Воскресенье, 24.11.2024, 19:50 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Форум
- Бир инсоннинг энг яхши хислати қайсидир?
| |
Taqvo | Дата: Суббота, 05.01.2013, 14:32 | Сообщение # 1 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Луқмон Ҳакимнинг ўғли отасидан сўради;
- Бир инсоннинг энг яхши хислати қайсидир?
Луқмон Ҳаким жавоб берди:
— Диндир.
— Иккита хислат бўлса-чи?
— Дин ва мол.
— Уч хислат бўлса-чи?
— Дин, мол ва ҳаёдир.
— Тўрт хислат бўлса-чи?
— Дин, мол, ҳаё ва гўзал ахлоқдир.
— Беш хислат бўлса-чи?
— Дин, мол, ҳаё, гўзал ахлоқ ва жўмардлик.
— Олти хислат бўлса-чи?
— Ўғлим, мана шу беш хислат кимда бўлса, у пок ва яхши одамдир. Ундай одамдан шайтон узоқ туради.
Мен нега буларни ёзаяпман?! Айтинг-чи, бизда бу беш хислатнинг қай бири бор-у, қай бири йўқ. Агар бизда бу хислатлар жо бўлмаган экан, демак шайтон биз билан. Шайтон ин қурган қалбда муҳаббатга жой борми? Асло йўқ! Бўлмайди ҳам. Агар шундай бўлса, бизнинг ичимизда ғимирлаётган, кечалари уйқумизни ўғирлаётган, ҳаловатимизни йўқотган, биз муҳаббат деб атаётган бу ҳис нима? Қаердан пайдо бўлди? У бизни қаерга олиб боради?
|
|
| |
Taqvo | Дата: Суббота, 05.01.2013, 14:35 | Сообщение # 2 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Инсон ҳаёти мевали дарахтга қиёс этилади. Чунки дарахт бир мавсумнинг ўзида куртаклар тугади, гуллайди, кўпдан-кўп мевалар қилади. Кексалик эса худди мевалари пишган боққа ўхшайди.
Луқмон Ҳакимдан:
- Нега ҳадеб ўғлингга насиҳат қилаверасан? - деб сўрашди.
- Кексаларнинг насиҳатлари ёшлар учун боғбон ниҳолни тарбия қилгани кабидир, - дея жавоб берди Луқмон Ҳаким.
* * *
Абу Мусо Ашъарий ривоят қилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Мусулмон қарияни, кибр қилмаган ва Қуръонни ёд олган қорини ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш Аллоҳ таолони улуғлаш кабидир", дедилар (Абу Довуд ривояти).
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Пятница, 11.01.2013, 14:00 | Сообщение # 3 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Оlloh sendan qurqib yig'ladim.Gunohlarim o'ylab yig'ladim.Xayollarim chalg'itdi dunyo.Qayta dunyoga kelmay deb yig'ladim. Inson bo'lib keldik dunyoga. Inson bo'lib ketarmikinmiz. Xar qadamda yolg'onu - fasod. Jannatlarga yetarmikinmiz
|
|
| |
Иймон | Дата: Пятница, 18.01.2013, 14:31 | Сообщение # 4 |
Талаба 5 курс
Группа: Sayt fahri
Сообщений: 25
Статус: O'chig
| МАШААЛЛОХ
|
|
| |
Taqvo | Дата: Пятница, 17.10.2014, 07:41 | Сообщение # 5 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрганларга Аллоҳ таоло ҳузуридаги мукофотлар Абу Муслимдан ривоят қилинади: Мен Муозга: «Аллоҳга қасамки, мен сизни яхши кўраман, бироқ бу сиздан мол-дунё умид қилганимдан ё ўртамизда қариндошлик борлиги учун эмас», дедим. «Унда нима учун?», деб сўради. «Аллоҳ учун», дедим. У белбоғимдан тортиб туриб деди: «Агар рост айтаётган бўлсанг, хурсанд бўлавер. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрган кишилар Унинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда аршнинг соясида бўладилар, уларнинг мартабасига пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳавас қиладилар», деганларини эшитганман». Убода ибн Сомит билан кўришиб, унга Муоз айтган ҳадисни айтган эдим, у деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларидан ривоят қилиб шундай деганларини эшитганман: «Мен учун бир-бирларини яхши кўрганларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлди. Мен учун бир-бирларига насиҳат қилувчиларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлди. Мен учун бир-бирларига инфоқ-эҳсон қилганларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлди. Улар нурдан бўлган минбарларда бўладилар, пайғамбарлар, шаҳидлар ва сиддиқлар уларга ҳавас қиладилар» (Ибн Ҳиббон ва бошқалар ривояти, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 3019). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг аршнинг ўнг томонида ўтирувчи хос кишилари бўлади – Аллоҳнинг ҳар икки қўли ўнгдир-баракотлидир – улар нурдан бўлган минбарларда ўтирадилар, чеҳралари нуроний бўлади, улар на пайғамбарлар, на шаҳидлар ва на сиддиқлардир». «Ё Расулуллоҳ, улар кимлар?», деб сўралди. «Улар Аллоҳ таборака ва таоло учун бир-бирини яхши кўрган кишилардир», деб жавоб бердилар (Табароний ривояти, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 9022). Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло қиёмат куни юзларида нур бўлган кишиларни чиқаради, улар гавҳардан бўлган минбарларда бўладилар, ҳамма уларга ҳавас қилади, улар на пайғамбарлар ва на шаҳидлардир». Шунда бир аъробий тиззалаб туриб: «Ё Расулуллоҳ, уларни бизга баён қилиб беринг, таниб олайлик», деди. «Улар турли қабилалардан, турли диёрлардандир, Аллоҳнинг зикри устида жамланадилар», дедилар (Табароний ривояти, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 3025). Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таолонинг шундай бандалари борки, улар на пайғамбарлар ва на шаҳидлардир, қиёмат куни пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам уларга Аллоҳ таолога яқинликлари ва У зотга яқин ўринлари туфайли ҳавас қиладилар», дедилар. Шунда бир аъробий тиззалаб турган ҳолда: «Ё Расулуллоҳ, уларни бизга сифатлаб, очиқлаб беринг», деди. «Улар таниқли бўлмаган одамлар, ўзлари турли-туман қабилалардан, Аллоҳ йўлида дўстлашишган ва бир-бирига муҳаббат қўйишган. Аллоҳ таоло қиёмат куни уларга нурдан бўлган минбарлар ўрнатади, ҳамма одамлар қўрқувда бўлганда улар қўрқишмайди, улар Аллоҳ азза ва жалланинг дўстларидир, «уларга хавфу-хатар йўқдир ва ғамгин ҳам бўлмайдилар»», дедилар (Ҳоким «Мустадрак»да келтирган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3464).
|
|
| |
Taqvo | Дата: Пятница, 17.10.2014, 08:26 | Сообщение # 6 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Яхши кўрган кишиларимизни ҳар доим ҳам ҳимоя қила олмаймиз. Аммо Аллоҳдан уларни ҳимоя қилишини сўраб, доимо дуо қила оламиз.
|
|
| |
|
| |