qБизда ҳато кўпайиб кетти.
Арзим тингла Эй ягона Ҳақ!
Сенга нидо кўпайиб кетти.
Мададингни кутаман илҳақ,
Турли бало кўпайиб кетти.
Мусулмоннинг сони озайди,
Ибодатли они озайди.
Иймон шараф-шони озайди,
Оҳ бехудо кўпайиб кетти.
Тавҳидингни билмайди кўплар,
Билиб амал қилмайди кўплар.
Четдан мадад тилайди кўплар,
Соҳта Худо кўпайиб кетти.
Дод саламиз яшаш қийин деб,
Намоз деса бошлаш қийин деб.
Таёр ошни ошаш қийин деб,
Кайфу-сафо кўпайиб кетти.
Ҳар биттамиз мулло бўлволдик,
Масалалар талашиб толдик.
Етмиш икки йўл аро қолдик,
Дингга даво кўпайиб кетти.
Ақиданинг бағри ҳун доғлик,
Тафаккурнинг кўзи боғлоғлик.
Фарз адоси жимжилоқ чоғлик,
Аммо дуо кўпайиб кетти.
Сирдош тутган ҳеч обрў топмас,
Бров-бров айбини ёпмас.
Қасам ичиш бизга ҳеч гапмас,
Ёлғон жафо кўпайиб кетти.
Ўлчовга йўқ тўғри тарози,
Савдогарда ўғри тарози.
Фатво берар ўғрига қози,
Судхўр рибо кўпайиб кетти.
Улус тарқоқ ҳаловат йўқдир,
Қулоқлар кар, кўзларчи лўқдир.
Чин сарбонга мукофот ўқдир,
Ноҳақ жазо кўпайиб кетти.
Кийишиммиз зару-кимҳобдан,
Ичишимиз шарбар-гулобдан.
Юзларимиз қизил офтандан,
Аммо гадо кўпайиб кетти.
Поклик йиғлар уйи бузулган,
Вафо отлиқ ришта узилган.
Пешонага нарҳи ёзилган,
Ҳурлиқолар кўпайиб кетти.
Бизда кибр бўйнини чўзар,
Удум бўлди ким-кимдан ўзар.
Бири қурса бошқаси бузар,
Ақли расо кўпайиб кетти.
Бродарлик қадри пул бўлди,
Садоқатми куйиб-кул бўлди.
Сенсиз етган манзил шул бўлди,
Тангрим жафо кўпайиб кетти.
Сабр бергин Ўзинг Собирсан,
Биз ғофилмиз, Ўзинг Хозирсан.
Тузатмоққа Ўзинг қодирсан,
Бизда ҳато кўпайиб кетти.
Раҳимжон Нишонов.
|