Воскресенье, 24.11.2024, 19:56Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Январь » 23 » Islomiy Ismlar Ma'nosi
16:22
Islomiy Ismlar Ma'nosi





***

Б

БАДРИДДИН (а.) - диннинг тўлин ойи.

БАРНО (ф.т.) - келишган, чиройли.

БАСАНДА (ф.т.) - оилада кетма-кет қизлар туғилса, энди етарли бўлди, энди киз бола тугидиши тўхтасин, деган маънода ушбу исм қўйилган.

БАХТИЁР (ф.т.) - бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин.

БАҲОДИР (ф.т.) - ботир, куч-қудратли.

БАҲОР (ф.т.) - баҳорда туғилган фарзанд ёки ҳаётда баҳордек гўзал, чиройли, файзли бўлсин.

БАҲРИДДИН (а.) - диннинг нури, шуьласи.

БАҲРОМ (ф.т.) — Миррих (Марс) сайёрасининг номи бўлиб, у қадимдан бахт ва саодат тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир қаторда қадимги эрон шоҳларидан бири бўлган Баҳромга хам нисбат берилиб, куч-қудрат соҳиби бўлсин, деган маънода хам ушбу ном болага берилган.

БЕКЗОД (ўзб-ф.т.) - беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи.

БЕКМУРОД (ўзб-а.) - беклар авлодидан бўлган бола улгайиб, орзу мақсадига етсин.

БЕРДИМУРОД (ўзб-а,) - Аллоҳ бизга ўғил ато килиб, орзу мақсадимизга етказди еки Аллоҳ берган бола вояга етиб, мурод-мақсадига эришсин.

БЕҲЗОД (ф.т.)- яхши саодатли кунда туғилган, яхши аслзода бола.

БЕҲРУЗ (ф.т.)- бахт-саодатли кунда туғилган бола.

БИБИХОЛ (ўзб-ф.т.) - хол билан туғилган, эътиборли аслзода қиз.

БИНАФША (ўзб.)- бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам

БОБУР (ўзб.)- йўлбарс.

БОЗОР (ф.т.) - бозор куни туғилган бола.

БОЙМУРОД(ўзб-а.) - бой-бадавлат бола, улғайиб орзу муродига етсин.

БОЙҚОБИЛ (ўзб-а.)- эс-ҳушли, ақлли, мўмин-қобил бола, улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

БОЛТА (ўзб.)- киндиги болта билан кесилган бола ёки болтадек кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.

БОТИР(ўзб-мўг.) - мард, паҳлавон, довюрак, жасур.

БЎРИ (ўзб.)- туғилганда тиши мавжуд бўлған бола.

В

ВАФО (а.) - вафоли, садоқатли, содиқ.

ВОСИЛ (а.) - висолга етишган.

Г

ГАВҲАР (ф.т.) - гавҳардек қимматли, бебаҳо, асл, зебо қиз.

ГАВҲАРШОД(ф.т.) - гавҳардек бебаҳо, қимматли, қадрли, қувноқ, шоду хуррам зебо қиз.

ГУЛАНДОМ (ф.т.) - гулбадан, нозик, гўзал қиз.

ГУЛАСАЛ (ф.т-а.) - гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли қиз.

ГУЛЖАМОЛ (ф.т-а.) - ҳусни жамоли гуддек зебо қиз.

ГУЛЖАҲОН (ф.т.)- жаҳоннинг гулдек гўзал кизи.

ГУЛНОЗ (ф.т.) - гулдек нозик ва нозли гўзал киз.

ГУЛРУҲ (ф.т.) - юзи гулдек гўзал қиз.

ГУЛЧЕҲРА (ф.т.) - гулюзли, чиройли қиз.

ГУЛШАН (ф.т.) - ҳаёти гулзордек файзу тароватли бўлсин.

ГУЛШОД (ф.т.) - гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам

ГЎЗАЛ (ўзб.) - зебо, сулув, чиройли

Д

ДАВЛАТ (а.) - давлатманд, бой, саодатли, толеи порлоқ бўлсин.

ДАВРОН (а.) - даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин.

ДИЛАФРЎЗ (ф.т.) - кўнгилни ёритувчи, қалбни қувончга тўлдирувчи зебо қиз.

ДИЛБАР (ф.т.) - кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал.

ДИЛМУРОД (ф.т-а.) - дилдаги муродга, орзуга етказган бола.

ДИЛНАВОЗ (ф.т.) - дилни эркаловчи, кўнгилга завқу шавқ бағишловчи севимли зебо қиз.

ДИЛНОЗ (ф.т.) - нозик қалб соҳиби.

ДИЛОВАР (ф.т.) - жасур, қўрқмас, довюрак, шижоатли.

ДИЛОРО (ф.т.) - кўнгилни безовчи, дилга оро берувчи қиз.

ДИЛОРОМ (ф.т.) - дилга ором берувчи, кўнгилга таскин

ва ҳузур-халоват бахш этувчи.

ДИЛРАБО (ф.т.) - кўнгилни жалб қилувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал қиз.

ДИЛШОД (ф.т.) - дили шод бўлиб юрсин ёки қалбларга севинч, шоду хуррамлик бахш этган бола.

ДУРДОНА (а-ф.т.) - инжу, дур донасидек бебаҳо, қадрли, чиройли қиз.

Е

ЕТИМ (а.) - якка, ягона, танҳо, ёлғиз.

Ё

ЁДГОР (ф.т.) - агар бола дунёга келгандан кейин отаси ёки онаси оламдан ўтиб қолса, унга марҳумдан эсдалик, ёдгорлик бўлсин деб ушбу исм берилади.

ЁРҚИНОЙ (Узб.) - келажаги ёруғ, нурли ва ойдек гўзал қиз.

ЁҚУБ (қад.яҳ.) - изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур.

ЁҚУТ (қад.яҳ-а.) - ранги қизил бўлган қимматбаҳо ноёб тош.

Ж

ЖАВЛОН (а.) - чаққон, чиройли, шаҳдам қадам ташловчи.

ЖАЛОЛ (а.) - улуғ, буюк, кўркам.

ЖАЛОЛИДДИН (а) - диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак намояндаси.

ЖАМОЛ (а.) - чиройли, кўркам бола.

ЖАМШИД (ф.т.) - буюк, қудратли.

ЖАСУР (а.) - довюрак, қурқмас, жасоратли.

ЖАҲОНГИР (ф.т.) - жаҳонни забт этувчи, фотиҳ.

ЖУМА (а.) - жума куни туғилган бола.

ЖУМАГУЛ (а.ф.) -жума куни туғилган, гулдек чиройли сулув қиз.

ЖУМАҚУЛ (а.-ўзб.)- Аллоҳнинг жума куни туғилган бандаси ЖУМАНАЗАР (а.) - жума куни берилтан туҳфа.

ЖЎРА (ф.т.) - дўст, ўртоқ, ҳамдам.

З

ЗАЙНАБ (а.) - келишган, хушқомат, сулув қиз.

ЗАЙНИДДИН (а.) - дининг безаги, чиройи, кўрки.

ЗАРИНА (ф.т.) - зарли, чиройли қиз.

ЗАРИФ (а.) - беғубор, покиза, нозик таъб, ўгкир ақл соҳиби.

ЗАРИФА (а.) - иффатлн, покиза, нозик таъб, фаҳм-фаросатли қиз.

ЗАФАР (а.) - толиб, саодатманд.

ЗЕБИНИСО (ф.т.-а.) - аёлларнинг зеби, гўзал, зебоси.

ЗЕБО (ф.т.) - гўзал, сулув, чиройли қиз.

ЗИЁ (а.) - нурли, толеи порлоқ бола.

ЗИЙНАТ (а.) - зийнатли, безанган, ораста, кўркам қиз.

ЗОЙИР (а.) - зиёратчи.

ЗОКИР (а.) - Аллоҳни зикр қилувчи, ёдга олувчи.

ЗУБАЙДА (а.) - аёлларнинг танлаб олингани, энг яхшиси.

ЗУЛФИЯ (ф.т.) - жингалак сочли, сулув қиз.

ЗУЛХУМОР (а.) - интиқ бўлиб кўпдан кугилтан қиз.

ЗУМРАД (ф.т.) - зумраддек қимматли, чиройли, зебо қиз.

ЗУҲРО (а.) - Зуҳро юлдузидек нурли, чиройли, сулув ва иқболи порлоқ қиз.

И

ИБОДАТ (а.) - тоат-ибодат қилиш, Худога сиғинувчи, Унга бўйсунувчи ёки ибодат пайтида туғилган қиз.

ИБОДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг бандалари, қуллари.

ИБРОҲИМ (қад.яҳ.) - халқларнинг отаси.

ИЗЗАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг ҳурмат-иззатли бандаси бўлсин.

ИЛҲОМ (а.) - руҳий кўгаринкилик, руҳланиш, авжланиш.

ИМОМ (а.) - олдинда турувчи пешво, диний раҳнамо.

ИНТИЗОР (а.) - интизор бўлиб кўпдан орзиқиб кутилган қиз.

ИРОДА (а.) - Худонинг иродаси билан дунёга келтан қиз.

ИСКАНДАР (юн.) - қўркмас, довюрак, жасур, мардларниш сардори, бошлиш.

ИСЛОМ (а.) - бўйсунувчи, итоаткор, художой.

ИСМОИЛ (қад.яҳ.) - Худо эшитди; Худодан сўраб олинган бола.

ИСРОИЛ (қад.яҳ.) - Аллоҳга итоат қилувчи, Аллоҳ йўлида курашчи.

ИХТИЁР (а.) - ихтиёри, эрки ўзида, ҳур, озод.

ИҚБОЛ (а.) - бахту саодат, ёрур келажак, ҳаёт.

Й

ЙЎЛДОШ (ўзб.-ф.т.) - ҳамроҳ.

К

КАМОЛ (а.) - етук.

КАМОЛИДДИН (а.) - диннинг камоли, ривожи ёки диннинг баркамол, етук намояндаси.

КОМИЛ (а.) - етук, мукаммал.

КАМОЛА (а.) - етук, баркамол қиз.

КОМРОН (ф.т.) - мақсадга эришувчи, саодатманд, кудратли, омадли, толеи порлоқ.

КУМУШ (ўзб.) - кумушдек бебаҳо, қимматбаҳо, қадрли, сулув қиз.

Л

ЛАЙЛИ (а.) - тун қизи, тунда туғилган қиз.

ЛАТИФА (а.) - меҳрибон, мулойим қиз.

ЛАТОФАТ (а.) - латофатли, покиза, шафқатли, зебо қиз.

ЛОБАР (а-) - чиройли, келишган, ёкзимли, дилкаш қиз.

ЛОЛА (ф.т.) - лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал

ЛУТФИЯ (а.) - мурувватли, меҳрли, сулув қиз.

ЛУТФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг лутфу эҳсони, муруввати, марҳамати.

М

МАВЖУДА (а.) - яратилган, бор, барҳаёт.

МАВЛУДА (а.) - хосиятли, муқаддас кунда дунёга келган қиз.

МАДИНА (а.) - бу исм Арабистондаги муқаддас зиёратгоҳ шаҳар бўлган Мадина номидан олинган.

МАЛИКА (а.) - малика еки шоҳ авлодидан бўлган аёл.

МАЛОҲАТ (а.) - кўркам, гўзал, малоҳатли қиз.

МАСТУРА (а) - пардали, иффатли, покиза қиз.

МАТЛУБА (а.) - илтижо қилиб сўраб олинган қиз.

МАФТУНА (а.) - мафтун қилувчи, жозибали, дилкаш қиз.

МАҲБУБА (а.) - севилган, суюкли, дилбар қиз.

МАҲЛИЁ (а.) - ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром қилувчи, сеҳрловчи, назокатли, жозибали, сулув қиз.

МАҲМУД (а.) - мақталган, мақговга лойиқ.

МЕҲРИНИСО - аёлларнинг қуёши.

МИРЗА (ф.т.) - саводли, ўқимишли билимдон бўлиб ўссин.

МОҲИГУЛ (ф.т.) - ойдек сулув, чиройли ва тулдек гўзал қиз.

МОҲИДИЛ (ф.т.) - кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек еритган, нурга тўлдирган сулув қиз.

МОҲИНУР (ф.т-а.) - ой нуридек покиза, сулув қиз.

МОҲИРА (а.) - маҳоратли, пишиқ қиз.

МУАЗЗАМ (а.) - азим, улуғ, буюк.

МУАТТАР (а.) - хушбўй хид таратувчи.

МУБОРАК (а.) - қутлуғ, саодатли.

МУЗАФФАР (а.) - зафар қозонувчи, ғалабага эришувчи, голиб.

МУНАВВАР (а.) - нурли, чароюн, ёруғ.

МУНИРА (а.) - нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо қиз. МУНИС (а.) - дўст, ҳамдам.

МУРОД (а.) - улгайиб мурод-мақсадига етсин ёки орзу, муродга эриштирган бола.

МУСАЛЛАМ (а.)- бўйсунувчи, итоаткор.

МУСУЛМОН (а.) - Ислом динига эътиқод қилувчи, иймонли, художой.

МУХТОР (а.) - танланган, сайланган, эркин, озод.

МУШАРРАФ (а.) - шарафланган, шарафли, ҳурмат-эҳтиромга эришган.

МУЯССАР (а.) - Аллоҳ етказган, муяссар қилған фарзанд.

МУҚАДДАМ (а.) - биринчи фарзанд.

МУҚАДДАС (а.) - қутлуғ, табаррук, муқаддас, азиз.

МУҲАММАД (а.) - мақталадиган, мақтовга, олқишга лойиқ, сазовор.

МУҲАРРАМ (а-) - мухарррам ойнда дунёга келган бола.

МУҲТАРАМ (а.) -энг ҳурматли, эъзозли.

Н

НАВРЎЗ (фт.) - янги кун, янги кунда - Наврўз куни туғилган бола.

НАЖМИДДИН (а.) - диннинг юлдузи, диннинг иқболн.

НАЗАР (а.) - Аллоҳ назар қилган, Аллоҳнинг назари тушган бола.

НАЗИРА (а.) - авлиёлар, эшонларга назир қилинган, бағишланган қиз.

НАЗИФА (а.) - покиза.

НАЗОКАТ (а.) - нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув қиз.

НАЗРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳга назр қилннган, бағишланган бола.

НАМОЗ (ф.т.) - намоз вақгида туғилган бола.

НАРГИЗ (а.) - наргисдек нафосатли, нозик, гўзал қиз.

НАРИМОН (а-ф.т.) - жасур, қўрқмас, куч-қудратлн.

НАСИБА (а.) -ризқи бугун, насибали қиз бўлсин.

НАСИМ (а.) - тонг пайти зсадшан шабададек юмшоқ кўнгилли, мулойим табнатли, ёқимли бола.

НАСИМА (а.) - тонг шамолидек ёқнмли, ҳузурбахш, мулойим табиатли, юмшоқ кўнгил, покиза, нафосатлв

НАСРИДДИН (а.) - диннинг ёрдами, кўмага.

НЕЪМАТ (а.) - ризқи бутун, насибаси тўкис бўлсин.

НЕЪМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳвинг саховати, марҳамати, Аллоҳшнг неъмати.

НИГИНА (ф.т.) - узук, қимматбаҳо узуқдек бебаҳо, азиз, гўзал қиз.

НИГОРА (ф.т.) - чиройли юзли, зебо, тенгсиз ҳусн соҳибаси.

НИЗОМ (а.) - тартиб-интизомли,одоб-ахлоқли бола бўлсин.

НИЗОМИДДИН (а.) - диний илмларни, тартиб-қоидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига ҳисса қўшувчи.

НИЛУФАР (ҳинд.) - нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо қиз.

НИШОН (ф.т.) - бола туғилганда унинг баданида бирон хил белги бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм кўйилади.

НОДИР (а.) - ноёб, қимматбаҳо, қадрли бола.

НОДИРА (а.) - тенгсиз, бебаҳо, беназир, беқиёс гўзаллик соҳибаси.

НОРБОЙ (ф.т-ўзб.) қизил холли бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

НОРМУРОД (ф.т-а.) - қизил холли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки қизил холли бола соғ-омон улғайиб истагига, муродига етсин.

НОРМУҲАММАД (ф.т.-а.) - қизил холли болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

НОРМЎМИН (ф.т-а.) - қизил холли бола, аклли, доно, мўмин-қобил бўлсин.

НОРОЙ (ф.т-ўзб.) - қизил хол билан туғилган, ойдек зебо, кўркам қиз.

НОРТОЖИ (ф.т.) - қизил холли бола.

НОРХОЛ (ф.т.) - баданида қизил хол билан туғилган қиз.

НОРҚОБИЛ (ф.т-а.) қизил хол билан туғилган бола, улғайиб қобил бўлсин.

НОСИР (а.) - ёрдам берувчи, ғолиб.

НУРББК (а-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, иқболи порлоқ бола.

НЎРЖАМОЛ (а.) -нур юзли, чиройли, гўзал қиз.

НУРИДДИН (а.) - диннинг нури, зиёси, машъали.

НУРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, зиёси, ёғдуси.

НУСРАТ (а.) - ёрдам берувчи, кўмак берувчи, голиб.

НУСРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг кўмаги, муруввати.

О

ОБИД (а.) - Аллохга сиғинувчи, Унга ибодат қилувчи.

ОБИДА (а.) - Аллохга ибодат қилувчи, тақводор қиз.

ОБОД (ф.т.) - ҳаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин.

ОДИЛ (а.) - адолатли, ҳақгўй.

ОДИНА (ф.т.) - хосиятли бўлган, муборак кун ҳисоблашан жума кунида туғилган бола.

ОЗОД (ф.т.) - озод, ҳур, эркин.

ОЗОДА (ф.т.) - ҳур, эркин, покиза қиз.

ОЗОДБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган ҳур, эркин, саодатманд бола.

ОЙГУЛ (ўзб-ф.т.) - ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли қиз.

ОЙДИН (ўзб.) - ойдин, ёруғ кечада туғилган қиз ёки хаёти нурли, иқболи порлоқ, чароюн бўлсин.

ОЙЖАМОЛ (ўзб-а.) - ойдек гўзал ҳусн соҳибаси, ой юзли зебо қиз.

ОЙНИСА (ўзб-а.) - аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси.

ОЙША (а.) - барҳаёт яшовчи.

ОЛИМ (а.) - илм сохиби.

ОЛИМА (а.) - илмли, билимдон қиз.

ОЛИЯ (а.) - олий, улуғ, юксак мартабали.

ОЛЛОЁР (а-ф.т.) - Аллоҳ ёр, мададкор бўлсин, хамиша ҳамдам, ҳамроҳ бўлсин, қўллаб ўз паноҳида асрасин.

ОМОН (а.) - ўсиб, улғайиб соғ-омон бўлсин.

ОМОНУЛЛОҲ (а.) -Аллоҳнинг ўзи хар қандай хавф-хатар ва офатларддн омон сақлайдиган бола.

ОРЗИГУЛ (ф.т.) - орзу қилиб эртпилган гулдек сулув, дилрабо қиз.

ОРЗУ (ф.х.) - ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказған ёки орзиқиб кутилган бола.

ОРИФ (а.) - маърифатли, билимли, ақлли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор.

ОРТИҚ (ўзб.) - баданида бирор ортиқча аъзо билан туғилган бола.

ОТАБЕК (ўзб.) - бекларнинг бошлиғи, сардори.

ОҚИЛ (а.) - ақлли, доно, зукко.

ОҚИЛА (а.) - ақлли, зукко, доно қиз.

П

ПАНЖИ (ф.т.) - одатда оиладаги бешинчи болага ушбу ном қўйилади. Панж-беш маъносини англатади.

ПАРДА (ф.т.) - парда билан туғилган бола.

ПЎЛАТ (ф.т.) - пўлатдан кучли, иродали, мустаҳкам бўлиб улғайсин.

Р

РАВШАН (ф.т.) - нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола бўлсин.

РАЖАБ (а.) - Ражаб ойида, яъни ҳижрий йилнинг еттинчи ойида туғилган бола.

РАМАЗОН (а.) - қутлуғ, муборак ой ҳисобланмиш қамарий йилнинг 9 ойида туғилган бола.

РАМЗИДДИН (а.) - диннинг рамзи, тимсоли.

РАСУЛ (а.) -Аллоҳнинг элчиси.

РАЪНО (а.) - раъногуддек сулув, чиройли, пурлатофат қиз.

РАҲМАТ (а.) - меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.

РАҲМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг раҳмати, муруввати, марҳамати билан дунёга келтан бола.

РИЗО (а.) - розилик.

РОБИЯ (а.) - оиладаги тўртинчи фарзанд.

РОЗИЯ (а.) - розилик, мамнунлик, шукроналик бахш этган, суюкли, ёқимтой, дилкаш қиз.

РОҲАТ (а.) тинч-омон, роҳатда, ҳузур-ҳаловатда яшасин.

РУСЛАН (ф.т.) - арслон, қўрқмас, жасур, қудратли, довюрак.

РУСТАМ (паҳл.) - куч-қудратли, ботир, енгалмас, довюрак жасур, матонатли.

РУХШОНА (ф.т.) - чиройли, гўзал юзли, кўркам, сулув

РЎЗИ (ф.т.) - ризқи бутун, насибали, бахт-саодатли бўлсин.

РЎЗИМУРОД (ф.т-а.) - ризқ-насибали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.

РЎЗИМУҲАММАД (ф-т-а.) - ризқли, насибали болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

РУЗИХОЛ (ф.т.) - ризқли, насибали, хол билан туғилган қиз,

С

САДОҚАТ (а.) - содиқ, садоқатли, вафодор.

САДРИДДИН (а.) - диннинг баланд мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диншшг улуғ намояндаси.

САИД (а.) - бахт саодатли.

САИДА (а.) - омадли, бахтли, саодатли.

САЙИД (а.) - эга, бошлиқ, раҳнамо, аслзода, олийнасаб.

САЙИДА (а.) - олийнасаб сайидлар авлодига мансуб қиз.

САЙИДБЕК (а.) - аёлзода, олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола.

САЙИДМУРОД (а.) - олий насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин.

САЙФИДДИН (а.) - диннинг қиличи.

САЙФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қиличи.

САЛИМ (а.) - соғлом, соғу саломат.

САЛОМАТ (а.) - омон-эсонлик, соғу саломатлик.

САМАНДАР (а.) - ўт ичида яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустаҳкам иродали.

САНАМ (а.) - мажусийлар илоҳи, маъбудаси; зебо, суюкли қиз.

САОДАТ (а.) - бахтли, саодатли, иқболи порлоқ қиз.

САРВАР (а.) - йўлбошчи, раҳнамо.

САРВИНОЗ (ф.т.) - қадди-қомати тикка ўсувчи, сарв дарахтидек келишган ва нозик қиз.

САРДОР (ф.т.) - раҳнамо, етакчи, йўлбошчи, бошлиқ.

САФАР (а.) - Сафар ойида ёки сафар вақтида дунёга келган бола.

САФАРАЛИ (а.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида туғилган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковат эгаси бўлсин.

САФАРГУЛ (а-ф.т.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам, зебо қиз.

САЪДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳ ато этган бахт-саодат ёки Аллоҳнинг иқболи порлоқ, бахту саодатли бавдаси.

СЕВАР (ўзб.) - севимли, ёқимли фарзанд.

СИРОЖ (а.).- машъал.

СИРОЖИДДИН (а.) - диннинг нури, машъали.

СОАТ (а.) - хосиятли, бахтли соатда туғилган бола.

СОБИР (а.) -;чидамли, сабру тоқатли, иродаси мустаҳкам бола.

СОБИТ (а.) - мустаҳкам, чидамли, келишган, чиройли бола.

СОДИҚ (а.) - садоқатли, вафодор.

СОЖИДА (а.) - сажда қилувчи, Аллоҳга сиғинувчи мусулмон қиз.

СОЛИҲ (а.) - покиза, пок, солиҳ амаллар қилувчи.

СОҲИБ (а.) - хўжайин, эга, дўст, ҳамдам.

СУЛТОН (а.) - подшоҳ, ҳукмдор, юксак мартаба, обрў-эътибор эгаси бўлсин.

СУЛТОНАЛИ (а.) - юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин еки ушбу бола Алидек куч-қудрат, юксак ақлу заковат эгаси бўлсин.

СУЛТОНМУРОД (а.) - юксак мавқели, мартабалар, обрў-эътибор соҳиби бўлиб етишсин, орзу-муродига эришсин.

СУЛТОНОЙ (а-ўзб.) - олий мартаба, мавқели, обрў, эътибор соҳибаси бўлган ойдек гўзал, зебо қиз.

СУРАЙЁ (а.) - юзи Сурайё юлдузидек нурли, ёруғ, гўзал қиз, иқболи Сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

Т

ТАБАССУМ (а.) - ҳаёти шодликка, қувончга тўлиқ бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чеҳрасидан табассум аримайдиган қиз.

ТАЛЪАТ (а.) - юз кўриниши чиройли, гўзал бола.

ТЕМИР (ўзб.) - темирдек мустаҳкам иродали бўлсин.

ТЕША (ўзб.) - тешадек ўткир, кескир бўлсин, мустаҳкам бўлсин еки киндиш теша билан кесилган бола.

ТИЛОВМУРОД (ўзб-а.) - тилаб олинган, Худодан сўраб олинган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.

ТОЖИДДИН (ф.т-а.) - дшнинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуғ намояндаси.

ТОЖИМУРОД (ф.т-а.) - хол билан туғилган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки холли бола орзу-муродимизга эриштирди.

ТОЖИНИСО (ф.т-а.) - аёлларнинг тожи, улуғи, эътиборга сазовори ва энг гўзали.

ТОЛИБ (а.) - талаб қилувчи, илм изловчи.

ТОШМУРОД (ўзб-а.) - тошдек маҳкам, мустаҳқам иродали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.

ТОШПЎЛАТ (ўзб-ф.т) - тош ва пўлатдек мустаҳкам бола, узоқ умр кўрсин.

ТОҲИР (а.) - покиза, бегуноҳ.

ТУРСУН (ўзб.) - нобуд бўлмасин, соғу саломат ўссин, омон қолсин, яшаб кетсин.

ТУРҒУН (ўзб.) - туриб қолсин, нобуд бўлмасин, умри узоқ бўлсин.

ТЎЛҚИН (ўзб.) - яйраб, шоду хуррам бўлиб, завқу шавққа тўлиб юрсин.

ТЎРА (ўзб.) - юқори маргаба, мавқе эгаси, аслзода.

У

УБАЙДУЛЛОҲ (а.)- Аллохнинг кичик қули.

УЛДОНА (ўзб-ф.т.) - ушбу доно, зукко, ақлли, фаҳм-фаросатли қиздан кейинги фарзанд ўғил бўлсин.

УЛУРБЕК (ўзб.) - улуғ, куч-қудратлн, ҳукмдор ёки бекларнинг улуғ, буюк сардори, бошлиғи.

УМАР (а.) - мангу барҳаёт яшовчи.

УМИД (ф.т.) - умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола.

УМИДА (ф.т.) - орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз

УМИДУЛЛОҲ (ф.т.-а.) - Аллоҳ етказган орзу-умид.

УСМОН (а.) - синиқчи, даволовчи, табиб.

УЧҚУН (Узб.) - ҳаёти ёруғ, нурли, толеи порлоқ бўясин.

Ф

ФАЗИЛАТ (а.) - яхши хислатли.

ФАЗЛИДДИН (а.) - диннинг фазли, камоли.

ФАЙЗУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг марҳамати ёки Аллохнинг ризқу насибали, омадли бандаси.

ФАРАНГИЗ (ф.т) - нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал қиз.

ФАРИД (а.) - якка, ягона.

ФАРИДА (а.) - якка, ягона, тенгсиз қиз.

ФАРМОН (ф.т.) - буйруқ, Аллоҳнинг фармони, амри билан дунёга келган бола.

ФАРОРАТ (а.) - ҳузур-халоват, роҳат-фароғатда яшасин.

ФАРРУХ (ф.т.) - юзидан нур ёгалувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам.

ФАХРИДДИН (а.) - диннинг фахри, ғурури.

ФЕРУЗ (ф.т.) - енгилмас, юлиб.

ФЕРУЗА (ф.т.) - ғолиб, иқболи баланд зебо қиз.

ФИРУЗ (ф.т.) - саодатли, иқболи порлоқ ёки енгилмас, ғолиб,

ФИРУЗА (ф.т.) - саодатли ёки фирузадек бебаҳо, қимматли, гўзал, зебо қиз ёки нурли, юзидан нур таралувчи.

ФОЗИЛ (а.) - билимдон, доно, зукко.

ФОЗИЛА (а.) - билимли, зукко қиз.

X

ХАЙРИДДИН (а.) - диннинг хайру саховати ёки хайру саховатпеша, ҳимматли дин намояндаси.

ХАЙРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, Аллоҳнинг туҳфаси.

ХАЛИЛ (а.) - севимли, азиз дўст.

ХОЛБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган холли бола.

ХОЛБЕКА (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлтан холли қиз.

ХОЛБИБИ (ф.т-ўзб.) - юқори мавқега эга, баланд мартабали холли қиз.

ХОЛБОЙ (ф.т-ўзб.) - хол билан тушлган бола вояга етиб, улғайиб давлатманд, бой бўлснн.

ХОЛДОР (ф.т.) - хол билан туғилган холли бола.

ХОЛМИРЗА (ф-т.) - холли бола, билимдон, доно, ўқимишли,саводхон бўлиб етишсин.

ХОЛМУРОД (ф.т-а.) - холли бўлиб туғилган бола, ўсиб орзу-муродига етишсин.

ХОЛМУҲАММАД (ф.т-а.) - холли бўлиб туғилган болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

ХОЛМЎМИН (ф.т-а.) - холли бўшб туғилган бола мўмин-қобил бўлсин.

ХОЛТОЖИ (ф.т.) - баданида холи ва тожи мавжуд бўлган бола.

ХОНДАМИР (ўзб-ф.т.) - бу исм, олимларнинг таъкидлашича, аслида, "хованд амир” бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи ҳукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўғри юрувчи, Унинг олқишига сазовор бўлган ҳукмрон.

ХОНЗОДА (ўзб-ф.т.) - хон ёки асилзодалар авлодидан бўлган қиз.

ХОСИЯТ (а,) - яхши хислат ва фазилатлар сохибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда туғилган фарзанд.

ХУДОЙБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Худо берди, Аллоҳ ато этди. Аллоҳнинг марҳамати, туҳфаси бўлган бола.

ХУДОЙНАЗАР (ф.т-а.) - Худонинг назари тушган бола.

ХУМОР (а.) - кўпдан интиқлик билан орзиқиб кутилган бола.

ХУРРАМ (ф.т.) - шод, бахтиёр, хурсанд, бахтли бўлсин ёки қувончли кунда туғилган бола.

ХУРСАНД (ф.т.) - шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки қувончли кунда туғилган бола.

ХУРШИД (ф.т.) — қуёш бениҳоят чиройли, хушсурат ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

ХУРШИДА (ф.т.) - қуёшдек ҳусну жамол соҳибаси бўлган гўзал, сулув, латофатли киз ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

Ч

ЧАРОС (ўзб.) - кўзлари чаросдек фусункор, жозибаля, чиройли қиз ёки қоп-қора кўзлари катта қиз.

ЧОРИ (ф.т.) - оиладаги тўртинчи ўғил.

Ш

ШАБНАМ (ф.т.) - шудрингдек беғубор, покиза қиз.

ШАВКАТ (а.) - шон-шуҳрат, куч-қудратли бола бўлсин.

ШАМСИДЦИН (а.) - диннинг қуёши.

ШАМСИЯ (а.) - қуёшдек порловчи чароғон қиз, чиройли қиз.

ШАМСУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, ёғдуси ёки Аллоҳнинг қуёвдек порлоқ чеҳрали, чиройли бандаси.

ШАРБАТ (а.) - ёқимли, ширин, суюкли қиз.

ШАРИФ (а.) - шарафли, муқаддас, азиз.

ШАРИФА (а.) - азиз, қадрли, шарафли қиз.

ШАФИҚА (а.) - шафқатли, меҳру мурувватли, оқибатли қиз.

ШАҲБОЗ (ф.т.) - лочин, чакқон, шиддаткор, шижоатли, довюрак, қудратли бўлсин.

ШАҲИНА (ф.т.) - довюрак, мард, жасур, қўрқмас қиз.

ШАҲЛО (а.) - катта, қора кўзли, гўзал қиз.

ШАҲНОЗ (ф.т.) - шоҳлар, асилзодалар авлодига мансуб нозли, нозик ва зебо, гўзал қиз.

ШАҲОБИДДИН (а.) - диннинг ёрқин, нурли юлдузи.

ШАҲОДАТ (а.) - гувоҳлик берувчи.

ШЕРАЛИ (ф.т-а.) - шердек довюрак, қўрқмас, жасур, Алидек куч-қудрат, ақл-идрок эгаси бўлсин.

ШЕРБОИ (ф.т-ўзб.). - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

ШЕРЗОД (ф.т.) - шернинг боласи; шердек довюрак, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола.

ШЕРМУРОД (ф.т-а.) - шердек қўрқмас, жасур, довюрак бола мурод-мақсадига етсин.

ШЕРМУҲАММАД (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

ШЕРХОН (ф.т.-ўзб.) - хон, асилзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баҳодир бола ёки шерларнинг шери, ҳукмдори, яъни шердек довюрак баҳодирларнинг сардори.

ШЕРҚОБИЛ (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола доно, ақшш, қобил бўлиб ўссин.

ШЕРҚУЛ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг шердек жасур, довюрак бандаси.

ШИРИН (ф.т.) - ёқимли, азиз, суюкли, ширин бола.

ШОБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг марҳамати билан дунёга келган бола улғайиб улуғ мартабалар соҳиби бўлсин.

ШОДИ (ф.т.) - шодлик, қувонч, бахтиёрлик.

ШОДИБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган шоду хуррам, қувноқ, бахтиёр бола.

ШОДИГУЛ (ф.т.) - шоду хандон, бахтиёр, қувноқ ва гулдек зебо қиз.

ШОДИЁР (ф.т.) - шоду хуррамлик, қувонч, бахтиёрлик ҳамиша ҳамроҳи бўлсин ёки бизга шодликни ёр этган ёхуд қувончли кунда туғилган бола.

ШОДИМУРОД (ф.т-а.) - шод, хуррам, бахтиёр бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки шоду-хуррамлик, қувонч-бахтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди.

ШОДИМУҲАММДД (ф.т-а.) - шоду хуррам бахтиёр болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.

ШОДИЯ (ф.т.) - шод, хуррам, қувноқ, бахтиёр ёки қувончли кунда турилган киз.

ШОДМОН (ф.т.) - шод, бахтиёр, қувноқ ёки ҳаёти шодликка тўлиқ бўлсин ехуд қувончли, шодмон кунда туғилган бола.

ШОИР (а.) - шоир, сўзга чечан, ҳозиржавоб, ширинсўз, нотиқ бўлсин.

ШОИРА (а.) - шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотиқа қиз бўлсин.

ШОЙИСТА (ф.т.) - ҳурмат-эҳтиромга лойиқ, эъзоз-эътиборга муносиб қиз.

ШОКИР (а.) - шукур қилувчи, Аллоҳга шукур қилувчи бола бўлсин ёки бизга фарзанд бергани учун Аллоҳга шукр.

ШОҲИДА (а.) - сулув, гўзал, зебо қиз.

ШОҲИМАРДОН (ф.т.) - мард, баҳодирлар шоҳи.

ШОҲРУҲ (ф.т.) - юзида шоҳлик аломатлари зоҳир бўлган келишган, зебо бола.

ШОҲСАНАМ (ф.т-а.) - гўзаллар, сулувлар шоҳи, зеболиқда беназир, беқиёс қиз.

ШУКУР (а.) - қаноат, сабру тоқат қилувчи, рози, миннатдор.

ШУКРУЛЛОҲ (а.) - бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга беҳад ҳамду санолар, шукроналар бўлсин.

ШУҲРАТ (а.) - довруғ, обрў, шон, ифтихор.

Э

ЭЛБЕК (ўзб.) - улгайиб элнинг бега, сардори, йўлбошчиси бўлсин.

ЭЛДОР (ўзб-ф.т.) - улғайиб юқори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори бўлсин.

ЭЛМУРОД (ўзб-а-.)- эл орзу қилган фарзанд бўлсин, элини орзу-муродига эриштирсин.

ЭРАЛИ (ўзб-а.) - жасур, дойюрак, мард бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин.

ЭРГАШ (ўзб.) - ака ва опаларига эргашиб юрсин.

ЭРКИН (ўзб-) - эркин, озод, ҳур бола.

ЭСОН (ўзб.) - соғ-саломат, омон-эсон ўссин.

ЭШБЕК (ўзб.) - беклар наслидан бўлган бола улғайиб, ака-укаларига ҳамдам, эш, ҳамнафас бўлсин.

ЭШБЎРИ (ўзб.) - бўри ҳамроҳи, йўлдоши бўлиб, унн ёмон кучлардан, ёвуз руҳлардан ҳимоя қилсин, асрасин.

ЭШДАБЛАТ (ўзб-а.) - мол-дунё, давлатга эришиб, бой-бадавлат бўлсин, ризқи бутун бўлиб, бахтли, тотув ҳаёт кечирсин.

ЭШМУРОД (ўзб.-а.) - орзу кдяинган ҳамроҳ ёки орзусига ҳамроҳ бўлиб, мурод-мақсадига етсин.

ЭШҚОБИЛ (ўзб.) - одобли, эс-ҳушли, қобил бола, ака- укаларига йўлдош, ҳамдам, эш бўлсин.

ЭЪЗОЗ (а.) - эътиборга, ҳурмат-эҳгиромга сазовор бўлган қадрли, қимматли, суюкли бола.

ЭҲСОН (а.) - совға, туҳфа.

Ю

ЮЛДУЗ (ўзб.) - юлдуздек ёруғ юзли, чиройли, гўзал қиз.

ЮНУС (қад.яҳ.) - каптар.

ЮСУФ (қад.яҳ.) - ортган, кўпайган ҳусн маъносида.

Я

ЯЙРА (ўзб.) - яйраб-яшнаб ўссин, ҳаёти қувончга тўлиқ бўлсин.

ЯШАР (ўзб.) - яшаб кетсин.

Ў

ЎКТАМ (ўзб.) - кучли, қудратли, довюрак, жасур, виқорли.

ЎЛМАС (ўзб.) - ўлмасин, умри узоқ бўлсин.

ЎЛМАСОЙ (ўзб.) - ўлмасин, яшаб кетсин, умри узоқ бўлсин деб умид, ният қилинган ойдек гўзал, зебо қиз.

УРАЛ (ўзб.) — туғилганда киндигига ўралиб тушган ёки жингалак сочли бола.

ЎРОҚ (ўзб.) - ўроқдек ўткир, кескир бўлсин ёки киндиги ўроқ билан кесилган бола.

ЎТКИР (ўзб.) - ўткнр, ўткир ақлу заковат соҳиби, доно бола бўлсин.

ЎТКИРБЕК (ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган ўткир ақлу заковат соҳиби, билимли, доно бола.

ЎҒИЛОЙ (ўзб.) - шу ойдек гўзал қиздан кейинги туғилажак фарзанд ўғил бўлсин.

ЎРИЛШОД (ўзб-ф.т.) - ушбу қувноқ, бахтиёр, шодон қиздан кейин туғиладиган бола ўғил бўлсин.

Қ

ҚАЛДИРҒОЧ (ўзб.) - қалдирғочнинг қанотидек нозик, ингичка қошли, сулув, гўзал қиз.

ҚАМБАР (а.) - тўрғай.

ҚАҲРАМОН (ф.т.) - довюрак, жасур, қудратли, кўрқмас.

ҚИЛИЧ (ўзб.) - киндиги қилич билан кесилган бола ёки қиличдай кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.

ҚУДРАТ (а.) - кучли, қудратли.

ҚУДРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қудрати билан дунёга келган бола ёки Аллоҳнинг қудратли, кучли бандаси бўлсин.

ҚУНДУЗ (ўзб.) - қундуздек чиройли, зебо қиз.

ҚУНДУЗОЙ (ўзб.) - қундуздек гўзал, ойдек сулув, зебо қиз.

ҚУРБОН (а.) - Қурбон ойида туғилган бола.

ҚУРБОНАЛИ (а.) - Қурбон ойида дунёга келган бола Алидек куч-қудрат, акл-заковатли бўлсин.

ҚУРБОННАЗАР (а.) - Қурбон ойида туғилган, Худонинг назари тушган бола.

ҚУРБОНОЙ (а.-ўзб.) - Қурбон ойида туғилган ойдек гўзал, сулув қиз.

ҚУТБИДДИН (а.) - диннинг асоси, таянчи.

ҚУТЛИ (ўзб.) - бахтли, саодатманд, иқболи порлоқ.

ҚУТЛИБЕКА (ўзб.) - бахтли,саодатли, иқболи порлоқ олийнасаб қиз.

ҚЎЛДОШ (ўзб.) - кўмакчи, дўст, ҳамдам.

ҚЎЧҚОР (ўзб.) - мояги, эркаклик тухуми катта бўлиб туғилган ёки пешонаси дўнг ёхуд қўчқордек кучли бола.

ҚЎШОҚ (ўзб.) - баданида қўшимча аъзо билан туғилган бола.

Ғ

ҒАЙРАТ (а.) - серҳаракат, шижоатли, толмас, ғайратли бола бўлсин.

ҒИЁС (а.) - кўмак, ердам, мадад.

ҒИЁСИДДИН (а.) - диннинг мадади, кўмаги, ёрдами.

ҒОЛИБ (а.) - зафар қозонувчи, енгилмас, юлиб.

ҒУЛОМ (а.) - ёш хизматкор қул.

Ҳ

ҲАБИБ (а.) - суюкли дўст, қадрдон, ғамхўр.

ҲАБИБА (а.) - севимли, меҳрибон, қадрли қиз.

ҲАБИБУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг суюкли дўсти.

ҲАЙДАР (а.) - арслон, қўрқмас, жасур, кучли, қудратли бола бўлсин.

ҲАЙИТ (а.) - ҳайит байрами кунларида туғилган бола.

ҲАЙИТАЛИ (а.) - ҳайит байрами кунларида дунёга келган бола Али каби зўр инсон бўлиб етишсин.

ҲАЙИТГУЛ (а-ф.т) - ҳайит кунида туғилган, гулдек чиройли, зебо қиз.

ҲАЙИТМУРОД (а.) - ҳайит кунида фарзандли бўлиб, орзумизга эришдик ёки ҳайит кунида туғилган бола мурод-мақсадига етсин.

ҲАЛИМА (а.) - раҳмдил, шафқатли, мулойим табиатли, беозор, суюкли қиз.

ҲАМДАМ (ф.т.) - содиқ дўст, ўртоқ, ака-укаларига, отасига ҳамдам, мададкор, эш бўлсин.

ҲАМИД (а.) - Аллоҳ таолога ҳамду сано айтувчи.ҲАМИДА (а.) - Аллоҳга шукур қилувчи, ҳамду сано айтувчи ёки мақтовга сазовор қиз.Ҳ

АМИДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг мақтовига сазовор, аъло бандаси.

ҲАМРО(Ҳ) (ф.т.) - ҳамдам, шерик.ҲАСАН (а.) - чиройли, аъло, гўзал.

ҲАСАНАЛИ (а.) - чиройли, кўркам бола Алига ўхшаган яхши одам бўлсин.

ҲАСАНХЎЖА (а-ф.т.) - хўжалар авлодига мансуб чиройли, кўркам бола.

ҲОЖИ (а.) -муқаддас ҳаж зиёратида бўлган зиёратчи.

ҲОЖИМУРОД (а.) - ҳожи эриштирган орзу-мурод ёки улғайиб ҳожи бўлсин, мурод-мақсадига етсин.

ҲОТАМ (а.) - олийҳиммат, саховатпеша бола.

ҲУЛКАР (ўзб.) - Сурайё юлдузидек ёруғ юзли, чиройли гўзал қиз ёки иқболи сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

ҲУМОЮН (ф.т.) - муборак, қутлуғ.
Категория: ISMLAR MA'NOS | Просмотров: 26879 | Добавил: ♫★MÃĐĬỲŎŘ★♪ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
1 Muhammadiy   (24.02.2013 07:07) [Материал]
bu ismlarni ko'pi islomiy emas ekan

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |