.Бисмиллаҳ
ир Роҳманир Роҳийм.
Алҳамдулиллаҳи вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух!
Бир кун бизни ҳисоб қилинадиган кун келишидан олдин ҳозир ўзимизни ҳисоб қилиб олайлик.
Ушбу "жиддий ўйин"да фақат "ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб берилади.
Саволларга нечта "ҳа" нечта "йўқ" жавоб чиқганини қолдирсангиз мамнун бўлар эдик.
"Ҳа" ёки "йўқ" жиддий ўйини
1. Бугун эрталаб "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм" деб турдингизми? 2. Туриб, бизларни руҳинизни олганидан кейин қайта ҳаёт бахш этган Аллоҳга ҳамдлар айтдингизми? 3. Таҳоратни барча суннатлари билан ҳамда ҳушуъ ила мукаммал қилиб адо этдингизми? 4. Саҳарда истиғфор айтдингизми? 5. Бомдод ва шом намозларидан сўнг етти мартадан "Аллоҳумма ажирни минаннар" дедингизми? 6. Кун чиқгунча Қуръон тиловат қилиб, Аллоҳни зикр қилдингизми? 7. Бомдод ва шом намозларидан кейин ўн марта "Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайин қодийр" дедингизми? 8. Бугун ишроқ намози ўқидингизми? 9. Ушбу кунингиз учун Аллоҳдан ҳалолдан ризқ топиш ва ҳаром ейишдан асрашини сўрадингизми? 10. Аллоҳ таолодан куфрдан, ҳасаддан, риёдан, ширкдан, қабр азоби, дўзах азобидан паноҳ сўрадингизми? 11. Эрта тонгда ота-онангизни ҳолидан хабар олгани ҳузурларига бориб кўнгилларини шод этдингизми? 12. Ишга кетишдан олдин ёки ишингизни (юмушларингизни) бошлашингиздан олдин ота-онангизнинг ҳайрли дуоларини олдингизми? 13. 360 бўғинингиз соғ-саломат ишлаб турган вақтда уни шукрини адо этиш учун зуҳо намозлари ўқияпсизми? 14. Бугун аъзоларингиз соғ-саломат экани, ўзингиз ҳаёт эканингиз учун Аллоҳга шукр қилдингизми? 15. Бугун Исломда эканингиз учун Аллоҳга ҳамд айтдингизми?16. Бугун Аллоҳ розилиги учун ошкора ва махфий яхшилик қилдингизми? 17. Бугун Расулуллоҳ с.а.в.га саловот айтдингизми? 18. Бугун амру-маъруф эшитдингизми? 19. Бугун бировни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтардингизми? 20. Ота-отангизни ғанимат билиб уларни розилигини олиш учун ҳаракат қиляпсизми? 21. Қўшнингиз ҳолидан хабар оляпсизми? 22. Бугун ўлимни эсладингизми? 23. Аллоҳ ризоси учун беморларни зиёрат қиляпсизми? 24. Бугун Аллоҳнинг каломидан камида бир оят ёдладингизми? Қори(я)лар бугун бир пора хатм қилдингизми? 25. Бугун кўзингизни, қўлингизни, баданингизни ҳаромдан сақладингизми? 26. Бугун бирор бир ҳадис ўргандингизми? 27. Бугун камида 100 марта истиғфор айтдингизми? 28. Эрталаб ва кечқурун 100 мартадан "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи"ни айтяпсизми? 29. Либосингизни кийганда ўнгдан кийиб, ечганда чапдан ечишга эътибор қиляпсизми? 30. Бугун бирор бир мусулмоннинг хизматига ярадингизми? 31. Сизга билиб билмай озор берган бирор бир кишини Аллоҳ ризолиги учун кечиряпсизми? 32. Аллоҳ ризолиги учун ўрни келганда ғазабингизни ютяпсизми? 33. Бирор бир ким билан аразлашган бўлсангиз ўзингиз ярашиш учун биринчи ҳаракат қиляпсизми? 34. Кўп кулишликдан ўзингизни тиймоқдамисиз? 35. Охиратни, қабр азобини дўзах азобини ва қилган гуноҳларингизни эслаб йиғлашга қодир бўляпсизми? 36. Қилган гуноҳларингизга тавба қилиб, энди у гуноҳларни қайта килмаяпсизми? 37. Ғийбатдан, ёлғондан, чақимчилик ва тортишувлардан ўзингизни тийяпсизми? 38. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларига амал қиляпсизми? 39. Бугун ер юзидаги мазлум мусулмонлар ҳаққига дуо қилдингизми? 40. Бугун кишилар билан кўришганда табассум қилишни унутмадингизми? 41. Тилингизни беҳуда гапдан тия биляпсизми? 42. Биров бир ҳайрли иш бошлаганда унга ҳасад қилмай кўмак беришга ҳаракат қиляпсизми? 43. Биров бироз қоқилганда уни тепиб йиқитмасдан, уни суяб турғизиб қўя оляпсизми? 44. Биров сизни сизда йўқ айб ила ҳақорат қилганда, сиз уни унда бор айб билан ҳам ҳақорат қилишликдан ўзингизни сақлаяпсизми? 45. Бандага ташаккур айтишга ярамаган Аллоҳга ҳамд айтадими?46. Беш маҳал намоздан сўнг 10 мартадан "Субҳаналлоҳ","Алҳамдулиллаҳ","Аллоҳу акбар" дея зикр қиляпсизми? 47. Кечқурун уйқу олдидан 33 мартадан "Субҳаналлоҳ" ва"Алҳамдулиллаҳ"ни 34 марта "Аллоҳу акбар" дея зикр қиляпсизми? 48. Жаннат хазиналаридан бўлмиш "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи" ни айтишни унутмаяпсизми? 49. Сиз ўзингиз ёқтирмаган нарса содир бўлганда ҳам балки бунда бир яхшилик бордир дея қазои қадарга рози бўляпсизми? 50. Кечанинг охирги 3-қисмида Роббимиз дунё осмонига тушиб "ким мендан сўрайди - бераман, ким менга дуо қилади - ижобат қиламан, ким менга истиғфор айтади - мағфират қиламан" деб турганда, сиз "биз учун улуғ Роббимиз дунё осмонига тушибди, мен наҳот ётган ўрнимдан тура олмасман" дея уйқудан кеча оляпсизми? 51. Энг яхши кўрган нарсангизни Аллоҳ ризолиги учун бера оляпсизми? 52. Ислом дини мукаммал диндир! Уни ўрганаяпсизми? 53. Жаннат дарахтларининг баҳоси бўлмиш "Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар"ни кўплаб айтиб ўзингизга жаннатдан дарахтларингизни кўпайтириб бораяпсизми? 54. Ҳар кун камида 100 марта "Субҳаналлоҳи"ни айтяпсизми? 55. "Субҳаналлоҳил азийми ва биҳамдиҳи" дея жаннатдан хурмоларга эга бўляпсизми? 56. Фурсатингиз борида кимни ранжитган бўлсангиз узр сўраб қоляпсизми? 57. Бировни ғийбат қилиб қўйсангиз ундан узр сўрашга қодир бўляпсизми? 58. Қанчадан қанча азизларимиз Қуръони Каримни 10 ёшга етар етмас ёд олганлар, сиз ёш авлодни улар каби қилиб тарбиялаяпсизми? 59. Бемаъни қўшиқлар тинглашдан тийилаяпсизми? 60. Ҳар бир ўтаётган дақиқа сизни ўлимга бир қадам яқин қилаётганини ҳис қилиб вақтингизни қадрига етяпсизми? 61. бугун эрталаб ўнг тарафдан туриб, калимаи тавҳид ҳамда калимаи тамжидни ўқидингми? 62. бугун кун чиққунга қадар, қуръон ўқиб, аллоҳни зикр қилдингми? 63. бугунги кунинг учун ҳалолдан ризқ топиб, ҳалолдан ризқ ейишни сўрадингми? 64. бугун бомдод ва шом намозларидан сўнг, истиғфор айтдингми? 65. бугун беш вақт намозни эркаклар масжидда ва аёллар болалар билан уйда ўқидиларми? 66. бугун 360 аъзойингдан ҳар бирининг садақоти учун икки ракаат зуҳо намозини ўқидингми? 67. бугун азон чақирилгандан сўнг, унинг дуосини ўқидингни? 68. жума кунги намозгача вожиб бўлган амал – ғусл олдингми? 69. бугун овқатланаётганингда, кийим кияётганингда махсус дуоларни ўқидингми? 70. бугун ислом динида бўлганинг учун аллоҳга ҳамду-сано айтдингми? 71. бугун кўзинг кўргани, қулоғинг эшитгани, қалбинг фаҳмлагани учун шукрлар айтдингми? 72. бугун тирик юрганингни ғанимат билиб, ўлимингга тайёргарлик кўрдингми? 73. бугун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси суннатини тирилтирдинг? 74. бугун ҳадислардан қанча ўргандинг ва бошқаларга қанча ўргатдинг? 75. бугун кўзингни, қулоғингни, баданингни ҳаромдан тийдингми? 76. бугун ўлимни кўриб, ибрат олдингми? «инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дедингми? 77. бугун неча марта ўлимни эсладинг? 78. бугун эркаклар таҳорат қилиб, жанозаларга бордиларми? 79. бугун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга неча марта саловот айтдинг? 80. бугун аллоҳ учун касални зиёрат этдингми? 81. бугун бировдан амри-маъруф ёки наҳйи мункар эшитдингми? 82. бугун неча қатор оят ва нечта сура ўқидинг? 83. бугун аллоҳ розилиги учун қайси мусулмонга ёрдам бердинг? 84. бугун бировга ваъда берган бўлсанг, устидан чиқдингми ёки устидан чиқа олмасанг, узр келтирдингми? 85. бугун аллоҳ розилиги учун ошкора ёки махий яхшилик қилдингми? 86. бугун сендан биров юз ўгирган бўлса, бориб ярашдингми? 87. бугун аллоҳ розилиги учун ғазабингни ютдингми? 88. бугун сенга бир мусулмон зулм қилиб қўйган бўлса, уни кечирдингми? 89. бугун биров сени ҳамма нарсадан маҳрум бўлса, унга бирон нарса бердингми? 90. бугун кимни аллоҳ учун яхши кўрдинг, кимни аллоҳ учун ёмон кўрдинг? 91. бугун энг яхши кўрган нарсангни аллоҳ розилиги учун бера олдингми? 92. бугун исломдан бехабар юрган қайси бир гумроҳни исломга чақирдинг? 93. бугун неча марта ўзингни кулгудан тийиб турдинг? 94. бугун аллоҳдан қўрқиб, неча марта йиғладинг? 95. бугун неча марта тавба қилиб, аллоҳга қайтдинг? 96. бугун ер юзидаги мазлум мусулмонлар ҳақида дуо қилдингми? 97. бугун қайси бир мусулмоннинг ҳожатига ярадинг? 98. бугун қайси бир мусулмонга табассум қилдинг? 99. бугун ғийбатдан, чақимчиликдан, ёлғондан ва бемаъно тортишувлардан тилингни тийдингми? 100. бугун ширкдан сақландингми?
|