Воскресенье, 24.11.2024, 20:30Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Январь » 19 » Расулуллоҳга мактуб!
19:21
Расулуллоҳга мактуб!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ёзишга ўзимни муносиб деб билмасамда, Рабиъул аввал ойи яқинлашган сари, қалбимда доимий соғинчга айланган туйғу тобора кучайиб, У зот ҳақларидаги манбаларни бир-бир варақлаб, саҳифалар орқали бўлса ҳам ўтмишга қайтгим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни "кўргим" келди. Зора юрагимдаги соғинч ўти босилса.

Китоблардан бирининг орасидан топиб олган бир мактуб сабаб шу нарсаларни ёзишга жазм қилдим. Йўқ, мен олимлик ёки ёзувчилик даъвосидан тамоман йироқман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида жуда кўп ва хўп китоблар, асарлар, мақолалар ёзилган ва ёзилаётир. Уларнинг ҳаммасида у кишининг ҳаёт йўллари батафсил, тўлиқ ёритилган.

Мен такрор қилмоқчи эмасман, балки оддий бир инсоннинг, жудаям ожиз бир банданинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган қалб изҳорлари тўкилган, соғинч хати, яхшиси, узр сўраш хати десам тўғрироқ бўлар. Балки ёзганларим кимларгадир бироз ғалати, тушунарсиз бўлиши ҳам мумкин. Лекин қалбимдаги "оғриқ"ни, мен каби оғриганлар тушунар деб ўйлайман.

Бу мактубни бундан 10 йил олдин, эндигина ҳидоятга кириб, динни ўрганаётганимга 1 йил бўлган пайтимда ёзган эканман ва ҳеч қандай тузатиш киритмай, айнан келтирдим. Кейин эса мактубнинг давомини ёзишга қарор қилдим.


Биринчи мактуб


Сизни севдим, Ё Расулуллоҳ!


Қанчалик оғир ва уятли бўлса ҳам тан олишим керак, яқингача ҳам Сизнинг муборак исмингизни ҳам билмас эдим. "Худо хоҳласа", "Худога шукр" дер эдиму, лекин "Худо" бу - бутун борлиқнинг яратувчиси Аллоҳ эканини билмасдим.

Овқатланганда ёки бирор иш бошлаганда "Бисмиллоҳ" дер эдиму, лекин бу калимада буюк Аллоҳнинг исми борлигини , бу иш Сизнинг суннатингизданлигини ҳам билмасдим. Кичкиналигимда отам ҳар пайшанба кунлари ўтганларни руҳига бағишлаб ўқийдиган кичик сураларни ёддан билар эдиму, лекин булар Аллоҳнинг каломидан энг ози эканини, Унинг китобини ҳаммасини ўқиб, унга амал қилиш кераклигини билмас эдим.

Катталар "фалон ишни қилса яхши бўлади" ёки "фалон ишни қилса, ёмон бўлади" дейишардию, лекин нима учун яхши ёки нима учун ёмон бўлишини тушунтириб бера олишмасди. Ота - боболарим илмли, қори, диндор кишилар бўлишган бўлсада, замона зайли билан уларнинг зурриётлари диндан узоқлаша бошлаган пайтда дунёга келганим учунми, Сиз айтганингиздай "мусулмон фитратида"туғилган бўлсамда, уйда, кўчада, мактабда, ҳамма жойда фитратимни аста -секин буза бошлашди.

Ота-онам ёмон инсонлар эмасдилар. Обрўли, ўқимишли, камтар, лекин диний саводлари йўқлигидан ўзлари ҳам мусулмончиликка тўла амал қилишмас, бизларга ҳам ўргатишга қурбилари етмас эди. Шу сабабли мен комил мусулмон бўлиш ўрнига, тобора ўзлигимни йўқотиб, асл фитратимдан узоқлашиб, тақдир қўлидаги, тўғрироғи одамлар қўлидаги ўйинчоққа айланиб борардим.

Шунчалик узоқлашдимки, тўғри йўлдаман деб ўйлаб жоҳилларга, дунё кетидан қуваётган одамларга эргашдим, уларга ёқиш учун жон - жаҳдим билан ҳаракат қилдим, лекин одамзотни рози қилиш қийинлигини тушуниб етгач, улардан ҳам узоқлашдим.

Худди пиллақурт ўз ичидан чиқаётган ипакка ўралгани каби ўз хаёлий дунёимга ўралиб яшайвердим.Охири пиллақурт каби зулматда қолдим. Бу шундай зулмат эдики, унинг қоронғулигида ҳеч нарсани, на ташқарида бўлаётган воқеаларни, на бу зулмат ичида бўлаётганини кўра олардим. Бутун борлиғим ана шу дунёим деб ўйлардим.

Ўша пайтда зулмат ичра яшаётганимда на Аллоҳни ва на Сизни танир эдим. Нега шундай бўлганини энди биламан.Чунки ўша пайтда мен ўзимни кимлигимни билмаган гумроҳ, кўзи очиқ, лекин қалби кўр эдим. Аллоҳни таниш учун, Сизни таниш учун инсоннинг қалб кўзи очиқ бўлиши кераклигини билмас эдим.

Ҳамма нарсам бор эди, лекин бахтсиз эдим. Кўз очиб кўрганим, болаларимнинг отасини чин юрагимдан севдим, лекин севилмадим. Ўзимдан афзал деб билган инсонларни қадрладим, лекин қадр топмадим. Ҳамма нарсам бекаму кўст бўлса, бахтли бўламан деб ўйлаб атрофимни дунё матоҳлари билан тўлдирдим, лекин улардан бахтнинг асарини ҳам топмадим. Атрофим тўла одамлар, лекин ёлғиз эдим.

Яхши кўрган инсонингни хиёнатлари, унинг кайфу -сафо ботқоғига ботаётганини, сенинг эса азоблар гирдобида ғарқ бўлаётганингни индамай томоша қилиб турувчи қариндошларинг, "сабр қилишдан бошқа чоранг йўқ деб" насиҳат қилувчи "меҳрибонларинг"... Нега ота -онам менга бундай чигал, қачон ҳал бўлиши номаълум тақдирни раво кўришди дея ҳайрон бўлардим, улардан ўпкалардим. У пайтлар, тақдир Аллоҳдан эканини тушунмасдим.

Бир ёшга тўлмаган боламни йўқотганимда, бу мусибатга чидай олмасам керак деб ўйладим. У пайтда фарзанд неъматини бергувчи ҳам, керак бўлса олгучи ҳам Аллоҳнинг ўзи эканини билмасдим. Ўша пайтда чиройли сабр қилганимда, кўпроқ ажр олишим мумкинлигини билганимда қанчалик алам қилганини билсангиз эди. Лекин ниманидир кутиб, умид билан яшардим. Бу зулматли ҳаётимни, мазмунини йўқотиб бораётган умримни ўзгартирадиган кимнидир ёки ниманидир кутиб яшардим...

Ҳақиқатни, ҳақиқий дўстни излай бошладим. Жуда узоқ изладим. Излай- излай ахийри "ўзимни топдим". Ўзимни топгач эса кимлигимни била бошладим. Ўзимни билган куним Аллоҳни танидим. Аллоҳни танигач эса Сизни танидим. Қандай яшаган эканман Аллоҳни билмай, қандай яшай олдим Сизни танимай!!!

Мусулмон бўлиб туғилибману, Ислом нелигини билмабман! Аллоҳнинг қули бўла туриб, Қуръон нелигини билмабман! Сизга уммат бўлиб туғилибману, Суннат нелигини билмабман! Агар Аллоҳнинг марҳамати бўлмаганда яна қанча вақт юрган бўлар эдим ўша аҳволда! Агар Аллоҳнинг ҳидояти бўлмаганда, яна қанча вақт зулматдан нурга чиқа олмай сарсон бўлардим......

Аллоҳнинг раҳмати кенг! Унинг ҳидояти қалбимни очди. Аллоҳ менга илм ўрганиш неъматини ато қилди. Аллоҳнинг изни билан Ўзининг каломини ўқиш, динини ўрганиш бахтига муяссар этди. Ҳали, энди бу йўлнинг бошидаман. Лекин энг керакли нарсаларни тушуниб улгурдим. Ҳақиқат қаерда, ҳақиқий дўст ким, кимни чиндан севиш кераклигини билдим. Ҳақиқат бу дини Ислом! Ҳақиқий дўст Аллоҳ! Чин севги Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлган севги!

Менга берилган ҳамма нарса, бу ҳаёт, ота- онам, яхшими ёмонми турмуш ўртоғим, оналик бахтига эга бўлишим Аллоҳ берган неъматлар эканини, менинг вазифам эса нолиш эмас, шукр қилиш эканини тушундим.

Мен бахтиёрман! Чунки Аллоҳдан Ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлигини, Сиз Унинг Расули эканингизни, Унинг ҳабиби эканингизни, бу борлиқ Сиз туфайли яратилганини, бу олам Сизнинг нурингиз билан мунавварилигини, бу дунёда инсониятнинг саййиди, йўлбошчимиз, қиёмат куни шафоатчимиз эканингизни биламан. Мусулмон бўлишнинг, Сизнинг умматингиз бўлишнинг ўзи энг катта ютуқ, энг катта бахт эканини билишнинг ўзи бахт эмасми, Ё Расулуллоҳ!
Категория: Aqoid ilmlari | Просмотров: 1224 | Добавил: ÂţÎřGůL | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
1 Иймон   (21.01.2013 11:57) [Материал]
МАШААЛЛОХurl=http://gifr.ru/show/cb6d9823fa][/url]

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |