрашар, у: «Қўшним сиғдирмай азоб беряпти!» дер эди, шунда улар: «Қўшнинг Оллоҳнинг лаънатига учрасин!» дея бошладилар. Бу аҳволдан ноқулай бўлган қўшни унинг олдига кирди ва: «Ашёларингни йиғиб ол. Оллоҳга қасамки, энди нотинч қилмайман!» деди.

Заҳарий ривоят қилади:

— Пайғамбаримиз олдига бир одам келди. Қўшнисидан шикоят қилди. Расулуллоҳ, жарчи чақиртириб, жомеъ дарвозасидан «Қирқ уй қўшнидир! Қирқ уй қўшнидир!» деб жар солишни амр этди.

Заҳарий дерки:

— Қирқ уй қўшни, қирқ уй қўшни, қирқ уй қўшни, қирқ уй қўшни! — деб тўрт томонга ишора қилдилар.

Расулуллоҳ буюрдилар:

— Баракат ва баракасизлик ХОТИНДА, МАСКАНДА ва ОТДА бўлади. Хотиннинг баракати махрининг енгиллиги, никоҳининг осонлиги ва ахлоқининг гўзаллигидир (Махрига оғир нарса талаб қилмайди, никохда келажакни ўйлаб, ишнинг осон кўчишига қулайлик яратади, яна бунинг устига-устак ахлоқи ҳам гўзал бўлса, хотин уйга қут-барака келтиради). Хотиннинг бахтсизлиги аксар ҳолларда маҳрининг оғирлиги, никоҳининг қийинлиги ва ахлоқининг ёмонлиги билан боғлиқ бўлади.

Масканнинг баракати турар жойининг кенглиги ва қўшниларининг яхши инсонлар бўлишидир. Бебаракалиги турар жойининг торлиги ва қўшниларининг ёмон феъл-атворли инсонлар бўлиши билан боғлиқ.

Отнинг баракати унинг юмшоқ ва яхши табиатли бўлишидир. Асов ва ёмон табиатли отлар ишнинг баракасини қочиради.

Қўшничилик бурчи, фақатгина қўшнига азоб бермасликдан иборат эмас. Қўшни учун қандайдир қийинчиликни зиммага олиш ҳам керак бўлади. Чунки, қўшнига азоб бермасликнинг ўзи, ҳали бурч ўталди, дегани эмас. Бунинг учун ҳатто маълум бир қийинчилик ё ноқулай аҳволга чидаш ҳам камлик қилади. Чунки шу билан биргаликда қўшнига яхши (меҳр билан) ва мулойим муомала қилиш, унга хайр-садақа қўлини узатиш ҳам керакдир. Айтадиларки:

— Қиёмат куни камбағал қўшни бой қўшнининг ёқасига ёпишади ва дейдики:

— Эй Раббим, ўзинг сўра бундан! Нечун, шариатга кўра менга бериши лозим бўлган нарсани бермади, менга эшигини ёпди?

Бир одам, уйида сичқон кўпайганидан шикоят қилади. Унга: «Бир мушук топсанг бўларкан!» дейишади. У, ўзига бундай деганларга шу жавобни беради:

— Сичқонлар мушук келганини сезиб қўшнимизнинг уйига қочишларидан ва шу тариқа ўзим хоҳламаган нарсани қўшнимга хохлагандай бир аҳволга тушиб қолармиканман, деган андишадаман.


 
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 13:35 | Сообщение # 3
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Қуйидагилар қўшничилик бурчлари жумласига киради:

• Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ,

• гаплашганда гапни чўзмаслик,

• кўп савол бермаслик,

• касал бўлганда кўргани бориш,

• бошига мусибат тушганда таъзиясида бўлиш,унинг билан бирга сабрли бўлиш,

• севинчли онларида қутлаш, унинг севинчи билан севиниш,

• хатоларини кўрмасликка олиш,

• уйини жосусларча кузатмаслик,

• деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик,

• унга тегишли жойдан сув олмаслик,

• уйининг олдига ахлат ва супуринди тўкмаслик,

• ҳақроҳа (ўтиш йўллари)ни торайтирмаслик,

• бирон баҳона билан уйига қарамаслик,

• қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик,

• керагида, унинг мардлигига сўз теккизаётганларнинг сўзини бўлиш,

• ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш,

• унга қарши айтилган сўзга қулоқ солмаслик,

• маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ,

• хизматчисига қарамаслик,

• боласига ширин сўзлар айтиш,

• диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини иршод қилиш.


 
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 13:35 | Сообщение # 4
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Расул алайҳиссалом буюрдилар:

— Биласизми, қўшнининг ҳаққи нима? Ёрдам сўраса ёрдам берасиз. Қарз сўраса қарз берасиз. Камбағаллашса рўзғорига мадад бериб турасиз. Хасталанса зиёратига борасиз. Вафот этса жанозасига қўшиласиз.

Омад кулиб боқса уни қутланг. Бошига мусибат тушса таъзиясида бирга бўлинг. Ундан рухсат бўлмаса уйингизни унинг уйидан баланд қилиб қўрманг. Чунки уйингизни баланд қилиб қурсангиз унинг нимасигадир тўсқинлик қилган бўласиз. Унга азоб берманг. Бирон мева олган пайтингизда унга ҳам беринг. Агар бермоқчи бўлмасангиз, уйга олиб келганингизни кўрмасин. Болангизнинг қўлига бирон мева бериб ташқарига чиқариб юбормангки, қўшнининг боласи шундай нарсага эга бўлмагунча бундан ўпкаланиб юрмасин. Қозонингизда қайнатган эт ҳиди билан уларни нотинч қилманг. Агар келтирган этингиздан бир парчасини унга кесиб берган бўлсангиз, эт ҳиди таралишининг айби йўқ.

Биласизми, қўшнининг ҳаққи нима? Борлиғим қудрат қўлида бўлган Оллоҳга қасамки, қўшни ҳаққини фақат Оллоҳнинг марҳаматига ноил бўлган кимсаларгина ўтай олади.

Мужоҳид ҳикоя қилади:

— Бир куни Ҳз. Умарнинг ўғли Абдуллоҳнинг ёнида эдим. Ўғли ҳам бор эди. У қўй сўйиб, терисини шилаётган эди. Отаси дедики:

— Қўйни сўйиб бўлганингдан кейин, қўшниларга беришни ёнимиздаги яҳудий қўшнидан бошла!

Абдуллоҳ бу сўзни ўғлига бир неча марта такрорлади. Охири ўғли: «Неча марта айтасиз, ота?» деди. Шунда Абдуллоҳ дедики:

— Расулуллоҳ қўшничилик ҳаққида шу қадар кўп ўгит берардиларки, биз қўшнини қўшнига ворис қиладилар шекилли деб ўйлардик!

Ҳишом дейдики:

— Ҳасан Басрий, қурбонлик этидан яҳудий ва насронийларга берилишини хатарли деб билмасди.

Абу Зар — Оллоҳ ундан рози бўлсин — ҳикоя қилади: Дўстим Расулуллоҳ менга васият қилиб, дедики:

— Қозон қайнатган пайтингда сувини кўп қил, кейин қўшни уйдагиларга қара. Уларнинг саноғига қараб, бир миқдор улар учун ажрат.

Абу Ҳомид Ғаззолий. Мукошафат-ул қулуб


 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024 |