Бу воқеа Арабистон ярим оролларининг вилоятларидан бирида, яъни Асирнинг пойтахти Абхада содир бўлди. Шом намозини адо қилиб бўлгач, қиз ойнага қараб пардоз қилар, никох тўйига ўзини тайёрлаш учун қордек оппоқ келинлик либосини кияр эди. Шу аснода у хуфтонга айтилаётган азонни эшитиб қолди ва унга тахоратсизлик етганини эслади. У онасига ”Ойи, мен тахорат олиб намоз ўқишим керак”, деди. Онаси бу сўзларни эшитгач хайрон қолиб: "Эсинг жойидами? Сени пастки қаватда мехмонлар кутишяптику! Тахорат олсанг юзингдаги "макияж”инг хаммаси расвоси чиқадику! Қаламларинг, тушларинг оқиб тушади. Бас, етар, мен сенинг онангман ва айни дамда намозингни ўқишинг шарт эмас! Аллохга қасамки, агар тахорат олиб, "макияж”ингни бузсанг, қаттиқ хафа бўламан”, деди. Қиз шунда мулойимлик ила жавоб қилиб деди: "Ойижон, Аллохга қасамки, мен бу хонадан намозимни адо қилмай чиқмайман”. Онаси жахл қилиб: "Ўзи шундоғам вақт оз, намоздан сўнг яна пардоз қил десам, хатто уни ўқишинга хам вақт йўқку! Сени пастда мехмонлар интизорлик билан кутишяпти. Қандай қилиб сен уларнинг олдига "макияж”сиз тушмоқчисан? Қиз бола келин бўлганда очилиб кетиши керак. "Макияж”сиз уларнинг кўзида чиройли келинлик тасаввурини қолдира олмайсан! Улар кейин сенинг устингдан мазах қилишади”. Қиз онасидан жилмайиб сўради: "Ойижон, сиз мени мана шу жонли махлуқотларнинг кўзида чиройли кўринмаслигимдан қўрқяпсизми? Унда мени яратган Холиқнинг хузуридаги ахволим қандай бўлади? Мен шундан қўрқаманки, агар мен намозимни ўтказиб юборсам, Унинг олдида мен чиройли бўла олмайман ”, дедида тахорат олишни бошлади. Юзидаги барча "макияж” учун суртилган бўёқлар оқиб тушди. Кейин у намоз ўқишга киришди. Саждага борар экан, бу унинг охирги саждаси эканлигини билмасди. Ха! У саждага борганда нафас олиши тўхтади. Роббисининг итоатида мустахкам туриб олган Муслима аёл учун қандай хам буюк мақомдаги хаёт сахифаларининг гўзал якуни! У хаётининг шундай мухим кунида хам Роббиси ва унинг итоатини биринчига қўйди. Бунинг эвазига эса унинг жони Аллохга ибодатнинг энг улуғ холати - саждада олинди. У Роббисига яқин бўлишни хохлади. Аллох эса унинг рухини ўзига энг яқин холатдалигида олди - САЖДАда . . . ! ! !
|