Воскресенье, 24.11.2024, 19:50Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Декабрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Декабрь » 9 » БОЛА ВА ПОДШОҲ
12:53
БОЛА ВА ПОДШОҲ

БОЛА ВА ПОДШОҲ

Эҳтимол кўпчилигимиз имом Муслим «саҳиҳ тўплами»да ривоят қилган мўмин бола билан золим подшоҳ ўртасида бўлиб ўтган қиссани эшитган бўлса керак. Лекин бу улкан ҳикоянинг диққатга сазовор ўринлари ва тафсилотларига аҳамият бериб, қисса далолат қилган баъзи маъно-мазмунларига тез-тез тўхталиб туриш лозим деб биламан. Чунки у қисса улкан иймоний маъноларга бой. Ҳозирги ҳаёт тарзимизга чамбарчас боғлиқ, яъни қиссадаги ҳодисалар, тафсилотлар ёки ундаги баъзи ҳолатлар кўп диёрларда содир бўлиб келаётир. Қолаверса бу қиссадан ўзимизга ва келажак авлодларга панд-насиҳатлар ва ибратлар оламиз! Ҳамда ҳақиқат, даъват, жидди-жаҳд ва қайта қуриш йўлидаги машаққатларга бардош беришда ва тоғуту золимларнинг зулм-ситамларига, зўравонликларига қарши курашишда Аллоҳнинг изни билан бизларни қувватлайдиган маънавий озуқамизга айланади.



Келинглар! Бу улкан қиссанинг маъно-мазмунларига сўзма-сўз биргаликда диққат қилайлик! Ишимиз бошида Аллоҳ таолодан бизларни ҳақ йўлга йўллашини ва муваффақиятга эриштиришини, ҳамда амалларимизни қабул айлашини илтижо қиламиз! Албатта У эшитувчи, мўмин бандаларига яқин ва дуоларни ижобат қилгувчи зотдир.



Имом Муслим «саҳиҳ тўплам»ида Суҳайб розияллоҳу анҳудан санади билан ривоят қиладилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:



«Сизлардан аввал ўтганларда бир подшоҳ бор эди».



Бир жаббор, золим подшоҳки, ўз-халқини қул қилиб олган эди. Уларни ўзининг ҳавои- нафси учун бўйинсундирган эди ва уларга ўзини илоҳ деб танитар, ўзининг ўй-фикрларини уқтирар ва у ўзи ҳоҳлаган нарсани уларга ҳаёт-дастури қилиб берар эди. Халқига фақатгина ўзининг хукмлари жорий бўларди. Мободо кимда ким унинг улуҳиятини ва рубубиятини инкор этадиган бўлса, уни азоблаб ўлдирар ёки юртидан қувиб чиқарар эди. Ўзини Аллоҳ таолога тенг тутиб, Унга ўзини кўп хусусиятларда ва сифатларда шерик деб билар эди!



Бизнинг замонамизда ҳам мана шундай золим, жаббор, туғёнкор подшоҳга кўп сифатларда ўхшаб хукмронлик қилаётган, давр-даврон сураётган подшоҳлар талайгинадир! Бу ўтмишдаги подшоҳ билан бизнинг замонамиздаги подшоҳларнинг ўрталарида ҳеч қандай фарқни сезмайсан киши. Фақатгина ўтмишдаги золим подшоҳлар очиқ-ойдин ва юзсизларча халқига қарата "мен илоҳман, робман ва сизларнинг энг буюк парвардигорингизман, сизлар учун мендан бошқа илоҳ йўқ” дейишга журъат қилган бўлса. Замонамизнинг подшоҳлари эса, бу улуҳият ва рубубиятни маккорлик ва айёрликнинг ичига ўраган ҳолда, сирли равишда даъво қиладилар. Қайсики тоғут бўлмасин, албатта у ўзининг халқига ўз ҳолати билан ёки сўзи билан «сизлар учун мендан ўзга қонун чиқариб берувчи ҳоким йўқ! Менинг фикр-доирамдан чиқмангиз! Мен ҳалол қилган нарса ҳалолдир! Мен ҳаром қилган нарса ҳаромдир! Нимани чиройли ҳисобласам, у гўзалдир! Нимани хунук деб билсам, у хунукдир. Хоҳлаганимни ўзимга яқин тутаман, сизлар бу борада менга эргашувчисизлар, холос! Кимни хоҳласам ўзимга душман деб биламан, сизлар бунда ҳам менга фақатгина итоат қиладурсизлар! Ҳаёт учун мен белгилаб берган дастур ва қонунлар ҳамиша юксакдир, ундан бирор қонун ҳаргиз устун бўлмас. Менга итоат қилишингиз вожиб, мендан бошқага тоат қилинмайди. Кимики мендан бошқага итоат этиб менга осий бўлса, мен унга уруш очаман, ўлдираман, қамоқга соламан, юртдан қувиб чиқараман. Сизлар, ҳамда сиз эга бўлиб турган мол-мулкларингиз барча-барчаси менинг мулкимдир. Менинг қўлимдаги мол-мулкларнинг энг афзали у сизлардир, яъни инсон фарзандларидир. Қилмишларингиз ҳақида ортиғи билан масъулдирсизлар. Аммо мен қилган ишимдан жавобгар эмасман. Кимики журъат қилиб мени сўроққа тутса, бас унинг шўри қуриди» деганидир.



Туғёнкорлик, куфрлик ва зулм-зўравонликда бир-бирларига ўхшайдилар, балки айнан бир шаклда бир-бирларига қолипдек мосдирлар. Фақатгина сўз услубларида ва туғёнкорлик, куфр ва зулмнинг даражасини ифода этишда бир-бирларидан бироз фарқ қиладилар. Шаксиз бу иккинчи тоифа тутган йўл аввалгисига қараганда маккорроқ ва аламлироқдир.



Бу подшоҳнинг бир сеҳргари бор эди.



Унинг вазифаси одамларнинг кўз-олдиларида ҳақиқатни соҳталаштириб, чаппасига чиқариш, яъни уларга ҳақни ботил, ботилни эса ҳақ деб кўрсатиш эди. Аниқроғи, унинг иши подшоҳлар подшосини сеҳр, қаллоблик ва куфрдан иборат бўлган маҳорати ила тахтда мустаҳкамлаш ва унга инсонларни қул қилиб бериш эди. То улардан биронтаси подшоҳга эътироз билдирмасин, исёнкорлик қилмасин.



Бу сеҳргар асрлар давомида тоғут, золим подшоҳларни мудофаа қилиб, уларга қалқон бўлиб келаётган сеҳргарлардан бир андоза, намуна холос. Яъни, қайсики тоғут яшаб ўтган бўлса, унинг мулки, ҳукми давом этиши учун ва шаҳарлар-у инсонларни ўзига қул қилиб олиши учун, албатта унинг сеҳргарлари бўлган, қийин ва танг аҳволларда уларга суянган. Улар унинг йўлида курашадилар. Мулки, ҳукми ва қонунлари йўлида ҳимояга чиқадилар. Ҳақиқатни одамлар кўз-ўнгида чаппасига чиқарадилар. Ҳатто киши ҳақни ботил, ботилни эса ҳақ, ширинни аччиқ, аччиқни ширин, хунукни чиройли, чиройлини хунук, маъруфни мункар, мункарни эса маъруф деб эътиқод қилиб қолади.



Бизнинг асримизда ҳам тоғутларнинг суянчиғи бўлиб хизматга шай турадиган сеҳргарлар жумласидан; Нафсига қул бўлган ёмон шайхлар ва сарой уламоларидир. Булар фасоҳат ва мантиққа эга устамон уламоларки, ўзларини ва илм-маърифатларини итоаткор қуролларга айлантирганлар. Бу қуроллар зулм-ситамлар, туғёнкорлик, куфрлик ва золим подшоҳларнинг қонунларини ҳимоя қилишда жуда қўл келади.



Яна бу сеҳргарлар жумласидан ахборот воситаларидир. Жамики турлари билан ўқиладиганми, тингланадиганми ёки мушоҳада қилинадиган бўлсин. Буларнинг барчаси тоғутларнинг маданиятини ва тоғутларга қандай ибодат қилиш кераклигини ва уларга мурожаат қилиш, улардан рози-ризо бўлиш каби бир қатор таълимотларни одамларга тарқатади.



Яна шунингдек сеҳргарлар жумласидан тўғри йўлдан оғдирувчи ҳаром ўйин-кулги воситаларидир *бизнинг асримизда бу воситалар авжига чиққан* булар шаҳватларни қўзғайди, кишини бутун ҳаётида ўзининг шаҳват ва майл-истакларига асир қилиб қўяди. Унинг ҳукми ва босими остида қочарга илож топа олмайди. Гўё минг-минг шайтонлар билан боғлаб қўйилгандек!



Шунинг учун ораларимизда тоғутларнинг маданиятига берилган ва уларнинг ибодатига бел боғлаб, уларнинг сафларига қўшилган киши топилса, ажабланишга ўрин йўқ. Буларнинг барчаси ҳозиргина зикр қилинган сеҳргарларнинг жоду-сеҳрларининг самарасидир.



Бир баҳслашиш учун ўртага бир масалани ташлаб кўринг! Унинг атрофида минг хил фикр кўрасиз. Булар ҳам ҳаммаси маккор сеҳргарларнинг сеҳр амали биландир. Балки бир рангни ташлаб, унинг ранги ҳақида сўраб кўрингчи, ўнлаб кишиларнинг жавобга шошаётганларини кўрасиз. Уларнинг жавоблари бири иккинчисиникига ўхшамайди. Бунинг барчаси сеҳргарларнинг сеҳри, бир ҳийлаи найрангидир.



Маъруф кўпчилик инсонлар наздида мункарга, хунук нарсага, мункар эса маъруфга, чиройли нарсага, ботил ҳақга, ҳақ ботилга, зулм адолатга, адолат эса зулмга айланди. Буларнинг ҳаммаси сеҳргарларнинг ташаббусларидандир.



Завқлар турли бўлиб эгаларига чалкашиб кетди. Уларнинг қўлларида тортишувсиз иттифоқ қилинган ҳақ ва ҳурматга сазовор, асосий манбаъ ва ўзгармас қонун йўқ. Бор йўғи тоғутга қилинадиган ибодат маданияти. Ва у танқидга, ўзгартиришга ёхуд бутунлай ташлашга лойиқдир. Тобе қилинган ва сеҳрланган миллатларнинг рағбатига боғлиқдир.



Сеҳргар кексайгач подшоҳга мен қаридим деди.



Яъни бу сўзни тоғутга хавф-хатарни ва сеҳргарнинг сеҳри билан бирга олиб кетувчи ажални сездирган ҳолда айтди. Чунки бу ажал билан сеҳрнинг пардаси очилиб одамларга иш равшан бўлиб қолади ва уларга ҳақиқат ўзининг асл тусида кўринади. Бу ўз ўрнида подшоҳга ва унинг салтанатига хавф-хатар туғдиради. Шунинг учун ваҳимали оқибатлар пайти тушишидан аввал ишнинг олдини олмоқ даркор. Энди нима нарса ечим бўла олади ва нима иш қилиш керак?..

Davomi bor...
Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 1443 | Добавил: ☜★☞ADMIN☜★☞ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
+1   Спам
1 Taqvo   (09.12.2012 16:47) [Материал]
Ассалому алайкум вр вб Аллох лимингизни зиёдалштинсин давомни кутиб коламиз

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |