Шайтон деди: Эй Мусо насихат қиламан эшитасизми деди. Ё Рабби, шайтон манга насихат қилмоқчи эшитайми. Эшитинг деди Аллох, адаштиргани кеганда ман тўхтатиб қўяман деди. Шайтон: Биринчи cўзим: Хеч қачон такаббур бўлманг, кибр хамма ишни хорликга олиб келтириб қўяди.тоатга бино қўйманг хали қабули бўлдими, бўлмидими билмайсиз. Илмингизга хаволанманг, у фойдалик илм бўляптими, ё но фойда . . . Бино қўйдим тоатимга, илмимга, хаволандим. Хеч кимни менсимадим, шайтон бўлдим, кимки таккабур экан, охири хор бўлади. Иккинчи сўзим: Хеч кимга хасад қиманг, дунёда хамма бало, хамма жанжал, уруш, хатто қон тўкилиш хасад туфайли бўлади. Оталар отаси Одамнинг ўғли, укасига бўлган хасад туфайли укасини ўлдирди. Шу билан ер юзида қон тўкилиш, одамлар бир бирини ўлдириш пайдо бўлди. Нимадан? Хасад, кўролмаслигдан, кўролмаган одамни ғийбатини қилади, иғвосини қилади, орқасидан хар хил бўхтон, уйдирмаларни тўқиб чиқаради, илож қилса ўлдиради. Учунчи сўзим: Хеч қачон номахрам билан, сизга махрам бўмаган бегона аёл билан ёлғиз ўтирманг, иккаловларингиз ўртангизда ўзим элчи бўлиб зино қилдиртираман. Зино шундай касофат ишки, эртага аниқ бўлади деган яхши ишни йўқ қилдиртириб юборади. Инсонларни ниятига еткиздирмайди, инсонни нопок қилиб қўяди. Қалбини қоралайди, хеч қачон зинога қадам қўйманг, номахрам билан ёлғиз ўтирманг. Тўртинчи сўзим деганда Аллох тўхтатди. Эй Мусо энди алдашни бошлайди, учта хақ сўзни гапирди, буёғига энди ишончизга кириб, ёлғонга, адаштирирувга бошлайди . . . ! ! ! Шунақа инсонлар бор шайтоний инсонлар, роса ишончга кириб олгандан кейин, илдизингиз билиб олгандан кейин, томиризга болта уради, улар шайтон сифатли инсонлардур . . . ! ! ! Фозил қори
маърузаларидан ***
|