Воскресенье, 24.11.2024, 19:45Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Ноябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Ноябрь » 6 » Қуръон оятлари билан сўзловчи аёл
05:43
Қуръон оятлари билан сўзловчи аёл
Абдуллоҳ ибн Муборак деди: "Ҳаж сафарига отландим. Сафар давомида жундан кўйлак кийган, жундан ёпинғич ташлаб олган бир аёлни йўлда учратдим. Унга салом бердим. У салом жавобига:
"سَلامٌ قَوْلا مِنْ رَبٍّ رَحِيمٍ"
"Раҳим бўлган Роббдан «Салом» сўзи бордир” (Ясин 58-оят)” деб жавоб берди.
Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Бу ерда нима қиляпсиз? Аёл:
"مَنْ يُضْلِلِ اللَّهُ فَلا هَادِيَ لَهُ"
"Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳидоят қилувчи йўқдир” (Аъроф 186-оят).
Аёлнинг бу гапидан йўлда адашиб қолган ё карвондан ортда қолган деб ўйлаб, қаерга боасиз деб, сўрадим. У жавоб берди:
"سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الأقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّه هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ"
"Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи зотдир” (Исро 1-оят).
Бу оятни ўқигандан сўнг Байтуллоҳни тавоф қилиб, Қуддусга кетаётганини тушундим. Қанчадан бери бу ерда турибсиз деб, сўрадим. У деди:
"ثَلاثَ لَيَالٍ سَوِيًّا"
"... тўла уч кеча кундуз” (Макрям 10-оят).
У аёл олдида ебичадиган бирор нарсани кўрмадим. Шундан кейин у аёлга бирор егулик едингизми деб сўрадим. У шу оятни ўқиб, саволимга жавоб берди:
"وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ"
"Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи” (Шуаро 79-оят).
Таҳорат олишга қийналмаётганини билиш мақсадида, қандай қилиб, таҳорат олаяпсиз деб сўрадим.
"فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا"
"Бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар” (Моида 6-оят).
Шундан сўнг аёлга таъомим бор таъомланиб оласизми дедим. У аёл қуйидаги оят билан жавоб берди:
"أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ"
"Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг” (Бақара 187 оят). Берган бу жавобидан рўзадор экан деб тушундим ва у аёлга ҳозир рўза эмас-ку, дедим. Аёл қуйидаги оятни тиловат қилиб, саволимга жавоб берди:
"َمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ"
"Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир” (Бақара 158-оят). Бу оятни ўқигандан кейин нафл рўза тутган экан деб тушуниб, Аллоҳ таоло сафарда фарз рўзани тутишни ҳам ихтиёрий қилдган-ку, деб сўрадим. аёл бу саволимга ҳам оят билан жавоб берди:
"وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ"
"Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир” (Бақара 184-оят). Қуръон оятлари билан саволларимга жавоб берганига ажабданиб, у аёлдан буни сабабини сўрадим. У аёл саволим жавобиган яна Қуръон оятлари билан жавоб берди:
"مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ"
"У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир” (Қоф 18-оят). Яъни, инсон оғзидан чиққан ҳар бир сўзга жавоб беради. У аёлдан қайси қабиладансиз деб сўрадим. У яна қуйидаги оятлар билан жавоб берди:
"وَلا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولَئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولا"
"Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил - ана ўшалар, масъулдирлар” (Исро 36-оят). Яъни, кўз, қулоқ ва дилингизни бир кун келиб жавоб бериладиган нарсалар билан банд қилманг. Ушбу оятни тиловат қилгандан кейин, у аёлдан узур сўрадим. аёл деди:
"لا تَثْرِيبَ عَلَيْكُمُ الْيَوْمَ يَغْفِرُ اللَّهُ لَكُمْ"
"Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай” (Юсуф 92-оят). Бу оятни тиловат қилгач, агар хоҳласангиз манзилингизга олиб бориб қўяман дедим. Шунда аёл қуйидаги оятни тиловат қилди:
"وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ"
"Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни билади” (Бақара 197-оят). Оятни эшитиб, туяни уни олдига олиб бориб чўктирдим. Аёл туяга минишдан олдин ушбу оятни тиловат қилди:
"قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ"
"Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар” (Нур 30-оят). Ушбу оятни тиловат қилгандан кейин тушундимки, бемалол туяга миниб олиши учун қарамай турушим керак экан деб, туяни топшириб бир четга бориб турдим. Энди аёл туяга минаман деган эди туя тўсатдан туриб кетиб қолди ва аёлнинг ёпинчиғи кажавага илиниб, йиртилиб кетди. Шунда у аёлга ўз қайғуйимни изҳор қилдим. Шунда аёл ушбу оятни тиловат қилди:
"وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ"
"Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шуаро 30-оят). Яъни бу бўлган воқеада сизни айибингиз йўқ. Бу мени амалим натижасидир. Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак: "Сиз озгина тўхтаб туринг мен туяни оёқларини тушаб қўяман. Шунда сизга миниш осон бўлади” деди. Аёл бу гапларни эшитиб қуйидаги оячтларни ўқиди:
"فَفَهَّمْنَاهَا سُلَيْمَانَ"
"Бас, уни биз Сулаймонга фаҳмлатдик” (Анбиё 79-оят). Қуръон оятларини эшитиб, тўғри чора топдингиз демоқчи бўлганини тушундим ва туяни оёқларини тушаб қўйдим. У бемалол туяга миниб олгандан кейин қуйидаги оятларни тиловат қилди:
"سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ (١٣) وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ"
"Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз” (Зухруф 13-14 оят). Мен туяни юганидан тутиб баланд овоз билан уни етаклай бошладим. Шунда аёл қуйидаги оятларни тиловат қилди:
"وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِنْ صَوْتِكَ"
"Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир” (Луқмон 19-оят). Мен оҳиста юриб ҳиргоя қила бошладим. Шунда аёл Қуръон оятларидан қуйидагиларни тиловат қилди:
فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ
"Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар” (Муззаммил 20-оят). Яъни ҳиргоя қилиб юрган нарсангдан Қуръони каримни тиловат қилганинг афзал. Шундан кейин у аёлга: "Сизга Аллоҳ таоло кўп фазилатли сифатларни ато эткан экан. Лекин ҳамма ҳам сиз каби бўла олмайди” дедим. Шунда ушбу оят билан жавоб бердилар:
"وَمَا يَذَّكَّرُ إِلا أُولُو الألْبَابِ"
"Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар” (Оли Имрон 7-оят). Йўлда юриб кетаётиб, у аёлни эри ҳақида сўрадим. шунда қуйидаги оят у аёл томонидан тиловат қилинди:
"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَسْأَلُوا عَنْ أَشْيَاءَ إِنْ تُبْدَ لَكُمْ تَسُؤْكُمْ"
"Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади” (Моида 101-оят). Бу оятдан кейин йўлда жим давом этдим. Бир мунча юргандан кейин йўлда бир карвонга яқинлашдик. Шунда у аёлдан карвонда бирор яқинингиз борми деб сўрадим. аёл Каҳф сурасини ушбу оятларини тиловат қилди:
"الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا"
"Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир” (Каҳф 46-оят). Бу оятни тиловат қилгандан кейин карвонда аёлнинг фарзандлари бор экан деб тушундим. Аёлдан фарзандларини исмларини сўрадим. У аёл фарзандларини исмини айтиш ўрнига қуйидаги оятларни тиловат қилди:
"وَبِالنَّجْمِ هُمْ يَهْتَدُونَ"
"Ва аломатлар ҳамда юлдузлар ила улар йўл топурлар” (Наҳл 16-оят). Оятни тиловат қилишига аёлнинг фарзандлари карвон йўлбошчилари эканларини тушундим. Аёл ушбу оятни тиловат қилгандан сўнг қуйидаги уч оят билан фарзандларининг исмларини Қуръон отлари билан айтиб берди:
"وَاتَّخَذَ اللَّهُ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلا"
"Ва Аллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди” (Нисо 125-оят).
"وَكَلَّمَ اللَّهُ مُوسَى تَكْلِيمًا"
"Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди” (Нисо 164-оят).
"يَا يَحْيَى خُذِ الْكِتَابَ بِقُوَّةٍ”
"Эй Яҳё, китобни қувват-ла ол!” (Марям 12-оят). Ушбу оятлардан аёл фарзандларининг исмлари Иброҳим, Мусо ва Яҳё эканини тушундим. Баланд овоз билан аёл фарзандларини исми билан чақирдим. Бир чодирдан учта хуш сурат йигитлар чиқиб, оналарини дарҳол туядан тушуриб олдилар. Ҳотиржам бўлиб бир жойга ўтирганимизда аёл қуйидаги оятларни тиловат қилди:
"فَابْعَثُوا أَحَدَكُمْ بِوَرِقِكُمْ هَذِهِ إِلَى الْمَدِينَةِ فَلْيَنْظُرْ أَيُّهَا أَزْكَى طَعَامًا فَلْيَأْتِكُمْ بِرِزْقٍ مِنْهُ"
"... шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин” (Каҳф 19-оят). Аёл бу оятни тиловат қилишига йигитлардан бири карвонга яқин шаҳарлардан бирига бориб, таом келтирди ва дастурхонга қўйди. Шунда аёл дастурхонга марҳамат дейиш учун қуйидаги оятларни тиловат қилди:
"كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي الأيَّامِ الْخَالِيَةِ"
"Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин” (ал-Ҳаққо 24-оят). Овқатланишдан олдин Абдуллоҳ ибн Муборак аёл фарзандларидан оналари ҳақида сўраб-суруштирди. Улардан бири: "Онамиз 40 йилдан буён шу тарзда суҳбатлашадилар. У киши доимо Қуръон оятлари билан мурожаат қиладилар ва жавоб берадилар. Онамиз қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурида номаи аъмолимдан беҳуда бирор сўз чиқмасин деб, қўрқиб Қуръон оятлари билан суҳбатлашишга одатланганлар. Ушбу гаплардан кейин қуйидаги оятларни тиловат қилдим:
"ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ"
"Бу Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир” (Жума 4-оят). Қиёмат куни шу аёл кабилар Аллоҳ таоло ҳузурида жам бўладилар. Замонамизнинг аёллари асосий вақтларини ғийбат, иғво, мазах ва бўҳтон билан ўтказмоқдалар. Нари борса, ҳозирги аёллар 5 вақт намозни тўлиқ қилиб ўқиганлари ўқийди. Ўқимаганлари эса асосий "вазифалари” ғийбат билан вақтларини ўтказадилар. Бундай аёллар қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурида Қуръон оятлари билан сўзлашувчи сингари аёллар олдида ўзларини қандай ҳис қилар эканлар. Тарихга назар солсак, бу уммат аёллари ичидан олима, тақводор ва фарзанд тарбиясида ўрнак бўладиган, Аллоҳ таолонинг ҳузурида баланд мартабаларни топишда эркаклардан сира ортда қолмайдиган аёллар ўтганлари маълум бўлади.
Категория: Qur'oni karim | Просмотров: 1231 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Иймон   (27.11.2012 14:55) [Материал]
МАШААЛЛОХ АЛЛОХ узи рози булсин бизни калбларимизга хам иймон ихлос хидоят аъто этгин парвардигорим амиин

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |