(Б): Бу ҳаммаси бемаъни гаплар! Туғруқдан кейин хеч кандай ҳаёт бўлмайди. У ҳаётни тасаввур қила оласанми ўзи?
(И): Ҳаммасини билмайману, у ернинг ёп-ёруғлигини, биз ўзимимиз юришимиз, овқатланишимизни биламан.
(Б): Бошни қотирма! Қандоқ қилиб ўзимиз юриб, оғзимиз билан овқат еймиз! Бу кулгили! Ахир биз киндик орқали озиқланамиз-ку.
(И): Аниқ биламанки, мен айганимдек бўлади.
(Б): Ахир у ердан ҳали хеч ким қайтиб келмаган-ку! Ҳаёт туғруқдан кейин тугайди, вассалом. Умуман, ҳаёт фақатгина зулматдаги эзилишдан бошқа нарса эмас.
(И): Йўқ, йўқ! Ҳаётимиз айнан қандай бўлишини билмасам-да, ҳар қалай онамизни кўрамиз ва у бизни парваришлайди.
(Б): Онамизни? Сен онага ишонасанми? Хўш, у қаерда?
(И): У ҳамма ёқда, бизнинг айлан-атрофимизда, биз унда яшаймиз, у борлиги туфайли ҳаракатланамиз ва яшаймиз, усиз яшаолмаймиз.
(Б): Бўлмаган гап! Мен хеч қанақа онани кўрмаганман, шунинг учун у йўқ.
(И): Бўлмаса айтчи, ким туфайли биз яшаймиз?
(Б): Мен буни ҳали тўлиқ тушунтиролмайман. Яна озгина катта бўлайлик, бунинг жавобини ҳам топаман! Хўш, айтчи, У охирги тўлғоқ пайтида қаерда эди! Шунчалик меҳрибон бўлса, нега бизга ёрдам бермади? Нега ҳамма қийинчиликларни ўзимиз бошдан кечирдик?!
(И): Гапингга қўшилмайман. Ахир баъзан, ҳаммаёк тинчиганда у қўшиқ айтишини, дунёмизни силашини сезамиз. Ишончим комилки, бизнинг хақиқий ҳаётимиз фақат туғруқдан кейингина бошланади. Сен-чи 8 ойдан бери у ўз денгизида сузиб юрмоқда. У ҳам биз каби эрталаб уйғониб кўзларини очади, эснайди ва 3-4 марта яхшилаб онасини тепади. Унинг харакатланаётган бармоқларига киндик ўрами келиб қолганида у билан завқланиб ўйнайди, кейин қўлларини оғзига яқинлаштириб бош бармоғини сўра бошлайди. Онасининг юрак уриши, oшқозонини қулдирашидан ташқари онаси ва отасининг суҳбатини ҳам бемалол эшитади. Миттивой бармоғини сўришни тўхтатиб қулоқ солишни бошлайди. Ойиси хонада юрса, унинг харакатлари болани юпатиб ухлатади. Яқин кунларгача биз бундай маълумотларга эга эмас эдик. Ҳозир УЗД аппарати ёрдамида шифокорлар ҳомиланинг хар бир харакатини кузатишлари мумкин.
Экран орқали боланинг эснаши, бармоғини суриши, қуллари билан нимадирларни ушлаши,керишиши, қилиқ қилишини кўриш мумкин.
Бачадонда бола товушлар оламида яшайди. Бачадонга қин орқали юборилган митти микрофон ёрдамида олимлар ҳомиланинг эшитиш кобилияти нечоглик кенглгини аниқлашди.
Доктор Джеффри Фелан ҳомиладор аёлларга қушлар сайрашидан бошлаб ўтаётган поезд шовқинигача бўлган турли хил товушлар ёзилган ленталарни эшиттирган. Бачадонга киритилган микрофон ёрдамида хар бир товуш хақиқатан ҳам ҳомилага эшитилиши аниқланган. «Ақл бовар қилмайди! – дейди Фелан ёзувни эшитиб кўргандан кейин. – Бачадонда сокинлик ва тинчликдан асар ҳам йўқ, ҳомила қориндан ташқарида бўлаётган барча товушларни яққол эшитиб турар экан-да!»
Миттивой бир оёғи билан плацентанинг шойидек юмшоқ ёстиқчасини эзиб кўради. Атрофидаги сувдан ичганида уни бехосдан хиқичок тутади. Бу холатни онаси бирин-кетин қимирлашлар орқали сезади. Хиқичок ўтиб кетганидан кейин думбаси билан онанинг ковурғалари тагида, бачадоннинг чап қисмида ширингина уйқуга кетади. Шундай ётиш унинг жони дили!
Бола ҳали туғилмаган бўлса-да, паҳлавон кураш олдида тайёргарлик кўргандек, у ҳам ҳаётга тайёрланади. У ҳали одамлардек нафас олмаса-да, кўкрак қафаси нафас харакатларини бажаради. Еб-ичишга эҳтиёжи бўлмаса-да, атрофидаги сувни ичади.
Ҳомила жойлашган суюқлик тўла пуфак болани хароратнинг тушиши ва шок холатлардан сақлайди. Узоқ вақт давомида она ва ҳомила организми орасидаги тўсиқ – плацента орқали минг афсуски, турли касалликлар (кизамик, грипп, токсоплазмоз) каби касалликлар ҳамда она асабийлашиб сиқилиши оқибатида юзага келган стресс гормонлари аёлнинг конидан болага ўтади. Айнан шунинг учун она хеч булмаса биринчи 3 ойлик давомида шамолламаслиги, бегона жойларга бормаслиги ўзини сақлаши зарур.
УЗД соҳасидаги етук мутахассис доктор Джейсон Бернхолз, масалан аёл қаттиқ асабийлашиб кимдир билан жанжаллашса, ёки сиқилиб йиғласа ёки тамаки чекса ҳомила худди шу пайтда оғир нафас олиб йиғламсираб турар экан!!!
Oлимларнинг таъкидлашларича, ҳомила ширин таъмни сезар экан. Тадқиқотларда шифокор ортиқча сувга эга булган аёлларга сахарин моддасини юборганида миттивой ширин сувни кониб ичишига гувоҳ бўлган. Натижада ортиқча сув онанинг қон айланиш тизимига ўтиб ортиқча сувдан халос бўлишга эришилган. Ўлишми? Туғилишми? Жаҳолатимиз ўз узримиздир, ҳар бир тушунмаган нарсамизни инкор қилаверсак, у ҳолда ишонадиган нима қолади? Онанинг қорнидаги чақалоқни ақлли деб фараз қилайлик. Унинг учун бутун борлиқ олами ўзи жойлашган жойдан иборат. Дунёни кўрмаганлиги учун била олмайди. На қуёшни, на тупроқни, на ҳавони, на ҳайвонларни ва ўсимликларни танийди. Агар имкон топиб унга дунёни тушунтирсак, балки инкор этарди. Ўз кичик дунёсига нисбатан коинотнинг буюклиги ва сон санноқсиз имкониятлари уни қўрқитиб қўяди. Биз учун «оддий» бўлган ҳақиқатлар чақалоқ учун «ишонилмас»дир. Бизнинг «туғилиш» деб ном берган ҳодисамиз, унинг учун «ўлим»дир. Чунки у, ўз кичик дунёсидан айрилади. Бу айрилиқ уни ноўрин қўрқитади. Агар у ҳақиқатни билиб, унга ишонса, қўрқуви йўқолиб, жажжи қалби севинчга тўларди. Чунки у тор оламдан айрилишнинг ўрнига жуда кенг бўлган дунёга келади ва севгили ота-онасига қовушади. Хилма-хил дунё неъматлари уни кутмоқда. У чақалоқ она қорнидаги ўзи ва ўз ҳолатини ўрганиб чиқиб, фикрласа, дунёнинг борлигини тушуна оларди ва ишонарди. Чунки қўл, оёқ, оғиз, кўз, қулоқ ва ҳоказо каби аъзолар она қорнида ҳеч бир ишга ярамайди. Буларнинг бошқа бир оламда қўлланишлик учун яратилганлиги аниқ. Моддий ва маънавий аъзолар бу тор олам учун берилмаганлиги кундай равшан. Аслида ўйлаб қаралса, бизнинг ҳам бу чақалоқдан фарқимиз йўқ. Шу дунёнинг «қорни»да яшаяпмиз. Бу дунё, охиратдаги дунёга нисбатан она раҳмидан ҳам тор ва сиқувчироқ. Охиратни ҳаёлан тасаввур қила олмаслигимизнинг сабаби ҳам мана шу торлик ҳисобига. Жанобимиз Алайҳиссалоту Вассалам у дунё ҳақида, «на кўз кўрган, на қулоқ эшитган ва на инсоннинг қалбига келган» дея марҳамат қиларкан, бу дунё ақли билан у дунёни англай олинмаслигига жуда гўзал ишора қилганлар. Демак, бу ҳолатдан келиб чиқиб, бизнинг «ўлим» дейдиган ҳодисамиз охиратдагиларга кўра «туғилиш» ҳодисасидир. Қабр йўли орқали дунё қорнидан охират ўлкасига борамиз. Ваҳоланки, Қуръон яна қайта тирилишни исботлашда «илк яратилишимизни» кўз олдимизга келтиришимизни буюрмоқда. Бир марта йўқликдан ҳаёт берган Зот, яна бир бор тирилтира олмайдими? Инсон ҳам ўз қобилиятларини тадқиқ этиш орқали охиратнинг борлигини англай олади. Сон саноқсиз орзуларимиз, чексиз амалларимиз ва чегарасиз истакларимиз бор. Қалбимиздаги овоз «абадий яшашни истайман», дея ҳайқирмоқда. Бу туйғу жавобсиз бўла олмайди. Очлик ҳиссимиз ейдиган нарсаларимизнинг мавжудлигини кўрсатгани каби, абадият туйғуси ҳам охиратнинг мавжуд эканлигини кўрсатади. Дунёдаги қисқа ҳаётимиз давомида фақатгина мингдан бир қисмидан фойдаланган қобилиятларимиз, мева бермасдан, балки ғунча бўла олмасдан кетмоқда. Ўлаётганимизда ҳам яшаш эҳтиросига ғарқ ҳолатда бўламиз. Бу ҳақиқатлар бизга яна бошқа бир дунёнинг бор эканлигини англатмайдими?
|