2
Жаннатга-ошик калб♥ (14.04.2014 11:45)
[ Материал]
Ўтиб кетти сойлар у дарё Қолиб кетди рости ю рўъё Тарихларни ёдларга солиб Саҳифалар чорлайди гўё
Гуноҳ нима, кўнгилни ўртар Азоб нима, армон аритар Чангалзорда ёққан ёмғирдай Чиқмай қотган кўз ёшни артар
Гоҳ ўзганинг кўнглини олиб Гоҳ янчамиз тупроққа солиб Яширинган хислар қўзғолса Иймонимиз мағлубми, ғолиб
Бошимизга етган мусибат Синовмикан ёки оқибат Ибодатни қолдириб ортда Шайтон билан қурилар сухбат
Пойимизга тўшалган тупроқ Балки хокдир, балки у япроқ Бир кун борар манзил жойинга Эътибор бер янада кўпроқ
Уюм-уюм тупроқ, қабрлар Уюм-уюм сукут, сабирлар Улар қилган пушаймонликдан Тирикларчи қирпичоқдирлар
Ўтиб кетди сойлару дарё Бугун нима, ростми ё рўъё Хикмат олмоқ учун хаёллар Қабристонга чорлайди гўё
|