Воскресенье, 24.11.2024, 19:48Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Февраль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Февраль » 16 » Мисвоқ фазилатлари
22:18
Мисвоқ фазилатлари
Ун тўрт асрдан буён ўзининг беқиёс аҳамиятини йўқотмай келаётган шифо услуби, шаксиз мисвок қўллашдир. Мисвок ҳозирги кунда дўконларда (айниқса масжидлар ёнларида) сотилаётган арзон ва ҳаммабоп гигиеник воситадир. Ҳаттоки, ундан олинган махсус тиш пастаси ҳам ўта қулайлиги билан ажралиб туради. 
Охирги кузатиш ва тадқиқотлар махсус дарахтдан олинадиган мисвок инсон танасида қон қуюлишининг олдини олувчи ва турли микробларни ўлдирувчи хушбўй моддаларга бой беназир восита эканлигини эътироф этаётир. Зеро, кўпчилигимиз учун жуда оддий туюлган ушбу тиш тозалаш воситаси инсон саломатлиги учун зарур бўлган ўттизга яқин табиий моддаларни ўз ичига олганлиги аниқланган.

Бу борада юздан зиёд ҳадислар ворид бўлган. Ибн Қайюм мисвокнинг қуйидаги фойдаларини санаб ўтган:

1. Оғизни хушбўй қилади.

2. Милкни мустаҳкамлайди.

3. Балғамни кўчиради.

4. Кўзни равшан қилади.

5. Тишнинг дарз кетишига йўл қўймайди.

6. Ошқозон фаолиятини яхшилайди.

7. Овозни тиниқлаштиради.

8. Таом ҳазм бўлишига ёрдам беради.

9. Нутқ талаффузини енгиллаштиради.

10. Ибодатга рағбатни кучайтириб, зиқлик каби нохушликлардан асрайди.

11. Уйқуни қочирсада, аммо толиқиш нелигини билдирмай кишини ғайратлантиради ва ҳ.к.

Мисвокни айниқса покланиш вақтида, овқат қолдиғи сабабли оғиз ҳиди ўзгарганда, узоқ ёки кўп гапиргандан сўнг, уйқудан олдин ва уйғонган маҳал, бирор манзилга кирганда бошқаларни нохуш ҳид билан озорлантирмаслик мақсадида ва аҳли-аёли билан мушоаратдан олдин, таомланишдан кейин қўллашни замонавий тиб олимлари ҳам тавсия этишади. Аҳли дониш олимлар эса юқоридагилардан ташқари албатта намоз ва илоҳий калом тиловатидан олдин, жон талвасаси пайти ҳамда дорул бақога рихлат мавриди етганда дамда ҳам мисвок қўллаш серҳикматлигини уқдиришган.

Бугунги тиббиёт илми мисвокнинг қуйидагифойдаларини эътироф этаётир:

1. Таркибида фтор моддаси бўлган мисвок тишларнинг кариесга йўлиқишининг олдини олади.

2. Хлор моддасига эга бўлганлиги сабабли тишлардаги турли ранг ва доғларни кеткизади.

3. Унинг таркибидаги силикат моддаси тишларни яхшигина оқартиради.

4. Мисвокнинг таркибида тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоя қиладиган моддалар ҳам мавжудлиги аниқланган.

5. Мисвокдаги триметиламин ва дармондорилар милкларнинг ёрилиши ва жароҳатларини тузатишда қўл келади.

6. Энг аҳамиятлиси – папирос ва нос чекишга одатланганларни шу бад одатдан қутқазишда мисвок ўта самарали услубдир.

Кўплаб шифокорлар талайгина кашандаларнинг мисвокни мунтазам тарзда қўллашга одатланганликларидан сўнг чекишга нисбатан рағбатнинг ўз-ўзидан аста- секинлик билан йўқолиб кетганлигини амалда кузатишган.

Умуман олганда, тиш оғриғи ва уларнинг емирилиб нобуд бўлишига оғиз бўшлиғида, тишлар орасида қолиб кетган таом қолдиқлари асосий сабаблар сифатида эътироф этилади. Овқат қолдиқлари тишлар орасида туриб айнийди, оғизни ҳидлантиради. Натижада, тишлар емирилиб, турли хасталикларга чалинади. Шу боис барчамиз тиш тозалигига зътибор беришимиз ўта зарурдир.

Зеро, Расулуллоҳ (صلى الله عليه وسلم): «Умматимни машаққатга қўйишдан хавотирланмасам эди, уларга ҳар доим мисвок ишлатиб юришга буюрган бўлар эдим», деган ўгитлари билан замонавий тиб илмининг стоматология соҳасига бундан ўн тўрт аср муқаддам тамал тошини қўйиб улгурган эдилар.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: "Мисвоқда ўн фазилат бор: оғизни хушбўй қилади, милкларни соғлом қилади, кўзларга жило беради, балғамни кетказади, тиш чиришининг олдини олади, суннатга мувофиқ бўлади ва фаришталарни севинтиради, Роббини рози қилади, ҳасанотни орттиради, меъдага саломатлик беради”.
Категория: Tabobat olami | Просмотров: 1449 | Добавил: ☛Solahuddin☚ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Latifa   (05.05.2013 11:13) [Материал]
MashaAlloh Alloh rozi bulsin sizlardan amiin

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |