Кунларнинг бирида икки ёш автобусга чиқишди. Улар чамаси 25-30 ёшлардаги йигит ва унинг рафиқаси. Бу жуфтлик шаҳардаги бошқа эр- хотинларга ҳеч ўхшамайди. Бир- бирига жуда меҳрибон, айниқса, эрнинг хотинига бўлган меҳр- муҳаббати унинг кўзларида намоён эди. Аёл ҳам хўшрўйгина эди. Ёзнинг айнан жазирама иссиғига қарамай, ёш жувон бошига рўмол ўраган. Автобусдаги йўловчилардан бири улар томонга қайрилиб қаради ва аста сўз қотди: -«Яхши йигит!» Гапирган одам тахминан 40 ёшларда, кўринишидан бирор бир олийгоҳ ўқитувчиси, зиёлига ўхшаб турибди. - Менга гапиряпсизми? - cўради ҳалиги йигит. - Ҳа, сизга, -жавоб берди эркак. - Эшитаман, - мулойимлик билан мурожаат этди йигит. - Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Лекин мендан хафа бўлмайсиз деган умиддаман, -давом этди йўловчи, Мана, анчадан бери сизларни кузатиб ўтирибман-у бир нарсага ҳеч ақлим етмаяпти. Кўринишингиздан туппа- тузук, ўқимишли тушунган йигитга ўхшайсиз. Лекин шундай маданиятли йигит, аёлини мана бунақа матоларга ўраб- чирмаб ташлаганини тушуна олмаяпман. Одамлар коинотни забт этаётган, илм-фан жадал ривожланаётган, тараққиётнинг юқори босқичларига кўтарилаётган шу даврда аёлингизга эркин яшашга имкон бермасангиз-а. Бу нимаси? Мана, қаранг, менинг хотиним, -дея ёнида ялангбош ўтирган аёлни кўрсатаркан, -ўз хоҳлаганидай юради, ҳаёт лаззатларидан баҳраманд эркин яшайди. Сиз-чи...? –хиёл энгашиб аста шивирлади, - ёки бунга бир сабаб, нуқсони борми? Йигит ойнадан ташқарига боқди. Кўзи кўча четидаги машиналар сақлаш жойига тушди. У ердаги аксарият автомобиллар нинг усти брезент билан қопланган эди. Йигит ўзидан ёши катта ҳалиги кишига юзланиб, сўради: - Машиналарни кўряпсизми? - Ҳа, кўряпман, нима бўпти, -ҳайрон бўлиб елка қисди йўловчи одам. - Машиналарни нимага ўраб қўйишган? - Қимматбаҳо мулклиги учунлиги аниқ-ку. Эгалари машинаси тез уриниб кетиши, эскирмаслиги учун шундай қилишади, авайлашади-да. - Уларни ёнида турган автобуслар-чи, уларни нега ҳеч ким ўраб қўймаган? - Чунки у жамоат тарнспорти. Ундан ҳамма фойдаланади. Менга қаранг, бу гапингиз билан нима демоқчисиз ўзи? Автобусдаги ҳамма йўловчиларнинг эътибори шу суҳбатда. Мунозара қандай якун топишини бетоқатлик билан кутишяпти. - Тушунасизми, рафиқам мен учун қадрли, мен ҳам уни авайлайман. Қимматбаҳо мулк деб биламан, тез уриниб кетиши, Унга бошқа эркакларнинг назари тушишини ор деб биламан ўзимга. Шунинг учун ҳам аёлимнинг бошида рўмоли бор. Сизнинг аёлингиз эса худди жамоат транспортидай гап. Унга ҳамма қараши, хоҳлаган одам гап ташлаши мумкин. Бунинг эса афсуски, сизга қизиғи йўқ... - Бўлди Бас, кечиринг берган саволимдан - деб йуловчи уялиб кетибди.Аллох барчамизни хидоят йолига бошласин. Илохим!!
|