Менга бир болани жўнатгин мен унга сеҳрни ўргатиб қўяман.
Яъни сеҳрда менинг меросхўрим ва –золим- подшоҳнинг хизматкори бўлгай! Сеҳр иши ва таъсири одамларга давомий жорий бўлгай! Чунки сеҳр самарасини кўрсатиши учун, узлуксиз равишда, пайдар-пай сеҳрли таъминотлар билан қувватлаб туриш лозим. Сеҳр ишида озгина вақт узулиш ёки тўхталиш содир бўлса, тезлик билан сеҳрнинг сирлари фош бўлади ва пучга чиқади. Сеҳргарга салбий натижалар олиб келади. Шунинг учун биз бу асрнинг сеҳргарлари сеҳр амалларини барча турлари билан эрта-ю кеч тиним билмай тарқатаётганларини шоҳиди бўлаяпмиз. Ҳатто киши бир дақиқа ҳам дам олмасин, ўзи билан ўзи қолиб фикр юритмасинки, унга сир ошкор бўлиб қолади ва сеҳрнинг моҳиятини тушуниб қолади. Аллоҳ таоло айтади:
وَقَالَ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا بَلْ مَكْرُ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ إِذْ تَأْمُرُونَنَا أَنْ نَكْفُرَ بِاللَّهِ وَنَجْعَلَ لَهُ أَنْدَاداً
Бечора саналган кимсалар эса мутакаббир кимсаларга: «йўқ, кеча-ю кундуз қилган макр-ҳийла (ларингиз бизларни мўмин бўлишдан тўсган эди). Ўшанда сизлар ( ўз макр-ҳийлаларингиз билан) бизларни Аллоҳга кофир бўлишга ва У зотга (ўзгаларни ) тенг-шерик қилишга зўрлар эдингизлар«. дедилар.
Кечанинг ўзида ёки кундузнинг ўзида амалларини бажаришга кифояланиб қолмай, Балки кеча-ю кундуз узлуксиз ҳеч қандай тўхташсиз йўлдан оздириш учун ҳаракат қилдилар.
Сўнг унга болани жўнатди.
Яъни сеҳрни таълим бериши ва подшоҳнинг тоат-ибодатига кириши учун болани жўнатди. Нима учун энди йигит ёки кишини жўнатмай, болани юборди?!
Жавоб шуки, чунки бола таълим олишда ва фаҳмлашда тезроқ, таълимга, тоат-у ибодатга киришда итоаткорроқ бўлади. Унинг табиати юмшоқ бўлиб букиш-қайришга муносибдир. Қисқаси ҳар қандай ўзи ҳоҳлаган қолипга солиш осон.
Бу золим подшоҳнинг тахтига, мулкига ва қонун-низомларига узоқ муддат хизмат кўрсатишни ва келажак авлодларга ҳам сеҳр амаллари таъсир қилиш кафолатини бериш учун, таълим олувчи бола бўлиши лозим, ундан бошқаси бунинг уддасидан чиқиши қийиндир.
Шунинг учун замонамизнинг тоғутлари қўлларидаги сеҳр ва турли воситалар орқали ёш болаларга ва ўсмирларга қаттиқ таъсир ўтказаётганларини шоҳиди бўламиз. Уларнинг туғёнкорликлари ва низомлари узоқ давом этиши, ҳамда ўзларининг улкан манфаатлари узулиб қолмаслиги учун замонлар оша авлоддан авлодга ҳеч қандай қаршиликсиз ёки қайтарувчисиз, савол қўйилмай, таълимотларини тарқатиб келмоқдалар. Мана шундай ўзларининг жирканч ғаразлари йўлида болаларимизни ва ёшларимизни куфр ва сеҳрни қўллаб қувватлашга чиниқтирадилар ва тоғутни улуғлаш ва унга таъзим қилиш, балки унинг қонунларини қадрлаш ва Аллоҳ таолони қўйиб, тоғутнинг ибодатига бел боғлаш каби одатларга кўниктириб келмоқдалар.
Бола йўлга тушган эди.
Яъни сеҳргардан таълим олиш мақсадида унинг маконига равона бўлган эди. Йўлида бир роҳибни учратиб қолади. У аҳли-илм ва тавҳид соҳиби бўлиб, одамлардан четланган ҳолда ва золим подшоҳнинг навкарларидан яширинган ҳолда яшар экан. подшоҳнинг навкарлари подшоҳнинг улуҳият ва рубубиятини инкор қилган ҳар қандай одамни юртидан қувиб чиқарардилар ёки ўлдирардилар.
Золим подшоҳ, сеҳргар ва унинг аъёнлари ишларни режалаштирардилар, тадбир чораларини кўрардилар ва ҳийла-и найранглар ўйлаб топардилар. Аллоҳ эса уларнинг устларидан тадбир қилиб, уларнинг режаларини аксини рўёбга чиқарарди. Аллоҳ таоло айтади:
وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам макр қилур. Аллоҳ энг яхши макр (тадбир) қилгувчидир.
Аллоҳ таолонинг макри ва чиройли тадбиридан боланинг йўлида унга роҳибни йўлиқтириши бўлди. Қанча-қанча болалар ва йигитлар тоғут подшоҳнинг мадрасаларида, дорул-фунунларида, илм даргоҳларида ва ҳарбий қисмларида сеҳргарлар қўлида тоғутни қўллаб қувватлаш учун таҳсил оладилар ва шу тарбияда ўсиб улғаядилар. Бу йигитларнинг орзулари келажакда мана шу тоғутни ва унинг тўплари, низоми ва бойликларини ҳимоя қилиш йўлида саф тортадиган аскарлардан бўлишдир.
Сўнг Аллоҳ таолонинг латиф қўли иноят ва риоят мадади билан бу болани сийлайди ва унга бу зулумотлардан нурга олиб чиқадиган, тоғутга ибодат қилишдан Аллоҳнинг ўзига ибодат қилишга, тоғут йўлида курашишдан Аллоҳнинг йўлида курашишга элтувчи сабабларни муҳайё қилиб беради. Мақсад ҳамма билсинки, Аллоҳ таолони ҳеч нарса ожиз қила олмайди. Агар ҳоҳласа, у бир нарсадан унинг зиддини чиқаришга қодир зотдир,.
Бола унинг олдига ўтириб, унга қулоқ тутди ва сўзлари унга ёқди.
Чунки ақл, қалб ва фитратга муносиб сўзловчи олим роҳибнинг гаплари билан ёлғон, такаллуф, сеҳр, алдов ва ўткинчи, қалбаки лаззатларга суяниб сўзловчи сеҳргарнинг гаплари ўртасида катта фарқ бор эди.
Сеҳргарлар қанчалик куч-қудрат, ўткирлик, маккорлик, айёрлик ва турли-туман воситаларга эга бўлмасинлар ва тиллари ҳар қанча ўткир бўлмасин, барибир ҳақ сўзнинг қаршисида бардош бериб тура олмайдилар. Гарчи бу ҳақ сўзнинг соҳиби кекса, заиф ва юртидан қувилган бўлиб, тоғут ва унинг сеҳргарлари эга бўлган қувватлардан биронтасига эга бўлмаса ҳам.
Ҳақиқат қанчалик куч-қудрат воситаларидан холи бўлсада, унинг ёрдамчиси, кўмакдошлари оз бўлсада, у зотан юксак кучдир. Золим ва тоғутларнинг қалбларига қўрқинч солади. Ҳақнинг шундай нури ва ўзига хос жозибадорлиги бўлиб, у соғлом ақл ва соғлом фитратларни Аллоҳнинг изни ила ҳақ майдонга элтади ва унда саф торттиради
Ўтмиш тарихга бир назар ташланг! Қанча-қанча золим, жаббор подшоҳлар, фиръавнлар ўтди. Улар Аллоҳга ва тавҳид даъватига қарши туриб уруш қилдилар. Сўнг Аллоҳнинг гуллаб, яшнаб кенг кўламда тарқаётган динига боқинг! Бу дин қаерда-ю? Мана бу даъват йўлида тўғаноқ бўлган, тавҳидга қарши уруш очган тоғутлар, фиръавнлар қаерда қолди? Нима бўлди уларга? Қиёматда жаҳаннам оташининг ўтинлари бўлишлари учун, уларнинг оқибатлари ерда лаънат билан якунландику! Аллоҳ барчаларимизни жаҳаннам ўтидан асрасин!..
Ўтмиш тарих ибратли воқеаларга тўлиб тошганига қарамай, асримизнинг тоғутлари ва фиръавнлари тўғри хулоса чиқармайдилар. Мулк, салтанат ва ерда олийлик мақомига бўлган муҳаббат уларнинг кўзларини ва қалбларини кўр қилиб қўйган. Агар кўзлари бўлса ва ишлайдиган ақллари бўлса.
Агар сеҳргарнинг олдига келса.
Роҳибдан эшитган ҳақ сўзларга нисбатан қалбидан жой топган кучли истак ва майлни даф қилишга қодир бўлмай қолди. Шунинг учун сеҳргарга келар чоғини ғанимат билди. Агар сеҳргарга йўл олса, роҳибнинг йўлидан ўтар ва ундан дин, иймон калималарини эшитиш учун унинг олдида ўтирарди. Роҳибдан эшитган бу янги динга бўлган иймони тобора зиёда бўлиб борарди. Бола роҳибнинг олдига келишга бундан бошқа вақт топа олмасди. Чунки сир фош бўлиб қолишидан қўрқарди.
Роҳиб билан оддийгина учрашувнинг ўзи подшоҳнинг қонунида ўлим жазосига маҳкум қилгувчи жиноят ҳисобланарди. Бу ҳолат замонамиздаги тоғутларнинг айни ишидир. Бу тоғутлар толиб-илмлар ортидан кузатиб юрадилар. Илм давраларига жосуслик қилиб кирадилар. Нималар ҳақида суҳбат қураяптилар, нималарни ёзаяптилар деб текширадилар. Бу талабаларнинг тоғутга ва унинг низомига бўйинсунишдан бош тортган устозларини кузатишлари ҳақида асло сўрамай қўяверинг. Уларга шундай нафрат қилишадики, ҳатто улар билан бир марта ўтирган, ҳамсуҳбат бўлган кишини ҳам жиноий жавобгарликка тортишади.
Агар бола сеҳргарга келса уни урарди.
Сеҳргардан сеҳр илмини олиш учун белгиланган вақтдан кеч қолиб келгани учун, ҳамда подшоҳ ўзи ва саройи учун танлаб олган кишининг номуносиб бўлган жойларга боришидан хавотирга тушиб уни урарди. Чунки у ўзининг муҳим вазифасида мувоффақият қозониши ва подшоҳнинг хос сеҳргарига айланиши учун ўта имтиёзли ва жиддий тайёргарлик кўриши лозим. Бироқ сеҳргар болани уриши сеҳргарнинг мағлублигига ва болага бераётган сеҳр илмида ҳужжати заиф ва соҳта эканлигига далилдир. Чунки қаноат қилдириш асносида калтаклашни фақатгина ҳужжати заиф ва таълим воситаларидан маҳрум бўлган кишигина қўллайди.
Бола бу ҳолатни роҳибга шикоят қилди.
Бу ҳам бўлса боланинг роҳиб олим билан муносабати яхши бўлиб қолганлигига далолат қиларди. Бола бу олимда одоб, ҳалимлик, илм, юмшоқлик, чиройли хулқ каби дини сифатларни кўрганлиги боис, унга бошидан кечираётган аламларини шикоят қилишга ботина олди ва бу ўз ўрнида боланинг роҳиб даъватига қаноат қилганлигига катта ишорадир.
Роҳиб айтдики: "Агар сеҳргардан қўрқсанг, мени аҳлим ушлаб қолишди. Агар аҳлингдан қўрқсанг, сеҳргар ушлаб қолди дегин”.
Яъни сеҳргарга аҳлингни, аҳлингга эса сеҳргарни сабабчи қилиб кўрсат! Шу билан икки тарафнинг жазосидан қутиласан ва дину иймон калимасини мен билан бирга ўтириб эшитишга фурсат топасан. Чунки бу сенга зарурдир. Талаби илм қилиш фарздир. Унинг йўлида бирорта тўсиқ бўлса, баҳоли қудрат уни олиб ташлаш керак!
Бу йўлланмада киши аҳлига ҳийла ишлатиши мумкин эканлигига далил бор. Бизнинг замонамизда ҳийла ишлатишга мажбур қилиб қўядиган хонадонлар ниҳоят даражада кўпдир. Фарзандларини аҳли илм мажлисларига яқинлаштирмаслик учун пинҳона услублар қўллайдилар. Аслини олганда кўпчилик ота-оналарнинг фарзандлари қайси йўналишда бўлишлари қизиқтирмайди. Лекин фарзандлари талаби илм йўлига чиқаётганликларини, аҳл-илмлар мажлисларига бораётганликларини ва диндорлар сафига қўшилаётганликларини сезиб қолсалар, тиш-тирноқлари билан қарши чиқадиларки, золим подшоҳлар уларни террористлар гуруҳига қўшиб қўймасинлар ёки ана шундай одамларнинг улфатлари деб ҳисобламасинлар.
давоми бор..
|