Главная » 2013»Февраль»28 » Ayollar taqinchoq tillalariga zakot berish kerekmi??
12:05
Ayollar taqinchoq tillalariga zakot berish kerekmi??
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир аёл Ибн Масъуддан ўзининг тақинчоқлари ҳақида сўраб: «Закот бериш керакми?» – деди. Ибн Масъуд: «Агар икки юз дирҳам (595гр. кумуш)га етса, закотини бер», – дедилар. У аёл: «Қарамоғимда етимлар бор, шуларга берсам бўладими?» – деди. Ибн Масъуд: «Ҳа», – деб жавоб берди».
Ҳадиснинг тахрижи:
Ҳайсамий бу ҳадисни «Мажмаъуз-завоид» китобида (3-жилд, 67-бет), «Закот» бўлимида зикр қилиб: «Ҳадисни Табароний (Кабир номли китобида) ривоят қилган. Ровийлари ишончли, сиқа кишилардир. Лекин Иброҳим Ибн Масъуддан эшитмаган», – деган.
2- Барча эркак ва аёллар бир хилда шариат буйруқларини бажаришга буюрилган, мукаллафдирлар.
3- Ҳар бир мусулмон киши билмаган масалаларини илм аҳли, уламолардан сўраб, ўрганиб олиши лозим.
4- Аёлларнинг тақинчоқлари нисобга етадиган бўлса, (85 гр. олтин ёки 595 гр. кумуш миқдорида бўлса), баъзи уламоларнинг фикрига кўра закотини беришлари керак.