Воскресенье, 24.11.2024, 19:40Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Февраль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Февраль » 13 » Нима учун аёллардан пайғамбар чиқмаган?
21:14
Нима учун аёллардан пайғамбар чиқмаган?

Пайғамбарларнинг ҳаммаси барча зулм ва азиятларга сабр ҳамда сабот билан жавоб беришган. Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига юкламаган... Пайғамбарликнинг жуда кўп хусусияти ва шартлари бор. Пайғамбарнинг эркак бўлиши шулар жумласидандир. Бу борада Қуръони каримнинг Юсуф сураси 109-оят, Наҳл сураси 43-оят ва Анбиё сураси 7-оятларида очиқ баён этилган. Мисол учун Наҳл сураси 43-ояти маъно таржимаси қуйидагича: "(Эй, Муҳаммад) Биз сиздан (яъни, сизни пайғамбар қилиб юборишимиздан) илгари ҳам (фаришталарни эмас) фақат сиз каби кишиларни - инсонларнигина ўзимиз туширган ваҳий билан (пайғамбар қилиб) юборганмиз. (Эй мушриклар) агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан (яъни Таврот ва Инжилни биладиган кишилардан) сўранглар!" Оятдаги "эркаклар" маъносини ифодаловчи кишилар сўзи ҳар уч оятда ҳам "рижалан" шаклида келган. Аёллардан пайғамбар юборилмаганлигининг ҳикматлари ҳақида қуйидагиларни ҳам айтиш мумкин: Пайғамбарлик оғир юк, машаққатли вазифа. Аёл эса яратилиш жиҳатидан нозик ва заифа бўлгани учун ҳам бундай оғир ва ниҳоятда қийин вазифани бажара олмайди. Чунки пайғамбарлик доимий равишда сабр ва матонатни талаб қилади. Истисносиз барча пайғамбарлар (алайҳимуссалом) ҳақ динни тушунтиришда турли бало ва мусибатларга дучор бўлишган. Одамдан (алайҳиссалом) Пайғамбаримиз Муҳаммадгача (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўтган барча пайғамбарларга ҳар хил бўҳтон ва ҳақоратлар қилинган. Закариё, Яҳё ва Жиржис (алайҳимуссалом) каби пайғамбарлар эса шаҳид этилган. Пайғамбарларнинг ҳаммаси барча зулм ва азиятларга сабр ҳамда сабот билан жавоб беришган. Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига юкламаган. Қолаверса, аёлнинг фитрий тузилиши ҳам бунга монелик қилади. Зеро у нубувват вазифасини ойда беш-ояти кун ҳайз сабабли адо этиб, имомликка ўта олмас, рўзасини тута олмас эди. Бундан ташқари нифос ва лоҳусалик ҳолатлари ҳам борки, ҳомиладорлигида иш юритиши бутунлай қийинлашарди. Чунки фарзандини қорни ёки қўлида кўтариб юриш билан бирга қўшинга бошчилик қилиши, жисмонан бақувват бўлиб олдинги сафларда эпчил ҳаракат қилиши лозим бўларди. Буларнинг барчаси аёлнинг пайғамбар бўлишига имкон бермайдиган ҳолатлардир. Вахолангки, бу масъулиятли ишларни аёлларга хос узрлар билан бирга олиб боришнинг имкони йўқ. Пайғамбарлар Саййиди (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам шу масалага эътибор қаратиб, уларни "динга оид масалаларни тулиқ адо қилмайдиган ва баъзи нарсаларни идрок эта олмайдиганлар", деб тушунтирганлар. Фарзанди туфайли ибодатлари қусур ва нуқсонли аёл қандай қилиб пайғамбарлик қилсин... Ҳолбуки пайғамбар ҳамма нарсада ўрнак, раҳбар ва қусурсиз йўлбошчи бўлиши керак. Зеро ҳамма унинг ҳолатига қараб ўзини тузатади. Аёлларга оид жиҳатлар эса пайғамбар саодатхонасидаги аёллардан ўрганилади. "Ҳақиқат куртаклари" китобидан

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 1404 | Добавил: ☛Solahuddin☚ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
1 Taqvo   (14.02.2013 07:03) [Материал]

2 MARIYAM   (16.02.2013 04:06) [Материал]
Mashaallah

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |