Четверг, 28.11.2024, 12:34Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Форум
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
- Бир инсоннинг энг яхши хислати қайсидир?
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 14:32 | Сообщение # 1
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Луқмон Ҳакимнинг ўғли отасидан сўради;

- Бир инсоннинг энг яхши хислати қайсидир?

Луқмон Ҳаким жавоб берди:

— Диндир.

— Иккита хислат бўлса-чи?

— Дин ва мол.

— Уч хислат бўлса-чи?

— Дин, мол ва ҳаёдир.

— Тўрт хислат бўлса-чи?

— Дин, мол, ҳаё ва гўзал ахлоқдир.

— Беш хислат бўлса-чи?

— Дин, мол, ҳаё, гўзал ахлоқ ва жўмардлик.

— Олти хислат бўлса-чи?

— Ўғлим, мана шу беш хислат кимда бўлса, у пок ва яхши одамдир. Ундай одамдан шайтон узоқ туради.

Мен нега буларни ёзаяпман?! Айтинг-чи, бизда бу беш хислатнинг қай бири бор-у, қай бири йўқ. Агар бизда бу хислатлар жо бўлмаган экан, демак шайтон биз билан. Шайтон ин қурган қалбда муҳаббатга жой борми? Асло йўқ! Бўлмайди ҳам. Агар шундай бўлса, бизнинг ичимизда ғимирлаётган, кечалари уйқумизни ўғирлаётган, ҳаловатимизни йўқотган, биз муҳаббат деб атаётган бу ҳис нима? Қаердан пайдо бўлди? У бизни қаерга олиб боради?


 
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 14:35 | Сообщение # 2
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Инсон ҳаёти мевали дарахтга қиёс этилади. Чунки дарахт бир мавсумнинг ўзида куртаклар тугади, гуллайди, кўпдан-кўп мевалар қилади. Кексалик эса худди мевалари пишган боққа ўхшайди.

Луқмон Ҳакимдан:

- Нега ҳадеб ўғлингга насиҳат қилаверасан? - деб сўрашди.

- Кексаларнинг насиҳатлари ёшлар учун боғбон ниҳолни тарбия қилгани кабидир, - дея жавоб берди Луқмон Ҳаким.

* * *

Абу Мусо Ашъарий ривоят қилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Мусулмон қарияни, кибр қилмаган ва Қуръонни ёд олган қорини ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш Аллоҳ таолони улуғлаш кабидир", дедилар (Абу Довуд ривояти).


 
ÂţÎřGůLДата: Пятница, 11.01.2013, 14:00 | Сообщение # 3
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Оlloh sendan qurqib
yig'ladim.Gunohlarim o'ylab
yig'ladim.Xayollarim chalg'itdi
dunyo.Qayta dunyoga kelmay
deb yig'ladim. Inson bo'lib
keldik dunyoga. Inson
bo'lib ketarmikinmiz. Xar
qadamda yolg'onu - fasod.
Jannatlarga yetarmikinmiz


 
ИймонДата: Пятница, 18.01.2013, 14:31 | Сообщение # 4
Талаба 5 курс
Группа: Sayt fahri
Сообщений: 25
Награды: 1
Репутация: 0
Статус: O'chig
МАШААЛЛОХ

 
TaqvoДата: Пятница, 17.10.2014, 07:41 | Сообщение # 5
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрганларга Аллоҳ таоло ҳузуридаги мукофотлар
Абу Муслимдан ривоят қилинади: Мен Муозга: «Аллоҳга қасамки, мен сизни яхши кўраман, бироқ бу сиздан мол-дунё умид қилганимдан ё ўртамизда қариндошлик борлиги учун эмас», дедим. «Унда нима учун?», деб сўради. «Аллоҳ учун», дедим. У белбоғимдан тортиб туриб деди: «Агар рост айтаётган бўлсанг, хурсанд бўлавер. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрган кишилар Унинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда аршнинг соясида бўладилар, уларнинг мартабасига пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳавас қиладилар», деганларини эшитганман».
Убода ибн Сомит билан кўришиб, унга Муоз айтган ҳадисни айтган эдим, у деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларидан ривоят қилиб шундай деганларини эшитганман: «Мен учун бир-бирларини яхши кўрганларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлди. Мен учун бир-бирларига насиҳат қилувчиларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлди. Мен учун бир-бирларига инфоқ-эҳсон қилганларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлди. Улар нурдан бўлган минбарларда бўладилар, пайғамбарлар, шаҳидлар ва сиддиқлар уларга ҳавас қиладилар» (Ибн Ҳиббон ва бошқалар ривояти, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 3019).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг аршнинг ўнг томонида ўтирувчи хос кишилари бўлади – Аллоҳнинг ҳар икки қўли ўнгдир-баракотлидир – улар нурдан бўлган минбарларда ўтирадилар, чеҳралари нуроний бўлади, улар на пайғамбарлар, на шаҳидлар ва на сиддиқлардир». «Ё Расулуллоҳ, улар кимлар?», деб сўралди. «Улар Аллоҳ таборака ва таоло учун бир-бирини яхши кўрган кишилардир», деб жавоб бердилар (Табароний ривояти, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 9022).
Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло қиёмат куни юзларида нур бўлган кишиларни чиқаради, улар гавҳардан бўлган минбарларда бўладилар, ҳамма уларга ҳавас қилади, улар на пайғамбарлар ва на шаҳидлардир». Шунда бир аъробий тиззалаб туриб: «Ё Расулуллоҳ, уларни бизга баён қилиб беринг, таниб олайлик», деди. «Улар турли қабилалардан, турли диёрлардандир, Аллоҳнинг зикри устида жамланадилар», дедилар (Табароний ривояти, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 3025).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таолонинг шундай бандалари борки, улар на пайғамбарлар ва на шаҳидлардир, қиёмат куни пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам уларга Аллоҳ таолога яқинликлари ва У зотга яқин ўринлари туфайли ҳавас қиладилар», дедилар. Шунда бир аъробий тиззалаб турган ҳолда: «Ё Расулуллоҳ, уларни бизга сифатлаб, очиқлаб беринг», деди. «Улар таниқли бўлмаган одамлар, ўзлари турли-туман қабилалардан, Аллоҳ йўлида дўстлашишган ва бир-бирига муҳаббат қўйишган. Аллоҳ таоло қиёмат куни уларга нурдан бўлган минбарлар ўрнатади, ҳамма одамлар қўрқувда бўлганда улар қўрқишмайди, улар Аллоҳ азза ва жалланинг дўстларидир, «уларга хавфу-хатар йўқдир ва ғамгин ҳам бўлмайдилар»», дедилар (Ҳоким «Мустадрак»да келтирган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3464).


 
TaqvoДата: Пятница, 17.10.2014, 08:26 | Сообщение # 6
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Яхши кўрган кишиларимизни ҳар доим ҳам ҳимоя қила олмаймиз. Аммо Аллоҳдан уларни ҳимоя қилишини сўраб, доимо дуо қила оламиз.

 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024 |